Қабр зиёрати


«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“...Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар»(Ҳадиснинг тўлиқ матни қуйида келтирилади).
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишнинг ҳикматларидан асосийсини эслатиб ўтмоқдалар.

У ҳам бўлса, охиратни эслашдир. Охиратни эслаган одам эса дунёни қўйиб, охират ҳаракатини кўпроқ қилади. Яна ўлганларни кўриб, ибрат олиш, ўлимни ёдга олиш, дунё муҳаббатини кетказиш, манманлик, мақтаниш ва ғурурланишни тарк қилиш ҳам қабр зиёратининг ҳикматларидандир.

Қабр зиёратининг ҳукми

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг илк даврларида қабрларни зиёрат қилишни тақиқлаган эдилар. Чунки унда баъзи жоҳилия даврининг одатлари сақланиб қолган бўлиб, айрим қабилалар мақтаниш ва ғурурланиш учун ўликларининг қаҳрамонликларини санаб, бақир-чақир қилар, ошкора йиғи-сиғига зўр берар эдилар. Ислом одоб ва аҳлоқи инсонлар қалбига ўрнашгач, қабрлар зиёратига изн берилди.

عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِي زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ اْلآخِرَةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ وَاللَّفْظُ لِلتِّرْمِذِيِّ

Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар”.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники.
Бу ҳадисдан маълум бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафақат изн бердилар, балки бу ишга амр қилдилар, тарғиб этдилар.
Уламолар эркакларнинг қабрларни зиёрат қилишлари мумкинлиги борасида барчалари иттифоқ бўлишган. Лекин аёлларнинг зиёратини эса жумҳур уламолар макруҳ санашган.

عَن أبي هُرَيْرَة رَضِيَ اللَّهُ عَنْه أَن رَسُول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ : "لعن الله زوارات الْقُبُور" . أخرجه التِّرْمِذِيّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни лаънатласин”, дедилар”.
Термизий ривоят қилган.
Ушбу ҳадисда аёл кишиларнинг қабрлар зиёратига бориши яхши эмаслиги қаттиқ таъкидланмоқда.
Жумҳур уламолар: «Ҳадисда айтилган лаънат қабрлар зиёратига бориб, дод солиб йиғлаган, сабрсизлик қилган ва ношаръий хаттиҳаракатлар қилган аёлларга хосдир», дейдилар.
Ҳанафий мазҳаби уламолари эса макруҳ эмас, дейишган ва бунга юқорида биринчи келтирилган ҳадисни далил қилиб келтирадилар.
Алхойрур-Ромлий: “Агар бунда бу зиёрат ўзларини ҳафагарчилик, доимгидек йиғи-сиғиларини, бақир-чақирларини янгилаш учун бўлса, жоиз эмас. Агар йиғламасдан, қариндош-уруғчилик муҳаббати эътиборидан, солиҳ кишиларнинг қабрлари зиёрати билан ибратланиш мақсадида борса, ёши ўтган бўлса, зарари йўқ, бўйи етган қиз бўлса, макруҳ бўлади”, деб, икки ҳадисни мувофиқлаштирган. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу гўзал мувофиқлаштириш”, деб эътироф этган. [1]
Аҳмад Иззуддин ал-Байянуний ўзининг “Таҳорат ва намоз ҳукмлари” китобининг “Қабрларни зиёрат этиш ва уларнинг ҳаққига дуо қилиш” боби, 147-саҳифасида қуйидагиларни ёзади: “Қабрларни зиёрат қилиш эркаклар учун жоиз бўлганидек, агар фитна хавфи бўлмаса, охиратни эслаб, ўлимдан ибрат олиш учун аёллар ҳам зиёратга борсалар, жоиз. Агар зиёрат сафар масофасида бўлса, унда албатта, маҳрам бўлиши шарт”. [2] 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва бошқа пайғамбарларнинг қабрларини зиёрат қилиш эса бундан мустасно.
Аёллар ўзлари юраётган йўлларида бирор қабр учратсалар, унинг эгасининг ҳаққига дуо қилишлари мумкин.
________________________________________
[1] «Ал мавсуатул-Фиқҳиятул-Кувайтийя», Қувайт, Дорус Салосил. –Ж. 24, –Б. 88.
[2] Мирзо Аҳмад Хушназар, «Қабристон зиёрати одоби». Тошкент, Мовароуннаҳр 2005. –Б. 9.

Қабр зиёратида зиёратчининг дуоси 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: أَتَانِي جِبْرِيلُ فَقَالَ: إِنَّ رَبَّكَ يَأْمُرُكَ أَنْ تَأْتِيَ أَهْلَ الْبَقِيعِ فَتَسْتَغْفِرَ لَهُمْ قَالَتْ: قُلْتُ كَيْفَ أَقُولُ لَهُمْ يَا رَسُولَ اللهِ قَالَ: قُولِي السَّلاَمُ عَلَى أَهْلِ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَيَرْحَمُ اللهُ الْمُسْتَقْدِمِينَ مِنَّا وَالْمُسْتَأْخِرِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَلاَحِقُونَ. وَفِي رِوَايَةِ السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ لَلاَحِقُونَ أَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Жаброил келиб, менга: “Роббинг сени аҳли Бақийъга келиб, истиғфор айтишингга амр қилади”, деб айтди”, дедилар».
Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
“Уларга нима дейман, эй Аллоҳнинг Расули?” дедим.
“Ассалому ала аҳлид дияри минал мўминийн вал муслимийн ва ярҳамуллоҳу ал-мустақдимийна минна вал мустаъхирийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун.(Мўминлар ва муслимлардан бўлган диёр аҳлига салом. Аллоҳ биздан ўтганларни ва қолганларни раҳм қилсин. Албатта, биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз)”, деб айт”, дедилар”.
Бошқа бир ривоятда:
“Ассалому алайкум аҳлид диярим минал мўминийна вал муслимийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун. Асъалуллоҳа лана ва лакумул афията. (Мўминлар ва муслимлардан бўлган диёр аҳлига салом. Албатта, биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз. Аллоҳдан бизга ҳам, сизга ҳам офият сўрайман)”, дейилган. 
Муслим ривоят қилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ أَتَى الْمَقْبُرَةَ فَقَالَ: السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لاَحِقُونَ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага келдилар ва:
“Ассалому алайкум дора қавмим мўминийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун”, дедилар”.
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Ҳар биримиз ушбу муборак дуоларнинг маъносини англаб, ёд олишимиз ва ўрни келганда ўқиб юришимиз лозим.

Мавзуга оид савол жавоблар

САВОЛ: Қабр зиёратига қайси кунларда бориш керак?
ЖАВОБ: Шаъбон ойининг ўн тўртинчи кунидан ўн бешинчисига ўтар кечаси қабрларни зиёрат қилиш, уларнинг аҳлига дуои истиғфор айтиш суннат. Бошқа пайтда қатъий тарзда маълум кунлар белгиланмаган. Лекин «Ҳар жума куни ота-онасининг қабрини зиёрат қилган фарзанд» ҳақида ҳадислар келган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَآلِهِ وَسَلَّمَ: مَنْ زَارَ قَبْرَ أَبَوَيْهِ أَوْ أَحَدِهِمَا فِي كُلِّ جُمُعَةٍ غُفِرَ لَهُ وَكُتِبَ بَرًّا

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки ҳар жума кунлари ота-онасининг ёки улардан бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари кечирилади ҳамда «Ота-онасининг розилигини топган», деб ёзиб қўйилади», дедилар» (Табароний ривояти ).
САВОЛ: Маййит қабрида зиёрат қилувчини таниб, унинг саломига жавоб берадими?
ЖАВОБ: Ҳофиз Суютий «Шарҳус Судур» китобида бу масалага доир бир неча ривоятларни нақл қилиб, қабр эгаси зиёратга келувчини таниб, саломига жавоб беришини айтиб ўтганлар.  Суютий бу ҳадисни Ҳофиз ибн Абдул Баррнинг «Истизкор» ҳамда «Тамҳид» китобларидан нақл қилган. Муҳаддис Абдулҳақ буни саҳиҳ, деганини ёзган. 

عن عاشة رضي الله عنها قالت: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ما من رجل يزور قبر اخيه ويجلس عنده الا استأنس ورد عليه حتى يقوم

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарининг қабрини зиёрат қиладиган, унинг қабри ёнида ўтирадиган кишига қабр ичидаги одам то ўрнидан тургунича унс-улфат бўлади ва унинг саломига алик олади», дедилар».

وأخرج ايضا البيهقى فى الشعب عن ابى هريرة رضي الله عنه قال: اذا مر رجل بقبر يعرفه فسلم عليه رد عليه السلام وعرفه واذا مر بقبر لا يعرفه فسلم عليه رد عليه السلام

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Киши уни танийдиган (кишининг) қабр(и) ёнидан ўтса ва салом берса, (қабр ичидаги) унга алик олади ва уни танийди. Танимайдиган (кишининг) қабри ёнидан ўтса, унга салом берса, унга алик қайтаради» (Байҳақий «Шуаб»да келтирган). 

واخرج ابن ابي الدنيا في القبور والصابوني فى المأتين عن ابى هريرة رضي الله عنه عن النبى صلى الله عليه وسلم قال: ما من عبد يمر على قبر رجل يعرفه فى الدنيا فيسلم عليه الا عرفه ورد عليه السلام

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Киши дунёда уни танийдиган (кишининг) қабр(и) олдидан ўтса, унга салом берса, уни танийди ва унга алик олади», дедилар» (Ибн Абид Дунё «Ал Қубур»да, Собуний «Ал Миатайн»да келтирган).
     

1. Изхир (лимонная трава)
2. Хитмий (штокроза розовая)
3. Заъфарон (шафран)
4. Бахур (ладан)
5. Тутатиш услуби

Мавзуга доир атама ва тушунчалар

Мавзуда бир қанча атама ва тушунчалар берилган бўлиб, қуйида уларнинг изоҳи билан танишамиз:
- Ғассол – ювувчи шахс;
- Қамис (аёлларда диръ, кўйлак) – бўйин тагидан то оёқ остигача ўраладиган енгсиз ва ямоқсиз мато.
- Изор (хиқо деб ҳам аталади) – лозим маъносида бошнинг тепасидан, оёқ остигача бўлган мато. (Тириклар изори белдан пастига кийиладиган кийим тури.)
- Лифофа – худи изор каби, лекин кафанликни боғлаб қўйиш учун тепа ва паст тарафлардан бир оз ортиқроқ бўлади.
- Химор – бошни ўрайдиган мато, рўмол.
- Хирқа (милҳафа деб ҳам аталади) – икки кўкракни ўраб қўядиган, ёпинтириладиган мато.
- Жаноза – марҳумга ўқиладиган (дуо) намоз;
1. 1. Исломда инсон қадри ва ўлим ҳақиқати.
Инсон коинотнинг гултожи ўлароқ, Аллоҳнинг мукаррам махлуқидир. Аллоҳ таоло уни руҳ ва жисмдан таркиб топтирди. Уни Ўз тарафидан руҳ киргизиш билан мукаррам қилганидeк, танасиниЎз қудрат қўли билан ясаш ила улуғлади. Ўша руҳнинг мазкур тана ичида мавжуд бўлиш муддати инсоннинг ҳаётидир. Инсон ана ўша руҳ ва жисми ила фаришталар саждасига сазовор бўлгандир. Жон жисмдан чиқар экан, ҳар бири ўз асли томон жўнайди: руҳ Аллоҳ таоло белгилаган жойга, танаэса ерга. Бу ҳодиса инсонлар тилида "ўлим" дeб аталади. Инсон ҳаётга кeлар экан, ўлим сари юради ва айнан ўлим билан унинг чинакам, абадий ҳаёти бошланади. Инсоният жисм, руҳ, ўлим ва унга оид тушунчалар борасида қадимдан турли тушунчаларга эга бўлиб кeлган ва бу нарсаларга бўлган муносабатларида ўша тушунчаларига асосан тасарруф юритиб кeлган. Баъзилари маййитни ёқиш кeрак, дeса, бошқаси қайнатиб, суягини ажратиб, кўмиш кeрак, дeйди. Кимлардир инсон ўлганидан кeйин тупроққа айланади ва мутлақо йўқ бўлиб кeтади, дeса, кимлардир руҳ танадан танага кўчиб юради, дeя эътиқод қилади ҳамда инсонга ана шу тушунчаларидан кeлиб чиққан ҳолда муносабатда бўлишади. Аммо Аллоҳ таолонинг дини бўлмиш Исломда бу хусусдаги таълимотлар энг тўғри ва мукаммал тарзда баён қилинган. Бинобарин, ўлим ва унга боғлиқ ишлар ҳам энг тўғри ва афзал тариқада йўлга қўйилган.
Ислом таълимотига кўра инсон вужуди мукаррамдир. Унинг жавҳари бўлмиш руҳининг улуғланиши лозим бўлганидeк, танасининг эъзозланиши ҳам вожибдир. Шу нуқтаи назардан, Исломда инсон танасининг тарбияси ҳамда муҳофазаси фарз қилингандир. Жисмни пок тутиш, уни парвариш қилиш, зиён-заҳматдан асраш жисмнинг ҳаққи сифатида ҳар бир мусулмоннинг вазифасига айлантирилган. Инсон ўз жисмига зарар eтказишга ўзи ҳам ҳақли эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Ос розияллоҳу анҳуга: “...Жасадингнинг сенда ҳаққи бор...”деганлар[1].
Динимиз таълимотига кўра, баданни поклаш ибодатдир, иймон жумласидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Поклик иймоннинг ярмидир”, дeганлар[2].
Исломда инсон танаси қадрланишининг асосий намуналаридан бири сифатида инсон вафоти муносабати билан боғлиқ амалларни эслаб ўтиш кифоя. Инсон жон таслим қилиб, тана ўлик ҳолга тушганидан кeйин ҳам, Ислом шариати бўйича, жонсиз жисм ўзига яраша ҳуқуқ ва ҳурматга эга ҳисобланади. Уни тириклигидагидeк поклаб, тирик инсондан-да кўпроқ эҳтиром қилинади. Мусулмон киши вафот этаркан, унинг жонсиз танасини ювиб, поклаш ва ўзининг асли бўлмиш тупроққа олиб бориш барча мусулмонларнинг зиммасига фарз бўлади.
Буюк Мовароуннаҳр диёри аҳолиси ҳам Ислом дини билан мушарраф бўлган онлардан бошлаб, бу диннинг барча таълимотларини ўз ҳаётига татбиқ қилиш билан бахту саодатга эришган ва бутун оламга устозлик даражасига кўтарилган. Бизнинг азиз халқимиз Исломнинг барча ҳукмларини ўзида мужассамлаштиришда ўлим ва унга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратган. Ҳатто кeйинги даврлардаги динга қарши тузум остида яшаган қора кунларида ҳам Исломнинг кўплаб аҳкомларини бажара олмай қолган бўлса-да, инсон вафоти билан боғлиқ амалларни тарк этмаган. Бу амаллар халқнинг миллий қадрияти, сўнмас урф-одатига айланган.
Дафн маросимларига тўхталадиган бўлсак, кишининг вафот этгани аниқ бўлганидан сўнг, маййитнинг маййит эгалари устида тўртта ҳаққи қолади. Бу ҳақлар фарзи кифоядир. Яъни ушбу ҳақларни қариндошларидан бири адо этса, кифоя. Уларни адо этишда иштирок эта олмаган мусулмонлардан масъулият кўтарилади. Аммо уларни ҳеч ким бажармаса, барча мусулмонлар гуноҳкор бўлади. Ушбу тўртта ҳақ қуйидагилардир:
1. Маййитни ювиш;
2. Кафанлаш;
3. Жаноза ўқиш;
4. Дафн қилиш;
1. 2. Ювиш
Ювиш амалиётини ўрганишдан олдин унинг таърифи, ҳукми, ғассолнинг сифатини, ювишнинг вожиб бўлиш шартларини билиб олишимиз лозим.
تغسيل الميت – Тағсилул маййит сўзининг таърифи
تغسيل –غسّل Ғоссала феълининг масдари бўлиб, ювиш, яъни сув қуйиш билан бирор нарсадан кирни кетказиш маъносини англатади.
الميت – «маййит» – «тирик»нинг зидди, яъни ўлик дегани.
Истилоҳда эса «ювиш» деб ўлган инсоннинг сув билан суннатга мувофиқ тарзда ғусл қилдиришга айтилади.
Ҳукми
Юқорида айтиб ўтилганидек, маййитни ювиш фарзи кифоядир. Агар маййит ювилмай қолган бўлса, қабрини очиб, ювиб, қайтадан кўмилади. Агар қабр очилганда, маййитнинг ярмидан кўпи топилса, уни ювиб, жаноза намози ўқилади. Агар ярмидан ози топилса, ювилмайди, жаноза ҳам ўқилмайди.
Агар маййитни ювиш учун сув бўлмаса ёки сув бўлса ҳам, уни ювиш мумкин бўлмаса, мисол учун, ювилганда бадан аъзоларининг узилиб кетиш хавфи бўлса, таяммум қилдирилади.
Маййитни одамлар кўзидан холи жойда ювиш мақсадга мувофиқдир[3]. Мабодо маййит бўлак-бўлак бўлиб кетган бўлса, ўша бўлакларини жой-жойига қўйиб, бошқаларга билдирмай ювилади.

________________________________________
[1]Бухорий Муҳаммад ибн Исмоил, «Ал-Жомиъус-Саҳиҳ». Қоҳира, Доруш-Шаъб. –Ж. 7, –Б. 40. Бухорийнинг Абдуллоҳ ибн Ос розиаллоҳу анҳудан қилган ривояти.
[2]Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснаду Аҳмад». Қоҳира, Муассасатул-Қуртуба. –Ж. 5, –Б. 343. Абу Молик Ашъарийдан Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти.
[3] Нававий Абу Закариё Муҳйиддин, «Равзатут-Толибийн ва Умдатул-муфтийн». Дорул-кутуб ал-Илмийя. –Ж. 1, –Б. 613.


8 йил аввал 26196 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Азанинг муддати
Аза муддати уч кундир. Уламолар бунга Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисни далил қилиб келтирадилар:  لاَ يَحِل لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ давоми...
1 ўн йил аввал 13381 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жасадни бошқа юртга кўчириш
Ўлган одамнинг жони узилган шаҳарга ёки қишлоққа кўмиш мустаҳаб амалдир. Уни вафот топган жойидан бошқа бир жойга кўчиришни кўпчилик уламоларимиз макруҳ, деганлар ва бу ишнинг макруҳлигининг бир неча сабабларини давоми...
1 ўн йил аввал 10972 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабр зиёрати одоблари
Авволо, ниятни тўғриламоқ, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш лозим; Зиёрат пайтида таҳоратли бўлиш суннатдир; Қисқа муддат бўлса ҳам, дунё машғулотларини тарк этиб, охиратни ўйлаш; Зиёратгоҳда давоми...
8 йил аввал 9786 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрга белги қўйиш ёки бир жойга яқин қариндош-уруғларни бир жойга қўйиш
Қабрни белгилаш учун тош ёки шунга ўхшаш табиий, содда нарсалар қўйиш мумкин. Белгилашнинг ҳам, яқин кишиларни бир жойга қўйишнинг ҳам ҳикмати битта, у ҳам бўлса, тириклар уларни зиёрат қилишда тез ва осон давоми...
8 йил аввал 9937 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрнинг сифати
 Қабр икки хил – кифоя қилгудек ёки мукаммал бўлади. «Кифоя қилгудек» деганимиз одам бўйининг ярмигача чуқурликда кавлангани бўлади. «Мукаммал»и эса одам бўйи баробар, узунлиги маййитнинг давоми...
8 йил аввал 11064 fiqh.uz