I. Мақсад: намознинг фарз бўлиши ва унинг фарз мустаҳаб ва макруҳ вақтларини ёритиб бериш.
II. Услуб савол – жавоб ушбу мавзуни атрофлича ёритиб бериш. Aраб граматикасида ўқиб таржима қилиб бериш.
III. Жиҳоз: дарсга оид кўргазмали ва ўқув қуроллари.
Дарc усули: Маъруза усулида.
Ташкилий қисм: Навбатчи ишини назорат қилиш ва ўқувчиларни дарсга тайёргарлиги, ўқув қуроллари борлиги тўғрисида ахборот.
Дарснинг бориши:
Мавзуни сўраш.
Б) Мавзуни грамматик усулда ўқиб маъносини ва қоидасини айтиб беришни сўраш.
В) Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар ва жавоб асосида юритиш.
саволлар:
1. Намознинг фарзлигига далил оят айтинг?
2. Ушбу мавзуга тааллуқли ҳадислар айтинг?
3. Намознинг фарз вақтларини баён қилинг?
4. Мустаҳаб вақтларини тушунтиринг?
5. Намоз вақтларини далилларини айтинг?
6. Қайси вақтларда намоз ўқиб бўлмайди?
7. Намознинг луғавий ва истилоҳий маъноларини айтинг?
Намоз вақтлари ва намоз фазилатлари мавзусида ёзилган ушбу маърузамизни намоз вақтларини билдириш билан бошлаймиз. Зеро намоз вақти фарздир. Бу тўғрисида Аллоҳ таоло Нисо сураси 103 – оятида шундай марҳамат қилади.
ان الصلوة كانت على المؤمنين كتابا موقوتا
Яъни "Албатта намоз мўъминларга вақти тайин этилган ва фарз деб битилгандир".
Энди намоз вақтлари тўғрисида гапирадиган бўлсак, бомдод намозининг аввалги вақти субҳи содиқдан бошланиб, охири қуёш чиққунчадир.
Пешин намозининг вақти қуёш заволга келган вақтдан бошланиб, ҳар бир нарсанинг сояси заволдагидан ташқари икки баробарга етгунчадир.
Асрнинг вақти пешинни вақти чиққандан бошлаб, қуёш ботгунчадир.
Шомнинг вақти қуёш ботгандан бошлаб, шафақ ғойиб бўлгунчадир.
Хуфтон намозининг вақти шафақ ғойиб бўлгандан бошлаб, то субҳи содиқгачадир. Бу айтилган вақтлар намозларнинг фарз вақтидурки, бундан бошқа макруҳ вақтлари ҳам бор. Улар тўғрисида сўз юритиб ўтирмаймиз. Сўз узун бўлмаслиги учун. Яна намоз ўқиш мутлоқ жоиз бўлмаган уч вақт ҳам борки буларни келтириб ўтамиз.
Қуёш чиқаётган пайтда.
Қуёш қиёмга келган пайтда.
Қуёш ботаётган вақтда.
Фақат юқоридагилардан фарқли равишда қуёш ботаётганда ўша кунни асри жоиз бўлади. Сўзни намоз вақтларидан бошлашимизнинг асосий сабаби намоз ўқувчига унинг вақтини билишлик шарт булганлиги учундир.
Намоз қанчалик мукаммал ва тўғри бўлса.Парвардигорга бошқа амаллардан берадиган "ҳисобот" шунчалик енгил ва осон бўлади. Шунинг учун "Намоз ва унинг фазилати" ҳақида ёзилган бу мавзумиз ҳам, намозхон биродарларимизни намознинг турлари, зикрлари, масалалари ва фазилати ҳақида батафсилроқ маълумотга эга бўлиб, шу билан бирга намозни тўла – тўкис адо қилишликларида фойдали қўлланмалардан бўлиб қолса деган умид билан ёзиб, сиз намозхонларга тақдим этмоқдамиз.
“Солат” сўзи луғатда "дуо қилмоқ" деган маънони билдиради. Зероки, Қуръонда яъни, "Уларни ҳаққига дуо қилинг" деган маънода оят нозил бўлди. Ва яна ҳадисда:
Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилдилар. "Сизлардан бирорталарингиз таомга чақирилсангиз қабул қилинг. Агар рўза бўлмасангиз таом ейсиз, аммо рўзадор бўлсангиз дуо қилинг". Бу ҳадисда ҳам "солат" сўзига дуо қилмоқ маъноси берилган.
Баъзи манбаларда айтилишича эса “солат” сўзи “думба суяги ва думба қимирлатмоқ” деган маънони билдиради. Чунки намоз ўқувчи кишини думбаси сажда ва рукуъ қилаётган вақтда қимирлаб туради.
Намоз сўзи - шариъатда такбири таҳрима билан бошланиб, салом билан тугайдиган амалга қўйилган исмдур.
Намозни ислом динида шаърийлашиши эса "Исро" ва "Меърож" кечасида Пайғамбаримиз ва Аллоҳ ўртасидаги мулоқотдан кейин фарз қилинди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Мадинага хижрат қилишларидан олдин Аллоҳ у кишини Исро ва Меърож мартабасига эриштирди. Расулуллоҳнинг Маккадаги Масжиди Ҳаромдан Байтул Муқаддасга бир кечада бориб келишларини Исро деб, шу куни кечаси осмонга чиқиб руҳий олам билан танишиб қайтганлари Меърож деб аталади. Аҳли суннатлар - эътиқод ва амалларда пайғамбарнинг суннатига ва саҳобаларнинг йўлига эргашувчилар, ҳам тўрт чаҳор ёр - Абу Бакр, Умар, Усмон, Алини қонуний халифа деб эътироф этганлар Сарвари олам Меърожга жисман чиқиб тушганлар деб ҳисоблашади. Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳнинг Аллоҳни кўрганликларини инкор этади. У: "Кимки пайғамбар Худо билан кўришди деса, гуноҳкор, бўҳтончи бўлади", дейдилар.
Исро воқеаси Қуръондаги Исро сурасининг биринчи оятида бундай баён этилган:"Бандасига ўз қудратининг нишоналарини намоён этиш учун уни бир кечада Масжиди Ҳаромдан теварак-атрофи барокотли Масжиди Ақсога олиб борган Аллоҳ покдир. У хамма нарсани кўриб билиб тургувчи зотдир".
Меърож воқеъаси "Саҳиҳул Бухорий" ва "Саҳиҳул Муслим" китобларида ҳаққоний баён этилган. Қози Иёз ҳам ўзининг "Шифо" асарида бу ҳақда тўхталиб ўтган.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ Меърож воқеасини шундай баён этганлар:
"Менга эшакдан каттароқ, хачирдан кичикроқ қадами илдам бир Дулдул келтирилди. Уни миниб Байтуллоҳга бордим. Дулдулни пайғамбарларнинг уловлари турадиган жойга боғлаб масжидда икки ракаат намоз ўқиб чиқдим. Жаброил менга бир идишда май билан иккинчи идишда сут келтирди. Мен сутни танладим. "Табиий нарсани топдинг" деди Жаброил. Шундан кейин осмонга кўтарилдик. Жаброил осмонни очилишини талаб қилди. Шу пайт "Кимсан" деган овоз эшитилди. Жаброил ўзини танитди. "Ёнингда ким бор" деб сўради бояги овоз. "Муҳаммад бор", деди Жаброил. "Унга пайғамбарлик келдими" деди овоз. "Ҳа" деди Жаброил. Шундан кейингина осмоннинг қопқоқлари очилди. У ерда Одам алайҳиссаломни кўрдим. У зоти муборак менга пешвоз чиқиб яхшилик тиладилар. Ундан кейин иккинчи осмонга кўтарилдик. Бу ерда аввалги (с.а.в)ол-жавоблар такрорланиб кўкнинг дарвозалари очилди. Бу ерда Яҳё билан Исони учратдим. Улар ҳам менга пешвоз чиқиб яхшиликлар тилашди. Учинчи осмонга ҳам шу тахлит чиқдик ва бу маъвода жами гўзалликнинг ярми ато этилган Юсуфни кўрдим. У ҳам менга пешвоз чиқиб яхшилик тилади. Тўртинчи осмонда Аллоҳ таъоло Марям сурасининг 58-оятида: "Идрисни йўқори даражага кўтардик", дея эътироф этган Идрис билан кўришдик. Бешинчи осмонда Ҳорун билан, олтинчи осмонда Мусо билан учрашдим. Улар ҳам менга пешвоз чиқиб менга яхшиликлар тилаб қолишди. Еттинчи осмонда БайтулМаъмурга суяниб ўтирган Иброҳимни кўрдим. Байтул Маъмурга ҳар куни етмиш минг фаришта кириб чиқар, бир марта ташриф буюрганларга қайтиб келиш навбати тегмас экан. Кейин Сидратул-Мунтаҳо дарахтини кўргани бордик. Унинг япроқлари филнинг қулоғидек, мевалари қовоқдек келар эди. Роббимнинг амрига биноан бу дарахт ўзгариб товланиб турарди. Унинг таъриф-тавсифига барча махлуқлар қатори одам ҳам ожиз. Аллоҳ таъоло менга баъзи ишларни ваҳий қилиб бир кеча кундузда эллик маҳал намоз ўқишни буюрди. Мен Мусонинг ёнига келганимда у: "Раббинг умматингга нималарни фарз қилди" деб сўради. Мен эллик маҳал намоз ўқишни буюрганини айтдим. "Изингга қайтиб Раббингдан ибодатни енгиллатишни ўтин, умматингнинг бунга тоқати етмайди. Сендан аввал мен бани Исроилни синаб кўрганман" деди. Мен изимга қайтиб: "Э Раббим умматимга енгиллик бер", деб ёлвордим. У намозни беш маҳалини қисқартирди. Мусонинг ёнига келиб воқеани баён этдим. У йўқорига чиқиб, яна енгиллик сўрашни маслаҳат берди. Шу зайл Раббим билан Мусонинг ўртасида тўхтовсиз қатнадим. Токи парвардигорим: "Эй Муҳаммад, бир кеча-кундузда беш маҳал намозни фарз қилдим. Ҳар бир намозга ўн маҳалнинг, беш маҳалга эллик маҳалнинг (с.а.в)обини бераман. Кимки бирор эзгуликни ўйлаб уни қилолмаса, бир яхшиликнинг (с.а.в)оби берилур, мабодо кўнглига туккан эзгуликни рўёбга чиқарса ўн яхшиликни (с.а.в)оби берилади. Кимки бирон шумликни кўзласаю, амалга оширмаса, ёмонлик ёзилмайди, мабодо ўйлаган ёмонлигини қилса, битта ёмонликнинг гуноҳи ёзилади", деди. Мусонинг ёнига келиб бўлган гап-сўзларни айтдим. У яна Роббингдан енгиллик сўра деб маслаҳат берди. Мен: "Ҳадеб Роббимни ҳузурига боришдан уяламан" дедим."
Шундай қилиб, ҳар куни беш вақт намоз ҳар бир мусулмоннинг зиммасига фарз қилинди. Бундан ташқари жума куни пешин намозини ўрнига жума намози ўқиш ҳам фарздур. Ўлик учун жаноза намозини ўқиш эса фарзи кифоядур. Рамазон ҳайити ва қурбон ҳайити кунларида икки ракаат ҳайит намозини ўқиш, ҳар куни хуфтон намозидан сўнг 3 ракаат витр намозини ўқимак, Қуръонда сажда оятини ўқиган кишига ҳам, эшитган кишига ҳам тиловат саждаси қилмак вожибдир. Беш вақт намознинг суннатларини ўқимак, Рамазон ойида хуфтон намози ила витр намозининг орасида 20 ракаат таровиҳ намозини ўқиш суннатдир. Булардан бошқа намозларни ҳар бири суннат ва мустаҳабдир.
Жума намози жума куни пешин намозини вақтида жамоат билан ўқилади. Жума намози икки хутба, икки ракаат фарз намозидан иборат. Булардан олдин ва кейин 4 ракаатдан суннат намози ўқилади. Жума намози муқим, соғ, балоғатга етган эркакларга фарздир. Xотин, қул, мусофир, касал, кўр ва чўлоқ кишиларга жума намози фарз эмасдир. Жума намози фарз бўлмаган кишилар жума куни пешин намозини танҳо-танҳо адо этадилар. Жума фарз бўлган киши жума намозига бормай пешин намозини ўқиса, намози дуруст бўлсада, гуноҳкор бўлади.
Жума намозини ўқиш учун шарт бўлган нарсалар 6 тадир.
1. Улуғ бир шаҳар ёки унга ёпишган қишлоқ бўлиши.
2. Подшоҳ ёки подшоҳ тарафидан қўйилган қози ёки муфтий каби ноиб бўлмак.
3. Жамоат ила ўқимак.
4. Ҳар ким учун рухсат берилган жомеъ масжиди бўлиши.
5. Пешин вақтида ўқиш.
6. Фарздан аввал хутба ўқиш.
Жума намозига икки марта азон айтилади. Биринчи азон намоз вақти кирганда айтилади. Бу азондан сўнг тўрт ракаат суннат намози ўқилади. Сўнг имом минбарга чиқади ва унинг қаршисида иккинчи азон айтилади. Бу азондан сўнг имом минбарда тик туриб, қавмга қараб иккита хутба ўқийди. Икки хутба ўртасида уч оят ўқилгунча миқдор вақт ўтиради. Иккинчи хутба тугагач, муаззин намоз учун иқомат айтади ва бомдоднинг икки ракаат фарз намози каби икки ракаат фарз намози ўқилади. Сўнг яна тўрт ракаат суннат намози ўқилади. Шу билан жума намози тугайди.
Хутба ўқиган киши жуманинг фарз намозига имом бўлиши лозим. Хутбани бир киши намозни иккинчи киши ўқиши жоиз эмас. Суннатдан олдинги мавъизани бошқа одам қилса бўлаверади. Имом минбарга чиққанда нафл намозлар ўқилмайди, сўзлашилмайди. Хутба вақтида қавмнинг хатибга қараб кулоқ солиб туриши мустаҳабдир.
Хутбани фарзи хутба вақтида Аллоҳ таъолони зикр этишдир. Шунга асосан хутба ниятида ҳамд ёки тасбеҳ ё таҳлил айтилса, хутба ўрнига ўтади. Хутбани тик туриб қавмга юзланиб, эшиттириб қилиш, хутба бошлашдан олдин ичида таъаввуз айтиш, уни ҳамд билан бошлаш, унда Аллоҳга сано, шаҳодат калимаси, Пайғамбаримизга саловат айтиб, Қуръони Каримдан тиловат қилиш суннат амалидир. Хутбада қавмга панду иршод, мусулмонлар ҳаққига дуо ва икки хутбани ўртасида ўтириш ҳам суннат амалларидандир. Имом бўлишга ҳақли киши жума намозига ҳам имом бўлади.
VIII. Баҳолаш ва изоҳ бериш. Баҳолаш жараёнида ўқувчиларнинг назарий ва амалий билимларига ҳамда граматик коида ва луғатларга эътибор бериш.
IХ. Уйга вазифа.
1. Намоз вақтлари фазилатини ўрганиш.
2. Араб грамматик қоидасига мувофиқ таржима қилиб келиш.
3. Умумий хулоса чиқариб келиш.
Намоз вақтлари ҳақида гапирар эканмиз, аввало шуни айтиб ўтишимиз керакки, намознинг фарзи яъни дуруст бўлиши учун шарт бўлган амаллардан бири вақтдир. Зеро, вақтидан олдин ҳам кейин ҳам ўқилган намоз намоз сифатида жоиз бўлмайди.
Аллоҳ Қуръони каримда:
ان الصلوة كانت على المؤمنين كتابا موقوتا
"Албатта, намоз мўъминларга вақтлик фарздир"
Энди намоз вақтлари ҳақида сўз юритамиз. Бомдод намозининг аввалги вақти субҳи содиқдандир, бу субҳи содиқ уфқда ёйилган иккинчи оқликдир. У уфқда ёнига ёйилган оқликдир. Ундан анча олдин уфқда узунасига ёйилган бир уфқ ҳам бўлиб, у субҳи козиб дейилади. Бомдоднинг оxирги вақти эса то қуёш чиққунчадир. Ҳадисда Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ (с.а.в)га биринчи куни субҳи содиқда, иккинчи куни осмон сарғиш тус олиб, қуёш чиқай деб турган имомлик қилиб намоз ўқиб берганлар ва айтганлар:
و مابين هذين الوقتين وقت لك ولامتك
"Ушбу икки вақт оралиғи сен ва умматинг учун (эрталабки намоз) вақтидир", деганлар. Субҳи козиб бомдод учун вақт бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ:
لا يغرنكم اذان بلال ولا الفجر المستطيل اما الفجر المستطير فى الافق
Яъни "Сизларни Билолнинг айтган азони ҳам, узунасига ёйилган оқлик ҳам алдаб қўймасин, чунки тонг кенг ёйилган оқликдир".
Пешин намозининг аввалги вақти қуёш заволга кетган вақтдан ҳисобланади. Чунки Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳга биринчи куни қуёш заволга кетган вақтда имомлик қилганлар. Пешин намозининг оxирги вақти Имом Аъзам (р.а) наздида ҳар бир нарсанинг ўз аслий соясидан ташқари икки баробарга етгунча. Бир ривоятда бир баробаргача дейилган. Имом Абу Юсуф, Муҳаммад ва Шофиий (р.а)ларнинг сўзига кўра кишининг сояси бир баробарга етгунчадир. Булар ўзларига Жаброил алайҳиссаломнинг биринчи куни ушбу вақтда намоз ўқиб берганларини далил қиладилар. Имом Аъзам (р.а) эса Расулуллоҳнинг ушбу сўзларини далил қиладилар
أبردوا بالظهر فائنّ شدة الحرّ من فيح جهنم
Яъни "Пешинни кунни салқинлатиб ўқинглар, чунки куннинг иссиғи жаҳаннамнинг тафтидандир", деганлар.
Ваҳоланки, Араб диёрида кунинг энг иссиқ вақти ушбу вақтдур. Юқорида биз аслий соя ҳақида гапирдик, уни аниқлашни йўли қуйидагича: Қуёш тиккага келган пайтида киши бошяланг бўлиб, орқасини офтобга қаратиб тургай. Аслий соянинг ҳисоби қуйидагича: Ҳамалда тўрт ярим қадам. Саврда уч ярим қадам. Жавзода икки ярим қадам. Саратонда бир ярим қадам. Асадда икки ярим қадам. Сумбулада уч ярим қадам. Мезонда беш ярим қадам. Ақрабда етти ярим қадам. Қавсда тўққиз ярим қадам. Жадийда ўн ярим қадам. Далвда саккиз ярим қадам.
Аср намозининг аввалги вақти пешининг оxирги вақтидан бошлаб, оxирги вақти қуёш ботгунгачадир. Чунки Расулуллоҳ:
من ادرك ركعة من العصر قبل ان تغرب الشمس فقد ادركها
"Кимки қуёш ботгунга қадар асрнинг бир ракаатини топса ҳақиқатдан аср намозини топибди" деганлар.
Шом намозининг аввалги вақти қуёш ботгандан бошлабдир, оxирги вақти эса то шафақ ғойиб бўлгунчадир. Имом Шофиий эса бунинг миқдори уч ракаатли намоз ўқиб олгунчадир, деганлар. Чунки Жаброил алайҳиссалом икки кун ҳам бир вақтда намоз ўқиб бердилар дедилар. Имом Аъзам (р.а)нинг далиллари эса Расулуллоҳнинг ушбу сўзларидир:
و اول وقت المغرب إذا غربت الشمس أخر وقتها حين يغب الشفق
Яъни "Шом намозининг аввалги вақти қуёш ботган пайтдандур. Оxирги вақти эса то шафақ кўздан йўқолгунча". Имом Шофиий (р.а) келтирган сўз эса макруҳ вақтдан эҳтиёт бўлиш учундир. Шафақ Имом Аъзам (р.а) наздларида қизилликдан кейин келгувчи оқликдир". Имом Муҳаммад, Абу Юсуф (р.а) ва Шофиий (р.а) наздида эса у қизилликдир. Бу зотлар далили: Расулуллоҳнинг
الشفق الحمرة
"Шафақ қизилликдир" деган сўзларидир. Имом Аъзамнинг далили Расулуллоҳнинг ушбу сўзларидир
و اخر وقت المغرب اذا اسود الأفق
"Шом намозининг оxирги вақти уфқ қорая бошлаган палладир". Имом Аъзамдан юқоридаги имомлар сўзига қайтгани ҳам ривоят қилинади.
Xуфтон намозининг аввалги вақти шафақ ғойиб бўлган пайтдан бошлаб ва оxирги вақти субҳи содиқгачадир.
Бу Расулуллоҳнинг "Xуфтоннинг оxирги вақти субҳи содиқгачадир" деган сўзларига кўрадир. Имом Шофиий (р.а) эса "Кечанинг учдан биригача" деганлар. Витрнинг аввалги вақти xуфтондан кейин бўлиб, субҳ чиққунчадир, Расулуллоҳ (с.а.в)
فصلوها ما بين العشاء الى طلوع الفجر
"Витрни xуфтон билан субҳ орасида ўқинглар" деган сўзларидир.
Намознинг макруҳлари ва сутра масаласи
Макруҳ амаллар содир бўлиши билан намоз бузилмасада, лекин у нуқсонли бўлиб адо этилади. Шунинг учун улардан сақланиш лозим. Макруҳ амаллар қўйидагилар:
1.Намознинг вожибларидан бирини қасддан тарк қилишлик.
2.Фарз намозларининг бир ракаатида ёки икки ракаатида қасддан бир сурани такрор ўқишлик.
3.Мусҳафнинг тартибига тескари қироат қилишлик.
4.Қисқа муфассал суралардан икки ракаатга орадан бир сурани ташлаб қироат қилишлик.
5.Кийимни беузр тўғирлаш, бармоқларини қарсиллатиш, баданини баъзи жойларини беҳуда уйнаш, қаъдада икки оёғини тик қилиб, товонлари устига ўтириш.
6.Бошини у ёқ, бу ёққа қаратиш.
7. Хоҳ пешоб бўлсин, хоҳ катта таҳоратсизлик бўлсин уни мажбуран ушлаб туриш.
8.Кўзларини беҳуда юмиб олиш. Агар хушуъ учун бўлса, макруҳ эмас.
9. Жамоат намозларида олдинги сафда бўш жой бўлиб туриб, орқада туриш.
10. Сажда қиладиган ўринда ёки икки ёнида ё кийимида жонли ҳайвоннинг сурати бўлиши. Орқасида ёки оёғи тагида бўлса, макруҳ эмас.
11.Аланга ёки чўғга қараб намоз ўқиш ҳам макруҳдир, лекин меҳробда чироқ бўлиши макруҳ эмасдир.
12. Намоз ўқувчи олдидан бирор йўловчининг ўтиши эҳтимоли бўлатуриб, сутра қўймасдан намоз ўқиши.
13.Намоз асносида осмонга тикилиш, жаноза намозларида такбир айтганда ҳам осмонга тикилиш макруҳдир.
14. Овқат тайёр бўлиб, иштаҳа тусаб турганда намоз ўқиш.
15.Саждада билакларни ерга теккизиб туриш.
16. Қўл ва оёк бармокларини сажда ва бошқа ўринларда қибладан бошқа томонга ўгириш.
17. Такбири таҳримада қўлини қиблага қаратмаслик.
18. Хушуъни кетказадиган ҳар қандай амални бажариш.
19. Сажда қиладиган ўринни намоз ичида бир неча марта тозалаш.
20.Пешонасига ёпишган тупроқни артишлик.
21. Салласи ё телпаги билан пешонасини беркитиб олиб ўшани устига сажда қилиш.
22. Кийимини елкасига ташлаб олишлик.
23. Саждага бораётганда шимини қўли билан кўтаришлик.
24. Имомнинг алоҳида маконда туришлиги, аммо имомнинг қадами жамоат турган хонада бўлиб, саждаси бошқа хонага ўтса макруҳ бўлмайди.
25. Иш кийимида намоз ўқишлик.
26.Беузр бош кийимисиз намоз ўқишлик, аммо ўзини хор тутган ҳолда бош кийимисиз намоз ўқишлиги макруҳ эмас.
27.Масжидларнинг эшигини беузр қулфлаб қўйишлик ҳам макруҳдир. Ушбу ишлар макруҳ амаллардир. Макруҳларни баъзи китобларда бундан бир неча баробар кўп ҳам келтиргандир, аммо биз юқоридаги макруҳларни келтириш билан кифояланамиз.
СУТРА МАСАЛАСИ.
"Сутра" бу намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтмаслиги учун қуйилган тўсиқдир. Сутрани Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари мандуб, Шофиий ва Ҳанбалиймазҳаблари мустаҳаб деганлар. Девор, устун, найза, асо ва бошқа бирор нарса сутра бўлиши мумкин. Ҳеч нарса топилмаса, бир чизиқ чизиб қўйса ҳам бўлади.
Саҳл (р.а)дан ривоят қилинди:
عن سهل قال : كان بين مصلى النبى صلى الله عليه و سلم صلى الله عليه و سلم و بين الجدار ممرّ الشاة.
"Набий" (с.а.в) нинг намоз жойлари билан девор орасида бир қўй сиғадиган жой бор эди”.
Демак, масжидда якка ўзи намоз ўқиётган одам устунни ёнига тўсиқ қилиб олиб ўқигани яхши. Баъзи бирларимиз шу нарсанинг фарқига бормаймиз.
Ибни Умар(р.а) дан ривоят қилинади:
عن بن عمر رضى الله عنه أنّ ﺍﻟﻧﺑﻰ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ كان يركز له الحربة فيصلى إليها
"Набий (с.а.в)га калта найза санчиб бериларди ва у зот ўша томонга намоз ўқир эдилар".
Саҳобалардан бирлари "Ҳарба" ёки "Анза" деб аталадиган калта найзани кўтариб юрар эди. Очик жойларда намоз ўқиладиган бўлса, Набий (с.а.в) нинг тўғриларига санчиб қўяр эдилар. Имомнинг тўсиғи қавмга ҳам тўсиқ ҳисобланар эди. Яна ўша кишидан ривоят қилинади.
"Набий (с.а.в) уловларини кундаланг қилиб туриб, ўша томонга караб намоз ўқир эдилар".
Демак миниб юрган ҳайвонни тик қилиб, намоз ўқиса ҳам бўлар экан.
و قالت عائشة رضى الله عنه سئل رسول الله صلى الله عليه و سلم عن سترة المصلى فقال: مثل مؤخرة الرحل
Оиша (р.а) айтадилар:
"Расулуллоҳ с.а.в.дан намозхоннинг сутраси ҳақида сўралди. Бас у зот, "Эгарнинг суянчиғи баландлигича" дедилар.
Ато (р.а) айтдилар.
و قال عطاء مؤخرة الرحل ذراع فما فوقه
"Эгарнинг суянчиғи бир аршин ва ундан баландрокдир" дедилар. Биз "аршин" деб таржима қилган сўз арабчада "зироъ" дейилиб, аслида қўлнинг панжа учидан, чиғаноққача бўлган қисмига айтилади. Узунлик ўлчови сифатида 58 сантиметрни ташкил қилади.
و لأبى داود و أحمد إذا صلى أحدكم إلى سترة فليدن منها لا يقطع الشيطان عليه صلااته
Абу Довуд ва Ахмад ривоят қилишади:
"Қачонки бирингиз сутра томон намоз ўқиса, унга яқинлашсин, шунда шайтон унинг намозини кесмайди" дейилган.
Бу ҳадисда сутрага яқинлашиб намоз ўқиш зарурлиги баён қилинмокда. Имомнинг сутраси бошқаларга ҳам кифоя қилади. Сутранинг орқасидан одам ўтса ҳам, эшак ўтса ҳам зарари йўқдир. Ўтувчи ё йўл йўқ вақтларда сутрани тарк қилиш жоиздир.