Маҳсига масҳ тортишнинг мукаммал ва мудаллал масалалари


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

عَنْ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ :" كُنْت مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي سَفَرٍ فَقَضَى حَاجَتَهُ ، ثُمَّ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ ، قُلْت : يَا رَسُولَ اللَّهِ ! أَنَسِيت ؟ قَالَ : "بَلْ أَنْتَ نَسِيت بِهَذَا أَمَرَنِي رَبِّي عَزَّ وَجَلَّ". رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُد .

Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдим. Қазои ҳажат қилдилар сўнг таҳорат олиб, икки маҳсиларига масҳ қилдилар. Мен: “Эй, Аллоҳнинг расули! Унутдингизми?” дедим. У зот: “Балки, сен эсдан чиқардинг, Роббим азза ва жалла мени шунга бюрди” дедилар” (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШ
Масала: Маҳсига масҳ ториш борасида бир неча саҳиҳ ҳадислар собит бўлган. Cаксонга яқин саҳоба розияллоҳу анҳумлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳсига масҳ тортганликлари ривоят қилинган. Улар орасида ашараи мубашшара (жаннат башорати берилган ўнта саҳоба розияллоҳу анҳумлар) ҳам бор (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 274, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 245). Маҳсига масҳ тортишга шариат томонидан ижозат, уммат томонидан ижмо ва иттифоқ ҳамда мутавотир йўли билан келган хабарлар мавжуддир. Уни инкор қилувчи аҳли сунна вал жамоадан чиқади (Туҳурул муслимийн. Б. 34, Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 274, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 245, Насбур роя. Ж. I. Б. 184, Маъорифус сунан. Ж. I. Б. 348, Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 219, Имдодул муфтийийн. Ж. I. Б. 211).
 
МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШГА РУХСАТ БЕРИЛГАН
Масала: Бир киши таҳоратли ҳолида маҳси кийса, кейин таҳорат қилишни хоҳласа, маҳсини ечиб оёғини ювиши фарз эмас. Оёқларини ювиш ўрнига маҳсисига масҳ тортиши жоиздир (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 462).
Масала: Маҳси эгаси ният қилса, унинг маҳсисига бошқа бир киши масҳ тортиб қўйиши дурустдир (Рукни дийн. Б. 27).

МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШ ҚУРЪОНИ КАРИМ ОЯТЛАРИГА ХИЛОФМИ?
Маҳсига масҳ тортиш тўғрисида келган саҳиҳ ҳадисларнинг санади тавотур даражасига етиб борган. Мутавотир ҳадис деб, муайян миқдор билан белгиланмаган, ёлғонга келишиб олишлари мухол бўлган даражадаги ишончли бўлган кўп сонли ровийлардан ривоят қилинган хабарга айтилади (Туҳфатуд дурар. Б. 10).
Машҳур ҳадис – ровийлар табақасида иккитадан зиёда, мутавотир даражасига етмаган миқдордаги ровийлардан нақл қилинган хабарга айтилади ва у билан яқиний бадиҳий илм собит бўлмайди (Туҳфатуд дурар. Б. 11).

“Истизкор”нинг соҳибининг таъкидлашича, маҳсига масҳ тортиш тўғрисида келган ҳадисларни тақрибан 40 та саҳоба розияллоҳу анҳумлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинганлар. Ҳасани Басрий раҳматуллоҳи алайҳ эса: “Етмишта саҳоба розияллоҳу анҳумлар менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсиларига масҳ тортар эдилар деб, хабар берганлар” деди.

همام قَالَ: رَأَيْتُ جَرِيرًا رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ تَوَضَّأَ مِنَ الْمَطْهَرَةِ، ثُمَّ مَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ، فَقِيلَ لَهُ: أَتَمْسَحُ عَلَى خُفَّيْكَ؟ قَالَ: إِنِّي رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَمْسَحُ عَلَى خُفَّيْهِ، فَكَانَ هَذَا الْحَدِيثُ يُعْجِبُ أَصْحَابَ عَبْدِ اللَّهِ، لأَنَّ إِسْلامَهُ كَانَ بَعْدَ نُزُولِ الْمَائِدَ.

Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
“Мен Жарир розияллоҳу анҳу таҳорат олинадиган идишдан таҳорат олганини, сўнг икки маҳсисига масҳ тортганини кўрдим. Шунда унга: “Икки маҳсинга масҳ тортасанми?” дейилди. У: “Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни икки маҳсиларига масҳ тортаётган ҳолларида кўрдим” деди. Бу ҳадис Абдуллоҳнинг шерикларини хайратлантирар эди. Чунки, у Моида (6-оят) нози қилингандан кейин исломни қабул қилган эди”.
Имом Зайлаъий ушбу ҳадисни ўзининг “Насбур роя” китобида зикр қилиб, муҳаддислар наздида ушбу ҳадис жуда мақбул эканини айтганлар. Чунки, Жарир розияллоҳу анҳу Моида 6-оят нозил қилингандан кейин исломни қабул қилганлар. Бу сурада эса, намоз ўқимоқчи бўлган киши таҳоратсиз бўлса, таҳорат олишиги ва унда юз-қўллари билан бирга оёғини ювиш ҳам фарз эканлиги зикр қилинган. Оятда бу ҳақда шундай дейилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلاةِ فاغْسِلُواْ وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُواْ بِرُؤُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَينِ وَإِن كُنتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُواْ وَإِن كُنتُم مَّرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاء أَحَدٌ مَّنكُم مِّنَ الْغَائِطِ أَوْ لاَمَسْتُمُ النِّسَاء فَلَمْ تَجِدُواْ مَاء فَتَيَمَّمُواْ صَعِيدًا طَيِّبًا فَامْسَحُواْ بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُم مِّنْهُ مَا يُرِيدُ اللّهُ لِيَجْعَلَ عَلَيْكُم مِّنْ حَرَجٍ وَلَكِن يُرِيدُ لِيُطَهَّرَكُمْ وَلِيُتِمَّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

“Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар” (Моида 6-оят).
Бу оятда ошкора таҳоратда икки оёқни ювиш лозимлиги баён қилинган. Лекин, саҳиҳ ҳадисларда бу оятга хилоф ўлароқ маҳсига масҳ тортиш баён қилинган. Бу ҳадисларни даврий жиҳатдан ўрганилиб чиқилса, Моида 6-оят нозил қилингандан кейин Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам томонидан айтилганлиги ёки ўз маҳсиларига масҳ тортиб кўрсатганликлари аниқ бўлади. Демак, бу ҳадислардан Аллоҳ таоло оятда маҳси ва унга ўхшаш нарсалар кийилмаган вақтда оёқни ювишни фарз қилганлиги маълум бўлади. Агар оёғига маҳси ва шунга ўхшаш нарсалар кийса, уларни ювиш фарз эмас, балки ювиш ўрнига уларга масҳ тортиш кифоя қилишлиги тушунилади.

عَنْ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم:"أَنَّهُ خَرَجَ لِحَاجَتِهِ فَاتَّبَعَهُ الْمُغِيرَةُ بِإِدَاوَةٍ فِيهَا مَاءٌ ، فَصَبَّ عَلَيْهِ حِينَ فَرَغَ مِنْ حَاجَتِهِ فَتَوَضَّأَ ، وَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ". رَوَاهُ الْبُخَارِىّ.

Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатга чиқган эдилар. Муғира орқаларидан идишда сув олиб бориб, ҳожатларидан фориғ бўлганларидан кейин қуйиб турди. Бас, у зот таҳорат олдилар ва икки маҳсиларига масҳ тортдилар” (Бухорий ривояти).
Бошқа бир ривоятда қуйидаги ҳадис келтирилади:

عَنْ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: "كُنْت مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَتَوَضَّأَ ، فَأَهْوَيْت لِأَنْزِعَ خُفَّيْهِ ، فَقَالَ : دَعْهُمَا ، فَإِنِّي أَدْخَلْتُهُمَا طَاهِرَتَيْنِ فَمَسَحَ عَلَيْهِمَا.

Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. У зот таҳорат қилдилар. Маҳсиларини ечмоқчи бўлган эдим, у зот:
“Тек қўй, уларни икки пок оёғимга кийганман”, дедилар ва уларга масҳ тортдилар”.
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ: “Маҳсига масҳ тортиш борасида келган ҳадислар менга кундек равшан бўлмагунигача маҳсига масҳ тортиш борасида ҳеч қандай сўз айтмадим” дедилар (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 462, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 35).

МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШНИНГ ҲАҚИҚАТИ
Шаръий истилоҳда туфуқгача бўлган миқдорни беркитиб турадиган тери ёки тери каби нарсадан ясалган оёқда ўз холича тик турадиган турадиган, шаффоф бўлмаган ва сув ўтказмайдиган оёқ кийимга “хуфф” дейилади (Маъорифус сунан. Ж. I. Б. 321).
“Файзул борий”нинг соҳиби Анвар шоҳ Кашмирий: “Хуффнинг таржимаси мутлоқ пояфзал дегани эмасдир” деганлар (Файзул борий. Ж. I. Б. 303).
Шариат истилоҳида мутлоқ пояфзалларга хуфф деб айтилмайди. Балки, тери ёки терига ўхшаш махсус шартлари топилган оёқ кийимга “хуфф” дейилади. Бирор муҳаддис ёки фақиҳ барча оёқ кийим “хуфф” бўлади деган эмаслар (Муҳаммад Руфъат Қосимий).
Араб тилида маҳси деб “хуфф”га айтилади. Ҳадисда “масаҳа аълал хуффайни” деб, “хуфф” сўзини иккиликда келтирган. Чунки, узурсиз фақат бир маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас. Маҳсига араб тилида “хуфф” сўзини ишлатилиши маҳси тортувчига енгиллик бўлгани учундир. Чунки, “хуфф” “енгил” деган маънони англатади. Зеро, оёқни ювишга нисбатан, унга масҳ тортиш енгилроқдир. Аллоҳ таоло ушбу енгилликни Ўз пайғамбари орқали бандаларига билдирди. Бу енгиллик уммати Муҳаммадияга хос эканлиги айтиб ўтилган (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 32).

МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШНИНГ ТАЪРИФИ
“Масҳ”нинг луғавий маъноси қўл билан бирор нарсани силаш, артишга айтилади. Масалан, бир киши қўли билан бирор нарсани силаса, унга араб тилида “مسح عليه (масаҳа алайҳи - у фалон нарсани силади ёки артди)” ибораси ишлатилади.
الْمَسْحُ هُوَ الْإِصَابَةُ.
“Масҳ у (намликни) етказишдир” (Жавҳаратун наййира).
Масҳнинг шариатдаги истилоҳий маъноси:
والمسح على الخفّين : إصابة البلّة لخفّ مخصوصٍ في محل مخصوصٍ وزمن مخصوصٍ .
“Муайян вақтда, хос услуб билан махсус маҳсига намликни етказишдир” (Мавсуатул фиқҳия)
Маҳсига масҳ тортиш жоиз амалардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак ва аёлларга муқимликда ҳам, сафарда ҳам маҳсиларига масҳ тортишга рухсат берганлар. “Рухсат” енгиллик ва осонликдан иборатдир.
وفي الشرع صرف الأمر من عسر الى يسر بواسطة عذر في المكلف.
“Шаръий истилоҳда эса, мукаллафдаги узр туфайли ишни оғирдан енгилга буришдир” (Усулуш шоший).

МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШ БОРАСИДА НАБИЙ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚИЛГАН АМАЛЛАР
Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам маҳсига масҳ тортишда қандай иш тутганлар?
“Суфру саъодаат”нинг муаллифи бу мавзуда қуйидагиларни ёзган:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг амаллари такаллуфдан холий бўлган, яъни оёқни ювишга ҳам, маҳсига масҳ тортишга ҳам алоҳида эътибор қилмаганлар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам маҳси кийган бўлсалар, маҳсини ечиб ўтирмай маҳсига масҳ тортганлар. Маҳсисиз бўлсалар оёқларини ювганлар”.
Оёқни ювиш ва маҳсига масҳ тортиш борасида юқорида келган суннати Набавийга эргашиш энг яхши амалдир, яъни бирор такаллуфсиз Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам каби бирор амални ихтиёр қилиш даркор (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 426).
 
Маҳсига масҳ тортиш борасида имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзлари
Масала: Таҳоратда маҳсига масҳ тортиш рухсат (енгил амални қилиш)дир. Маҳсига масҳ тортиш ўрнига уни ечиб оёқларни ювиш азимат (авло)дир.
Совуқ ўлкаларда ёки мавсумларда таҳоратда оёқларни ювиш машаққатдир. Шу боис Шориъ алайҳис салом ўз умматларига енгил бўлсин учун маҳсига маҳси тортишга буюрганлар. Албатта, бу уммат учун улкан шараф ва неъматдир. Бу орқали шахс уммати муҳаммадияликни даъво қилади. Ушбу неъматларни инкор қилган шахс нонкўр ва ношукур бўлиб қолмайдими?
“Ҳидоя”да кимки маҳсига масҳ тортишни инкор қилса, у бидъатчидир. Ким маҳсига масҳ тортса жоиз. Лекин, маҳсига масҳ тортиш ўрнига азимат (оёқ ювиш) амални қилса, ажр олади деб, ёзилган.
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ: “Маҳсига масҳ тортиш борасида келган ҳадислар менга кундек равшан бўлмагунигача маҳсига масҳ тортиш борасида ҳеч қандай сўз айтмадим” дедилар (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 462, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 35).
Масала: “Икки маҳсига масҳ тортиш жоиз. Уни инкор қилиш фосиқлик. Лекин маҳсига масҳ тортишни инкор қилмай оёқларидан маҳсини ечиб, уни ювиш афзал. Агар маҳсига масҳ тортишни жоиз деб билмайдиган кишилар орасида бўлса, маҳсига масҳ тортиш афзалдир” (Имдодул муфтийн. Ж. I. Б. 204, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 243).
Маҳсига масҳ тортишни инкор қилган кишининг ҳукми
Одамлар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан аҳли сунна вал жамоа аломати ҳақида гапириб беришларини сўрадилар.
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ: “Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларни саҳобийлар орасида энг афзали деб тушуниш. Усмон ва Али розияллоҳу анҳумоларни яхши кўриш ва маҳсига масҳ тортишни жоиз деб билиш. Маҳсига масҳ тортишни инкор қилувчилар аҳли сунна вал жамоадан эмаслар”деди. (Туҳурул муслимийн. Б. 34).

Маҳсига масҳ тортишнинг сири

Одатда таҳорат аъзолари тез-тез кир ва чанг бўлиб қолади. Шу боис уларни таҳоратда ювишга амр қилинган. Оёқга маҳси кийгандан кейин оёқ ботиний аъзога айланади. Араблар маҳси кийишни одатга айлантирган халқ ҳисобланади. Ҳар намозда уни ечиб, оёқни ювиш машаққат ва қийинчилик туғдиради. Шунинг учун маҳсини кийгандан кейин оёқ ювиш соқит бўлади. Маҳси устига масҳ тортиш оёқ ювишни эслатади. Масҳ оёқ ювишни бир намунасидир. Ундан бошқа бирор мақсад йўқ (Асрори шариъат. Ж. I. Б. 79).

Масҳи остига нима учун масҳ тортилмайди?

Маҳси остига масҳ тортиш шаръий қилинганда машаққат юзага келар эди. Чунки, маҳси остига масҳ тортиб, ерда юради натижада нам жойга турли чанг ва ғубор ёпишиш хавфи юзага келади (Асрори шариъат. Ж. I. Б. 80).
Шариат нафсни бефарқ ўз ҳолига ташлаб қўймайди
Шариъат берилган рухсат (енгиллик) билан ибодати матлуба (азимат)ни эътиборсиз тарк қилиб қўймайди. Шу боис Шориъ маҳсига масҳ тортиш борасида учта нарсага эътибор қаратишни белгилаб қўйди.
 Биринчиси, муқим (сафарга чиқмаган киши) учун маҳсига масҳ тортиш бир кун, мусофир учун уч кун деб белгиланди. Чунки бир кун ичида ҳар бир ишни тартибга солиш ва уни амалга ошириш мумкин. Зеро, бирор нарсани қилишни хоҳласангиз, уни бажариш учун ҳам муддат керак. Мусофирга уч кун деб белгиланиши машаққат ва таклиф тақсимотида муқим билан бир хил бўлиши учун.
 Иккинчиси, маҳсини кияётган вақтда таҳоратли бўлиши талаб этилади. Токи, маҳси кийювчини дилида поклик нақш каби чизилиб, чанг ва ғубордан деярли ҳоли ҳолатда маҳси кийсин. Ушбу поклик билан қалб тасаллий топади.
Учинчиси, маҳсини устига масҳ тортилади, токи оёқни ювишни эслатиб турсин. Ҳазрати Али Каррамаллоҳу” важҳаҳу дедилар: “Шариъатга ақлни аралаштириш мумкин бўлганида, албатта ақл маҳсини устига масҳ тортгандан остига тортиш муносиб деб ҳукм чиқарган бўлар эди”.
Юқорида келган маълумотларга кўра, маҳси устига масҳ тортиш оёқни ювишни эслатиб туриш учундир. Маҳси остига масҳ тортилса, у ёқ бу ёқга юрилганда маҳсининг остки қисми нам бўлиб қолгани боис ифлос, чанг бўлиб қолади. Шу боис ҳам Шориъ маҳсини юқори қисмига масҳ тортишга амр қилди. Али Каррамаллоҳу важҳаҳу ўзларининг юқоридаги сўзлари орқали динга инсонлар таъсири ўтказишга уринмасин демоқчилар. Агар инсонлар динга таъсир ўтказишса, оми қатлам динни изидан чиқариб бузиб ташлайдилар (Ҳужжатуллолҳу болиға. Ж. I. Б. 280. Асрориш шариъа. Ж. I. Б. 80).

Маҳсига масҳ тортишда ақлга ўрин йўқ

وَأَخْبَرَنَا أَبُو عَلِيٍّ الرُّوذْبَارِيُّ ، أَخْبَرَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ دَاسَةَ ، حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْعَلاءِ ، حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ غِيَاثٍ ، عَنِ الأَعْمَشِ ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ ، عَنْ عَبْدِ خَيْرٍ ، عَنْ عَلِيٍّ ، قَالَ : لَوْ كَانَ الدِّينُ بِالرَّأْي لَكَانَ أَسْفَلُ الْخُفِّ أَوْلَى بِالْمَسْحِ مِنْ أَعْلاهُ ، وَقَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَمْسَحُ عَلَى ظَاهِرِ خُفَّيْهِ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Дин райга асосан бўлганида, албатта маҳсининг ости устидан маҳси тортишга авло бўлган бўлар эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни маҳсиларини устига масҳ тортаётганларини кўрдим” (Абу Довуд ривояти).
Шарҳ: Маҳси остига нажосат ва турли ғуборлар ёпишади. Шу боис ақл маҳси остини тозалашни ва унга масҳ тортишни амр қилади. Шариатга хоҳ омиларнинг ақли бўлсин хоҳ олимларнинг ақли бўлсин ҳеч қандай дахли йўқдир. Инсонлар Аллоҳ таоло ҳукмларини идрок қилишдан ожиздирлар. Шу боис ақиллий ва доно шахслар ақлларини четга қўйиб, шариатнинг барча кўрсатмаларига лаббай деб қулоқ тутишлари даркор.
Кофир ва худосизлар ўз ақилларига ҳаддан зиёд эрк бериб юборганлари учун тўғри йўлдан адашдилар. Натижада ақл яхши деб билган нарсаларнинг тузоғига тушиб қолдилар (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 468).
Масала: Маҳси остига масҳ тортиш жоиз эмас (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 226).
Кимлар  маҳсига масҳ тортишлари мумкин.
Масала: Маҳсига масҳ тортиш эркак, аёл ва хунасаларга жоиздир (Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 41).
Масала: Эркак ва аёллар маҳсига масҳ тортишлари жоиздир (Оламгрия. Ж. I. Б. 70).
Масала: Ҳайиз кўрган аёл ва жунуб бўлган эркаклар учун маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас, яъни ҳайиз, нифос ва шу турдаги ювинишликни вожиб қиладиган ҳолатларда оёқдан бошқа жойларни ювиб, маҳсига масҳ тортиб қўйиш жоиз эмас. Шу боис тамом аъзоларни ювиш лозим (Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 36.
Масала: Ғусул вожиб бўлганларга “жунуб” деб айтилади. “Ҳидоя
”нинг шарҳи “Кифоя”да ёзилишича, бир киши таҳорат олиб, маҳси кийса, кейин жунуб бўлиб қолса, оёғидан бошқа барча баданини ювиб, оёғига масҳ тотиши жоиз эмас.
Масала: Бир киши таҳорат олиб, маҳсисини кийди кейин жунуб бўлиб қолди, олдида фақат таҳоратга етадиган сув бўлиб, ғуслга қилишга етмайди. Бундай ҳолатда таҳорат олиб оёғига масҳ тортиб қўйиши жоиз эмас. Балки таҳоратда ювиладиган аъзолари каби маҳсисини ечиб оёғини ювади ва жунублиги учун ғусулни ният қилиб таяммум қилади (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 37).
Маҳсига масҳ тортувчининг имомликка ўтиши
Масала: Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам маҳсига масҳ тортиб имомликка ўтганлар. Шунинг учун маҳсига масҳ тортувчи имомлик қилишида бирор шак йўқ (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 464, Туҳурул муслимийн. Б. 37).
Жун ва пахтадан тайёрланган, маҳси тортиш шартлари мавжуд бўлмаган одатдаги пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас. Шундай пайпоқга масҳ тортган имом ортида ҳам намоз ўқиш дуруст эмас. Кимки, пайпоқга масҳ тортиб намоз ўқиган бўлса, ўқиган намозини қайтариб ўқийди. Чунки, у масҳ тортиш шарти мавжуд бўлмаган пайпоқга масҳ тортди (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 270, Баҳрур роиқ. Ж. I. Б. 192).

Арабларда маҳси турлари
Арабларда тери қофланган оёқ киймлар икки хил бўлади.
 Биринчиси, қадамни остидан тортиб то ошиқни ёпадиган даражадаги тери қопланган оёқ кийим. Араблар буни мужаллад деб номлайдилар. “Шарҳул муния”да мужаллад - қадамга тўлиқ терини қоплаш, деб айтилган.
Иккинчиси, фақат қадам остигагина ёки ости билан бирга товонга тери қопланган бўлиб, туфуқларгача қопланмаган оёқ кийим. Буни мунаъал дейилади.   “Баҳрур роиқ”да қадамни остига тери қопланган бўлса, мунаъал дейилади деб, таъкидланган (Имдодул муфтийин Ж. I. Б). Мужалладдан фарқли ўлароқ мунаъалда тупуқгача тери қопланмайди (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 40, Имдодул аҳком)
Мубаттан (ички томонига тери ёпиштирилган) пайпоқга масҳ тортиш
Мунаъал, мужаллад пайпоқларга масҳ тортиш борасида келган ҳукмлар юқорида зикр қилинди. Буларга қўшимча равишда бу ерда мубаттан, яъни астарига тери ёпиштирилган пайпоқга масҳ тортишнинг ҳукми баён қилинади. Мубаттанли пайпоқга тери тўпиқгача ёпиштирилган бўлса, унга масҳ тортиш жоиз. Аксинча бўлса, масҳ тортиш дуруст эмас.
Жун ва пахта толасидан бўлган пайпоқга масҳ тортиш
Жун ёки пахтадан тайёрланган оёқ кийимга араб тилида “жавраб” дейилади. Агар жаврабни икки томони ости ва устига туфуғича тери қопланган бўлса, уни араб тилида мужаллад деб айтилади. Агар остига тери қопланган бўлса, мунаъал дейилади. Агар оёқ кийим теридан тайёрланган бўлса, “хуфф (маҳси)” дейилади. Хуфф, мужаллад ва сувни ўзига тортмайдиган, қалин, оёқда мустақил ўзи тураоладиган мунаъалларга масҳ тортиш мумкин. Агар жавраб на мужаллад ва на мунаъал бўлса,  сахийн бўлиши керак.   Мужаллад ва мунаъал бўлмаган қалин оёқ кийимларга масҳ тортиш борасида ихтилоф бор. Аслида маҳсига масҳ қилиш дуруст бўлиши учун учта, жаврабга эса у учта билан бирга яна тўртта шарт топилиши лозим. Шартлар ҳақида “Дуррул мухторда” шундай келтирилган:

شَرْطُ مَسْحِهِ ثَلَاثَةُ أُمُورٍ: الْأَوَّلُ كَوْنُهُ سَاتِرَ الْقَدَمِ مَعَ الْكَعْب ِوَالثَّانِي كَوْنُهُ مَشْغُولًا بِالرِّجْلِ وَالثَّالِثُ كَوْنُهُ مِمَّا يُمْكِنُ مُتَابَعَةُ الْمَشْيِ الْمُعْتَادِ فِيهِ فَرْسَخًا فَأَكْثَر َإلَخْ إلى أن قال أَوْ جَوْرَبَيْهِ الثَّخِينَيْنِ بِحَيْثُ يَمْشِي فَرْسَخًا وَيَثْبُتُ عَلَى السَّاقِ بِنَفْسِهِ وَلَا يُرَى مَا تَحْتَهُ وَلَا يَشِفُّ.

Маҳсига масҳ тортишнинг шарти учтадир:
1. қадамни тўпиқгача ёпувчи бўлиши;
2. оёққа кийилган бўлиши (оёқдан бошқа жойга кийилган териларга масҳ тортиш жоиз эмас);
3. одатдаги юришда узулуксиз бир фарсах ёки ундан кўпроқ (масофа)ни босиб ўтишга яроқли бўлиши.
(Юқоридаги шартлар билан бир қаторда жаврабга масҳ тортишда қуйидаги тўртта шартни илова қилинади)
1.    Бир фарсах юриш мумкин бўлган даражада қалин бўлиши,
2.    (резина) ва боғичсиз ўзи оёқда турадиган бўлиши,
3.    устидан ости кўринмайдиган бўлиши,
4.    ўзига сув тортмайдиган бўлиши (Раддул мухтор. Ж. I. Б. 179).
Пайпоқда юқоридаги тўрта шарт топилса, у ҳолда унга масҳ тортиш жоиз бўлади. Улар: оёқни тўпиғигача ёпиб туриши, оёқда туриши, у билан одатий юришда уч мил (4 км 830 см.) масофани босиб ўтиши ва намликни ўзига тортувчи бўлмаслиги каби тўртта шарт пайпоқга масҳ тортишни белгилаб беради. Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган ва халқ орасида кенг тарқалган пайпоқларда бу шартлар топилмайди. Шу боис уларга масҳ тортиш жоиз эмас.
 Жундан тайёрланган маҳсига масҳ тортиш
Масала: Пахта ва жундан тайёрланган оёқ кийимларда қуйидаги шартлар топилса, уларга масҳ тортиш мумкин:
1. Пайпоқ қалин, пухта, пишиқ бўлиши, у билан уч мил (4 км 830 см.) масофани босиб ўтиш мумкин бўлсин. Агар белгиланган масофани ҳали босиб ўтмай пайпоқ йиртилиб кетса, унга масҳ тортиш мумкин эмас;
2. Пайпоқ болдиргача мустақил боғичсиз тура олиши. Агар боғич ёки резинкасиз болдирдан пастка тушиб кетса, бундай пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас;
3. Сувни ўзига тортмайдиган ва сув сизиб кирмайдиган бўлиши;
4. Ташқаридан ичкариси кўриниб турадиган бўлмаслиги, яъни пайпоқни кўзга яқинлаштириб қаралганда ҳеч нарса кўринмаслиги (Имдодул фатаво. Ж. II.Б. 207).

كَما قَالَ الشامِي: "وَأَنَّهُمْ أَخْرَجُوهُ لِعَدَمِ تَأَتِّي الشُّرُوطِ فِيهِ غَالِبًا".
ْЧунончи Шомийда: “Аксарият ҳолатларда шартлар ун (пайпоқ)да мавжуд бўлмагани боис, уни (масҳ тортиш мумкин бўлган оёқ кийимлар сафидан) чиқариб ташладилар” (Раддул муҳтор. Ж. I. Б. 248).
Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан матодан бўлган пайпоқга масҳ тортиш собит бўлганми?
Савол: Кундалик кийиладиган пайпоқларга масҳ тортиш жоизми ёки дуруст эмасми? Мен бу ҳақда бир ҳазратдан сўрадим. У киши бу саволнинг жавобида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам матодан тайёрланган пайпоқ кийганлар, лекин унинг юпқа ёки қалинлиги ҳақида аниқ қайдлар йўқ деб, таъкидлаган. 
Жаврабга масҳ тортиш танқиҳул манот (иллатларни саралаш) тариқасига кўра собит бўлганини доимо ёдда тутиш лозим. Уч шарт тўлиқ топилган жавраблар хуфф (маҳси) ҳукмига дохил бўлади ва уларга масҳ тортиш мумкин. Жаврабга масҳ тортиш борасида келган хабарларнинг барчаси заъифдир, яъни хабари воҳиднинг энг қуйи даражаси ҳисобланади. Хабари воҳид билан Аллоҳ таолонинг Китобига зиёда қилинмайди. Жаврабни мутавотир ҳадислар билан собит бўлган “Хуфф”га танқиҳул манот тариқасида боғлаб маҳси тортишга рухсат берилган (Дарси термизий. Ж. I. Б. 324).

 Қалин ва юпқа маҳсига масҳ тортиш
Матога қараб пайпоқлар қалин ва юпқага бўлинади. Фақиҳларнинг истилоҳида сахийн – қалин, пишиқ ва пухта матодан тайёрланган пайпоқга айтилади. Паябзалсиз, унинг ўзи билан уч мил (4 км 830 см.) сафар қилиш мумкин бўлади ва бирор боғич ёки резинкасиз ўзи мустақил оёқда тура олади ҳамда қалин   бўлгани боис тезда сув сизиб кирмаслиги ёки сувни ўзига тортмаслиги талаб этилади. Ушбу учта шартдан бирортаси топилмаса, ундай пайпоқларга рақиқ (юпқа) оёқ кийим дейилади ва уларга масҳ торитиш жоиз эмас (Фатаво дорул улум маъа Имдодул фатаво. Ж. II. Б. 195, Шарҳул муния. Б. 118, Шомий. Ж. I . Б. 243).
Тери қопланмаган пайпоқга масҳ тортиш дуруст эмас. Қалин мунаъал ёки мужаллад пайпоқ бўлса, унга масҳ тортиш теридан бўлган хуфф (маҳси) каби дурустдир (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 272, Баҳрур роиқ. Ж. I. Б. 192). Оёқ кийимини фақат остига тери қопланган бўлса, мунаъал дейилади. Қадам остидан ташқари бошқа жойларга ҳам тери қопланган бўлса-ю, лекин тўпиқгача етмаса, унга ҳам мунаъал деб айтилади (Таҳтовий. Ж. I. Б. 140).
 
Оёқ кийимини мунаъал бўлишидан кўзланган мақсад
Масала: Мунаъалдан мурод қадам остига, товонни орқа томонига тўпиқгача ва масҳ тортиш миқдорича олди томонларга тери қоплашни тасриҳ қилганлар. Албатта қадам остига ва тавоннинг орқа томонига тери қопланган бўлиши лозим (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 275, дуррул мухтор. Ж. I. Б. 249).
Масала:
Тери қопланмаган пайпоқ шу даражада қалин ва пишиқ ҳамда сув ўтказмайдиган бўлса, бил иттифоқ унга масҳ тортиш жоиз. Бу ҳолатда юқорида қайд қилинган уч шарт топилиши талаб этилади. Одатий кийиб юриладиган пайпоқларга масҳ тортиш дуруст эмас. Жундан тўқилган қалин лекин масҳ тортишга қўйилган уч шартга жавоб бермайдиган пайпоқларга масҳ тортиш борасида мутааххир олимлар ихтилоф қилганлар. Аксарият олимлар жоиз эмас деб таъкидлаганлар. Эҳтиётли қавл ҳам шудир (Аҳсанул фатаво. Ж. II. Б. 675).
Масала: Одатда кийиб юриладиган пайпоқларга ҳеч қайси ҳолатда масҳ тортишга рухсат берилмайди, яъни хоҳ оддий ҳолатда бўлсин, хоҳ мунаъал ҳолатда бўлсин. Тўпиқгача тери қопланган бўлса, мужаллад деб айтилади. Бу ҳолатда масҳ тортиш жоиз (Имдодул муфтийийн. Ж. I. Б. 201).
Тери қопланган пайпоқ
Мужаллад деб тўпиқгача тери қопланган пайпоқга айтилади, яъни пайпоқни барча жойига тери ёпиштирилган бўлади (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 272, Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 40).
Масала: Мужаллад пайпоқга масҳ тортиш жоиз (Оламгрия. Ж. I . Б. 63, Имдодул муфтийийн. Ж. II. Б. 196).
 

Журмуқ кийишнинг ҳукми
Масала: Қалин жавраб ёки маҳси устидан унга чанг ва ғуборлар ёпишмаслиги учун пайпоқга ўхшаган юмшоқ теридан бўлган нарсани кийса ёки пайпоқ устидан оёқ кийим кийган бўлса, уларга масҳ тортиш шартлари қуйида зикр қилинган:
1. Маҳси устидан кийган оёқ кийими теридан бўлса ёки маҳси тортганда остидаги маҳсига намлик ўтадиган даражада юпқа бўлса масҳ тортиш жоиз. Агар, маҳси устидан кийган нарсаси қалин бўлса, яъни устидан масҳ тортса, остига ўтмайдиган даражада бўлса, лекин, унга мустақил равишда масҳ тортиш жоиз бўлмаса, бундай ўринда маҳси устидан кийилган оёқ кийимга масҳ тортиш дуруст эмас;
2. Маҳси устидан кийиладиган оёқ кийим билан шаръий масофани босиб ўтиш мумкин бўлсин. Агар у билан бир фарсах масофани босиб ўтиш мумкин бўлмаса, унга масҳ тортиш жоиз эмас;
3. Иккинчи маҳси устига масҳ тортиш учун таҳорат устига биринчи маҳсини кийгандан кейин, ўша таҳоратда уни устига иккинчи маҳсини кийган бўлиши лозим. Агар, биринчи маҳсини кийгандан кейин иккинчи маҳсини кийишдан илгари таҳорати кетиб қолса ёки биринчи маҳси устига масҳ тортган бўлса, бундай ҳолатларда иккинчи маҳси устига масҳ тортилмайди (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 229, Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 39, Оламгрия. Ж. I. Б. 64).
Масала: Теридан бўлган оёқ кийим ичига қўлини солиб, биринчи маҳсига масҳ тортса, иккинчи, яъни юқоридаги маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас (Оламгрия. Ж. I. Б. 64, Муниятул мусаллий. Б. 40).
Синтетик пайпоққа масҳ тортиш
Савол: Араб ўлкаларидан келувчи студент ва коллеж талабалари синтетик пайпоқга масҳ тортадилар ва: “оёқ кийимларимиз пок” деб айтиб қўядилар. Оёқ кийимларини кўп-кўп ечиб ҳам қўядилар. Синтетик пайпоқга масҳ тортиш жоизми?
Жавоб: Ҳадисларда Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни икки хуффга масҳ тортганликлари ворид бўлган. Муҳаддислар ҳам, фақиҳлар ҳам хуфф – бу теридан тайёрланган оёқ кийим деб, таъкидлаганлар.
Шунинг учун теридан тайёрланган маҳсига ҳеч қандай шаксиз масҳ тортиш мумкин. Агар пайпоқ пахта ёки жундан тайёрланган бўлса, масҳ тортиш учун унга бир неча шартлар қўйилган. Жумладан, биринчиси, қалин бўлиши, яъни ости кўриниб турадиган даражада юпқа теридан тайёрланган бўлмаслиги. Шу билан бир қаторда у билан уч милни босиб ўтиш мумкин бўлсин; иккинчиси, ҳеч қандай боғичсиз қалин бўлгани боис масҳ тортиладиган оёқ кийим ўзи мустақил тура олсин; учинчиси, ўзига сув тортмайдиган бўлсин, яъни шимиб олган сувлар оёқгача етиб бормасин. Ушбу шартларни ўзида мужассамлаштирган пахта ва жундан тайёрланган оёқ кийимлар теридан тайёрланган маҳси ҳукмидадир.
Синтетик пайпоқлар биринчи юпқа ва тез титилиб кетадиган бўлади. Уларни кийиб уч мил юриш мушкул, чунки йиртилиб кетиш хавфи бор. Агар уч мил юришга яроқли бўлиб, йиртилиб кетмаса, ўшанда ҳам масҳ тортиш мумкин эмас. Чунки, синтетик пайпоқ билан сувга тушиб кетилса ёки уни устига бирор сув томчиласа, албатта оёққа намлик ва ҳўллик етиб боради. Шу боис бундай нафис синтетик пайпоқларга масҳ тортишни ҳеч ким ёқламаган.
Пайпоқ ва маҳсиларни поклиги масҳ тортишга асос ва далил бўла олмайди. Намозда кийимларнинг пок бўлиши шарт бўлгани каби маҳсиларнинг ҳам пок бўлиши зарурийдир. Лекин, масҳ тортиш учун оёқ кийимларни пок бўлиши билан бир қаторда шаръан масҳ тортишга рухсат берилган появзал бўлиши талаб этилади. Масҳ тортиладиган оёқ кийимда, у хоҳ теридан, хоҳ пахта ёки жундан тайёрланган бўлсин, масҳ тортишга шаръан шарт қилиб қўйилган юқорида келтирилган хусусиятлар оёқ кийимда топилиши лозим. Синтетик пайпоқларда келтирилган шартлар топилмайди. Шу боис уларга масҳ тортиш жоиз эмас. Борди-ю, бундай оёқ кийимларга масҳ тортилса, масҳ масҳ деб эътиборга олинмайди ва бундай ҳолатда ўқилган намозларни қайтадан адо қилинади (Фатаво раҳимия. Ж. IV. Б. 281, Илмул фиқҳ. Ж. I. Б. 74, Низомул фатаво. Ж. I. Б. 17).
Ўғирланган ёки зулман тортиб олинган маҳсиларга масҳ тортиш
Масала: Ношаръий йўллар билан қўлга киритилган маҳсини кийиш ҳаром бўлса ҳам, уларга масҳ тортиш дуруст. Ўғирланган, зўрлаб тортиб олинган маҳсилардан фойдаланишнинг ҳаромлиги уларга масҳ тортишни дуруст бўлишига ҳеч қандай зид бўлмайди. Масалан, ўғирланган сув пок бўлса, ўғри гуноҳкор бўлишига қарамай, у сувда таҳорат қилиш дуруст. Агар ўғирланган сувда таҳорат қилмоқчи бўлган инсоннинг мақсади Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш бўлса, у сувда таҳорат қилмаслиги лозим. Бунинг сабаби зоҳирдир (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 203).
Масала: Ўғрига гуноҳ бўлса ҳам, ўғирлаб кийилган маҳсига масҳ тортиш жоиз ва ушбу таҳорат билан ўқилган намоз ҳам намоз бўлади. Бу шаръий жазодан оёғини олиб қочган ўғри масаласига ўхшайди, яъни ўғирлик сабабли кесилиши тайин қилинган оёқни ўғри шариат ҳукмидан ғасб қилиб тортиб олмоқда. Шунинг учун ҳам бундай оёқларга шариатда “ғасб қилинган оёқ” дейилади. Шариатга биноан ўғрининг оёғи ҳақиқатда ўзиники ҳисобланмайди. Лекин, айни вақтда унинг тасарруфотида бўлгани боис, таҳоратда уни ювиш даркор (Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 43).
Эскириб кетган маҳсига масҳ тортиш
Масала: Масҳ тортиш мумкин бўлган маҳси эскириб, емирилиб кетган бўлса ва у билан уч мил юриш мумкин бўлмаса, яъни калашсиз маҳсини ўзи билан белгиланган масофани босиб ўтишда, уни йиртилиб кетиш хавфи бўлса, бундай маҳсилар устига масҳ тортиш жоиз эмас (Имдодул аҳком. Ж. I. Б. 393).
Этикга масҳ тортиш жоизми?
Масала: Маҳсини ўрнини босадиган этик ёки сапокга аслида масҳ тортиш жоиз. Лекин, у билан нажосат жойлар босилгани туфайли ҳар намозда уни ечишга тўғри келади. Натижада, масҳ ботил бўлади ва тортилган масҳда ҳеч қандай фойда бўлмайди. Зеро, маҳсини ечиш билан масҳ муддати ўз-ўзидан тугайди (Имдодул фатаво. Ж. I. Б. 80, Туҳурул муслимийн. Б. 36, Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 268).
Масала: этик ва (сапок) каби оёқ кийимларга масх тортиш жоиз. Лекин унинг остки қисми одатда ерга текканлиги боис одатда нопок бўлади. Шу боис улар устига масҳ тортиш ва улар билан намоз ўқиш жоиз эмас (Дорул улум. Ж. I. Б. 274, Оламгрия. Ж. I. Б. 42, Дарси Термизий. Ж. I. Б. 335).
Ипли етикларда боғичини боғлагандан кейин оёқнинг бирор жойи очиқ қолмай барча томони беркилса, масҳ тортиш дуруст.

Қўлқоп ва саллага масҳ тортиш
Масала: Қўлқопга масҳ тортиш дуруст эмас. Шунингдек салла, дўппи каби бош кийимларга масҳ тортиш жоиз эмас (Рукни дийн. Б. 26, Шарҳул виқоя, Оламгрия. Ж. I. Б. 40, Беҳишти зивар. Ж. I. Б. 74, Ҳидоя. Ж. I. Б. 61).
Масала: Салла, дўппи, қўлқоп каби кийимларда бирор машаққат йўқки, улар устига масҳ тортиш дуруст бўлади. Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан маҳсига масҳ тортиш қиёсга хилоф ўлароқ собит бўлган. Шунинг учун маҳсига масҳ тортишни бошқа нарсага қиёс қилиш дуруст эмас (Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 43, Муниятул мусалло. Ж. I . Б. 41).
Совуқ ўлкаларда масҳ тортиш ҳукми
Масала: Бир киши шу даражада совуқ ўлкада бўлса-ки, маҳсини ечиб оёғини ювса, оёғи яхлаб қолиши хавфи ғолиб бўлса, маҳсининг муддати тугаган бўлишидан қатъий назар унга масҳ тортишда бардавом бўлади. Чунки, маҳси бу суратда гўё жароҳатга ёпиштирилган лейкопластырь ҳукми кабидир, яъни жароҳатга боғланган бинтга яра тузалгунича масҳ тортиш жоиз бўлгани каби ҳалокатни хавфи бўлган совуқ ўлкаларда маҳсининг муддати тугашига қарамай унга масҳ тортиш жоиз бўлади (Фатаво дорул улум мъа Имдодул муфтийийин. Ж. II. Б.211).
Масала: Бир кишининг маҳсисини муддати тугади-ю, лекин таҳорати мавжуд. Бу ҳолатда хоҳласа, оёғини ўзини ювиб олади, хоҳласа мукаммал таҳорат қилади. Мукаммал таҳорат қилиши авлодир (Шомий анил мунтақо. Ж. I. Б. 255, Фатаво дорул улум. Ж. II. Б. 211, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 47).
Масала: Маҳсининг муддати жуда совуқ, изғирин пайитга келиб тугади. Аксар гумонга кўра бу вақтда оёғини ювиш шолликни келтириб чиқаради. Бу масала юзасидан фақиҳлар икки гуруҳга бўлинганлар. Бир гуруҳ улуамолар: “Маҳси муддати тугагандан кейин умуман маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас” дейдилар. Иккинчи гуруҳ фақиҳлар: “Биринчи масҳ маҳсини муддати ўз ниҳоясига етгани боис ботил бўлади. Маҳсига қайтадан иккинчи марта масҳ тортади. Бу жабирага масҳ тортиш ҳисобланади” деганлар. (Дуррул мухтор. Ж. II. Б. 47).
Масала: Пайпоқ жун ёки юпқа теридан бўлиб, мунаъал (остига қалин  тери ёпиштирилган) бўлса, унга масҳ тортиш борасида ихтилоф мавжуд. Шарҳу мунияда келтирилишича, унга масҳ тортиш жоиз. Лекин тақво ва эҳтиёт йўлига кўра дуруст эмас (Имдодул муфтийийин. Ж. I. Б. 202).
Тугмалик маҳсиларга масҳ тортиш
Масала: Шомда кенг тарқалган тугмали маҳсиларга масҳ тортиш жоиздир. Чунки, тугма қадалгандан кейин тўпиқгача очиқ бўлган жой ёпилади ва унга масҳ тортиш жоиз бўлади (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 34). Ҳозирда маҳсиларга тугма ўрнига замок қўйилмоқда. Бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўлишни истасангиз қуйида номлари келтирилган манбаларга мурожаат қилинг:
 
 Жундан тайёрланган маҳсига масҳ тортиш
Масала: Пахта ва жундан тайёрланган оёқ кийимларда қуйидаги шартлар топилса, уларга масҳ тортиш мумкин:
1. Пайпоқ Қалин, пухта, пишиқ бўлиши, у билан уч мил (4 км 830 см.) масофани босиб ўтиш мумкин бўлсин. Агар белгиланган масофани ҳали босиб ўтмай пайпоқ йиртилиб кетса, унга масҳ тортиш мумкин эмас;
2. Пайпоқ болдиргача мустақил боғичсиз тура олиши. Агар боғич ёки резинкасиз болдирдан пастка тушиб кетса, бундай пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас;
3. Сувни ўзига тортмайдиган ва сув сизиб кирмайдиган бўлиши;
4. Ташқаридан ичкариси кўриниб турадиган бўлмаслиги, яъни пайпоқни кўзга яқинлаштириб қаралганда ҳеч нарса кўринмаслиги (Имдодул фатаво. Ж. II.Б. 207).

كَما قَالَ الشامِي: "وَأَنَّهُمْ أَخْرَجُوهُ لِعَدَمِ تَأَتِّي الشُّرُوطِ فِيهِ غَالِبًا".

ْЧунончи Шомийда: “Аксарият ҳолатларда шартлар ун (пайпоқ)да мавжуд бўлмагани боис, уни (масҳ тортиш мумкин бўлган оёқ кийимлар сафидан) чиқариб ташладилар” (Раддул муҳтор. Ж. I. Б. 248).
 
Масала: Одатий пайпоқларни бир нечтасини устма-уст кийиб, улар устига масҳ тортиш мумкин эмас (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 274, ал-Баҳр. Ж. I. Б. 192).
Маҳси қандай бўлади?
Масала: Маҳсига масҳ тортиш учун қуйидаги тўрт шарт топилиши лозим:
1. Ҳеч қандай боғичсиз қалин бўлгани боис маҳсини мустақил оёқда туриши;
2. Уч мил (4 км 830 см.) масофани босиб ўтадиган даражада қалин ва пишиқ бўлиши;
3. Остидаги тери кўринадиган даражада юпқа бўлмаслиги;
4. Сув тортадиган бўлмаслиги, яъни масҳ тортиладиган оёқ кийим билан сув босиб олса, сув ичига сизиб кирмаслиги.
Ушбу шартларни ўзида мужассамлаштирган оёқ кийим хоҳ теридан, хоҳ матодан ва хоҳ жундан тайёрланган бўлсин унга масҳ тортиш жоиздир (Мазоҳирул ҳаққ. Ж. I. Б. 462, Имдодул фатаво. Ж. I. Б. 75).
Масала: Маҳси тортиш мумкин бўлган маҳсиларда юқоридаги шартлар топилиши билан бир қаторда тўпиқдан юқорида бўлиши лозим (Туҳурул муслимийн. Б. 34, Аҳсанул фатаво. Ж. II. Б. 61, Китобул фиқҳ. Б. 217, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 248).
Масала: Маҳсини тўпиқдан ўтган бўлиши, чунки оёқ тўпиқ билан бирга таҳоратда ювилади. Шунинг учун маҳси тўпиқдан баланд бўлиши шарт қилиб қўйилди. чунки, оёқ тўпиқ билан қўшиб ювилмаса, таҳорат таҳорат бўлмайди (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 221).

Тери ҳалолми ёки ҳаромми?
Савол: Маҳсининг териси ҳалол ёки ҳаром ҳайвонники эканлигини қаердан ажратамиз? Ҳалол ва ҳаром ҳайвон терисидан тайёрланган маҳсига масҳ тортиш жоизми?
Жавоб: Чўчқанинг терисидан бошқа ҳар қандан тери ошлаш билан пок бўлади. Маҳси эса, пок теридан тайрланган бўлади. Шунгинг учун турли васвасаларга эътибор берилмайди (Оп ке масаил. Ж. II. Б. 66).
Пластмассадан тайёрланган маҳсига масҳ тортиш жоизми?
Савол: Пластмассадан тайёрланган оёқ кийим кийиб, устидан жундан тайёрланган пайпоқ кийган бўлса, масҳ тортиш жоизми?
Жавоб: Пластмасса оёқ кийим билан битта қилиб тикилган бўлса ва юқоридаги шартлар топилса, унга масҳ тортиш жоиз. Бундай маҳсига мубаттан (астарланган) дейилади (Шарҳу муния. Б. 121).
Тикилмаган ҳамда маҳсига қўйилган шартларни ўзида мужассамлаштирган пайпоқга масҳ тортиш жоиз эмас, яъни пайтава қилиб ўраб олган нарса устига масҳ тортиш дуруст эмас. Чунки, теридан тайёрланган маҳсига масҳ тортиш машруъдир (Аҳсанул фатаво. Ж. II. Б. 66).
Шиша ва темирдан ясалган оёқ кийимга масҳ тортишнинг ҳукми
Масала: Шиша, темир ёки тахтадан ясалган маҳсига масҳ тортиш дуруст эмас. Чунки, ушбу буюмлардан тайёрланган оёқ кийимни кийиб ҳотиржам, бирор такаллуфсиз юриш мумкин эмас (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. I. 34, Оламгрия. Ж. I. Б. 65).
Бир оёқга масҳ тортишнинг ҳукми
Масала: Бир кишининг оёғи тўпиғидан пастдан кесилиб кетган бўлса ва маҳси тортиладиган томондан фарз миқдорича, яъни уч бармоқ миқдорича қолган бўлса, масҳ тортиш жоиз. Агар уч бармоқ миқдорича қолмаса, икки оёғини ҳам ювиши лозим. Чунки, бир оёғига масҳ тортиб, иккинчисини ювиш мумкин эмас. Зеро, ювиш маҳалли боқий, масҳ маҳалли эмас.
Масала: Бир киши туғма бир оёқ ёки бир оёғи тўпиғининг тепасидан кесилиб кетган, бундай ҳолатда бир оёғига масҳ тортиш жоиз (Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 43).
Масала: Бир кишининг оёғи чўлоқ бўлса ва бармоқларида куч бўлса ҳамда тавонини ўрнидан қимрлата олса, оёғи болдиридан чиқиб кетмаса (маҳси кийганда, оёғининг аксари тўпиқдан кўтарилиб кетмаса), бундай киши маҳсига масҳ тортиши дуруст (Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 68).
Масала: Бир кишини бир оёғи тўпиғининг пастидан кесилиб кетса ва маҳси тортиш миқдорича жой қолган бўлса, икки оёғига маҳси кийиб, уларга масҳ тортиш мумкин. Агар масҳ тортиш миқдорича жой қолмаган бўлса, икки оёғига ҳам масҳ тортиш мумкин эмас. Чунки, бирига масҳ тортиб, бошқасига масҳ тортиладиган жой бўлмагани учун ювилади. Масҳ билан ювиш жамланмайди.  Агар тўпиғининг тепасидан кесилиб кетса, у ҳолда бир оёқга маҳси кийиб, масҳ тортиш мумкин (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 226).
 
Маҳсининг ювиш ҳукми
Масала: Маҳси кийган киши маҳсига масҳ тортиш ниятида эмас,балки уни тозалаш ниятида ёки ҳеч қандай ниятсиз ювса ҳам масҳ бўлади. Лекин, кийилган маҳсини ювиш макруҳдир (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 232).
Масала: Маҳсига масҳ тортиш учун маҳси нажосатдан пок бўлиши шарт эмас. Маҳсига нажосат текган бўлса, унга тортилган масҳ дуруст бўлади. Лекин у билан ўқилган намоз саҳиҳ бўлмайди (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 223).
Мусофир ва муқимнинг масҳ муддати
Масала: Муқим шаръий шартларни ўзида акс эттирган маҳсига бир кеча кундиз (24 соат) масҳ тортиши дуруст. Мусофир маҳсига уч кеча кундиз (72 соат) масҳ тортиши мумкин. Бу сафар тоат сафари бўлсин хоҳ маъсият сафари фарқ йўқ. Ушбу вақт маҳси кийган пайитдан ҳисобланилмайди. Балки, маҳси мукаммал таҳоратга кийилгандан кейин, у таҳорат кетган вақтдан бошлаб 24 ёки 72 соат ўтгунича маҳсига масҳ тортиш жоиз. Маҳси кийилган вақтга эътибор йўқ. Масалан, бир киши пешин вақтида таҳорат олиб, соат иккида маҳсисини кийди ва аср вақтида, яъни соат бешда таҳорати кетди. Муқим эртаси кун соат бешгача, мусофир учинчи кун соат бешгача маҳсига масҳ тортади. Бир киши шомга таҳорат олса, у таҳорат билан кечки соат ўнда ухласа, эртаси кун кечки соат ўнгача масига масҳ тортиш мумкин.
Масала: Аввал оёғини ювиб, маҳси кийиб, сўнг қолган жойларини ювиб мукаммал туҳорат олса, мукаммал таҳорат ҳисобланади ва ушбу маҳсига масҳ тортиш мумкин. Лекин, тартибга хилоф бўлади. Энг авлоси, мукаммал таҳорат устига маҳси кийишдир.
Масала: Таҳорат бузилган вақтда маҳсига масҳ тортиш мумкин. Катта таҳорат кетган суратда эса, маҳсига масҳ тортиш кифоя қилмайди. Бу ўринда маҳсини ечишга тўғри келади (Туҳурул муслимийн. Б. 35, Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 466, Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 231, Фатаво дорул улум маъ имдодул муфтийийн. Ж. II. Б. 211, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 33).
Маҳсининг қаерига ва қандай қилиб масҳ тортилади?
Маҳси оёқни ювиш ўрнига ўринбосардир. Шориъ алайҳиссалом таҳоратда оёқни тўлиқ ювишга, маҳси кийган бўлса, маҳсининг барча жойига тўлиқ маҳси тортмасликга амр қилганлар. Чунки, Шориъ алайҳиссалом маҳсига масҳ тортишни енгиллик юзасидан қилганлар ва уни янада енгил бўлсин учун шариатда белгиланган масҳ фарз қилинган. Бунга тегишли масалалар қуйида баён қилинади.
Масала: Маҳсининг устига уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш фарз. Бармоқнинг эни энг камида кичик бармоқ, яъни жимжилоқ билан баробар бўлиши лозим ва маҳсини оёқ турадиган жойига масҳ тортиш ҳам даркор. Маҳсига масҳ тортиш бошга масҳ тортишга қиёс қилинган. Маҳсини белгиланган жойидан бошқа жойларга масҳ тортиш мумкин эмаст. Масалан, тўпиқдан тепага, қадам остига, орқа томонга, икки ёнбошга масҳ тортиш мумкин эмас. Лекин, тўпиқгача бўлган олди қисмга масҳ тортиш жоиз.
Масала: Терини усти жун бўлса ва у шу даражада қалин ва катта бўлса-ки, уни устидан тортилган масҳнинг намлиги теригача етиб бормаса, масҳ дуруст бўлмайди. Агар тепаси жунли бўлган маҳсининг жунига масҳ тортишни ирода қилса ва унинг намлиги терига етиб борса, бундай ҳолатда ҳам масҳ дуруст бўлмайди (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 228).
Масала: Оёқнинг уч бармоғи миқдорича маҳсида йиртиқ бўлса, бу ҳолатда ҳам масҳ дуруст бўлмайди.
Масала: Агар бир бармоқ билан масҳ тортса ва ҳар бир чизиқни тортишда қўлини янгитдан ҳўлласа жоиз. Лекин бир ҳўллашда бир бармоқ билан маҳсига уч чизиқ тортиш дуруст эмас. Чунки, қўлдаги намликни тугаб қолиш хавфи бор. Бармоқларни учи билан масҳ қилса ва фарз миқдорича масҳ тортгунича бармоқларидан сув томчилаб турса, масҳ дуруст бўлади. Агар, сув томчиламаса, масҳ дуруст бўлмайди. Юқорида келтрилган маълумотларга қараганда, қўл билан масҳ тортиш шарт эмас. Балки, масҳ фарз бўлган жойга ёмғир сув оқса, у билан маҳсининг фарзи адо бўлади ва масҳ ҳисобланади (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 226, Дуррул мухтор. III. Б. 38).
Масала: Уч бармоқ миқдорича ҳар бир маҳсининг юқори қисмига масҳ тортиш фарздир. Маҳсига масҳ тортишнинг энг яхши йўли, икки қўлни бармоқларини ҳўллаб, бироз ораларини очиб, оёқнинг бармоқ томонига қўйиб, тўпиқ томонга қараб тортилади.
Масала: Аагар тўпиқдан бармоқ томонга қараб масҳ тортса жоиз. Лекин, суннатга хилоф (Туҳурул муслимийн. Б. 35).
Масала: Биринчи икки қўлни ғайри мустаъмал сув билан ҳўллаб олади, сўнг ўнг қўлининг бармоқларини орасини бироз очади ва ўнг маҳсининг учига қўяди, сўнг чап қўл бармоқларининг орасини бироз очиб, чап маҳсининг учига қўяди ва тўпиқгача масҳ тортади ҳамда маҳси устида сув чизиқлари пайдо бўлади. Шундай қилиб маҳсига масҳ тортиш суннат ва мустаҳабдир. Қўлнинг бир бармоғи билан уч марта янги сув олиб, маҳси устига уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш жоиз. Бир бармоқни бир марта ҳўллаб масҳ тортиш жоиз эмас (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 467, Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 230).
Масала: Маҳсига масҳ тортай деса, бармоғи бўлмаса,кафти билан масҳ тортиш дуруст. Агар қўли бўлмаса, бирор ёғоч ёки матони ҳўллаб масҳ тортиш дуруст.
Масала: Агар ёмғир ёки қандайдир сув қатралари икки маҳсига уч бармоқ миқдорича тегса ёки ўт ўланда юрганлиги сабабли унга тушган шабнам ёки ёғган ёмғир ҳўлидан маҳсининг устки қисми уч бармоқ миқдорича ҳўл бўлса, маҳсига масҳ тортиш ўрнига ўтади.
Масала: Оёқ остига, икки ёнбошига, тавоннинг орқа томонига ва уч бармоқ миқдоридан кам масҳ тортиш жоиз эмас.
Масала: Бармоқларини ётгизиб қўёлмаганлиги учун бармоқларни тик қилиб, юқорига тортса ва икки оёқда уч бармоқ миқдорича хўл пайдо бўлса, масҳ жоиз бўлади. Сув камлиги сабабли уч бармоқнинг учини намлаб, у билан масҳ қилиш дуруст эмас. Чунки, уч бармоқ миқдорича маҳси устида намлик пайдо бўлмайди (Туҳурул муслимийн. Б. 36, Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 226, Оламгрия. Ж. I. Б. 65, Дуррул мухтор. Ж. II. Б. 42).
Масала: Бир оёқга икки бармоқ миқдорича, иккинчисига беш бармоқ миқдорича масҳ тортса, масҳ масҳ бўлмайди.
Масала: Бир шахснинг оёғида яра бўлса, унга на ювиш ва на масҳ тортиш мумкин бўлмаса, иккинчи оёқга масҳ тортиш дуруст бўлади. Шунингдек, бир оёқ тўпиқдан тепадан кесилиб кетган бўлса, иккинчи оёқга масҳ тортиш жоиз бўлади. Борди-ю, тўпиқ пасидан кесилиб, уч бармоқ миқдорича масҳ тортишга жой қолган бўлса, бу ҳолатда ҳам икки оёқдаги маҳсига масҳ тортиш дуруст бўлади (Фатаво оламгрия. Ж. I. Б. 65).
Масала: Бош ва кўрсатгич бармоқлар орасини очиб масҳ тортса, масҳ жоиз бўлади.
Масала: Уч бармоқни маҳсига қўйиб юқори томонга тортмаса ҳам масҳ жоиз бўлади. Лекин, бундай қилиш суннатга хилофдир.
Масала: Бармоқларни учи билан масҳ қилса ва улардан сув томчилаб турса, масҳ дуруст бўлади. Агар сув томчиламаса, масҳ жоиз эмас.
Масала: Аъзоларни ювгандан кейин қўлда қолган намлик билан хоҳ ундан сув томчилаб турсин, хоҳ томчиламасин масҳ дуруст бўлади. Масҳ қилгандан кейин қолган намлик билан масҳ қилиш жоиз эмас.
Масала: Икки маҳсини энига масҳ тортса, масҳ жоиздир.
Масала: Кафтини ёки бармоқларини маҳсига қўйиб, юқорига тортса, масҳ дуруст бўлади. Энг афзали тўлиқ қўл билан масҳ қилишдир. Агар қўлни орқа томони билан масҳ қилса, бу ҳам жоиздир.
Масала: Маҳсида чизиқлар (сув белгилари)ни пайдо бўлиши шарт эмас. Лекин, мустаҳабдир.
Масала:. Аъзоларни уч мартадан ювиш ва маҳсига бир марта масҳ тортиш суннатдир. Бир неча бор масҳ қилиш суннат эмас.
Масала: Маҳсига масҳ тортиш учун ният қилиш шарт эмас (Фатҳул қадийр).
Масала: Бир киши таҳорат қилиб, таълим бериш ниятида маҳсисига масҳ тортса, масҳ жоиз бўлади (Фатаво оламгрия. Ж. I. Б. 66).
Масала: Маҳсини кийгандан кейин юқоридан қаралса, оёқлари кўриниб турадиган даражада маҳсини юқори қисми катта ва кенг бўлиши, маҳсини дуруст бўлишида ҳеч қандай таъсири йўқ. Маҳси оёқга катта бўлса ва масҳни маҳсини оёқ йўқ жойига тортилса, албатта масҳ дуруст бўлмайди. Агар оёқларни масҳ тортиладиган жойга олиб келиб, кейин масҳ тортилса, масҳ дуруст бўлади. Лекин, қачон оёқлар у жойдан силжиб кетса, масҳни қайтариб қилиш керак бўлади. Бир қавлга кўра қайтадан масҳ тортишга ҳожат йўқ дейилган (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 34, Оламгрия. Ж. I. Б. 66).
Маҳсига қачон масҳ тортиш дуруст бўлмайди?
Масала: Маҳси тўпиқдан пастда бўлса, масҳ тортиш мумкин эмас (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 274).
Масала: Маҳси жуда эскириб кетганлигидан юрганда оёқ бармоқларининг учтасида кўпроғи кўриниб турса, бундай маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас.
Масала: Агар икки маҳсида кичик-кичик йиртиқ бўлса ва уларни жам қилинса, уч бармоқдан зиёдо йиртиқ бўлса, бас бундай маҳсиларга масҳ тортишда ҳеч қандай ҳараж йўқ. Агар уч бармоқ миқдорича йиртиқ бир маҳсида топилса, масҳ тортиш жоиз бўлмайди.
Масала: Маҳси уч бармоқ миқдоридан зиёда йиртилган бўлса, лекин юрганда тери бир-бирига ёпишиб уч бармоқдан кам миқдор кўринса, бундай маҳсиларга масҳ тортиш жоиз бўлади (Дуррул мухтор. Ж. II. Б. 44).
Икки қават маҳсига масҳ тортиш ҳукми
Масала: Бир киши теридан тайёрланган маҳсини икки қават қилиб кийиб олса, устки қавати масҳда эътиборга олинади. Агар устки қаватга масҳ тортиб, сўнг уни ечса, маҳсига тортилган масҳ кетади ва ички қаватдаги маҳсига иккинчи бор масҳ тортиш керак бўлади (Шомий. Ж. I. Б. 273).
Масала: Ички қаватга латтадан тикилган, устки қаватга теридан тайёрланган маҳси кийилса, теридан бўлган маҳсига масҳ тортиш дуруст бўлади (Шомий. Ж. I. Б. 373, Оламгрия. Ж. I. Б. 34).
Масала: Икки қават қилиб кийилган маҳсини устки қавати уч бармоқ миқдорича йиртилса, масҳ тортиш жоиз бўлмайди (Бадоиъус саноиъ. Ж. I. Б. 11, Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 40).
Маҳсига тортилган масҳ қачон ботил бўлади?
Масала: Муддат ичида оёқнинг аксар қисми тўпиқдан тепага чиқиб кетса маҳсининг муддати ботил бўлади.
Масала: Шунингдек, тўсатдан маҳсининг аксарият қисми йиртилиб, оёқ очилиб қолса ёки маҳси ичига сув кириб икки оёқ ёки бир оёқ ёки оёқнинг аксар қисми хўл бўлса, маҳсига тортилган масҳ бузилади. Юқорида келтирилган кўринишларнинг барчасида икки оёқни ювиш лозим. Таҳоратли киши бу ҳолатларга дуч келса, қайтадан таҳорат қилмай икки оёғини ювиб олиши кифоядир. Лекин қайтадан таҳорат қилгани афзал.
Масала: Ғусул вожиб бўлиш билан масҳ бузилади ва ғусул қилувчи оёқларини ечиб ювиши лозим бўлади, яъни жанобат, ҳайз ва нифос сабабли маҳсига тортилган масҳ ботил бўлади.
Масала: Таҳоратсиз кийилган маҳсига тортилган масҳга эътибор йўқ, яъни бир киши таҳоратсиз ҳолда маҳси кийса ва унга масҳ тортса, таҳорати дуруст бўлмайди.
Масала: Қоидага мувофиқ кийилган маҳсига масҳ тортиш жоиз. Таҳорат вақтида маҳсини ечиб оёқлар ювиш афзалдир. Намоз вақти ўтиб кетишига жуда оз вақт қолган бўлса, маҳсини ечиб оёқларни ювиш дуруст эмас. Балки, ювиладиган аъзоларни ювиб, маҳсига масҳ тортиб намозни ўз вақтида ўқиш зарур ва лозимдир.
Масала: Шунингдек, маҳси кийган кишида оёқлардан бошқа аъзоларни ювишга етадиган сув бўлса, бу суратда ҳам маҳси устига масҳ тортиш даркор. Чунки, сув етмаган ўринда таяммум қилишга тўғри келиб қолади. Бундан сақланиш учун оёғидаги маҳсини ечмаслиги керак бўлади, яъни қўл ва юзни ювади. Бош билан оёқга эса, масҳ тортади (Туҳурул муслимийн. Б. 34, Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 232).
Масала: Таҳоратни кетказувчи нарсалар масҳни ҳам кетказади, яъни масҳ таҳоратнинг бир ҳиссаси ҳисобланади. Шу боис кул кетса албатта баъз ҳам кетади. Масҳни бузадиган нарсалардан бири маҳсини ечишдир. Агар бир пой маҳсини ечса ҳам маҳсига тортилган масҳ албатта бузилади. Шориъ томонидан белгиланган муддат ўтиши билан маҳсига масҳ тортиш жоиз бўлмайди (Дуррул мухтор. Ж. II. Б. 46).
Масала: Шаръий маҳсидан оёқнинг аксар қисми қасдан ёки беихтиёр чиқиб кетса, оёқнинг барчаси маҳсидан чиқиб кетган ҳукмда бўлади, яъни қоидага биноан аксарга кулнинг ҳукми берилади. Маҳси катта бўлгани боис тавонни ўзини чиқиб, қайта кириб туришида ҳеч қандай ҳараж йўқ (Дуррул мухтор. Ж. II. Б. 47).
Масала: Икки маҳсини ёки бирини ечиш ёки маҳсини муддати тугаши билан масҳ кетади (Ҳидоя).
Маҳсини муддати тугаса-ю, лекин таҳорат олишга сув йўқ бўлса, маҳсини ечмай таяммум қилиб намоз ўқиш жоиз, яъни сув йўқ бўлган вақтда муддати ўтган маҳсини ечиш шарт эмас (Фатаво оламгрия. Ж. I. Б. 67).
Масала: Маҳси шу даражада кенг бўлса-ки, уни ичига қўл солиб бемалол оёқга масҳ тортиш имкони бўлса, бундай маҳсиларга масҳ тортиш дуруст бўлмайди.
Масала: Маҳсининг икки ёнбошига, орқа томони (тавоннинг орқаси)га ва маҳсини остки қисмига ҳамда тўпиқдан юқори қисмига масҳ тортиш дуруст эмас (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 262).
Таҳоратсиз кийилган маҳсига масҳ тортиш
Савол: Таҳоратсиз маҳси кийгандан кейин намоз вақти бўлди. Таҳорат қилиб, таҳоратсиз кийилган маҳсига масҳ тортиш мумкинми? Фиқҳий китобларда таҳорат билан маҳси кийилган бўлиши керак дейилади. Таҳоратдан мурод баданни пок бўлишими ёки оёқни нажосатдан тоза бўлиши назарда тутиладими?
Жавоб: Таҳоратсиздан мурод, взуъсиз кийилган маҳси назарда тутилади, яъни взуъсиз кийилган маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас. Демак, сиз айтганингиздек фиқҳий китобларда келган “таҳорат” нажасдан покланиш ёки умумий баданни пок бўлиши эмас. Балки, бил иттифоқ таҳоратдан мурот вузуъдир. Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ (Ҳидоя. Ж. I. Б. 97).
Масала: Маҳсига масҳ тортиш дуруст бўлиши учун таҳорат билан маҳсини кийган бўлиши шарт (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 268, Ҳидоя. Ж. I. Б. 75).
Масала: Нажосат текган маҳсига масҳ тортиш жоиз, лекин у билан намоз ўқиш дуруст эмас (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 223, Дуррул мухтор. Ж. I. Б. 36).
Муддат тугашидан олдин муқимни мусофир бўлиб қолиши
Масала: Муқим маҳси кийгандан кейин бир кун ёки бир кечадан илгари шаръий мусофир бўлса, маҳсига масҳ тортишда унга мусофир учун тайин қилинган муддат белгиланади, яъни уч кеча-кундуз маҳсига масҳ тортади.
Масала: Шунингдек, мусофир уч кеча-кундиздан илгари муқим бўлиб қолса, маҳсига масҳ тортишда муқимнинг муддати риоя қилади. Масалан, мусофир бомдод намозида таҳорат олиб, маҳсисини кийди ва ўша кун қуёш ботаётган маҳлда уйига кириб келди. Бас, унга бир кеча-кундиз маҳсига масҳ тортишга ижозат берилади (Мазоҳиру ҳаққ. Ж. I. Б. 469).
Масала: Муқим бир кеча-кундиз тўлиқ бўлгандан кейин сафарга чиқса, таҳоратда оёқларини ювиб маҳсини қайтадан кийиши лозим бўлади. Мусофир бир кеча-кундиз ўтгандан кейин муқим бўлса, маҳсини ечиб, оёқларини ювади. Агар бир кеча-кундиз тўлиқ бўлмай муқим бўлса, муқим муддатини тўлиқ қилиб маҳсисини ечади. Чунки, у муқимнинг ҳукмида бўлади (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 38).
Масала: Узурли киши таҳорат олаётган вақтда узурли бўлмаса ва шу таҳоратга маҳси кийса, уни устига масҳ тортиш дуруст бўлади. Агар узурли киши таҳорат олиб маҳси кийса ёки маҳсининг бир пойини кийгандан кейин узур пайдо бўлса вақтий намоз учун маҳсига масҳ тортиш мумкин. Бошқа вақт намозлари учун таҳорат олса, узурли таҳоратга кийган маҳсисига масҳ торта олмайди (Фатаво оламгрия. Ж. II. Б. 67).
Масала: Бир пой маҳсига сув кириб оёқни хўл қилса, маҳсига масҳ тортиш ботил бўлади. Таҳоратли киши бундай ҳолатда икки оёғидан маҳсини ечиб, ювиб олиши кифоя қилади (Фатаво дорул улум маъа имдодул муфтийийн. Ж. II. Б. 211, Оламгрия. Ж. I. Б. 68).
Масала: Таҳоратда қўлда қолган намлик билан маҳсига масҳ тортиши мумкин. Лекин, бошга масҳ тортгандан кейин қўлда қолган намлик билан маҳсига масҳ тортиш дуруст бўлмайди (Мунийя. Б. 41).
Маҳсига масҳ тортиш кимларга дуруст?
Маҳсига қўйилган барча шартлар топилиш шарти билан эркак ҳам аёл ҳам ва муқим ҳам мусофир ҳам кийган маҳсисига масҳ тортиш жоиз бўлади.
Жунуб маҳсига масҳ тортиши дуруст эмас. Ғусул қилиш суннат бўлган ўринларда ювинаётган вақтда оёқ хўл бўлиб қолади. Натижада, маҳсига масҳ тортиш мумкин бўлмайди. Лекин, оёқни тепага чиқариб, аъзоларни ювиб бўлгандан кейин, кийган маҳсисига масҳ тортса жоиз бўлади (Дуррул мухтор).
Таяммум қилувчи киши маҳсига масҳ тортмайди.
Муқим киши таҳорат устига кийган маҳсисига қилган таҳорати бузилгандан кейин бир кеча-кундиз, мусофир эса, уч кеча-кундуз масҳ тортиши мумкин (Илмул фиқҳ. Ж. I. Б. 77).
Пешин учун таҳорат қилиб маҳси кийса, қилган таҳорати хуфтондан кейин бузилса, шу вақтдан бошлаб муқим киши бир кеча-кундуз, мусофир эса уч кеча-кундуз маҳсига масҳ тортиш жоиз (Илмул фиқҳ. Ж. I. Б. 77, Беҳишти зивар. Ж. I. Б. 73).
Маҳсининг саҳиҳ бўлиш шартлари
Масҳ тортиладиган маҳси оёқни таҳоратда ювиладиган жойгача, яъни тўпиқгача ёпиши талаб этилади. Агар оёқнинг уч кичик бармоқлари миқдоридан кам маҳсида йиртиқ бўлса, масҳ тортишда ҳеч қандай музояқа йўқ.
Маҳси масҳ тортиб бўлмайдиган даражада йиртилиб кетмаслиги лозим. Агар уч бармоқ миқдоридан кам йиртилган бўлса, ҳеч қандай ҳараж йўқ.
Маҳси оёқга катта бўлмаслиги лозим. Агар маҳси оёқга катта бўлса, оёқ маҳсини қаерида турса, ўша жойларига масҳ тортади.
 
Маҳсини комил таҳоратга кийган бўлиш талаб этилади. Агар кияётган вақтда мукаммал таҳорат бўлмаса ҳам маҳсига масҳ тортиш мумкин. Бунинг сурати қуйидагича: Бир киши таҳорат вақтида аввал икки оёғини ювиб маҳсисини кийиб олди ва қолган аъзоларини ювди ёки бир оёғини ювиб бир пой маҳсини кийди кейин иккинчи оёғини ювиб иккинчи пой маҳсисини кийди. Аввалги суратда икки пой маҳсини комил таҳоратга кийди. Иккинчи суратда биринчи пой маҳсини мукаммал бўлмаган таҳоратга кийди. Маҳсини кийиб бўлгандан кейиноқ қолган аъзоларини ювиб мукаммал таҳоратни ҳосил қилди. Шу боис ушбу ҳолатда маҳсига масҳ тортиш мумкин (Илмул фиқҳ. Ж. I. Б. 74).
Масала: Маҳсиларга масҳ тортиш дуруст бўлиши учун биринчи тўлиқ таҳорат бўлиши шарт эмас. Балки, оёқларини ювиб мҳсиларини кийгандан кейин кетидан қолган аъзоларини ювиб олса, таҳорат тўлиқ бўлади ва кийган маҳсисига масҳ тортиш дуруст бўлади. Биринчи, оёқларини ювиб маҳси кийгандан кейин ҳали қолган аъзоларини ювмай таҳорати бузиладиган бирор иш содир бўлса, кийган маҳсисига масҳ торта олмайди. Чунки, маҳси кийганда мукаммал таҳоратга эга бўлмайди (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 223).

Масҳнинг фарзлари
Масала: Масҳ оёқнинг усти, яъни зоҳирий қисмига бўлади.
Масала: Оёқ бармоқларидан бошлаб то тўпиқгача учта кичик бармоқлар миқдорича нам бўлиши лозим. Маҳсида қўл билан бўлсин ёки бирор нарса билан бўлсин ёки ўз-ўзидан бўлсин уч бармоқ миқдорича намлик пайдо бўлса бўлди. Масалан, шабнам тушгани сабабли ўт устида маҳси билан юрса ва маҳси усти нам бўлса ёки ёмғирга маҳсисини тутиб турганлиги сабабли белгиланган миқдорда маҳси усти хўл бўлса, бас масҳ дуруст бўлади.
Масала: Икки маҳсига бирданига ёки ўнг оёқга биринчи кейин иккинчи оёқга масҳ тортиш ихтиёрийдир. Қайси пой маҳсига биринчи марта масҳ тортса ихтиёрийдир. Маҳси оёқ учидан то тўпиқгача тортилади (Илмул фиқҳ. Ж. I. Б. 78).
Масҳнинг суннат ва мустаҳаблари
1. Қўл билан маҳсига масҳ тортиш;
2. Масҳ қилаётган вақтда бармоқлар ораси бироз очиқ бўлиши;
3. Маҳси устида чизиқ пайдо бўлиши;
4. Қўл бармоқларини оёқ бармоқлари устига қўйиб, тўпиқ томонга тортиш;
5. Болдиргача масҳ тортиш;
6. Бирданига икки оёқга масҳ тортиш;
7. Ўнг қўл билан ўнг пой, чап қўл билан сап пой маҳсига масҳ тортиш;
8. Қўлнинг олди тарафи билан масҳ тортиш (Илмул фиқҳ. Ж. I. Б. 78).
Масҳнинг суннат ва мустаҳаб йўллари
Масала: Икки қўлни ғайри мустаъмал сув билан хўллаб, бармоқларини орасини очиб, ўнг қўлни ўнг пой маҳсининг учига, чап қўлини чап пой маҳсининг учига қўйиб, тўпиқгача масҳ тортади ва маҳси устида масҳ белгисини билдурувчи чизиқлар пайдо бўлади.
Масала: Масҳ оёқнинг олди томонига бўлиши лозим. Қадамларнинг остига масҳ тортиш дуруст эмас (Илмул фиқҳ. Ж. I. Б. 78).
Маҳсига масҳ тортиш қачон вожиб бўлади?
Масала: Маҳси кийган кишида оёғидан бошқа таҳорат аъзоларигагина етадиган сув бўлса, маҳси устига масҳ тортиш вожиб бўлади.
Масала: Маҳсини ечиб оёғини ювгунича намоз вақти ёки арофатда туриш вақти ўтиб кетиш ўтиб кетиш хавфи бўлган ўринда маҳсига масҳ тортиш вожиб.
Масала: Хорижий ва рофизийлар каби маҳсига масҳ тортишни мутлоқ инкор қиладиган одамлар ичида маҳсига масҳ тортиш вожиб.
Масала: Юқорида келтирилган суратлардан бошқа ўринларда маҳсини ечиб оёқни ювиш маҳсига масҳ тортишдан афзал ҳисобланади.
 
Масҳ тортиш дуруст бўлмаган оёқ кийимлар
Масҳ тортиш учун белгиланган шартларни ўзида акс эттирмаган маҳсилар қуйидагилар:
1. Тўпиқни ёпиб турмайдиган маҳси;
2. Уч бармоқ миқдорича йиртилган маҳси;
3. Маҳсига масҳ тортиш жоиз бўлиши учун белгиланган тўртта шартдан бири топилмаган маҳси;
4. Мукаммал таҳорат билан кийилмаган маҳси. Масалан, бир киши таяммум қилиб маҳси кийди, сўнг сув топиб олди. Бу киши таяммум билан кийган маҳсисига масҳ тортиши мутлоқ дуруст эмас.
Бугунги кунда оммавий равишда кенг тарқалган пахта ва синтетик матолардан тайёрланган пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас. Чунки, уларда маҳсига қўйилган шартлардан бирортаси топилмайди. Масалан, появзалсиз пайпоқлар билан уч мил масофани босиб ўтиш мумкин эмас. Шу билан бирқаторда одатда улар ўзига сув тортади. Шиша, тахса ва фил суягидан тайёрланган оёқ кийимларга ҳам масҳ тортиш дуруст эмас. Чунки, улар билан ҳеч қандай такаллуфсиз юриш мушкул (Илмул фиқҳ. Ж. I. Б. 75).
Икки қават қилиб маҳси кийиб, биринчи қаватига масҳ тортса, иккинчи қават маҳсига масҳ тортиш дуруст бўлмайди, яъни ички қават маҳсига масҳ тортган бўлса, ташқи қават маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас.
Маҳси кийиб уни устидан масҳ тортишга яроқсиз ёки остига сув ўтказмайдиган даражада қалинроқ оёқ кийса, унга масҳ тортиш дуруст бўлмайди.
Муддат ўтгандан кейин оёқларни ювмай маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас.
Қўлни ювиш ўрнига қўлқопга масҳ тортиш дуруст эмас.
Бош ўрнига саллага масҳ тортиш мумкин эмас.
Маҳси устига маҳси кийса, ташқи қават маҳсида масҳ тортиш шартлари мавжуд бўла туриб, ички қават маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас. Ички қават маҳсида масҳ шарталари топилсин ёки топилмасин фарқ йўқ.
Масҳ тортиш шартларига жавоб бермайдиган матодан тикилган оёқ кийим остига тери қопланса ҳам унга масҳ тортиш дуруст бўлмайди (Илмул фиқҳ. Ж. I. Б. 76).
Маҳси тўлиқ теридан тайёрланиши лозим. Фақат остига тери қоплаш масҳ тортиш учун кифоя қилмайди (Руфъат Қосимий).

Масҳ тортиш дуруст бўлган нарсалар
 
Тўпиқгача ёпиб турадиган етикга масҳ тортиш мумкин. Ипли етикларда боғичини боғлагандан кейин оёқнинг бирор жойи очиқ қолмай барча томони беркилса, масҳ тортиш дуруст.
Бир киши икки қават маҳси кийса, ташқи қават маҳсида масҳ тортишликнинг барча шарти топилса, биринчи қават маҳсини кийгандан кейин ҳали унга масҳ тортишдан илгари ташқи қават маҳсини кийган бўлса, уни устига масҳ тортиш дуруст.
Масҳ тортишга яроқли маҳси устидан масҳ тортишга яроқсиз оёқ кийим кийса ва у остига нам ўтказадиган даражада юпқа бўлса, уни устидан масҳ тортиш дуруст. Аксинча бўлса, масҳ тортиш жоиз эмас.
Маҳси калта бўлгани сабабли тўпиқгача ёпмаса, маҳсини кийиб бир парча чармни тўпиқгача ўраб олса, уни устидан масҳ тортиш жоиз.
Жароҳатга боғланган бинтга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортишнинг фарқи мавжуд. Маҳсига уч бармоқ миқдорича масҳ тортилади. Жароҳатга боғланган бинтнинг барчасига ёки аксар қисмига масҳ тортилади (Илмул фиқҳ. Ж. I. Б. 75).
Масҳнинг ботил бўлиш суратлари
Таҳорат қайси нарсалар билан бузилса, ўша нарсалар билан маҳсига тортилган масҳ ҳам кетади, яъни янги таҳорат билан бошқатдан маҳсига масҳ тортиш керак бўлади. Узурли кишилар ҳар бир намозга алоҳида таҳорат қилганлари каби ҳар бир намоз учун оёқларини ювиб, маҳси киядилар. Агар узурли киши таҳорат олаётган вақтда узури келмай тўлиқ таҳорат қилиб, маҳси кийса, соғлом одамлар каби кийган маҳсисига масҳ тортиши дуруст бўлади.
Маҳсидан оёқ ёки оёқнинг аксар қисми қасдан ёки беҳостан чиқиб кетса, маҳсини ечиб оёқларни ювиш лозим бўлади.
Маҳсини қаеридан йиртилишига қараб маҳси тортмаслик миқдори тайин қилинади. Агар тавон олидан йиртилиб, юрганда тавоннинг аксар қисми кўриниб турса ёки бармоқ олдидан йиртилиб, юрганда уч бармоқ кўриниб турса ёки иккаласидан бошқа жойлар йиртилиб, юрганда уч бармоқ миқдорича оёқ терсиси кўриниб турса, буларнинг барчасида маҳсини ечиб, оёқни ювиш лозим.
Бир пой маҳсининг у ер бу ерида йиртиқ бўлса ва уларни бир жойга жам қилинса, уч бармоқ миқдорича чиқса, тортилган масҳ бузилади. Икки маҳсидаги йиртиқлар бир-бирига қўшилмайди. Қалин игна ўта олмайдиган даражада майда-майда тешикларга гарчи кўп бўлса ҳам эътибор йўқ.
Маҳси йиртилган бўлса-ю, уч бармоқ миқдорича зоҳир бўлмаса, у йиртиқга эътибор берилмайди. Агар маҳсидаги йиртиқга оёқнинг кичик бармоқларидан учтаси сиғса, лекин юрганда, уч бармоқ миқдорича оёқ териси кўриниб турмаса, масҳ бузилмайди.
Маҳси муддати тугаши билан маҳсиларни ечиб, оёқларни ювиш лозим. Агар совуқ фаслларда совуқ сув билан оёқни ювишда бирор касаллик хавфи бўлса ва иссиқ сув топишни ҳеч иложи бўлмаса муддати ўтган маҳсига хавф дафъ бўлгунича масҳ тортиш дуруст. Оёқни ювиш эса, афв бўлади. Лекин, ушбу масҳ жароҳатга ўралган бинтга масҳ тортиш каби бўлади, яъни маҳсининг ҳаммасига ёки унинг аксар ҳиссасига масҳ қилинади. Чунки, бу ўринда маҳси ярага боғланган бинтага айланиб қолди.
Фоида: Бир пой маҳсига масҳ тортиш ботил бўлса, иккинчи пой маҳсига масҳ тортиш ҳам ботил бўлади. Чунки, бир оёққа масҳ тортиб, иккинчи оёқни ювиш жоиз эмас. Агар ювса, икки оёғини ҳам ювади. Масҳ тортса, икки оёғига ҳам масҳ тортади. Масалан, бир кишининг бир пой маҳсисида уч бармоқ миқдорича йиртиқ бор. Иккинчи пойда ундай йиртиқ йўқ ёки бир киши бир оёғини ювиб, иккинчи оёғини ювмади (Илмул фиқҳ. Ж. I. Б. 70.).
Ярадор оёққа масҳ тортишнинг ҳукми
Масала: Бир кишининг оёғида яра бўлгани учун бинт боғлаб олди ва таҳорат олаётган пайтда жароҳат устига масҳ тортиб, бир пой маҳсини кийиб олди. бас саҳиҳ қавлга биноан маҳсига масҳ тортиш дуруст бўлмайди. Агар жабирага масҳ тортгандан кейин икки маҳсини ҳам кийса, икки маҳсига ҳам масҳ тортиш дуруст бўлади (Муҳийт ас-Сарахсий).
Масала: Бир кишининг оёғида яра бор эди. У икки оёғини ҳам ювиб, икки маҳсисини кийди, сўнг таҳорати кетди ва икки маҳсисига масҳ тортди ва бу таҳорат билан бир неча намозларни адо этди. Маҳсини ечгандан кейин яра ёрилиб, ундан қон оққанлиги маълум бўлди. Лекин, қачон оққанлиги маълум бўлмади. Агар жароҳатни усти қотиб қолган бўлса, ва у киши маҳсини бомдодда кийиб, хуфтондан кейин ечган бўлса, бомдод намозидан ташқари барча намозларини қайтариб ўқийди.
Масала: Агар яранинг чети қонда нам бўлиб қолса, бирор намозини қайтариб ўқимайди (Муҳийт).
Масала: Бир киши жароҳатига бинт боғлади ва бинт нам бўлиб, намлик бинтнинг сиртигача чиқди. Бас таҳорат бузилади. Агар намлик ташқарига чиқмаса, таҳорат бузилмайди (Фатаво оламгрия).
Масала: Бинт икки қаватли бўлиб, бир қисмидан намлик ташқарига чиқиб, бир қисмидан ташқарига чиқмаса, таҳорат бузилади (Татархония. Оламгрия. Ж. I. Б. 70).
Масала: Бошқа киши бир кишининг маҳсиси устига масҳ тортса, масҳ дуруст бўлади (Муҳийт. Оламгрия. Ж. I. Б. 78).
Фақат бир пой маҳсига масҳ тортиш


МАҲСИГА ЎХШАШ НАРСАЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲУКМИ
Мутавотир ҳадисларда маҳсига масҳ тортиш оёқни ювиш ўрнига кифоя қилади деб, таъкидланган. Ушбу ҳукм маҳсига ўхшаш ва маҳсига қўйилган шартларни ўзида акс эттирган оёқ кийимларига ҳам тегишлидир. Бу оёқ кийими маҳси ҳукмидами ёки маҳси ҳукмида эмасми деб гумон қилинса, унга масҳ тортиш жоиз эмас. Чунки фиқҳий қоидага биноан яқин шак билан кетказилмайди, яъни аслида оёқ ювиш фарз (яқин), уни маҳси ҳукмидами ёки маҳси ҳукмида эмасми деб гумон қилинганг нарса (шак)га биноан тарк қилинмайди.
Шунинг учун Имом молик ва имом Шофиъий мазҳабларида остига тери қопланаган пайпоқга масҳ тортиш жоиз эмас. Пайпоқга масҳ тортиш учун тўлиқ тери қопланган бўлиши талаб этилади. Абу Ҳанифа мазҳабида Ҳасан ал-Басрийдан қилинган ривоятга кўра, туфуқгача тери қопланмаган сув ўтказмайдиган қалинликдаги пайпоқга масҳ тортиш жоиз эмас (Имдодул муфтийн. Ж. I. Б. 207, Беҳишти зивар. Ж. I. Б. 71, Бидоя. Б. 57).

Маҳсига масҳ тортиш қачон вожиб бўлади? Таҳорат билан маҳси кийган киши намозга таҳорат олса, маҳсисини ечгунча намоз вақти чиқиб кетиш хавфи бўлса, ушбу суратда маҳсини ечиб оёқ ювиш ўрнига маҳсига масҳ тортади.
Намозда бошқа бирор фарз амални фавт бўлиб кетиш хавфи бўлса, масалан вуқуфи арафа фарздир. Агар, таҳоратда маҳсини ечиб оёқларини ювса, вақт ўтиб кетиш хавфи бор бундай суратда ҳам маҳсига масҳ тортиш жоиз. Шунингдек, таҳоратда оёқ ювишга етадиган сув топилмаса, бундай ҳолатда ҳам маҳсига масҳ тортади. Юқоридаги суратлардан бошқа ўринларда маҳсига масҳ тортиш рухсатми ёки жоизми? Таҳоратда оёқларни ювиш маҳсига масҳ тортишдан яхшидир (Китобул фиқҳ. Ж. I. Б. 217-218).
Масала: Он ҳазрат саллоллоҳу алайҳи васаллам теридан бўлган маҳсига масҳ тортишга амр қилганлар (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 269).
Масала: Тери қопланмаган пайпоқга масҳ тортиш дуруст эмас. Қалин мунаъал ёки мужаллад пайпоқ бўлса, унга масҳ тортиш теридан бўлган хуфф (маҳси) каби дурустдир (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 272, Баҳрур роиқ. Ж. I. Б. 192).
Масала: Пайпоқ жун ёки юпқа теридан бўлиб, мунаъал (остига тери ёпиштирилган) бўлса, унга масҳ тортиш борасида ихтилоф мавжуд. Шарҳу мунияда келтирилишича, унга масҳ тортиш жоиз. Лекин тақво ва эҳтиёт йўлига кўра дуруст эмас (Имдодул муфтийийин. Ж. I. Б. 202).
“Шомий. Ж. I. Б. 249, Бадоиъус саноиъ. Ж. I. Б. 11, Баҳрур роиқ. Ж. I. Б. 192, Хулосатул фатаво. Ж. I. Б. 28, Оламгрия. Ж. I. Б 30, Таҳтовий. Ж. I. Б. 137, Мароқий ал-фаллоҳ. Ж. I. Б. 70, Маъорифус сунан. Ж. I. Б. 350, Насбур роя. Ж. I. Б. 185, Туҳфатул аҳвазий. Ж. I. Б. 330, Булуғул маром. Б. 9, ал-Кавкабуд дуррия. Ж. I. Б. 66, ал-Баҳр. Б. 165, Термизий шариф. Ж. I. 338, Файзул борий. Ж. I. Б. 302, Ҳидоя. Ж. I. Б. 61, Иълоус сунан. Ж. I. Б. 8-37, Абу Довуд. Ж. I. Б. 21”.
Жавоб: Маҳсига масҳ тортгандан кейин у билан намоз ўқиш жоиз бўлиши учун у икки оёқ кийим пок бўлиши шарт. Маҳсига ғолиб гумон билан нажосат тегиш хавфи бўлмаса, уни устидан ковуш ёки калиш кийиш шарт эмас. Бирор киши фақат маҳсининг ўзини кийган бўлса, ҳеч қандай шаксиз унга масҳ тортиб, у билан намоз ўқиш жоиз. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам маҳси устидан ковуш кийганликлари ҳақида баъзи ривоятлар келган ва ковушларининг чизмалари ҳам маълум ва машҳур. Расулуллоҳнинг тасмали ковушлари билан маҳси кийиш мушкуллиги маълум. Шояд, маҳси билан тасмасиз ковуш кийган бўлишлари мумкин. Чунки, тасмали ковушларида муборак бармоқлари тасма ичига кириб турган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам таҳорат билан маҳси кийганлар. Шу боис ҳам маҳсилари устига масҳ тортганлар. Демак, пайпоқсиз кийилган маҳсига масҳ тортишдан нима монеълик қилади. Агар тўпиқни ёпиб турадиган оёқ кийим сапок бўлса, унга масҳ тортиш жоиз ва у пок бўлса, у билан намоз ўқиш ҳам дуруст бўлади (Раддул мухтор. Ж. I. Б. 241).
Жавоб: Одатдаги пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас. Чунки, уларда маҳси тортишга қўйилган тўртта шарт топилмайди. Ушбу шартларнинг учтаси маҳсида ва тўрттаси пайпоқда топилиши лозим. Шартлар ҳақида “Дуррул мухторда” шундай келтирилган:

شَرْطُ مَسْحِهِ ثَلَاثَةُ أُمُورٍ: الْأَوَّلُ كَوْنُهُ سَاتِرَ الْقَدَمِ مَعَ الْكَعْب ِوَالثَّانِي كَوْنُهُ مَشْغُولًا بِالرِّجْلِ وَالثَّالِثُ كَوْنُهُ مِمَّا يُمْكِنُ مُتَابَعَةُ الْمَشْيِ الْمُعْتَادِ فِيهِ فَرْسَخًا فَأَكْثَر َإلَخْ إلى أن قال أَوْ جَوْرَبَيْهِ الثَّخِينَيْنِ بِحَيْثُ يَمْشِي فَرْسَخًا وَيَثْبُتُ عَلَى السَّاقِ بِنَفْسِهِ وَلَا يُرَى مَا تَحْتَهُ وَلَا يَشِفُّ.

Маҳсига масҳ тортишнинг шарти учтадир:
биринчиси, қадамни тўпиқгача ёпувчи бўлиши;
иккинчиси, оёққа кийилган бўлиши (оёқдан бошқа жойга кийилган териларга масҳ тортиш жоиз эмас);
учинчиси, одатдаги юришда узулуксиз бир фарсах ёки ундан кўпроқ (масофа)ни босиб ўтишга яроқли бўлиши.
(Юқоридаги шартлар билан бир қаторда пайпоқга масҳ тортишда қуйидаги тўртта шартни илова қилинади) Бир фарсах юриш мумкин бўлган, (резина) ва боғичсиз ўзи оёқда турадиган, устидан ости кўринмайдиган, ўзига сув тортмайдиган қалин пайпоқга масҳ тортиши мумкин (Раддул мухтор. Ж. I. Б. 179).
Пайпоқда юқоридаги тўрта шарт топилса, у ҳолда унга масҳ тортиш жоиз бўлади. Улар: оёқни тўпиғигача ёпиб туриши, оёқда туриши, у билан одатий юришда уч мил (4 км 830 см.) масофани босиб ўтиши ва намликни ўзига тортувчи бўлмаслиги каби тўртта шарт пайпоқга масҳ тортишни белгилаб беради. Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган ва халқ орасида кенг тарқалган пайпоқларда бу шартлар топилмайди. Шу боис уларга масҳ тортиш жоиз эмас.


8 йил аввал 26125 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бўса олишни таҳоратга таъсири
САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса давоми...
8 йил аввал 14415 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Доимий ел келиб турадиган ёки простатит
Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг давоми...
8 йил аввал 16783 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жунуб одам
САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, давоми...
8 йил аввал 11736 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иккиланиб қолса
САВОЛ: Пок сув ёки кийим, баданни нажас бўлган-бўлмаганлигида ёки талоқ қўйган-қўймаганлигида иккиланиб қолса ҳукми нима?ЖАВОБ: Иккала тарафдан бирортаси аниқ бўлмаса, кийим, сув ва баданни давоми...
8 йил аввал 9833 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун давоми...
8 йил аввал 16983 fiqh.uz