Вафот этган одамнинг номидан қурбонлик ёки садақа
Савол: Вафот этган киши тарафидан қурбонлик қилиш афзалми ёки садақа қилиш?
Жавоб: Қурбонлик кунларида вафот этган киши тарафидан қурбонлик қилишнинг савоби улуғдир. Чунки садақа қилишда молни сарфлаш қурбонлик қилишда эса молни сарфлаш билан бирга жонни фидо қилиш ҳам бордир. Хулосатул фатаво китобида “Қурбонлик кунларида ўн дирҳамга қурбонлик сотиб олиш ўн минг дирҳамни садақа қилишдан афзалдир.Чунки қон оқизиш ила ҳосил бўладиган қурбат садақа билан ҳосил бўлмайди.