Бўлимлар
Атама номи Атама
Ан-Ниъамис савобиғ фий шарҳи калимин навобиғ Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби имом Замахшарий раҳматуллоҳи алайҳининг китобига ёзилган шарҳдир. Бу китоб чоп қилинган.
Саъдий Шерозийнинг «Бўстон» номли китобининг турк тилидаги насрий таржимаси. Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи бу таржимани 755 ҳижрий йилда амалга оширган.
Шарҳул Ғаззий фит тасрийф Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби сарф илмига оид бўлиб, шайх Иззуддин Абулфазоил Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб Занжонийнинг китобига ёзилган шарҳдир. Ушбу китоб Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг илк китоби бўлиб, уни айни ўспиринлик даврида – ўн олти ёшида ёзган. &l...
Иршодул Ҳодий Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг бу китобини Хоразмда ҳижрий 778 йили ўз фарзандига атаб ёзган. У муқаддима ва уч қисмдан иборат. «Иршодул Ҳодий» китоби наҳв илмига бағишланган ва кўп нарсани ўзига жамлаган машҳур матн бўлган. Уламолар унга бир қанча шарҳлар ёзганлар.
Аш-Шарҳ ал-Мутоввал Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китоб шайх Жалолуддин Муҳаммад ибн Абдурроҳман Қазвинийнинг «Ал-Мифтоҳ фил маъоний вал байан» номли китобига шарҳдир. Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи уни 748 ҳижрий йили сафар ойида ёзиб битирган.Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи...
Мухтасарул Маъоний Бу китоб «Талхийсул Мифтоҳ»нинг шарҳидир. Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи бу китобни Ғиждувонда ҳижрий 756 йили тугатган.Бу китоб энг машҳур китоблардан бўлиб, қайта-қайта чоп қилинган ва ҳозиргача толиби илмлар томонидан севиб ўқилади.
Шарҳул Мифтоҳ Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби шайх Сирожуддин Абу Ёқуб Юсуф ибн Абу Бакр Саккокийнинг китобига шарҳ бўлиб, Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг охирги ёзган китобларидандир. Уни Самарқандда, 787 ҳижрий йилда ёзиб битирган. Бу китоб илм аҳллари ичида жуда ҳам машҳур бўлга...
Таҳзийбул мантиқ вал калом Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи бу китобни 789 йилда ёзган. У жуда ҳам машҳур китоблардан бўлиб, кўп марта чоп қилинган.Бу жуда ҳам пишиқ матн бўлиб, ўз соҳасида тенги йўқ китоб деб тан олинган. Ушбу китоб ўз вақтида ҳамма тарафда шуҳрат қозонган ва ҳамма тарафидан эҳтимом билан ўрганилган. М...
Шарҳур рисолатиш‑шамсия Бу китоб шайх Нажмуддин Умар ибн Али Қазвинийнинг китобига ёзилган шарҳдир. Уни Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 753 йилда ёзиб битирган. 
Ал-Мақосид фий илмил калом Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби метафизика ва калом илми ҳақидаги мухтасар асар бўлиб, муаллиф уни Самарқандда ҳижрий 784 йилнинг зулқаъда ойида тугатган.
Шарҳул Мақосид Аллома Саъдуддин Масъуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг исломий асарлар кутубхонасининг фахрига айланган китоблардан бири бўлмиш ушбу асарини вафотидан бир оз олдин ёзиб битирган. Ушбу китоб тавҳид илми бўйича ёзилган барча асарларнинг тўлиқ хулосасидир, десак хато бўлма...
Шарҳу Ақоиди Насафия Аллома Саъдуддин Масъуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби шайх Абу Ҳафс Нажмуддин Умар ибн Муҳаммад Насафийнинг «Ақоид» китобига ёзилган шарҳдир. Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи уни Хоразмда ҳижрий 768 йилнинг шаъбон ойида ёзиб бўлган. «Шарҳу...
Ар-Радд ъала зандақати Ибн Арабий Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби Муҳиддин ибн Арабийнинг «Фусусул ҳикам» деган китобига раддиядир.
Ҳисомуддин ибн Али ибн Муҳаммад Абиявардий Бу олим отасига ўхшаб хатиблик ҳам қилган. Шунинг учун икковлари ҳам Хатибий деб номланади. Ҳисомуддин ибн Али ибн Муҳаммад Абиявардий Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳини узоқ вақт ўзига устоз деб билиб, у кишининг этагини тутган, у зот билан бирга юрган. У киши бир қанча китоблар ёзган, жумлад...
Ҳайдар Шерозий Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг шогирди. Бу зотнинг тўлиқ исми Бурҳонуддин Ҳайдар ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Шерозий бўлиб, Шероздаги мадрасада мударрис бўлган. Ҳайдар Шерозий раҳматуллоҳи алайҳи кўплаб китоблар ёзган. Жумладан, у кишининг қуйидаги асарларини эслаб ўтишимиз мумкин:1. «...