Бўлимлар
Атама номи Атама
васақ 130.6 кг оғирлик. Беш васақ эса 653 кг бўлади. Демак, зироат маҳсулоти 653 килограммга тенг бўлганда нисобга етган бўлади.
сабийл «сабийл» арабчада «йўл» маъносини англатади.
ибн сабийл Юртидан ташқарига чиқиб, ўз юртидан алоқаси узилиб қолган киши «ибн сабийл» бўлади.
мулҳид динсиз киши.
ҳаром рўза Бу турдаги рўзани ҳанафийлар: макруҳи таҳримий ҳам дейдилар. Бундай рўзалар бир неча хилдир: 1. Аёл кишининг эрининг изнисиз ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши. 2. Шак куни рўза тутиш. 3. Рўза ҳайити куни, Қурбон ҳайити куни ва ундан кейинги уч куннинг рўзасини тутиш. 4. Ҳайзли ва нифо...
таътийл қилиш амалдан қолдириш.
фитр садақаси Фитр садақаси ва Фитр закоти бир-бирининг ўрнига ҳамда садақа ва закот сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатилаверади. Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади. У садақа Рамазондан фитр(оғиз очиқлиги)га чиқиш муносабати ила берилгани учун ҳам «фитр садақаси» номини олган.
сиём Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради. Шариат истилоҳида эса: «Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир».
рўзани очувчи нарсалар «Рўзани очувчи нарсалар» деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ каби рўзанинг бузилишига сабаб бўлувчи барча нарсалар кўзда тутилгандир.
тайинли фарз рўза Рамазон рўзасини адо этишдир.
тайинли бўлмаган фарз рўза Рамазоннинг қазоси ва каффорот рўзасидир.
тайинли вожиб рўза муайян назр рўзадир.
таъйинли бўлмаган вожиб рўза мутлақ назр рўза ва нафл рўзани бузган бўлса, қазосини тутишдир.
суннат рўза Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом тутиб юрган ихтиёрий рўза. Ошуро ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунининг рўзаси суннат ҳисобланади.
мандуб ёки мустаҳаб рўза Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом тутмаган ихтиёрий рўза. 1. Бир кун тутиб, бир кун очиб юриш. 2. Ҳар ойдан уч кун тутиш. 3. Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунларини тутиш. 4. Шавволдан олти кун тутиш. 5. Арафа кунини тутиш. 6. Арафадан олдинги саккиз кунни тутиш. 7. Шаъбон ойида...