миср
|
«Миср» энг катта масжидига аҳолиси сиғмайдиган аҳоли яшайдиган жойдир. Бу каби истиқомат масканлари авваллари «шаҳар» дейилган. Аммо ҳозирги кичикроқ қишлоқлар ҳам аввалги шаҳарлардан катта бўлиб қолган. Мазкур иборадаги «аҳоли»дан мурод, Жумъа намози ўқиши фарз бўлган аҳолидир.
|
изни ом
|
«Изни ом» дегани жомеъ масжиднинг эшикларини очиб қўйиб, хоҳлаган одамнинг киришига умумий изн берилишидир. Жумъа ўқимоқчи бўлганларни бирор шахс манъ қилмаслигидир.
|
Завроъ
|
Мадийнаи Мунавваранинг бозори ичидаги шу ном билан аталган жой номи. «Завроъ» даги бир уйнинг томида азон айтилар эди.
|
Мусаннаф
|
Ибн Абу Шайбанинг китоби.
|
хатиб
|
Хутба қилувчи имом.
|
муаззин
|
Азон айтувчи киши.
|
Ийд
|
«Ийд» сўзи «қайтиш» маъносини билдиради. Байрамлар қайта-қайта келгани учун «ийд» деб номланган. Энг муҳими, икки ийд кунлари Аллоҳ таолонинг кўплаб хайру баракаси мўмин-мусулмонларга қайта-қайта келади. Ҳанафий мазҳабида ийд намозлари «вожиб», дейилган. Бу намозни Ҳанбалий мазҳаби «фарзи кифоя», М...
|
Ийди Фитр
|
«Ийди Фитр» рамазон рўзасининг тамом бўлгани муносабати ила хурсандчилик ва шукрни изҳор қилиш учун шариатга киритилган байрамдир.
|
Ийди Қурбон
|
«Ийди Қурбон» эса, ҳаж ибодатларининг тамом бўлгани муносабати ила ва Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай қурбон беришга тайёрликни изҳор қилиш учун шариатга киритилган байрамдир.
|
ҳибара
|
«Ҳибара» – Яманнинг машҳур кийими.
|
жаноза
|
«Жаноза»нинг луғатдаги маъноси «сатр»–тўсишдир. Тобутга солинган ўлик «жаноза» дейилади.
Бир мусулмон шахс вафот этса, қолган мусулмонлардан унинг вафотини билганларга тўрт нарса кифоя тарзида фарз бўлади. Яъни, ўша нарсаларни улардан баъзилари адо қилса, кифоя қилади.
|
муҳтазар
|
Ўлимга юз тутган шахс(вафот этаётган инсон)
|
Шарҳис-Судури бишар-ҳи ҳолил мавта вал қубури
|
Имом Жалолиддин Суютийнинг китоби
|
Саласу расоила фий истиҳбоби дуои ва рафъул ядайни фийҳи баъдас-саловотил мактуба
|
шайх Абдулфаттоҳ Абу Fудда раҳматуллоҳи алайҳининг китоби
|
Китобур руҳ
|
Ибн Қайюмнинг китоби.
|