шаҳид
|
«Шаҳид» сўзи «шоҳид бўлинган» маъносини билдиради. Яъни, ўлимига шоҳид бўлинган, дегани. Шаҳиднинг ўлимига фаришталарнинг жуда ҳам катта жамоаси ҳозир бўлиб, гувоҳ бўлганидан, уни шаҳид дейилади.
|
Хавф намози
|
«Хавф намози» деганда мусулмонларнинг душман ҳужумидан хавфда турганларидаги, душман билан уруш ҳолати бўлиб, аскар тортилиб тургандаги намоз тушунилади.
|
закот
|
«Закот» сўзи луғатда «поклик» ва «ўсиш» маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда: «Закот махсус молдан, махсус жузни махсус шахсга Аллоҳнинг розилиги учун шариатда тайин қилинганидек мулк қилиб беришдир».
Энди ушбу умумий таърифдаги истилоҳлар билан танишиб олайлик;
«Махсус мол» дейилгани нисобга е...
|
нисобга етган мол
|
Закот берадиган миқдорга етган мол.
|
садақа
|
Закотнинг бир номи «садақа»дир. Бизда «садақа» сўзи ихтиёрий хайр-эҳсонга нисбатан айтилса ҳам, арабчада закотни билдиради. Закотни «садақа» дейиш, садақа сўзида «тасдиқ» маъноси борлиги учундир. Чунки, ўз молидан иймон-ихлос билан закотни чиқариб бериш мазкур одамнинг иймони ҳақийқий эканининг тасд...
|
мукотаб
|
озод бўлиш учун тўлов тўлашга хожаси билан шартнома тузган қул.
|
мудаббар
|
Хожаси «мен ўлгандан кейин озодсан» деб қўйган қул.
|
умму валад
|
Хожасидан бола кўрган чўри.
|
зиммий
|
Ислом давлати соясида яшаётган мусулмон бўлмаган одам «зиммий» деб аталади.
|
жизя
|
Зиммий одамлар тўлайдиган тўлов. Исломдаги бу тўлов ибодат маъносида эмас, ҳукумат одамлари билан мусулмон бўлмаган кишилар орасидаги келишув орқали олиб бориладиган муомала сифатида қаралади. Зиммий Ислом давлати ҳимоясида юргани барча ижтимоий имтиёзлардан фойдалангани, аммо ҳарбий хизматдан озод...
|
ҳожати аслия
|
инсондан ҳалокатни феълан қайтарадиган, еб-ичиб, кийишга кетадиган нафақа, яшаш жойи, уруш анжомлари ёки ҳалокатни фаразан қайтарадиган нарсалар: қарз, ҳунар асбоблари, уй анжомлари, минишга улов, илм китоблари (жоҳиллик–ҳалокат) каби нарсалардир.
|
варақ
|
Арабчада кумуш танга пулни «варақ», «риққа», деб аталади.
|
мисқол
|
4.25 гр оғирлик.
|
афв
|
Закот бобида «афв» деганда бир нисоб билан иккинчиси орасидаги мол англанади.
Мисол учун, қўй қирқтага етганидан то бир юз йигирматага етгунича бир дона қўйни закотга берилади. Қирқта қўйдан ҳам бир дона қўй, бир юз ўн тўққизта қўйдан ҳам бир дона қўй закотга берилади.
|
дафийна
|
«дафийна» араб тилида «канз» ёки «рукоз» дейилади. Олдинги ўтган кишилар томонидан дафн қилиниб (кўмиб) кетилган мол дафийна бўлади.
|