масбуқ
|
Намоз бошлангандан кейин келиб қўшилган одамни «масбуқ» дейилади.
|
тиловат саждаси
|
Қуръони Каримдаги сажда оятларини тиловат қилинганда сажда қилиш
|
сажда оятлари
|
1. «Аъроф» охиридаги икки юз олтинчи оят.
2. «Раъд»даги ўн бешинчи оят.
3. «Наҳл»даги қирқ тўққизинчи оят.
4. «Бани Исроил»(«Исро»)даги бир юз тўққизинчи оят.
5. «Марям»даги эллик саккизинчи оят.
6. « Ҳаж»нинг биринчиси, яъни, ўн саккизинчи оят.
7. «Фурқон»даги олтмишинчи оят.
8. «Намл»...
|
намозни қаср ўқиш
|
Сафарда тўрт ракъатли фарз намозларни икки ракъат қилиб ўқиш тушунилади.
|
сафар
|
«Сафар» луғатда масофани кесиб ўтиш маъносини англатади. Ҳанафий мазҳаби ўлчовига кўра, 96 км масофа сафар масофаси ҳисобланган.
|
барид
|
«Барид» масофа бирлиги бўлиб, луғатда «почта» маъносини билдиради. Илгари вақтда Ислом ўлкаларида почта ишлари от ила юриб амалга оширилган. Шаҳарлар орасидаги почтахоналар маълум масофага қурилган. Бир барид билан иккинчисининг ораси тўрт фарсах, яъни 22176 метр бўлган. Ҳар почтахона–баридда ходим...
|
фарсах
|
5544 метр.
|
дорул ҳарб
|
Уруш диёри.
|
ватани аслий
|
«Ватани аслий» –«аслий ватан» деганда туғилиб ўсган ва умрининг охиригача яшашни ният қилган ёки ўзига ватан тутиб, умрининг охиригача ўша ерда яшашни ният қилган юрт англанади. Бунда мазкур ерда оила қуриши шарт эмас.
|
иқома ватани
|
Иқома ватани–вақтинчалик яшаш макони. Унда мусофирнинг аҳли бўлмайди, ҳамда у бу ерда ўн беш кун ва ундан кўп яшашни ният қилган бўлади.
|
ҳазар
|
Сафарнинг зидди ҳазардир. «Ҳазар» дегани сафармас ҳолат, ҳозир турган ҳолат, деганидир.
|
жамъи тақдим
|
Бунда Пешин ва Аср ҳамда Шом ва Хуфтон намозларини қўшиб, бирин-кетин, бир вақтда ўқиш кўзда тутилгандир. Бошқа мазҳабларда, сафардаги одам Пешин билан Асрни ва Шом билан Хуфтонни жамлаб ўқишига рухсат, дейдилар. Уларнинг айтишларича, Пешиннинг вақтида Асрни қўшиб ўқиб олса ёки Шомнинг вақтида Хуфто...
|
жамъи таъхир
|
Аср ва Хуфтоннинг вақтида уларга Пешин ва Шомни қўшиб ўқиса ҳам, бўлади. Буни «жамъи таъхир» дейдилар. Аммо Ҳанафий мазҳабида бунга рухсат йўқ.
|
жамъи суврий
|
Ҳанафий мазҳабида намозни жамъ қилиш сафарда шошилиб тургандагина бўлади.
Шунингдек, Пешинни охирги вақтига етиб бориб ўқиб, уни ўқиб бўлиши билан вақти кирган Асрни ҳам ўқиб олинган.
Шунингдек, Шом ҳам охирги вақтига бориб ўқилиб, ундан кейин Хуфтон энг аввалги вақтида ўқилган.
Намозларни бун...
|
жумъа
|
«Жумъа» сўзи арабча сўз бўлиб, «жамлаш» маъносини англатади. Чунки, бу кунда мусулмонлар жамланиб, Жумъа намозини ўқийдилар.
|