Яъло ас-Соғаржий
|
Яъло ибн Анас ас-Соғаржий - Самарқанднинг Соғарж* номли қишлоғидан эдилар. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Биз билан бирга Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Фарғонийдан ва Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафийдан таълим олардилар».
|
Аҳмад ас-Соғаржий
|
Абу Наср Аҳмад ибн Фараж ас-Соғаржий - Самарқанднинг Соғарж* номли қишлоғидан бўлиб, фақиҳ, фозил ва солиҳ кишилардан эдилар. Ҳамма фарзандлари олим эди. Юсуф ибн Солиҳдан таълим олганлар. Ўзларидан эса ўғиллари ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 524 (милодий 1131) йилнинг рабиъул ав...
|
Маҳмуд ас-Соғаржий
|
Абул Маҳомид Маҳмуд ибн Аҳмад ас-Соғаржий - Абу Наср Аҳмад ибн Фараж ас-Соғаржийнинг ўғиллари. Самарқанднинг шайх ал-исломи эдилар. Бу киши фозил, муфтий, иқтидорли, фиқҳий масалаларни теран англовчи ва кўп ибодат қилувчи эдилар. Бухоро муҳаддислари ва фақиҳларида...
|
Юсуф ас-Соғаржий
|
Юсуф ибн Солиҳ ас-Соғаржий имом-хатиб эдилар. Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Санкбосийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Самарқандда вафот этиб, «ал-Имом ал-фарро» қабристонида дафн қилинганлар.
|
Юсуф ас-Соғаржий
|
Абу Яъқуб Юсуф ибн Бахтиёр ас-Соғаржий Самарқанднинг Солиҳ кўчасида яшар эдилар. Самарқанднинг «Раъсу сиккати ҳоити ҳайён» (Ҳайён кўчаси боши) мадрасасида дарс берардилар. Ҳижрий 502 (милодий 1109) йил сафар ойининг учинчи куни, жума кечаси вафот этганлар. «Раъс...
|
Ҳасан ас-Самарқандий
|
Абу Али Ҳасан ибн Али ибн Сибо ас-Самарқандий «Ибн Абул Ҳасан ас-Сибоий ал-Андоқий» номи билан танилган эдилар. Аҳмад ибн Ҳишом ал-Иштиханий ва Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Наср ибн Фатҳ ва Иброҳим ибн Ҳамдавайҳ...
|
Муҳаммад ас-Сурхакатий
|
Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Сурхакатий аввал Самарқанд фақиҳларидан, кейинчалик Бухорога келиб, бу ернинг фақиҳларидан таълим олганлар. Назарлари ўткир, ҳар бир саволга ҳужжат-далил билан жавоб берар эдилар. Абул Маолий Муҳаммад ибн Зайд ал-Ҳусайнийдан таълим олганлар....
|
Али ас-Суғдий
|
Қози Абул Ҳасан Али ибн Ҳусайн ас-Суғдий Бухорода яшаганлар. Гўзал мунозара қилувчи фозил имом эдилар. Кўпгина уламодан таълим олганлар. Ҳижрий 461 (милодий 1070) йили Бухорода вафот этганлар.
|
Муҳаммад с-Самъоний
|
Фақиҳ Абул Аббос Муҳаммад ибн Самъон ас-Самъоний Самарқанд аҳлидан эдилар. Оталарининг исми Самъон бўлганлиги учун бу кишига «ас-Самъоний» деб нисбат берилган. Бу киши машҳур фақиҳлардан эдилар. «Наводир ва мазоҳ» («Нодир аскиялар») китобининг...
|
Наср ал-Боҳилий ас-Самарқандий
|
Абу Али Наср ибн Усмон ал-Боҳилий ас-Самарқандий - «Ас-Самъоний» номи билан машҳур бўлганлар. Бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-Идрисий «Тарихи Самарқанд» китобларида зикр қилганлар ва айтганлар: «Абу Али фозил киши, ишончли олим эдилар, ҳанафий ма...
|
Ҳасан ас-Самижаний ал-Музний
|
Ҳасан ибн Ҳусайн ас-Самижаний ал-Музний Самарқанднинг Самижан* номли қишлоғидан бўлиб, Фазл ибн Ҳасан ал-Аздийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад ал-Боҳилий ҳадис ривоят қилганлар.*Самижан Самарқанд қишлоқларидан бўлиб, Музн қишлоғи яқинида жойлашган.
|
Умар ас-Санжадизакий
|
Қози Абу Ҳафс Умар ибн Яъқуб ас-Санжадизакий - Самарқанднинг Санжадиза* номли қишлоғидан бўлиб, парҳез ва тақво соҳиби эдилар. Умар ибн Абу Муқотил вафотларидан сўнг у кишининг ўринларига қози бўлдилар. Абу Муқотилнинг икки ўғли – Солим ва Умардан; Исо ибн Язид ал-Фарро, Аб...
|
Абдуллоҳ ас-Санжадизакий
|
Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Холид ас-Санжадизакий асли марвлик бўлиб, Санкадиза қишлоғида яшаганлар. Шунинг учун бу нисбат берилган. Муҳаммад ибн Жаҳон ал-Марвазий, Хорижа ибн Мусъаб ас-Сарахсий, Мансур ибн Абдулҳамид, Абдуллоҳ ибн Муборак ва Нуҳ ибн Абу Марям ал-Марвазийдан ҳади...
|
Муҳаммад ас-Санжадизакий
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Жаноҳ ас-Санжадизакий - Самарқанднинг Санжадиза* номли маҳалласидан эдилар. Бу киши Самарқанддан беш фарсах узоқликдаги Катта Қатавон қишлоғида работ қурганлар. Абу Аҳмад аз-Зоҳид ал-Мутаввиъийнинг опаларининг ўғли. Абу Ҳафс Умар ибн Яъқуб ас-Санжадизаки...
|
Исмоил ас-Санжуфиний
|
Фақиҳ Абу Али Исмоил ибн Абдураҳмон ас-Санжуфиний Самарқанднинг фақиҳларидан эдилар. Бу кишидан Муҳаммад ибн Ислом ал-Қатавоний ва Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Комил ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар.*Санжуфин – Самарқанд яқинидаги Усрушана қишлоқларидан.
|