Яҳё аз-Зорий ал-Иштиханий
|
Яҳё ибн Хузайма аз-Зорий ал-Иштиханий - Самарқанднинг Зор қишлоғидан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ас-Самарқандийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Таййиб ибн Муҳаммад ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар.Зор – Самарқанд Суғдидаги Иштихон қишлоқларидан.
|
Исрофил аз-Зоҳид аз-Зоминий
|
Исрофил аз-Зоҳид аз-Зоминий - Зомин нисбати билан машҳурдирлар. Бу киши тасаввуф шайхи ва зоҳид эдилар. Муҳаммад ибн Ҳамдавайҳ ас-Самарқандийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Самарқандий ал-Фақиҳ ҳадис ривоят қилганлар.*Зомин («Зомиж&raqu...
|
Жамоҳир аз-Зоминий
|
Абу Бакр Жамоҳир ибн Али аз-Зоминий - Зоминнинг қозиси ва шайхи эдилар. Самарқандга келганлар. Шайх Бишр ибн Мусодан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар ва илм ўрганиб, Зоминда ҳадислар ёзиб олганлар.
|
Аҳмад ар-Розий аз-Зоминий
|
Абу Саҳл Аҳмад ибн Муҳаммад ар-Розий аз-Зоминий асли Рай аҳлидан бўлиб, Зоминда яшаб, шу ерда вафот этганлар. Муҳаммад ибн Айюб ва Ҳусайн ибн Аҳмаддан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 302 (милодий 915) йилда Зоминда вафот этганлар.
|
Муҳаммад аз-Зоминий
|
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Асад аз-Зоминий - Зомин* шаҳарчасидан бўлиб, Абул Аббос ал-Мустағфирийнинг дўстларидан эдилар. Улар илм талабида Хуросонга бирга сафар қилганлар. Кейинчалик бир ўзлари Ҳижоз ва Ироқда бўлиб, илм ўрганганлар. Зоминда Абул Фазл Илёс ибн Холид аз-Зоминийдан,...
|
Али аз-Зоминий
|
Абул Ҳасан Али ибн Абу Саҳл аз-Зоминий имом, зоҳид ва фозил кишилардан эдилар. Самарқандга келиб уламолардан дарс олганлар. Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Санкбосийдан таълим олганлар. Ҳижрий 494 (милодий 1102) йили жумодул охир ойининг охирида Самарқандда вафот этганлар. Чокардиза...
|
Наср аз-Зоварий ас-Самарқандий
|
Абу Лайс Наср ибн Сайёр аз-Зоварий ас-Самарқандий - Самарқанднинг Зовар қишлоғидан эдилар. Кўп илм ўрганганлар. Ҳадислар жамлаб, уларни тасниф қилганлар. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Миср ва бошқа шаҳарларда бўлганлар. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий, Абд ибн...
|
Забиб
|
Арабча сўз бўлиб, майиз деган маънони англатади.
|
Али аз-Забибий
|
Абул Ҳасан Али ибн Умар аз-Забибий - Самарқанд аҳлидан эдилар. Ота-боболари майиз сотишарди. Шунинг учун «аз-Забибий» деб нисбат берилган. Ҳижрий 400 (милодий 1010) йилларда Хуросон, Бухоро ва Самарқанд машойихларидан ҳадислар ёзиб олиб, уларни жамлаганлар. Абу...
|
Ҳасан аз-Заргароний
|
Абу Али Ҳасан ибн Ҳусайн аз-Заргароний - Самарқанднинг Заргарон номли қишлоғидан бўлиб, «Алп Арслон» номи билан танилган эдилар. Бу кишидан Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Наср ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳасан аз-Заргароний ҳақларида Умар ибн Муҳаммад ан-Насаф...
|
Муҳаммад аз-Зармоний
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Мусо аз-Зармоний - Самарқанднинг Зармон* номли қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Мусаббиҳ ал-Кешийдан ҳадис ривоят қилганлар. Зармон қишлоғида Муҳаммад ибн Наср ал-Комаржий ас-Суғдий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.*Зармон – Самарқанддан етти фарса...
|
Аҳмад ал-Хайёт аз-Зарудизакий
|
Абу Яҳё Аҳмад ибн Саъид ал-Хайёт аз-Зарудизакий - Самарқанднинг Зарудиза* номли қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Муоз ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар.*Зарудиза – Самарқанддан тўрт фарсах узоқликда Кешнинг ортида жойлашган қишлоқ.
|
Умар аз-Зағримоший
|
Имом Умар ибн Муҳаммад аз-Зағримоший - Зағримош маҳалласидан эдилар. Бу киши Самарқанд аҳлидан бўлиб, Абдак кўчасида яшардилар. Халифа Иброҳим ибн Исмоил ас-Саффор замонларида Самарқандда имом-хатиб эдилар. Тоҳир ибн Абдулвоҳид ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 453 (милодий...
|
Муҳаммад аз-Законий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Мусо аз-Законий - Самарқанднинг Закон* номли қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Мусаббиҳ ал-Кешийдан ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан эса Муҳаммад ибн Наср ал-Комаржий ҳадис илмидан таълим олганлар.*Закон - Самарқанд Суғдидаги қишлоқ бўлиб, Размоз б...
|
Муҳаммад ас-Соғаржий ас-Суғдий
|
Абу Назр Муҳаммад ибн Ҳотам ас-Соғаржий ас-Суғдий - Самарқанднинг Соғарж* номли қишлоғидан бўлиб, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Мустамлий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.*Соғарж Самарқанддан беш фарсах узоқликда жойлашган Суғддаги қишлоқ бўлиб, Иштихон ноҳиясида.
|