Бўлимлар
Атама номи Атама
Али ад-Дабусий Абул Қосим Али ибн Абу Яъло ад-Дабусий ўз асрида фиқҳ, усул илмида ягона, наҳв илми соҳиби, араб тили билимдони эдилар. Бағдоддаги «Низомия» мадрасасида дарс берганлар. Жадал илмида тенги йўқ олим ва назаркарда бу киши душманга қарасалар, душман йўқ бўларди. Бу зот по...
Собир ад-Дарғамий Собир ибн Аҳмад ад-Дарғамий ас-Санкдизавий - Дарғам* қишлоғидан бўлиб, воиз эдилар. Абу Наср Аҳмад ибн Фазл ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 528 (милодий 1134) йили чоршанба куни Сан...
Абдулазиз ад-Дайзакий Абдулазиз ибн Муҳаммад ад-Дайзакий - Дайзак  қишлоғидан бўлганлар. Самарқандда ваъз айтардилар. Фозил кишилардан эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Саъид ал-Бухорий ал-Воиздан таълим олганлар. Ҳижрий 380 (милодий 991) йилда ҳажга бориб, ҳаждан қайтишда вафот этганлар.*Дайзак – С...
Муҳаммад ад-Дайзакий Абул Маҳомид Муҳаммад ибн Али ад-Дайзакий - Самарқанд аҳлидан эдилар. Бу киши фақиҳ, фозил, солиҳ, пок ва жуда кўп хайрли ишлар қилувчи эдилар. Абул Ҳасан Али ибн Умар ал-Харротдан таълим олганлар. Манора мacжидида ҳозир бўладиган мажлис аҳли учун ваъз қилардилар. Ҳижрий 489 (мил...
Умар ад-Дайзакий Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ад-Дайзакий - Дайзак  қишлоғидан бўлганлар. Бу кишидан Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривoят қилганлар. Ҳижрий 511 (милодий 1118) йил рамазон ойининг ўн бешинчи куни вафот этганлар. Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.
Аҳмад ад-Динорий Абул Аббос Аҳмад ибн Баннос ад-Динорий Самарқанд аҳлидан эдилар. Самарқанднинг машҳур олимларидан ва муҳаддисларидан таълим олганлар, ҳадислар ривоят қилганлар.
Абдулваҳҳоб аз-Захинавий Абу Муҳаммад Абдулваҳҳоб ибн Ашъас аз-Захинавий  - Захинаво* шу қишлоғидан бўлиб, ҳадис илми талабида Ироққа сафар қилганлар ва шу ерда муҳаддис Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Идрис ар-Розий, Али ибн Довуд ал-Қантарий, Ҳасан ибн Арафа ал-Абдий ва бошқалардан ҳадис ёзиб олиб, ҳадис и...
Аҳмад ад-Деҳқон аз-Заммий Аҳмад ибн Муҳаммад ад-Деҳқон аз-Заммий - Замма номли қишлоқда деҳқон эдилар. Муҳаммад ибн Фазл ал-Балхийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса фақиҳ Муҳаммад ибн Маккий ҳадис ривоят қилганлар.*Замма – Самарқанддан икки фарсах узоқликдаги қишлоқ.
Аҳмад ар-Роғиний ад-Дабусий Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ар-Роғиний ад-Дабусий - Роғиб* қишлоғидан эдилар. Бу киши Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Корзаний, Мансур ибн Муҳаммад ал-Ҳарлосий, Аҳмад ибн Исмоил ал-Исмоилий, Муҳаммад ибн Фазл ва бошқа уламолардан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахш...
Ромий камон тахловчи дегани.
Муҳаммад ал-Ғозий ар-Ромий Абу Саъид Муҳаммад ибн Аббос ал-Ғозий ар-Ромий Самарқанд аҳлидан эдилар. Бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-Идрисий ал-Ҳофиз «Тарихи Самарқанд» китобларида қуйидагича айтганлар: «Муҳаммад ибн Аббос ал-Ғозий ар-Ромий фозил, тақводор, парҳезкор бўлиб, камон ясашда моҳи...
Аҳмад ар-Рабинжаний ас-Суғдий Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ар-Рабинжаний ас-Суғдий - Рабинжан* қишлоғидан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ас-Самарқандий, Саъид ибн Ҳош ал-Коғазий, Аҳмад ибн Айюб ал-Базаший ва бошқа муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Али ас-Сайравоний ҳадис ривоят қилганлар...
Муҳаммад ар-Рабинжаний Абу Cаъд Муҳаммад ибн Ҳишом ар-Рабинжаний - Рабинжан қишлоғидан бўлиб, кейинчалик Бухорода яшаганлар. Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий, Ҳасан ибн Ҳарб, Аҳмад ибн Абу Абдуллоҳ ат-Таййимий, Фазл ибн Довуддан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Юсуф ибн Райҳон ҳадис ривоят қилганла...
Раҳҳол арабча сўз бўлиб, ҳадис илми талабида кўп сафар қилувчи, риҳлат этувчи маъноларини англатади.
Муҳаммад ал-Коғазий ас-Самарқандий Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Коғазий ас-Самарқандий Самарқанд аҳлидан эдилар. Илм талабида бир неча йил сафарда бўлиб, хабар ва ҳикоятлар йиғишда кўп машаққат чекканлари учун «Раҳҳол» деган ном берилган бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-Идрисий «Тарихи Самарқанд&...