Ҳамза ал-Хайлохий
|
Ҳамза ибн Али ал-Хайлохий шу шаҳардан бўлиб, улуғ имом, фақиҳ, фозил киши ва Жузжония халифаси эдилар. Абу Наср Аҳмад ибн Абдураҳмон ар-Риғдамунийдан ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан эса Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 523 (милодий 1130) йил зул...
|
Мансур ал-Ғазақий
|
Қози Абу Наср Мансур ибн Аҳмад ал-Ғазақий Фарғонадаги Ғазақ қишлоғидан бўлиб, Самарқандда яшаганлар. Имом, фозил, буюк фақиҳ, зоҳид ва тақводор эдилар. Фарзандлари у кишидан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 465 (милодий 1073) йил сафар ойининг йигирма олтинчисида, якшанба ке...
|
Ҳусайн ал-Ғазақий
|
Абу Али Ҳусайн ибн Абул Ҳусайн ал-Ғазақий ҳам Фарғонанинг Ғазақ қишлоғидан бўлиб, юқорида номлари зикр қилинган қози Абу Наср Мансур ал-Ғазақийдан дарс олганлар. Фақиҳ, фозил, зоҳид, ақлан ва жисмонан етук, фиқҳда, панду насиҳатда буюк эдилар. Рамазон ойининг йигирма еттинчи кеча...
|
Умар ал-Ғандобий ал-Марғиноний
|
Абу Муҳаммад Умар ибн Аҳмад ал-Ғандобий ал-Марғиноний шу маҳалладан бўлиб, «ал-Фарғоний» номи билан танилганлар. Самарқандда муфтий эдилар. Фиқҳ илмини қози Маҳмуд ал-Узжандийдан таълим олганлар. Кучли фақиҳ эдилар. Қулоқлари яхши эшитмасди, бироқ баланд овозни эшитар...
|
Муштиб ал-Фарғоний
|
Абул Музаффар Муштиб ибн Муҳаммад ал-Фарғоний Фарғона аҳлидан бўлиб, мунозарада, назар ва жадал илмида кучли эдилар. Абул Вафо Муҳаммад ибн Бадиъ ал-Ҳожиб, Абу Масъуд Сулаймон ибн Иброҳим, Абу Саъд Собит ибн Аҳмад ар-Розий ва Абу Убайд Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Карвонийдан таълим олган...
|
Муҳаммад ал-Фарғоний
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳамдавайҳ ал-Фарғоний Фарғона уламоларидан.
|
Муҳаммад ал-Фарғоний ас-Суфий
|
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Фарғоний ас-Суфий Фарғонадан бўлиб, Бағдодда Жунайд Бағдодийдан таълим олганлар. Бу киши ҳақларида Абул Аббос Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Хашшоб: «Абу Жаъфар: «ат-Таваккулу бил-лисон юрисуд-даъво ват-таваккулу бил-қалби юрисул-ғино (Тил б...
|
Абдулазиз ибн ал-Фарғоний
|
Абу Солиҳ Абдулазиз ибн Уббод ал-Фарғоний Язид ибн Ҳорун ва Яъқуб ибн Муҳаммад аз-Зуҳрийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 269 (милодий 883) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.
|
Мусъида ал-Фарғоний
|
Абу Саъид Мусъида ибн Бакр ал-Фарғоний Фарғонадан. Ҳаж қилгандан кейин Бағдодга келиб, Ҳасан ибн Суфён ан-Насавийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Абул Ҳасан ат-Дорақутний ва Юсуф ибн Умар ал-Қаввос бу муҳаддисдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 341 (милодий 953) йилдан кейин ваф...
|
Қосим ал-Фарғоний
|
Абу Абдураҳмон Қосим ибн Муҳаммад ал-Фарғоний Қабиса ибн Уқба, Абу Осим ан-Набийл, Абдуллоҳ ибн Юсуф ва Абу Ҳузайфа ан-Наҳдийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 261 (милодий 876) йили Исфаройинда вафот этганлар.Ал-Фарғоний Бишр ибн Ҳорис ал-Ҳофийдан шундай ҳикоя қиладилар:...
|
Ҳожиб л-Фарғоний
|
Абул Аббос Ҳожиб ибн Молик ал-Фарғоний юз минг ҳадисни ёддан билганлар. Дамашқда яшаганлар. Ҳижрий 296 (милодий 910) йили Дамашқда вафот этганлар.
|
Халил ал-Қубовий
|
Халил ибн Аҳмад ал-Қубовий фақиҳ ва зоҳид эдилар. Бухорода ҳадис илмидан таълим олганлар.*Қубо – Фарғонанинг катта шаҳарларидан эди. Шу шаҳарлик кишига нисбат берилганда «вов» ҳарфи орттирилади.
|
Усмон ал-Қубовий
|
Усмон ибн Мусо ал-Қубовий - Қубо шаҳридан бўлиб, Бухорода ҳадис илмидан таълим олганлар. Бу кишидан Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Сурхакатий таълим олганлар.
|
Довуд ал-Қубовий
|
Довуд ал-Қубовий фақиҳ ва қори эдилар. Ўғилларининг исми – Сулаймон. Абу Комил ал-Басирий ал-Бухорий айтадилар: «Булар Фарғонанинг Қубо шаҳри аҳлидан бўлиб, биз билан биргаликда ҳадис ёзиб олардилар».
|
Ризқуллоҳ ал-Қубовий
|
Адиб Абул Макорим Ризқуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Қубовий - Қубо шаҳридан бўлиб, Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад аз-Заранжарийдан таълим олганлар. Бухорода бу кишидан ҳадисдан таълим олганман. У зот ёш болаларга адабиётни ўргатар эдилар.
|