Бўлимлар
Атама номи Атама
Али ат-Тарсусий Абул Ҳасан Али ибн Абдуллоҳ ат-Тарсусий Шошнинг Тарсус шаҳридан бўлиб, Бухорода яшаганлар. Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Хулдийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдураҳмон ас-Суламий, Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 382 (милодий 993) йили Бухор...
Аҳмад ал-Косоний Косон – Шош ортидаги шаҳар. Бу шаҳарда катта қалъа бор.Абу Наср Аҳмад ибн Сулаймон ал-Косоний шу шаҳардан эдилар. Шамс ул-маликнинг (подшоҳлар қуёшининг) акаси хоқон Абу Шужо Хизр ибн Иброҳим замонларида қози ул-қуззот (қозиларнинг қозиси) эдилар. Самарқандда...
Бакр ал-Косоний Бакр ибн Сулаймон ал-Косоний - Косон шаҳридан эдилар. Самарқандга келиб, бу ернинг фақиҳ олимларидан таълим олганлар. Кейин Косонга қайтиб борганлар. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исҳоқ ал-Воғирийдан таълим олганлар. Бу кишидан Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳиж...
Ато ал-Холидий ал-Косоний Абул Жуд Ато ибн Аҳмад ал-Холидий ал-Косоний ҳам шу шаҳардан бўлиб, қози ва имом эдилар. Холид ибн Валид авлодларидан. Самарқандда узоқ муддат яшаб, кейин Косонга қайтиб борганлар. Ўша ерда шаҳид бўлганлар.
Наққоз арабча сўз бўлиб, тугунларни очувчи деган маънони англатади.
Исмоил ан-Наққоз аш-Шоший Абу Шурайҳ Исмоил ибн Аҳмад ан-Наққоз аш-Шоший Шош аҳлидан бўлиб, наққоз нисбати билан танилганлар. Шайх, олим, зоҳид, фозил, ишончли, тўғри сўз ва машҳур муҳаддис ҳам эдилар. Хуросонга келиб, у ердаги олимлардан таълим олганлар. Ҳижрий 470 (милодий 1078) йилдан олдин вафот этган...
Муҳаммад ал-Ахсикатий Ахсикат – Фарғонанинг сўлим ва тоза шаҳарларидан. Бу ердан ҳадис илмининг пешқадам олимлари етишиб чиққанлар.Абул Вафо Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Қосим ал-Ахсикатий тилшунос, гўзал шеърлар ёзувчи, тақводор, виқорли, чиройли сийратли киши эдилар. Тарих ҳақида китоблар таълиф...
Аҳмад ал-Ахсикатий Абу Рашод Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қосим ал-Ахсикатий - Абул Вафо Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Қосим ал-Ахсикатийнинг акалари. Адиб, фозил, гўзал шеърлар ёзувчи эдилар. Хуросонда кўпгина фозил шогирд чиқарганлар. Абул Қосим Маҳмуд ибн Муҳаммад ал-Ахсикатий ас-Суфий ва Абул Музафф...
Наср ал-Фарғоний ал-Ахсикатий Наср ал-Фарғоний ал-Ахсикатий Насафда Абул Аббос ал-Мустағфирийдан, Абул Фазл ас-Сулаймонийдан ва бухоролик шайх Абу Бакр ал-Ҳофиздан ҳадис илмидан таҳсил олганлар. Кейин ҳадис илми талабида Ироққа кўчиб кетганлар.
Умар ал-Андуконий ал-Фарғоний Андукон – Фарғона қишлоқларидан. Сарахсда ҳам Андукон қишлоғи мавжуд бўлиб, Аҳмад ал-Ҳаммодийнинг қабрлари шу ерда. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Андуконий ал-Фарғоний Фарғонанинг Андукон қишлоғидандирлар. Бу киши катта шайх, сўфий, чиройли сийратли, Қуръони карим...
Масъуд ал-Ўший Масъуд ибн Мансур ал-Ўший - Ўш шаҳридан. Кейинчалик Самарқандда яшаганлар. «Работи Ҳамза»да дарс берар эдилар. Фақиҳ, фозил кишилардан бўлиб, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али ас-Симнонийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Умар ибн Аҳмад ан-Насафийнинг таъкидлашларича, Масъуд ибн...
Абу Тоҳир ал-Ҳарамий Абу Тоҳир ал-Ҳарамий  - Ал-Ҳарамий* нисбати билан машҳурдилар. У киши Фарғонада яшардилар. Ниҳоятда тақводор ва парҳезкор шайх эдилар.*Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларни фарзандлари, ҳаммалари ҳаром деб билганлари учун берилган нисбат.
Хозин арабча сўз бўлиб, хазиначи деган маънони англатади.
Муҳаммад ал-Хозин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Хозин Сомоний амирларининг хазиначиси эдилар. Фарғона аҳлидан. Бу киши ҳанафий мазҳаби фақиҳларидан. Ўн йилдан кўпроқ қози бўлганлар. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз айтадилар: «Бу киши хазиначи, ҳанафий мазҳаби фақиҳи, жуда чиройли сўзловчи, одобли...
Тоҳир ал-Хуқандий ал-Махзумий Абу Таййиб Тоҳир ибн Муҳаммад ал-Хуқандий ал-Махзумий шу шаҳардан бўлиб, машҳур адиб ва қори эдилар. Самарқандда яшаганлар. У кишидан ўғиллари Муҳаммад ибн Тоҳир ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 501 (милодий 1108) йилнинг сафар ойида вафот этганлар. Чокардиза қабристонида «Ма...