Яғна
|
Яғна – Нахшаб қишлоқларидан. Нахшабдан Бухорога кетаётганимда бу қишлоқда бўлганман. Бу қишлоқдан кўп олимлар чиққан бўлиб, Абул Аббос ал-Мустағфирий икки жилддан иборат «Тарихи Насаф» китобларида зикр қилганлар.
|
Аҳмад ал-Яғнавий
|
Абу Наср Аҳмад ибн Наср ал-Яғнавий Абу Яъқуб Юсуф ибн Маъруф ал-Иштиханий, Лайс ибн Наср ал-Кожарий ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Бу киши солиҳ, зоҳид, обид эдилар. Ҳижрий 460 (милодий 1069) йил рабиъул аввал ойининг олтинчисида, жума куни кечаси вафот этганлар.
|
Абдураҳим ал-Яғнавий ан-Насафий
|
Шайх Абу Муҳаммад Абдураҳим ибн Али ал-Яғнавий ан-Насафий Адиб эдилар. Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Зайд ал-Алавийдан таълим олганлар. Кейинчалик Самарқандга жўнаб кетганлар. Абу Шужо Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Бастомий шу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 555 (милодий 1161) йил рабиъул охир ойи...
|
Муҳаммад ал-Яғнавий ан-Насафий
|
Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Яғнавий ан-Насафий Абу Али Ҳасан ибн Ҳамадоний ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 433 (милодий 1042) йилда туғилиб, ҳижрий 494 (милодий 1102) йили Бухорода вафот этганлар.
|
Юза
|
Юза («Юзи» деб ҳам айтилади) – Насаф қишлоқларидан.
|
Аҳмад ал-Юзавий
|
Абу Муқотил Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Юзавий Насаф аҳлидан. Бухоро машойихларидан таълим олганлар. Бухорода имло мажлисининг иштирокчиларидан бўлганлар. Бу кишидан Абул Аббос ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 417 (милодий 1027) йилнинг ражаб ойида Бухорода вафот этганлар.
|
Муҳаммад ал-Юзий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Юзий - Туфайл ибн Зайд ва Довуд ибн Абу Довуд ал-Марвазийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 336 (милодий 948) йилда ражаб ойидан 10 кун қолганда вафот этганлар
|
«Тариху Марв»
|
«Тариху Марв» تأريخ مرو - Абдулкарим ас-Самъонийнинг китоби
|
«Адаб ут-талаб»
|
«Адаб ут-талаб» أدب الطّلب - Абдулкарим ас-Самъонийнинг китоби
|
«ал-Исфор анил-исфор»
|
«ал-Исфор анил-исфор» الإسفار عن الإسفار - Абдулкарим ас-Самъонийнинг китоби
|
«ал-Имло вал-истимло»
|
«ал-Имло вал-истимло» الإملاء و الإستملاء - Абдулкарим ас-Самъонийнинг китоби
|
«Муъжам ул-булдон»
|
«Муъжам ул-булдон» معجم البلدان - Абдулкарим ас-Самъонийнинг китоби
|
«Муъжам ул-булдон»
|
«Муъжам ул-булдон» معجم البلدان - Абдулкарим ас-Самъонийнинг китоби
|
«Муъжам уш-шуюх»
|
«Муъжам уш-шуюх» معجم الشّيوخ - Абдулкарим ас-Самъонийнинг китоби
|
«Туҳфат ул-мусофир»
|
«Туҳфат ул-мусофир» تحفة المسافر - Абдулкарим ас-Самъонийнинг китоби
|