Миснон
|
Миснон – Насаф қишлоқларидан.
|
Имрон ал-Мисноний ал-Фақиҳ
|
Имрон ибн Аббос ал-Мисноний ал-Фақиҳ Насафнинг пешқадам фақиҳларидан эдилар. Муҳаммад ибн Ҳумайд ар-Розий ва Муҳаммад ибн Фузайлдан ҳадис ривоят қилганлар. Ал-Миснонийдан эса Макҳул ибн Фазл ан-Насафий ва Иброҳим ибн Фазлавайҳ ал-Касбавий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 281 (милодий 895) йилнинг...
|
Аҳмад ан-Насафий ал-Макҳулий
|
Абул Бади Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Насафий ал-Макҳулий – Насаф аҳлидан бўлиб, «ал-Луълуёту физ-зуҳд» («Зуҳддаги гавҳарлар») китобининг муаллифи. Фиқҳ илмини билағонлардан эдилар. Оталари Абул Муаййин ал-Макҳулийдан ҳамда Исо ал-Яғнавийдан таълим олганлар. Ҳижрий 331 (...
|
Муътамид ан-Насафий ал-Макҳулий
|
Абул Маолий Муътамид ибн Муҳаммад ан-Насафий ал-Макҳулий ҳам Насаф аҳлидан бўлиб, боболари Абул Муаййиндан «ал-Луълуёту фи аз-зуҳд» китобини ривоят қилганлар. Абу Саҳл Ҳорун ибн Аҳмад ал-Исфаройинийдан таълим олиб, устозларидан «Ахбору Макка» («Макка хабарлари&raqu...
|
Муда
|
Муда – Насаф қишлоқларидан. Мен бу қишлоқда бўлгандайман.
|
Муҳаммад ан-Насафий ал-Ансорий ал-Мудавий
|
Муҳаммад ибн Ислом ан-Насафий ал-Ансорий ал-Мудавий Муда қишлоғидан. Абу Ҳузайфа Исҳоқ ибн Бишрдан «ал-Мубтадо» («Бошланиш») китобини ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мудавий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ал-Мудавий
|
Абу Али Муҳаммад ибн Ҳошим ал-Мудавий. Ҳаммод ибн Шокир ан-Насафий ва Асад ибн Ҳамдавайҳ ан-Насафийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 375 (милодий 986) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.
|
Мувон
|
Мувон – Насаф қишлоқларидан.
|
Усмон ан-Насафий ал-Мувоний
|
Абу Муҳаммад Усмон ибн Муҳаммад ан-Насафий ал-Мувоний. Фақиҳ ва зоҳид эдилар. Қози Абул Фаворис ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар ва айтадилар: «Ҳижрий 422 (милодий 1032) йилнинг зулқаъда ойида вафот этганлар»...
|
Нахшаб
|
Нахшаб - Мовароуннаҳр шаҳарларидан бўлиб, Насафнинг аввалги номидир. Бу ердан дунёга машҳур кўпгина олимлар етишиб чиққанлар. Бу шаҳарнинг тарихи катта бўлиб, бу ҳақда Абул Аббос ал-Мустағфирий ал-Ҳофиз ан-Насафий икки жилддан иборат «Тарихи Насаф» номли катта китоб жамлаганлар.
|
Аскар ан-Нахшабий
|
Аскар ибн Ҳусайн ан-Нахшабий буюк шайх бўлиб, илм, фатво, таваккал, зуҳд ва парҳезкорликда ўз асрининг тенги йўқ олими эдилар. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Нумайрдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Мусъаб ва Яъқуб ибн Валид ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 245 (милоди...
|
Насаф
|
Насаф* - Мовароуннаҳр шаҳарларидан. Аввалги номи Нахшаб. Бу шаҳарда қарийб икки ой турдим ва у ернинг кўп олимидан таълим олдим. Бу шаҳардан ўз фанининг кўп мутахассислари етишиб чиққанлар. Уларнинг саноғига етиш қийин. Насафдан чиққан олимлар ҳақида Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ан-...
|
Иброҳим ан-Насафий
|
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Маъқал ан-Насафий аҳли суннанинг буюк олими, ишончли ва фозил муҳаддиси эдилар. Кўп ҳадис ёзиб олганлар, «Муснад» ва «Тафсир»ларни жамлаганлар. Насафда бир неча муддат қози ҳам бўлганлар. Илм ўрганиш учун Хуросон, Ироқ, Шом ва Мисрга бориб, Абдуллоҳ...
|
Саъид ан-Насафий
|
Абу Усмон Саъид ибн Иброҳим ан-Насафий оталари ва Абдусамад ибн Фазл ал-Балхий, Абд ибн Ҳумайд ал-Кеший ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Яман, Ҳижоз, Ироқ, Хуросон ва Мовароуннаҳрда бўлганлар ва у ердаги уламолардан таълим олганлар. Фозил, ишончли муҳаддис, адиб ва шоир ҳам эдилар. Бу киш...
|
Саъид ан-Нусайрий ан-Насафий
|
Абу Али Саъид ибн Нусайр ан-Нусайрий ан-Насафий Насаф аҳлидан бўлиб, қози ва имом эдилар. Оталари Наср ибн Аҳмад ан-Нусайрий ва Абу Наим ал-Ғубдинийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 493 (милодий 1101) йил зулҳижжа...
|