Исҳоқ ан-Нуҳий ал-Хатиб
|
Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Муҳаммад ан-Нуҳий ал-Хатиб Насаф аҳлидан бўлиб, ўз шаҳарларида имом-хатиб эдилар. Бу киши фозил, фақиҳ ва узоқ умр кўрган олимлардан эдилар. Самарқандда бу зотдан жуда кўп олимлар ҳадис илмидан таълим олганлар. Исҳоқ ан-Нуҳийдан Абул Маҳомид Маҳмуд ибн Аҳмад ас-Соғаржий ва...
|
Исмоил ан-Нуҳий
|
Абу Муҳаммад Исмоил ибн Муҳаммад ан-Нуҳий Самарқандда қози ва имом-хатиб эдилар. Самарқандда ҳадис ёзиб олганлар. Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ал-Ҳофиздан таълим олганлар. Ўзларидан Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 423 (милодий 1033) йилнинг шаъб...
|
Иброҳим Муҳаммад ан-Нуҳий ан-Насафий
|
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ан-Нуҳий ан-Насафий оталари Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим ан-Нуҳий ал-Хатибдан ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 436 (милодий 1045) йилнинг сафар ойида таваллуд топиб, ҳижрий 511 (милодий...
|
Муҳаммад ан-Нуҳий ан-Насафий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим ан-Нуҳий ан-Насафий тўрт фарзанд кўрганлар. Шулардан иккитаси, яъни Исмоил ва Исҳоқ имом-хатиб, қолган икки фарзандлари, яъни Иброҳим ва Яъқуб олимларнинг раиси эдилар. Ўзлари Абул Қосим Али ибн Аҳмад ал-Хузоийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса фарзан...
|
Муҳаммад ан-Нуҳий
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исҳоқ ан-Нуҳий ҳам Насаф аҳлидан бўлиб, шижоатли, сахий ва буюк олимлардан эдилар. Оталаридан ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладийдан таълим олганлар. Насафда Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрийнинг «ал-Жомеъ» китобларини Абу Бакр ал-Баладийдан таъл...
|
Яъқуб ан-Нуҳий ан-Насафий
|
Қози, раис Абу Юсуф Яъқуб ибн Муҳаммад ан-Нуҳий ан-Насафий ҳам Насаф аҳлидан бўлиб, қози Абул Фаворис Абдулмалик ибн Ҳасан ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 442 (милодий 1051) йилнинг шаъбон ойида таваллуд то...
|
Навқад
|
Навқад – Насафдан олти фарсах узоқликдаги катта қишлоқ. Бу қишлоқ «Навқади Қурайш» деб ҳам айтилади.
|
Абдулқодир ан-Навқадий
|
Абул Фазоил Абдулқодир ибн Абдулхолиқ ан-Навқадий бу нисбат билан машҳур бўлиб, фозил имом эдилар. Бухорода Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал-Жаъфарий ва Маккада Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Али ат-Табарийдан таълим олганлар. Ан-Навқадийдан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий таълим...
|
Муҳаммад ан-Навқадий
|
Муҳаммад ибн Мансур ан-Навқадий имом, зоҳид, кўп вақт рўзадор, мударрис ва Самарқанд муфтийси эдилар. Қози Абул Юср Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Баздавийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 535 (милодий 1141) йилнинг рамазон ойида Самарқандда вафот этганлар.
|
Абу Бакр Муҳаммад ан-Навқадий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Сулаймон ан-Навқадий Насаф ноҳиясининг Навқад Хурдохун қишлоғидан. Кучли ва ишончли муҳаддислардан эдилар. Абу Исо ат-Термизийнинг «Сунани Термизий» китобларини Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Анбардан ривоят қилганлар. Ҳижрий 407 (милодий 1017) йилнинг жумодул аввал о...
|
Ниёза
|
Ниёза – Кеш ва Насаф оралиғидаги катта қишлоқ. Бу қишлоқда мен бир кеча тунаганман. Ўша кечаси қор ёғиб, қаттиқ совуқ бўлган эди.
|
Аҳмад ан-Ниёзакий ал-Карминий
|
Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Ниёзакий ал-Карминий Кармана аҳлидан бўлиб, бу нисбат билан машҳурдирлар. Бу киши ҳақларида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз «Тарихи Бухоро» китобларида ва Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китоб...
|
Ниёза
|
Ниёза (ёки Ниёзий) – Насаф қишлоқларидан. Мен бир кеча шу қишлоқда тунаганман. Бу қишлоқ Ниёзий, Ниёзивий, Ниёзижий, Ниёхий деб ҳам айтилади.
|
Исмоил ан-Ниёзивий
|
Абу Иброҳим Исмоил ибн Абдусодиқ ан-Ниёзивий имом-хатиб, фақиҳ, фозил эдилар. Абу Наср Ҳусайн ибн Абдулвоҳид аш-Шерозий ал-Ҳофиз ва Абу Муҳаммад Абдулкарим ибн Мусо ал-Баздавийдан таълим олганлар. Ўғиллари Маймун ибн Исмоил ўзларидан ҳадис ривоят қилганлар. Бу киши ҳақларида Абу Ҳафс Умар ибн М...
|
Варозон
|
Варозон – Насаф қишлоқларидан.
|