Бўлимлар
Атама номи Атама
Насуҳ ал-Варозоний ан-Насафий Абу Абдуллоҳ Насуҳ ибн Восил ал-Варозоний ан-Насафий ишончли шайх ва тақводор олим эдилар. Абу Ҳафс Қутайба ибн Аҳмад ал-Бухорийдан «Тафсир ал-кабир» («Катта тафсир») асаридан таълим олиб, у китобни ўз қўллари билан кўчирганлар. Аҳмад ибн Яъқуб ан-Насафий у кишидан ҳадис...
Варасин Варасин – Насаф қишлоқларидан.
Асад ал-Варасиний ан-Насафий Абул Ҳорис Асад ибн Ҳамдавайҳ ал-Варасиний ан-Насафий Насаф аҳлидан бўлиб, кўп ҳадис билар эдилар ва уларни жамлаганлар. Туфайл ибн Зайд ат-Тамимий, Мусанно ибн Иброҳим ал-Ғубдиний, Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий ва бошқа ўз замоналарининг кўп олимидан таълим олганлар. «Ал-Бўстон» (&l...
Варағжан Варағжан – Насаф қишлоқларидан.
Аслам ан-Наҳвий ал-Варағжаний Аслам ибн Маймун ан-Наҳвий ал-Варағжаний  Тилшунос ва аруз вазнини яхши биладиган адиб эдилар. Бу киши ҳақларида Абул Аббос ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида зикр қилганлар
Ҳусайн ал-Варағжаний Абу Али Ҳусайн ибн Сиддиқ ал-Варағжаний ишончли ва тўғри сўз шайх эдилар. Муҳаммад ибн Ақил ал-Балхий, Аҳмад ибн Ҳам ас-Саффор, Али ибн Ҳасан ал-Муаддиб ва бошқалардан таълим олганлар. Ўзларидан Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Фақиҳ ат-Тубаний, Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Қалонисий ва бошқалар ҳадис ривоят...
Саъид ал-Варағжаний ан-Насафий Саъид ибн Иброҳим ал-Варағжаний ан-Насафий Фозил, фақиҳ эдилар. Имом Юсуф ибн Муҳаммад ал-Ҳанафий ан-Насафийдан фиқҳ илмини ўрганиб, ҳадис ҳам ёзиб олганлар. Ўзларидан ўғиллари фақиҳ Али ибн Саъид ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 494 (милодий 1102) йили Варағжан қишлоғида вафот этганлар.
Вазғанж Вазғанж – Насаф ноҳиясидаги қишлоқ.
Ҳасан ал-Вазғанжий ан-Насафий Абу Али Ҳасан ибн Сиддиқ ал-Вазғанжий ан-Насафий бу нисбат билан машҳур бўлиб, Муҳаммад ибн Ақил ва Аҳмад ибн Ҳамдондан ҳадис ривоят қилганлар.
Ванаж Ванаж (Ванаҳ деб ҳам айтилади) – Насаф қишлоқларидан бўлиб, у ерда работ ҳам бор.
Абусамад ал-Ванажий Абу Муҳаммад Абусамад ибн Муҳаммад ал-Ванажий - Чиройли, ибратли шайх эдилар. Она томондан боболаридан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий таълим олганлар ва у киши ҳақида «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») асарларида шундай деганла...
Ҳаммод ан-Насафий ал-Ванусоний Абу Муҳаммад Ҳаммод ибн Шокир ан-Насафий ал-Ванусоний Насаф шаҳридан. Ишончли ва улуғ шайхлардан эдилар. Имом ал-Бухорий ва Имом ат-Термизийларнинг «ал-Жомеъ»ларини ривоят қилганлар. Улардан ривоят қилган ҳадислари Насафда ёйилган эди. Илм ўрганиш учун Ироқ, Шомда бўлганлар. Буюк ол...
Абд ал-Ёний ан-Насафий Абу Бакр Абд ибн Абул Аббос ал-Ёний ан-Насафий Насаф аҳлидан бўлиб, муаззин, зоҳид, солиҳ банда ва дуолари ижобат бўладиган олимлардан эдилар. Бу киши Имом Аҳмад ибн Сайёр, Исо ибн Аҳмад ал-Асқалоний, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Яъло Абдулму...
Муҳаммад ал-Яздодий Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ал-Яздодий Насаф аҳлидан. Насафнинг муҳаддис, шайх, насаб илмини билувчи олимларидан. Бухоро, Самарқанд, Кеш ва унинг ноҳияларида бўлиб, у ердаги машойихлардан, шунингдек, Иброҳим ибн Маъқал ан-Насафий, Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазийдан таълим олганлар. Муҳаммад ал-...
Муҳаммад ал-Яъқубий Абу Наср Муҳаммад ибн Исмоил ал-Яъқубий Насаф аҳлидан бўлиб, олим эдилар. Боболари Абу Усмон Саъид ибн Иброҳимдан, Маъқалдан, Абдулмуъмин ибн Халафдан, Юсуф ибн Яъқуб ал-Яъқубий ва бошқа олимлардан таълим олганлар. Бухоро аҳли Абу Исо ат-Термизийнинг «ал-Жомеъ» асарларини бу кишидан...