Абдураҳмон ибн Самур ал-Ансорий
|
АБДУРАҲМОН ибн САМУР ал-АНСОРИЙ (? - 670) - саҳобалардан. Тобук ғазоти, Ироқ, Сижистон, Хуросон ва б. мамлакатларни фатҳ этишда қатнашган. Сейистон ноиби (653-666). Басрада вафот этган. Маҳмуд ибн Валининг ёзишича, унинг қабри Марви Шоҳижаҳон (Марв)да жойлашган.
|
Абдуссалом aл-Муборакпурий
|
АБДУССАЛОМ ал-МУБОРАКПУРИЙ, тўлиқ номи Абулҳуда Муҳаммад Абдуссалом ибн аш-Шайххон Муҳаммад (1872-1924) -ҳадисшунос, тарихчи. Ҳиндистондаги Муборакпур қишлоғида, зиёли, тақводор оиласида дунёга келган. Қуръони карим, ҳадиси шариф, тафсир, фиқҳ, тарих, ҳикмат ва табобат илмлари бўйича замонасининг эн...
|
Абодила
|
АБОДИЛА (араб. абдуллоҳлар) – Фиқҳ илмида тўрт саҳобаи киром (Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Азз ибн Зубайр, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс)га нисбатан қўлланиладиган истилоҳ. Бирор фиқҳий масала А.нинг сўзи сифатида зикр этилса, бу масалада мазкур шахсларнинг муттафиқ (бир...
|
Абраха
|
АБРАХА (ҳабашча Иброҳим) - Яман ҳокими. Ривоятга кўра, А. Яманда ҳукмронлик қилиб турган вақтда Саъно ш.да Қуллайс номли баҳайбат христиан черковини барпо этиб, халқни Маккага бориб ҳаж қилмасдан, уни зиёрат қилишга даъват этган. Лекин Яман аҳди Макка зиёратини тарк қилмаган. Шунда А. Каъбани вайрон...
|
Аброр
|
АБРОР (араб. - яхшилар, пок кишилар) - тасаввуфга кўра, даражалари ўрта ҳол кишилар. Уларнинг даражаси авлиёлардан қуйи, оддий халқдан юқори ҳисобланган. Улар Аллоҳнинг буйруқларини ўртача бажарадилар, ман қилган ишларидан сақланиб юрадилар.
|
Абу
|
АБУ (араб. - ота сўзининг изофа ҳолатидаги шакли) - араблар ва б. мусулмон халқларда кўпчилик куняларнинг таркибий қисми. Мас., Абу Нувос, Абу Райҳон Беруний, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий ва б.
|
Абу Бакр Варроқ
|
АБУ БАКР ВАРРОҚ, Шайх Абу Бакр Муҳаммад ибн Умар ал-Варроқ (? - 907) -фақиҳ. Балхдаги Аёз маҳалласида таваллуд топган. Исломдан ташқари яҳудийлик ва христиан динларидан ҳам мукаммал билимга эга бўлган. Илоҳиётга доир ўнга яқин асар, жумладан "Китоб ал-ихлос", "Китоб ал-хуруф", "Китоб ал-ажаб", "Кито...
|
Абу Бакр Шоший
|
АБУ БАКР ШОШИЙ, Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший (1038-1114)-фиқҳшунос. Шошда туғилиб ўсган, Бағдодда таълим олган. Мадрасани тугатгач, Низомия мадрасасида мударрислик қилган. Асарлари ичида энг машхури "Хилят ал-уламо"("Олимлар чиройи") бўлиб, олим бу асарини аббосийлар халифаларидан Му...
|
Абу Жаҳл
|
АБУ ЖАҲЛ, асл исми Амр ибн Ҳишом (? -624) - Макка зодагонларидан бири. Муҳаммад (с.а.в) тарғиботига қарши тургани, унга душманлик қилгани учун лаънатланган. Ислом анъанасида унга А.Ж. (жаҳолат эгаси) лақаби берилган. А.Ж. Бадр жангида. ҳалок бўлган.
|
Абу Зайд
|
АБУ ЗАЙД, тўлиқ исми Убайдулло ибн Умар ибн Исо ад-Дабусий (? - 1039) - бухоролик, ҳанафийликка асосланган фиқҳ олими. Фиқҳда кенг тарқалган "Илм ул-хилоф" ("ИхтилофларИслом ҳақидаги илм") унинг номи билан боғлиқ. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида А.З.нинг 1...
|
Абу Лайс Самарқандий
|
АБУ ЛАЙС САМАРҚАНДИЙ, тўлиқ исми Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим ас-Самарқандий (? - 1003) -фақиҳ, муфассир. "Ал-Фақиҳ" ва "Имомул-худо" номлари билан танилган. Самарқанд шайхулисломи. Ҳикматли сўзлари билан ислом оламида шуҳрат қозонган. "Хизонат ул-фиқҳ&qu...
|
Абу Лаҳаб
|
АБУ ЛАҲАБ (араб. - "ўтда куювчи", "алангаланувчи"; асл исми Абд ал-Уззо ибн Абдулмутталиб (6-а. ўрталари - 624) -Муҳаммад (сав)нинг амакиси ва ёвуз душмани. А.Л.нинг Атаба ва Утайба исмли икки ўғли пайғамбар (ас)нинг қизларига уйланган. Абу Толиб ўлимидан сўнг (619 й.) у бан...
|
Абу Мадён
|
АБУ МАДЁН (Бумеден) Абу Мадён Шуъайб ибн ал-Ҳусайн ал-Ансорий (тахм. 1126-1197) - шимолий африкалик машҳур сўфий. Севиля ш. атрофида, андалусиялик араблар оиласида туғилган. Ота-онаси вафотидан сўнг акалари қўлида чўпон бўлган, тўқувчилик ҳунарини ўрганган А.М. ўсмирлик чоғида Шимолий Африкага ўтиб,...
|
Абу Муслим
|
АБУ МУСЛИМ (лақаби; бошқа лақаблари Або Муслим, Абу Муслим Хуросоний, Абу Муслим Марвазий; асл исми Абдураҳмон) (тахм. 727-755) - Хуросон ва Мовароуннаҳрда умавийлар сулоласига қарши ҳаракат раҳбари. Исфаҳон вилоятидан чиққан қул. Баъзи манбаларга кўра, аббосийларнинг Куфадаги тарғиботчиларидан Исо...
|
Абу Муслим
|
АБУ МУСЛИМ (лақаби; бошқа лақаблари Або Муслим, Абу Муслим Хуросоний, Абу Муслим Марвазий; асл исми Абдураҳмон) (тахм. 727-755) - Хуросон ва Мовароуннаҳрда умавийлар сулоласига қарши ҳаракат раҳбари. Исфаҳон вилоятидан чиққан қул. Баъзи манбаларга кўра, аббосийларнинг Куфадаги тарғиботчиларидан Исо...
|