Абу Назр Самарқандий
|
АБУ НАЗР САМАРҚАНДИЙ, тўлиқ исми Абу Назр Муҳаммад ибн Масъуд ал-Аъёший ас-Суламий (10-а.) - фиқҳ олими. Хуросонда бош имом бўлган. Араб тилида 200 дан ортиқ асар ёзган. Булардан "Китоб сийрат Умар" ("Умарнинг таржимаи ҳоли китоби"), "Китоб алмуваззаҳ" ("Изоҳланган...
|
Абу Нуайм
|
АБУ НУАЙМ, тўлиқ исми Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Исфаҳоний (944-1038, Исфаҳон) - таниқли ҳадис имомларидан бири. Фиқҳ ва тасаввуфда ҳам замонасининг етакчи олими бўлган. Табароний каби буюк муҳаддислардан ҳадис олган, унинг ўзидан ҳам Хатиб Бағдодий каби юксак шахслар ҳадислар ривоят этган. Энг машҳур ас...
|
Абу Саид aл-Худрий
|
АБУ САИД ал-ХУДРИЙ, тўлиқ исми Абу Саид Саъд ибн Молик ал-Хазражий ал-Ансорий (тахм. 609-693) - саҳоба. Унинг отаси Молик ибн Синон ҳам саҳобалардан бўлиб, Уҳуд жангида шаҳид бўлган. Абу Саид aл-Худрий Расулуллоҳ (сав) билан бирга Хандақ жанги ва б. ғазотларда қатнашган. Имом Бухорий, имом Муслим ва...
|
Абу Сайид Майхоний
|
АБУ САЙИД МАЙХОНИЙ (Михоний, Михни), Фазлуллоҳ ибн Абулхайр Аҳмад (967-1049) - тасаввуфдаги шарқий (Хуросон) мактабининг асосчиларидан бири. Хуросон вилоятидаги кичик шаҳарча - Майхонада туғилиб, ўша ерда вафот этган. Отаси сўфийлар билан алоқадор бўлиб, ўғлини ҳам шу даврага бошлаб келган. Сўфийлар...
|
Абу Туроб
|
АБУ ТУРОБ Нахшабий (? - 875) - Нахшаб (ҳоз. Қарши)лик авлиё. А.Т. Хуросон машойихлари орасида машҳур бўлган. Қирқ марта ҳажни адо этган. Маъруза ва суҳбатларида кишиларни нафсни тийиб юришга, сабр-қаноатли бўлишга, шариат, тариқат ва маърифат йўлидан боришга чақирган. Замондошлари уни "маъно шо...
|
Абу Убайда
|
АБУ УБАЙДА ибн Жарроҳ (? - 639) - саҳоба, маккалик илк мусулмонлардан кейин исломга биринчи бўлиб кирган киши. Ашараи Мубашшаралардан. Исми Омир, қурайш қабиласининг бани Фихр уруғидан бўлган. АУ. Ҳабашистонга, кейин Мадинага ҳижрат қилган. Муҳаммад (сав) билан ҳамма ғазотларда кдтнашган. Ислом тари...
|
Абу Шайба
|
АБУ ШАЙБА, тўлиқ исми Абубакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Шайба (? - 849) - муҳаддис, олим. Суфён ибн Уяйна, Абдуллоҳ ибн Муборак, Яҳё ибн Саид каби зотлардан ҳадис олган, унинг ўзидан ҳам Бухорий, Муслим, Абу Довуд каби буюк муҳаддислар қадис нақл этганлар. Халифа Мутаваккилнинг амри билан халққа...
|
Абу Шужо Рўзровардий
|
АБУ ШУЖО РЎЗРОВАРДИЙ, Заҳируддин Муҳаммад ибн Ҳусайн (1045, Аҳвоз - 1095, Мадина) - тарихчи, давлат арбоби. Фиқҳ, ҳадис, тил ва тарих соҳасида, хусусан сомонийлар тарихига оид бир қанча асарлар ёзган. 1076 й.да халифа Муқтадий (1075-94) томонидан вазирликка тайинланган. Унинг даврида баъзи солиқлар...
|
Абу Ҳанифа
|
АБУ ҲАНИФА, Нуъмон ибн Собит ал-Куфий; Имоми Аъзам (699 - 767) - илоҳиётчи, фиқҳшунос, муҳаддис, улуғ имом, ҳанафийлик мазҳаби асосчиси. Куфада туғилган. "Имоми Аъзам" (буюк имом) - улуғлиги эътироф этилиб берилган унвон. Ўзига тўқ, зодагон оиладан бўлиб, олим ва фозил инсонлар орасида воя...
|
Абу Хафс Кабир
|
АБУ ХАФС КАБИР Бухорий (767 - Бухоро - 832) - ислом оламининг буюк фиқҳшунос олими. Имом Бухорийнинг замондоши. Бухородан Бағдодга бориб, имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (804 й. в.э.)га шогирд тушган. А.Ҳ.К. ислом қонуншунослиги асосларини яратган йирик олим бўлган. Наршахийнинг ёзишича, унинг шаро...
|
Абу Ҳузайл Аллоф
|
АБУ ҲУЗАЙЛ АЛЛОФ, Муҳаммад ибн ал-Ҳузайл (749/753-841/849) - муътазийлар (ҳузайлийлар) Басра мактабининг йирик вакили, ғоявий раҳнамоси. Аллофлар савдо қиладиган жойдан бўлганлиги учун ал-Аллоф лақабини олган. 818 й.да Бағдодга кўчиб келган. Самарра (Ироқ)да вафот этган. А.Ҳ.А. кўп қисми баҳс-муноза...
|
Абуд-Дардо
|
АБУД-ДАРДО, асл исми Уваймир, куняси билан машҳур (? - 652) - ашоби киромнинг фақиҳларидан, олим ва ҳакимларидан бири. Шом фатҳидан сўнг у ерга ҳоким қилиб тайинланган. 179 ҳадис ривоят этган
|
Абулаббос Мустағфирий
|
АБУЛАББОС МУСТАҒФИРИЙ - Имом Мустағфирий (тўлиқ исми: Насафий Самарқандий Жаъфар ибн Абу Али Муҳаммад ибн Абу Бакр) (961-1041, Насаф) - тарихчи, адиб, муҳаддис ва фақиҳ, Самъонийнинг "Китоб ал-ансоб" асарида ёзилишича, Аб.М бир қанча вақт Марв, Сарахс, Нишопур, Бухоро ва Самарқандда я...
|
Абулбақо ибн Баҳоуддин
|
АБУЛБАҚО ибн БАҲОУДДИН (16-а. 1-ярми - 17-а. 1-чораги) - тарихчи. Хожа Аҳмад ибн Жалолуддин Косоний (Маҳдуми аъзамнинг набираси бўлиб, Абдулазизхон (1540-49) саройида кичик давлат лавозими (ҳукмгар)да турган. У бобосига атаб "Жомеъ улмақомоти Маҳдуми аъзам" ("Маҳдуми аъзам мақомотининг мажмуи") кито...
|
Абул Асвад Дуалий
|
АБУЛ АСВАД ДУАЛИЙ (? - 689) - ислом олимларидан, улуғ тобеъинлардан. Айниқса, гўғрисўз ва ҳозиржавоблиги билан шуҳрат қозонган. Ҳазрати Али билан бирга Сиффин жангида иштирок этган. Муовия ибн Абу Суфён замонида ҳам ҳурмати баланд бўлган. Басрада қозилик қилган. А.А.Д.нинг икки ишини авлоддар эҳтиро...
|