Жаноза намози фарзи кифоядир. Маййит атрофидаги халқдан бир қисми ўқиши билан бошқалардан фарз соқит бўлади. Мусулмон киши ўлгандан сўнг унинг яқин қариндошларига, дўстларига, танишларига, қўшниларига унинг ўлгани ва қачон жанозаси ўқилиши хабари берилади.
Токи улар ўз бурчларини адо қилиб қолсинлар.
Уламоларимиз жаноза намози фарзи кифоя эканлигига бир қанча ҳужжатлар келтиришган. Шулардан бири Имрон ибн Ҳусайн (р.а)дан Имом Термизий ривоят қилган ҳадисдир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, “Албатта биродарларингиз Нажоший вафот этди, туриб жанозасини ўқинглар” дея марҳамат қилганлар.
Имом Нававий (р.а.) “Шарҳи Муслим”да: “Ижмои уммат билан фарз бўлган”, дейдилар. Бошқа уламоларимиз ҳам буни таъкидлаганлар. "Ниҳоя" китобида жаноза намозини ўқиш учун жамоат шарт қилинмаганлиги, бир киши адо этиши билан раво бўлиши айтилган.
Жаноза намозининг рукнлари такбирлар ва қиёмдир. Бу намознинг бошқа намозлардан фарқли олти шарти бор.
1. Майитнинг мусулмон бўлиши.
2.Маййитнинг ва у қўйилган жойни тоза бўлиши, маййит жамоат олдига қўйилганда худди имом кабидир, ҳам ўзи, ҳам ўрни тоза бўлиши керак.
3. Маййитнинг жамоат олдида бўлиши.
4. Жасадни бус-бутун ҳолда ёки кўп қисми, ёки боши билан танасининг ярми мавжуд бўлиши.
5. Жаноза ўқувчининг, агар узрли бўлмаса ўтирган ва бирор уловга минган бўлмаслиги.
6. Жанозанинг ерга қўйилиши. Маййитни қўлда кўтариб ёки улов устида турган ҳолида жаноза ўқилиши ер жуда ифлос бўлмаса жоиз эмас.
Жаноза намозининг суннатлари тўртта бўлиб, улар қўйидагилар:
1. Маййит аёл ёки эркаклигидан қатъий назар имом уни кўкрагининг тўғрисида туриши.
2. Илк такбирдан сўнг сано ўқиш.
3.Иккинчи такбирдан кейин саловот, намоздаги "Ташаҳҳуд”дан кейинги саловотлар ўқилиши".
4. Учинчи такбирдан кейин маййит ҳаққига дуо қилиш.
Жаноза намозининг ҳикмати маййитга дуо ва шафоат қилишдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам, “Қачон маййитга намоз ўқисангиз, унга дуони ихлос ила қилингиз” деганлар.
Абу Довуд ва ибн Ҳиббон (р.а) ривоят қилган ва саҳиҳ дейилган.
Аввал айтиб ўтилганидек, жаноза намози маййит учун дуо ва шафоатдир. Бу икки нарса қабул бўлишига эса, жаноза ўқиган одам ихлос билан дуо қилмоғи лозим.
Жаноза намозини ўқишга энг лойиқ бўлган кишилар.
Жаноза намозида имом бўлишга энг лойиқ киши султон ҳисобланади. Чунки, Ҳусайн ибн Али(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда “Қачонки жаноза ҳозир бўлса, уни бошқадан кўра султон ўқиб бергани авлороқ” дейилган. Ҳусайн (р.а) Акалари Ҳасан ибн Али(р.а) вафот эткан вақтда Мадина амири Саьд ибн Осни жаноза намозини ўқиб бериш учун имоматликка ўтказганликлари ҳам жаноза намозини ўқишга султон ҳақлирок эканлигига далолат қилади. Жанозада султон ҳозир бўлмаса қози имом бўлади, қози бўлмаса маҳалла имоми, у йўқ бўлса, маййитнинг яқин қариндошлари имомликка лойиқроқ ҳисобланади. Чунки Абу Ҳанифа (р.а)дан Муҳаммад ибн Ҳасан(р.а) мазкур тартибни ривоят қилганлар. Бу сўзларнинг барчаси Ҳанафий мазҳабида ихтиёр қилинган қавллардир.
Имом Шофиий (р.а.) ва Имом Абу Юсуф (р.а) наздларида яқин қариндош султондан ҳам авлороқ ҳисобланади. Валий ўзи ўқимасдан бошқа бир кишига жаноза ўқишни топширса, ўша изн берилган киши имом бўлади. Чунки, ҳақдор киши ўз ҳаққидан кечишликка ихтиёрликдир. Агар имомликка лойиқ бўлганлардан бошқа бирор киши жанозани ўқиб қўйган бўлса, валий хоҳласа жанозани қайтариши мумкин. Аммо валий ўқиб қўйгандан сўнг жаноза қатарилмайди. Чунки, фарз ҳақдор кишининг иштироки билан адо қилинди. Энди, яна жаноза ўқилса нафл бўлади. Бизнинг мазҳабимизда жанозани нафл қилиб ўқиш ғайри машруъдир.
Бежаноза дафн қилинган кишини жанозасини қабрига бориб ўқилади, модомики жасадни бузилмасдан бутун турганлиги гумон қилинса. Имом Абу Юсуф (р.а) “Жасаднинг титилмасдан бутун туриши уч кунгача бўлиши мумкин” дейдилар. “Биноя” китобида “Жасадда ўзгариш пайдо бўлиб, титилишига бир неча омиллар таъсир этади. Шу жумладан маййитнинг ҳолатига замон ва маконнинг ўзгариши сабаб бўлади”, дейилган.
Бизнинг Ҳанафий мазҳабимиз бўйича ғойиб кишига жаноза ўқилмайди. Тўғри, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳабашистон подшоҳи Нажошийнинг жанозасини у ғойиб бўлган ҳолида ўқиганлар. Бу жуда машҳур ривоят, лекин шуни билиб қўйиш керакки, Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Нажошийга ғойибона жаноза ўқишлари мўъжиза йўлига кўра, У зотнинг ҳузурида тобутнинг ҳозир бўлиши билан эди. Бу нарса Расуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга хос, бошқаларга эмас. Ҳанафий мазҳаб уламолари мазкур масала тўғрисидаги барча ҳужжатлар ва далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, ғойиб кишига жаноза намозини ўқиш ножоиз деган хулосага келишган.
Мусулмон киши ҳаётида ким бўлганидан қатъий назар, ўғрими, бузуқми, қотилми, ўзини ўзи ўлдирганми, бежаноза дафн қилинмаслиги керак. Гуноҳкор одам гуноҳи учун ўзи жавоб беради. Жанозани ўқигани ёки ўқимаганига бандалар жавобгар. Кези келганда ўзини ўзи ўлдирганлар тўғрисида қисқача тўхталишни лозим топдик. Шариатимизда инсон ўзига-ўзи суиқасд қилиши энг оғир жиноят саналади. Аллоҳ табарока ва таоло Қуръони каримда инсон ўзининг яшаш ҳуқуқига тажовуз қилишдан ман қилиб айтадики. “Ўз қўлингиз билан ўзингизни ўлдирмангизлар”. Ва яна “Ўзингизни ўзингиз ўлдирмангиз”. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида-. “Кимки тоғ тепасидан ташлаб ўзини ўзи ўлдирса, ўлгандан кейин ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Ва агар заҳар ичиб ўзини ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади”-деганлар.
Шунингдек, кимки ўзини бўғизлаб ўлдирса, дўзахда шундай азобланади ва агар ўзини бирор нарса суқиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу тариқа азобланади.
Ушбу ояти карима ва ҳадиси шарифлардан кўриниб турибдики, ўзини ўзи ўлдириш улкан гуноҳ бўлиб, бу ишни ҳалол санаб қилган киши кофир, ҳалол санамасдан қилса мўмини фосиқ ва фожир бўлади. Фиқҳ китобларимизда айтиладики: “Агар бир киши ўзини ўзи хатоан ўлдириб қўйса, уни ювиб жанозаси ўқилади”. Аммо қасддан ўлдирганлар тўғрисида уламолар ихтилофи бор. Имом Аъзам ва Имом Муҳаммад (р.а.)лар ўзини ўзи қасддан ўлдирган кишиларнинг жанозасини ўқишга фатво берганлар ва ўз сўзларини қуйидагича исбот этганлар: “Жаноб Пайғамбаримиз Расулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига ўзини ўзи ўлдирган кишининг мурдаси олиб келинганда зажр ва танбеҳ учун жанозасини ўқишдан бош тортдилар. Лекин ўзлари ҳам ўқимай, бошқаларни ҳам ўқишдан ман қилмадилар, балки “Жанозасини бошқа киши ўқиб бера қолсин” дедилар”.
جَنَازَة – «жаназа» сўзи маййит маъносини, جِنَازَة – «жиназа» эса тобут маъносини англатади. Унинг кўплик шакли бир хил – جَنَائِزُ «жанаизу».
Ҳукми
Жаноза намози фарзи кифоя бўлиб, ҳанафий мазҳаби бўйича дуо ҳисобланади.
Аллоҳ таоло айтади:
خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا وَصَلِّ عَلَيْهِمْ إِنَّ صَلَاتَكَ سَكَنٌ لَهُمْ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ
«Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир» (Тавба сураси 103-оят).
Уламолар: “Бу ўринда дуодан мурод жаноза намози”, деганлар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ اتَّبَعَ جَنَازَةَ مُسْلِمٍ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا وَكَانَ مَعَهُ حَتَّى يُصَلَّى عَلَيْهَا وَيَفْرُغَ مِنْ دَفْنِهَا فَإِنَّه يَرْجِعُ مِنْ الْأَجْرِ بِقِيرَاطَيْنِ كُلُّ قِيرَاطٍ مِثْلُ أُحُدٍ وَمَنْ صَلَّى عَلَيْهَا ثُمَّ رَجَعَ قَبْلَ أَنْ تُدْفَنَ فَإِنَّهُ يَرْجِعُ بِقِيرَاطٍ رواه البخاري
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким иймон ва савоб умиди ила бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса, жанозаси ўқилиб, дафнидан фориғ бўлингунча турса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғичадир. Ким жанозани ўқиса ва дафн қилинмай туриб қайтса, бир қийрот билан қайтади”, дедилар” .
Бухорий ривоят қилган.
Жаноза намозининг ҳикмати маййитга дуо ва шафоат қилишдир, албатта, бу ихлос билан бўлади
.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: إِذَا صَلَّيْتُمْ عَلَى الْمَيِّتِ فَأَخْلِصُوا لَهُ الدُّعَاءَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қачон маййитга намоз ўқисангиз, унга дуони ихлос ила қилингиз”, дедилар”.
Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар.
Тўрт тоифа инсонларга жаноза ўқилмайди:
• Боғийлар (Имомга қарши чиқаётганлар урушларида вафот этсалар).
• Йўлтўсарлар (йўлтўсарлик қилаётганларида қаршиликка учраб, вафот этсалар).
• Тарафкашлар (тарафкашлик қилиб урушаётган чоғларида вафот этсалар).
• Зўравонлар (қурол-яроғ ёки бўғиш билан зулм ўтказаётган чоғларида қаршиликка учраб, вафот топсалар).
Жаноза намози фарзи кифоя бўлиб, бир киши жаноза намозини ўқиши билан у бошқаларнинг зиммасидан соқит бўлади. Шунинг учун мусофир кишининг кўпчилик қатори жаноза намозида иштирок этиши сабабли бирор ноқулайлик келиб чиқадиган бўлса, қатнашмаса, гуноҳкор бўлмайди. Лекин мусофирдан бошқа жаноза намозини ўқувчи бўлмаса, ўқимай кетиши тарки фарз бўлиб, ўзининг ҳам, қолганларнинг ҳам гуноҳкор бўлишига сабабчи бўлади.
Жаноза намозлари кўп ҳолатларда ташқарида ўқилади. Бундай ҳолатда жаноза ўқувчи оёқ кийимлари билан туришига тўғри келади. Агар у ҳожатхонадаги ҳўл нажосатни босиб, уни ювиб ташламасдан ёки покиза тупроққа ишқалаб ташламасдан, намозга киришса, намози жоиз бўлмайди. Агар қалбида оёқ кийимининг поклигига гумон бўлса, оёқ кийимини ечиб, унинг устида туриб ўқиса, намози жоиздир, иншааллоҳ.
إذَا كَانَتْ النَّجَاسَةُ عَلَى بَاطِنِ اللَّبِنَةِ أَوْ الْآجِرَة وَصَلَّى عَلَى ظَاهِرِهَا جَازَ
«Хом ёки пишиқ ғиштнинг бир томони нажосат бўлиб ва бошқа томонида намоз ўқиш жоиздир» (Раддул мухтор).
Агар бир одам хонанинг ёки масжиднинг қибла тарафида ухлаб ётган бўлса ва намоз ўқувчи ўша ерга кириб, намоз ўқимоқчи бўлса, у ётган томонга қараб, унинг олдида туриб намоз ўқиши жоиз. Фақат ётган одамнинг юзи намоз ўқувчининг юзига қараган бўлмаса бўлди. Агар шундай бўлса, макруҳ бўлади.
وَ لَا يُكْرَهُ صَلَاةٌ إلَى ظَهْرِ قَاعِدٍ أَوْ قَائِمٍ وَلَوْ يَتَحَدَّثُ إلَّا إذَا خِيفَ الْغَلَطُ بِحَدِيثِهِ
«Ўтирган ёки тик турган одамнинг орқасига юзланиб намоз ўқиса, макруҳ бўлмайди. Гарчи сўзлаб турган бўлса ҳам. Лекин, гапи туфайли намозидан адашиб кетиш хавфи бўлса, макруҳдир» (Раддул мухтор)
Намоз пайтида атрофга кўз қирини ташлаш макруҳ. Лекин мусофир намоз ичида буюмларига кўз қирини ташлашининг зарари йўқдир.
وَلَوْ نَظَرَ بِمُؤْخِرِ عَيْنِهِ يَمْنَةً وَيَسْرَةً مِنْ غَيْرِ أَنْ يَلْوِيَ عُنُقَهُ لَا يُكْرَهُ ) لِأَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ كَانَ يُلَاحِظُ أَصْحَابَهُ فِي صَلَاتِهِ بِمُوقِ عَيْنَيْهِ
«Кўз қири билан бўйнини бурмай ўнг ва чапга қараса макруҳ бўлмайди. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намознинг ичида кўз қирлари билан саҳобаларни кузатиб турар эдилар» (Ал-Иноя шарҳул ҳидоя).
Жанозани қуйида келтириладиган вақтлардан бошқа вақтда ўқиш жоиз.
Уч вақтда ўқиш макруҳ ҳисобланади:
• Қуёш чиқаётганда;
• Куннинг ярми – қуёш тиккага келган чоғда;
• Қуёш ботаётганда;
عَنْ مُوسَى بْنِ عَلِيٍّ عَنْ أَبِيهِ قَالَ سَمِعْتُ عُقْبَةَ بْنَ عَامِرٍ الْجُهَنِيَّ يَقُولُ ثَلَاثُ سَاعَاتٍ كَانَ يَنْهَانَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نُصَلِّيَ فِيهِنَّ أَوْ أَنْ نَقْبُرَ فِيهِنَّ مَوْتَانَا حِينَ تَطْلُعُ الشَّمْسُ بَازِغَةً حَتَّى تَرْتَفِعَ وَحِينَ يَقُومُ قَائِمُ الظَّهِيرَةِ حَتَّى تَمِيلَ الشَّمْسُ وَحِينَ تَضَيَّفُ لِلْغُرُوبِ حَتَّى تَغْرُبَ
Мусо ибн Алий отасидан ривоят қилади,отаси:
“Мен Уқба ибн Омир Жуҳанийнинг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни уч вақтда намоз ўқишдан ёки ўлик кўмишдан қайтарар эдилар: Қуёш кўтарилиб, чиқаётгандан то кўтарилиб бўлгунича. Қоқ тушдаги қиём вақтидан то қуёш мойил бўлгунича. Қуёш ботишга мойил бўлганидан то ботиб бўлгунича ”, деяётганини эшитдим”. [9]
“Бадоиъус-Саноиъ” китобининг муаллифи аллома Алоуддин Косоний раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«“Ўлик кўмиш”дан мурод дафн эмас, жаноза ўқишдир. Чунки бу вақтларда дафн қилишнинг зарари йўқ». [8]
________________________________________
[1] Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснаду Аҳмад». Қоҳира, Муассасатул-Қуртуба. –Ж. 28, –Б. 604.
[2] Косоний Алоуддин, «Бадаиъус-Санайиъ фи тартибиш-Шароиъ». Қоҳира, Дорул Ҳадис. –Ж. 2, –Б. 353
Аввало имом ва қавм ният қиладилар. “Фатовои Ҳиндия” китобида ниятни қўйидагича айтилади дейилган:
Яъни, “Бу фарз бўлган жаноза намозини қиблага юзланиб, имомга иқтидо қилган ҳолимда, Аллоҳга ибодат бўлиши учун адо қилишни ният қилдим”.
Имом жаноза намозини ўқиётганини дилдан ҳис қилса, шунинг ўзи кифоя қилади. Муқтадий “Имомга иқтидо қилдим” деса ҳам намози жоиз бўлади. Имом ҳаммадан олдинда, маййитнинг кўкраги тўғрисида туради. “Татарxония”да: “Жаноза намозини ўқимоқчи бўлган кишилар етти киши бўлса, уч саф бўлиб турадилар. Улардан бири имом бўлади. Уч киши имом ортида туради, иккитаси улардан кейин, бири бу иккисининг ортида туради”, дейилган. Имом намозни такбири ифтитоҳ билан бошлаб, қўйидаги санони ўқийди.
Сўнг иккинчи такбирни айтиб намозда ўқиладиган саловотларни ўқийди. Саловат ўқиб бўлингач, учинчи такбирни айтади. Маййит ва жами мусулмонларга дуо қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаноза намозларида хилма-ҳил дуоларни ўқиганлар. Бизнинг Ҳанафий мазҳаби уламолари ихтиёр этган дуоларнинг машҳурлари қуйидагилардан иборат: “Эй роббим тиригимизни ва ўлигимизни, бу ерда бўлганларни ва бўлмаганларни, кичикларимиз ва катталаримизни, эркак ва аёлларимизни кечиргин. Аллоҳим биздан туғилажак янги наслларни ислом динида дунёга келтир. Ажали етиб ҳаётдан кўз юмганларнинг жонларини иймонлик ҳолларида олгин”.
Агар маййит балоғатга етмаган сағир бўлса, қуйидаги дуо ўқилади: “Аллоҳим! Бу ўлган гўдакни биз учун ҳозирланган ажр қил. Уни бизга савоб, охиратимиз учун боқий яхшилик эт. Ва уни бизга шафоати қабул бўлган шафоат қилувчилардан айла”.
Тўртинчи такбирдан кейин дуо ўқимай салом берилади. Биринчи такбирдан бошқа такбирларда қўл кўтарилмайди. Имом (янглишиб) беш такбир айтса жамоат иқтидо қилмай салом беришини кутади.
Бир неча маййит тўпланиб қолса жанозалари алоҳида-алоҳида ўқилиши яхшироқдир. Қайси бири аввал келган бўлса, шуниси биринчи ўқилади. Тенг келиб қолса, олдин энг фазилатли кишининг жанозаси ўқилади. Қолганларнинг жанозаси ҳам фазилатига қараб навбат билан ўқилади. Имом бир неча маййитнинг жанозасини бирданига ўқимоқчи бўлса, ҳар бир маййитнинг кўкси имомнинг рўпарасига тўғрилаб қўйилган ҳолда саф қилинади. Кейин жанозалари ўқилади.
Бу хусусда ҳам тартибга риоя қилинади. Имомга яқин жойга эркак, кейин ўғил бола, сўнгра хунаса, кейин аёл маййит қўйилади ва жаноза ўқилади.
Жамоат билан намоз ўқиладиган масжиднинг ичида жаноза ўқиш макруҳ ҳисобланади. Ёмғир ёки шунга ўхшаш узр сабабли қавмни бир қисми масжидда қолганлари имом билан масжид ташқарисида жаноза намозини адо қилишлари жоиз.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, жаноза намози тўрт такбирдан иборат ва улар тўрт ракат ҳисобидадир. Шу нарсани унутмаслик керакки, такбирлар рукн бўлгани учун уларни ҳамма айтиши шарт. Имом жаҳрий, ёлғиз ўқувчи ёки имомга эргашувчи ўзи эшитадиган даражадаги овоз билан айтади. Зотан, такбирсиз жаноза намози ракатсиз намоз сингари фосид бўлади. Жаноза намози қуйидаги тартибда ўқилади:
1. Ният қилинади;
2. Фақат биринчи такбирдагина қулоқ қоқилади (الله اكبر) ;
3. Ҳамду сано айтилади (...سُبحَانَكَ اللهم وبحمدك);
4. Иккинчи бор такбир айтилади (الله اكبر);
5. Набий алайҳиссаломга салавот айтилади (...اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ );
6. Учинчи бор такбир айтилади (الله اكبر);
7. Дуо айтилади (...اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا);
8. Тўртинчи марта такбир айтилади (الله اكبر);
9. Иккала тарафга салом берилади (السَلام عليكم و رحمة الله).
Жаноза намозида қироат ҳам, ташаҳҳуд ҳам бўлмайди. Имом адашиб, бешинчи такбирни айтиб юборса, унга эргашмай, салом бергунича кутиб турилади ва у билан бирга салом берилади.
Бу борада ҳанафий уламолар: “Энг ҳақли киши подшоҳ ёки унинг ноиби, улар бўлмаган чоғда қози, у ҳам бўлмаса, маҳалла масжидининг имоми”, деганлар. Бироқ бизнинг ҳозирги давримизда аввал диний идора бошлиғи, сўнг унинг ноиби ёки диний идора юборган вакил десак, хато қилмаган бўламиз. Улар бўлмаса, маййит яшаган мавзе жомеъ масжидининг имоми ҳақли бўлади. Сўнгра никоҳ асабалари тартиби бўйича мукаллаф эркак валий имомликка ҳақли. Лекин ота ҳурмат юзасидан ўғилдан муқаддам қўйилади. Агар ўғил илмли, ота илмсиз бўлса, бундан мустасно. [1] Сўнг ака ва укаси каби валийлари, кейин қариндош-уруғлари ҳақлидирлар.
Валийлар тартибининг қисқача тафсили қуйидагича:
1. ота;
2. ўғил;
3. ўғилнинг ўғли, қанча пастласа ҳам;
4. бобоси, қанча юқори бўлса ҳам;
5. ака-укаси;
6. ота бир ака-укаси;
7. ака-укасининг ўғли, худди шу тарзда, яқиндан яқинроғи имом бўлишга ҳақли бўлади.
Жаноза ўқишга ҳақли киши ўз ҳаққини бировга тақдим этиши ҳам мумкин . Жаноза ўқишга ҳақли киши маййитнинг “Жанозамни фалончи ўқисин”, деб васият қилган кишисидан ҳам ҳақлироқдир. Яъни жаноза ўқишга ҳақли киши турганда, унинг васияти бекор бўлади.
Ўлим сабабли никоҳ алоқаси узилгани учун, эр хотинига валий бўлмайди. Аммо хотиннинг валийси бўлмаса, эри жаноза намозини ўқишга ҳақлироқдир, сўнгра қўшниси бошқадан кўра яхшироқдир.
________________________________________
[1] Ибн Обидин, «Роддул-Муҳтор». Дорул-Кутубул-илмийя 1994. –Ж. 3, –Б. 121.
Маййитни жаноза учун чалқанчасига, ўнг тарафини қибла томонга қилиб ётқизилади. Жаноза ўқувчи эса маййит ҳох эркак, ҳох аёл бўлсин, унинг кўкси рўпарасида, қиблага юзланган ҳолда туради. Зеро, кўкс қалб ўрни бўлиб, иймон нури ўша қалбда бўлади. Бинобарин, қалбга яқин туриш маййитга унинг иймони туфайли шафоатчилик қилинаётганига ишорадир.
Жаноза намози намозгоҳда ўқилиши афзалдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳабашистон подшоси Нажошийга жаноза намози ўқиш учун намозгоҳга чиққанлари бунга яққол далилдир.
Қабристонда намоз ўқиш ҳанафийлар наздида макруҳ саналади. Бу ҳақда бир қанча наҳийлар ворид бўлган.
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ : نَهَى رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- عَنِ الصَّلاَةِ فِى سَبْعَةِ مَوَاطِنَ : الْمَقْبُرَةِ وَالْمَجْزَرَةِ ، وَالْمَزْبَلَةِ وَالْحَمَّامِ ، وَمَحَجَّةِ الطَّرِيقِ ، وَظَهْرِ بَيْتِ اللَّهِ تَعَالَى ، وَمَعَاطِنِ الإِبِلِ
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти жойдаги намоздан қайтардилар:қабристонда, қушхонада, аҳлатхонада, ҳаммомда, йўлнинг ўртасида, Аллоҳнинг уйи устида ва туяхонада”.
Байҳақий ривоят қилган.
“Роддул Муҳтор”нинг соҳиби Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ ушбу китобининг“Намозни бузадиган ва ундаги макруҳ амаллар” бобида қуйидагича келтирганлар:
“Қабристон ва ҳаммомга ўхшаш жойларда намоз ўқиш ҳам макруҳ ишлар жумласидан.., лекин қабристонда намоз ўқиш учун тайёрланган жой бўлса, у ерда қабр ёки нажосат бўлмаса, макруҳ эмас”.
Масжидда жаноза ўқиш борасида:
Масжидда жаноза ўқиш ҳанафий ва моликий мазҳаблари наздида макруҳдир.
عن أبي هريرة: أنّ النبيّ صلى الله عليه وسلم قال: من صَلَّى عَلى جِنَازة فِي مَسْجِدٍ فَلا شيء لَهُ. أَخْرَجَه الطَّحاوِي
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким масжидда жаноза ўқиса, унга ҳеч нарса (ажр) йўқ”, дедилар.
Тохавий ривоят қилган.
Маййит, имом ва қавмдан бир оз одам ташқарида туриб, қавм масжид ичида бўлган кўринишда жаноза ўқилиши ҳақида уламолар турли хил фикрлар айтишган. Жумладан:
Баъзилар: «Макруҳ эмас, чунки масжидни ифлос қилиш эҳтимоли йўқ», дейишган.
Бошқалар эса: «Макруҳ, чунки масжид мактубот (вақтли фарз) ибодатларни адо қилиш учун мўлжалланган. Ундан бошқаларини эса узр эътиборидан адо қилса бўлади», дейишган.
Фатво биринчисигадир. Зеро, масжидда турли хил тоат, дуолардан иборат нафл ва бошқа ибодатларни бажариш макруҳ саналмайди .
Бизнинг диёримизда ҳам ушбу фатвога амал қилинади. Буларнинг барчаси одам кўп жой тор каби зарурат вақтидадир. Зарурат бўлмай, жой бўлатуриб масжидда ўқишлик макруҳ(таҳримий)дир.
Барча мазҳаб уламолари бир нечта маййитга бирданига бир марта намоз ўқиш мумкинлигига ҳам, ҳар бирига алоҳида-алоҳида намоз ўқиш афзаллигига ҳам иттифоқ қилганлар. Иккинчи кўринишда маййитларнинг афзал бўлгани бошқаларига нисбатан муқаддам қилинади.
Ҳанафий уламолар шундай дейдилар:
Бир нечта маййитни тўплаб, бирданига намоз ўқилганда,
• маййитлар текис, бир саф қилиб қўйилади. Имом эса афзалининг олдида туриб намоз ўқийди.
• маййитлар имомдан қибла тарафга қараб, кетма-кет, ёнма-ён қўйилади. Имом уларнинг кўкраклари рўпарасида туради. Агар маййитлар эркак, аёл ва ёш бола бўлса, жамоат намозидаги саф тортиш тартибида, яъни имомнинг олдига биринчи бўлиб эркак, сўнг бола, сўнг аёл қўйилади.
Жаноза намозининг шартлари, рукнлари ва суннатлари
Шартлари:
Жаноза намози дуруст бўлиши учун олтита шарт лозим бўлади:
1. Маййит мусулмон бўлиши;
2. Пок бўлиши;
3. Аврати ёпилган бўлиши;
4. Маййитнинг ҳозир бўлиши (бошқа жойдаги, ғойиб маййитга намоз ўқилмайди);
5. Маййит бутун бўлиши ёки жасадининг ярмидан кўпи мавжуд бўлиши (ярмидан озроғи бўлса ёки ярми бошсиз бўлса, жоиз эмас); ҳамда буларнинг барчасини бадани бўлиши. Агар суяклар бўлиб унда бадан бўлмаса масалан: маййитнинг суягидан гўштини ажратиб олинган ёки ўтда ёниб суяклари қолган ёки бадан ириб кетган бўлса, жаноза ўқилмайди.
6. Маййит жаноза ўқувчининг олдига қўйилган бўлиши (жаноза ўқувчининг ортида ёки ёнида бўлса, шунингдек, от-эшакка ўхшаш улов устида ёки осиб қўйилган бўлса, жоиз эмас);
Жаноза ўқувчига тааллуқли шартлар эса бошқа намозлардаги шартлар кабидир, яъни бадани, кийими, макони пок бўлиши, сатри аврат, ният, қиблага юзланиш. Лекин жанозанинг вақти бўлмайди.
Рукнлари иккита:
1. Тўртта такбир (ҳар бир такбир бир ракат ўрнига ўтади);
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги ўқиган жанозалари тўрт такбир ила бўлганига саҳобийлар иттифоқ қилганлар. [1]
2. Тик туриш (узрсиз ўтириб ёки улов миниб намоз ўқиш жоиз эмас);
Охирида, тўртинчи такбирдан сўнг икки тарафга салом бериш эса жанозанинг вожиби ҳисобланади.
Суннатлари:
Жаноза намозининг суннатлари учта:
1. Аллоҳга ҳамд айтиш:
سُبحَانَكَ اللهم وبحمدك ، وتبارك اسمُكَ ، وتَعَالى جَدُّكَ ، ولا إله غيرك
«Аллоҳим! Сенга ҳамд айтган ҳолда Сени пок деб ёд этаман. Исминг муборакдир. Улуғлигинг юксакдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир!»
عن عائشة رضي الله عنها : قالت :كانَ رسولُ الله صلى الله عليه وسلم إذا افْتَتَحَ الصَّلاةَ قال : سُبحَانَكَ اللهم وبحمدك ، وتبارك اسمُكَ ، وتَعَالى جَدُّكَ ، ولا إله غيرك» أخرجه الترمذي، وأبو داود
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришганда: “Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук”, дер эдилар”.
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ
«Аллоҳим! Иброҳим ва унинг оиласига салавот йўллаганингдек, Муҳаммад ва унинг оиласига салавот йўллагин! Албатта, Сен Ҳамийд (барча мақтовлар ила мақталган), Мажийд (шон-шарафи ва қадри баландлиги чексиз) зотсан. Аллоҳим! Иброҳим ва унинг оиласига баракот берганингдек, Муҳаммад ва унинг оиласига баракот бергин!»
حَدَّثَنَا قَيْسُ بْنُ حَفْصٍ وَمُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ قَالَا حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَاحِدِ بْنُ زِيَادٍ حَدَّثَنَا أَبُو فَرْوَةَ مُسْلِمُ بْنُ سَالِمٍ الْهَمْدَانِيُّ قَالَ حَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عِيسَى سَمِعَ عَبْدَ الرَّحْمَنِ بْنَ أَبِي لَيْلَى قَالَ لَقِيَنِي كَعْبُ بْنُ عُجْرَةَ فَقَالَ أَلَا أُهْدِي لَكَ هَدِيَّةً سَمِعْتُهَا مِنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقُلْتُ بَلَى فَأَهْدِهَا لِي فَقَالَ سَأَلْنَا رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقُلْنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ الصَّلَاةُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الْبَيْتِ فَإِنَّ اللَّهَ قَدْ عَلَّمَنَا كَيْفَ نُسَلِّمُ عَلَيْكُمْ قَالَ قُولُوا اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ رواه البخاري
Абдурраҳмон ибн Лайло айтадилар:
«Каъб ибн Ужра менга йўлиқиб: “Сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганим бир нарсани ҳадя қилайми?” деди. Мен: “Ҳа, ҳадя қил”, дедим. Шунда у: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизларга, яъни аҳли байтга салавот айтиш қандай бўлади? Зотан, Аллоҳ сизларга қандай салом беришимизни ўргатган”, деб сўрадик. У зот: “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала аали Муҳаммадин кама соллайта ала Иброҳима ва ала аали Иброҳима иннака Ҳамийдун Мажийд. Аллоҳумма барик ала Муҳаммадин ва ала аали Муҳаммадин кама барокта ала Иброҳима ва ала аали Иброҳима иннака Ҳамидун Мажид” денглар”, дедилар”, деди».
Бухорий ривоят қилган.
3. Дуо айтиш:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا ، وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا ، وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا ، وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الإِسْلاَمِ ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَى الإِيمَانِ
«Аллоҳим! Тиригимизни ва ўлигимизни, ҳозиримизни ва ғойибимизни, кичигимизни ва каттамизни, эркагимизни ва аёлимизни мағфират қилгин. Аллоҳим! Биздан кимни яшатсанг, Исломда яшатгин. Биздан кимни вафот эттирсанг, иймонда вафот эттиргин». [2]
عَنْ أَبُي إِبْرَاهِيم الأَشْهَلِيّ ، عَنْ أَبِيهِ ، قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا صَلَّى عَلَى الجَنَازَةِ ، قَالَ اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا ، وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا ، وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا ، وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا. قَالَ يَحْيَى : وَحَدَّثَنِي أَبُو سَلَمَةَ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِثْلَ ذَلِكَ ، وَزَادَ فِيهِ : اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الإِسْلاَمِ ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَى الإِيمَانِ
Абу Иброҳим Ашҳалий отасидан ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитга жаноза намоз ўқисалар, “Аллоҳуммағфир лиҳаййинаа ва маййитинаа ва шаҳидинаа ва ғоибинаа ва соғиринаа ва кабиринаа ва закаринаа ва унсанаа”, дер эдилар».
Яҳё айтади:
“Менга Абу Салама ибн Абдурраҳмон Абу Ҳурайрадан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шунга ўхшашни ривоят қилиб айтиб берган. Унда “Аллоҳумма ман аҳяйтаҳу миннаа фааҳйиҳи алал ислам ва ман таваффайтаҳу миннаа фатаваффаҳу алал ийман”ни зиёда қилган”.
Термизий ривоят қилган.
Агар маййит балоғатга етмаган бола ёки мажнун бўлса, юқоридаги, катталарга айтиладиган дуонинг ўрнига ушбу дуо айтилади:
اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ لَنَا فَرَطًا وَاجْعَلْهُ ذُخْرًا وَشَافِعًا مُشَفَّعًا
«Аллоҳим! Уни бизнинг боришимизга фарат (ҳавзи кавсар сувини тайёрлаб кутиб олувчи), захира қилгин. Шафоатчи ва шафоати қабул қилинувчилардан қилгин!» [3]
________________________________________
[1] Косоний Алоуддин, «Бадаиъус-Санайиъ фи тартибиш-Шароиъ». Қоҳира, Дорул Ҳадис. –Ж. 2, –Б. 342-343
[2] «Ал мавсуатул-Фиқҳиятул-Кувайтийя», Қувайт, Дорус Салосил. –Ж. 16, –Б. 22.
[3] Ибн Обидин, «Роддул-Муҳтор». Дорул-Кутубул-илмийя 1994. –Ж. 3, –Б. 114.
Маййит қабрга қўйилиб, тупроқ тортилгач, унга намоз ўқилмагани маълум бўлиб қолса ёки бир неча кун ўтиб, аксар гумони маййитнинг жасади чирий бошламаган, деб ҳисобласа, қабрининг устида жаноза намози ўқилади. Ғишт трилиб, тупроқ тортилишидан олдин эсга тушса, маййитни олиб, жаноза ўқиб, сўнг дафн қилинади . [1]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Уҳуд шаҳидлари қабри устида, дафнларидан анча кейин жаноза ўқиганлари бунга яққол далил бўлади. Зотан, уларга ҳали жаноза намози ўқилмаган эди.
Ғойиб(жасади ҳозир бўлмаган инсон)га намоз ўқишнинг ҳукми
Ҳанафий мазҳаби уламолари: «Ғойибга жаноза ўқиш жоиз эмас», дейдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳабашистон подшоси Нажошийга ўқиган намозларини эса фақатгина у зотга хос, дейдилар.
Чақалоқларга намоз ўқиш.
Бу ҳақда маййитни ювиш масаласида тўхталиб ўтганмиз.
________________________________________
[1] Ибн Обидин, «Роддул-Муҳтор». Дорул-Кутубул-илмийя 1994. –Ж. 3, –Б. 125.
ЖАНОЗАГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР
САВОЛ: Жанозадан аввал ва кейин дуо қилиш қандай амал?
ЖАВОБ: «Жанозанинг ўзи дуо бўлгани боис, ундан аввал ҳам, кейин ҳам дуо қилинмайди. Қўл кўтариб дуо қилиш эса китоб, суннат ва ижмоъи умматга хиоф ўлароқ жанозага зиёда қилишдир».
(Док.Муҳаммад Абдулҳай. «Аҳкоми Маййит», 73-бет.)
لا يقوم بالدعاء بعد صلاة الجنائز لانه دعاء مرة لان اكثرها دعاء
«Жаноза намозларидан кейин дуо қилинмайди. Чунки у яна бир бор дуо қилиш ҳисобланади. Жанозанинг аксари эса дуодир» («Фатавои Баззозийя», 4-жилд, 80-бет ).
САВОЛ: Баъзи одамлар турмушга чиқмаган қизларининг жанозасини ўқишда келинчакликка оид баъзи амалларни ҳам қилиб, сўнг намозини ўқийдилар, бунинг ҳукми нима?
ЖАВОБ: «Бу амал аслида шариатда йўқ бўлган амалдир. Турмушга чиқмаган қизлар ҳам бошқалар сингари оддий жаноза билан, бошқа амал қўшмай дафн қилинадилар» («Апке масаил...»).
САВОЛ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздорларга намоз ўқимаганмилар?
ЖАВОБ: Қарздор вафот этса, унинг яқинлари тарафидан қарзи адо қилинмагунча, жаннатга кирмаслиги, қарзини тўлашга имкони бўла туриб, тўламаслик катта гуноҳ экани ҳадисларда келтирилган. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздорларга жаноза ўқимас эдилар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يُؤْتَى بِالرَّجُلِ الْمُتَوَفَّى عَلَيْهِ الدَّيْنُ فَيَسْأَلُ هَلْ تَرَكَ لِدَيْنِهِ فَضْلاً فَإِنْ حُدِّثَ أَنَّهُ تَرَكَ لِدَيْنِهِ وَفَاءً صَلَّى وَإِلاَّ قَالَ لِلْمُسْلِمِينَ صَلُّوا عَلَى صَاحِبِكُمْ ...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига зиммасида қарзи бор киши олиб келинарди. Шунда у зот: «Қарзини адо қилишга бирор нарса қолдирибдими?»дея сўрар эдилар. «Қарзини адо қилишга етарли нарса қолдирган», деб айтилса, у зот унинг жанозасини ўқир эдилар. Акс ҳолда ўқимай, мусулмонларга:«Биродарларингизга жаноза ўқинглар», дер эдилар...» (Бухорий ривояти.)
САВОЛ: Исломни тарк қилиб, бошқа динга ўтиб кетганларга жаноза ўқиладими?
ЖАВОБ: Бундай кишиларни муртад дейилади. Унга жаноза намозини ўқиш ҳамда уни мусулмонларнинг қабристонига қўйиш жоиз эмас. Ҳаттоки «Муртадга жаноза ўқиш жоиз», деб айтган одам ҳам иймондан чиқади, никоҳи бузилади. Бундай одам қайтадан иймон келтириб, никоҳини янгилаб олиши лозимдир.
الصَّلَاةُ عَلَى الْجِنَازَةِ فَرْضُ كِفَايَةٍ ... وَشَرْطُهَا إسْلَامُ الْمَيِّتِ
«Маййитга жаноза намозини ўқиш фарзи кифоядир... Унинг шарти – маййит мусулмон бўлмоғидир» («Фатавои Ҳиндия»).
واذا مات اوقتل على ردته لم يدفن فى مقابر المسلم ولا اهل ملة وانما يلقى في حفرة كالكلب
«Киши муртад ҳолида вафот этса ёки ўлдирилса, мусулмонларнинг ҳам, аҳли китобларнинг ҳам қабристонига дафн қилинмайди. Итнинг ўлиги каби, бирор чуқурга ташлаб юборилади» («Ал Ашбаҳ ван Назоир»).
مَنْ اعْتَقَدَ الْحَرَامَ حَلَالًا ، أَوْ عَلَى الْقَلْبِ يَكْفُرُ... وَفِيمَا إذَا كَانَ حَرَامًا لِعَيْنِهِ إنَّمَا يَكْفُرُ إذَا كَانَتْ الْحُرْمَةُ ثَابِتَةً بِدَلِيلٍ مَقْطُوعٍ بِهِ أَمَّا إذَا كَانَتْ بِأَخْبَارِ الْآحَادِ ، فَلَا يَكْفُرُ
«Кимки ҳаромни ҳалол, деб эътиқод қилса ёки акси бўлса, кофир бўлади... қачонки ўша ҳаром айни ҳаром бўлиб, қатъий далил билан собит бўлган бўлса. Аммо бирор нарсанинг ҳаромлиги оҳод хабарлар билан собит бўлган бўлса, уни ҳалол дегувчи кофир бўлмайди» («Фатавои Ҳиндия»).
مَا يَكُونُ كُفْرًا اتِّفَاقًا يُبْطِلُ الْعَمَلَ وَالنِّكَاحَ
«Иттифоқий равишда куфр деб билинган нарса амалларни ва никоҳни ботил қилади» («Раддул Мухтор»).
САВОЛ: Қодиёний (Аҳмадия деб ҳам юритилади) фирқасига мансубларга жаноза намози ўқиладими?
ЖАВОБ: Бу фирқага мансуб кишиларнинг эътиқоди бузуқ саналиб, муртад ҳисобланади. Шунинг учун уларга жаноза намозини ўқиш жоиз эмасдир.
واذا مات اوقتل على ردته لم يدفن فى مقابر المسلم ولا اهل ملة وانما يلقى في حفرة كالكلب
«Киши муртад ҳолида вафот этса ёки ўлдирилса, мусулмонларнинг ҳам, аҳли китобларнинг ҳам қабристонига дафн қилинмайди. Итнинг ўлиги каби, бирор чуқурга ташлаб юборилади» («Ал Ашбаҳ ван Назоир»).
САВОЛ: Ғайридинлар мусулмонларнинг жанозасига қатнашса бўладими?
ЖАВОБ: Бўлмайди. Чунки жаноза ўқишдан кўзланган мақсад Аллоҳнинг раҳматини, мағфиратини сўрашдир. Уларнинг иштироклари эса лаънатга сабабдир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ
«Эй иймон келтирганлар! Албатта, мушриклар нажасдирлар…» (Тавба сураси, 28-оят).
САВОЛ: Бомдод ва асрдан кейин жаноза ўқиш жоизми?
ЖАВОБ: Субҳи содиқ кирганидан кейин, то қуёш чиққунича, асрдан кейин, то қуёш ботгунича нафл намоз ўқиш жоиз эмас. Лекин жаноза, тиловат саждаси, қазо намозларни ўқиш жоиздир.
تِسْعَةُ أَوْقَاتِ يُكْرَهُ فِيهَا النَّوَافِلُ وَمَا فِي مَعْنَاهَا لَا الْفَرَائِضِ هَكَذَا فِي النِّهَايَةِ وَالْكِفَايَةِ فَيَجُوزُ فِيهَا قَضَاءُ الْفَائِتَةِ وَصَلَاةِ الْجِنَازَةِ وَسَجْدَةِ التِّلَاوَةِ . مِنْهَا مَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ قَبْلَ صَلَاةِ الْفَجْرِ . وَمِنْهَا مَا بَعْدَ صَلَاةِ الْعَصْرِ قَبْلَ التَّغَيُّرِ
«Тўққизта вақтда фарздан ташқари нафл ва нафл маъносидаги намозларни ўқиш жоиз эмас. «Ниҳоя» ва «Кифоя»да шундай келтирилган. Лекин бу вақтларда қазо ва жаноза намозини ўқиш, тиловат саждасини қилиш жоиздир. Тўққиз вақтдан бири: субҳи содиқдан кейин, бомдодни ўқишдан аввал. Яна бири: аср намозидан кейин, қуёш ўзгаргунича» («Фатавои Ҳиндия»).
САВОЛ: Жаноза одатда хонадонларда, ташқарида ўқилади. Одамлар оёқ кийимларида бўладилар. У билан эса ҳожатхонага бориб, намликни босган, мол-қўй турадиган жойга борганда баъзи нарсалар ёпишган бўлади. Ўша оёқ кийими билан жаноза ўқиш мумкинми?
ЖАВОБ: Оёқ кийимининг усти, ости пок бўлса, у билан жаноза ўқиш мумкин. Агар таҳоратхонада намликни босиб чиққан бўлса ёки остига борор нажосат ёпишган бўлса, у билан жаноза намозини ўқиш жоиз бўлмайди. Ўқиган тақдирда ҳам, фарз адо бўлмайди. Агар оёқ кийимини ечиб, устига туриб жаноза ўқиса, оёқ кийимининг ости нопок бўлса ҳам, оёғи тегиб турган жой пок бўлcа, жоиз бўлаверади.
ولو افترش نعليه وقام عليهما جاز فلا يضر نجاسة ما تحتهما لكن لا بد من طهارة نعليه مما يلي الرجل لا مما يلي الأرض
«Оёқ кийимининг устига чиқиб жаноза ўқиш жоиздир. Унинг остидаги нажосатнинг зарари йўқ. Лекин оёқ кийимининг оёққа тегиб турадиган жойлари пок бўлиши лозимдир. Ерга тегадиган қисмининг пок бўлиши лозим эмас» («Мароқил Фалоҳ»).
САВОЛ: Қайси вақтларда жаноза ўқиб бўлмайди?
ЖАВОБ: «Уч вақт: қуёш чиқаётган пайт, тиккага келган ва ботаётган вақтлардагина жаноза ўқилмайди. Бундан бошқа барча вақтларда жаноза ўқилса бўлаверади. Ҳаттоки нафл ўқиш жоиз бўлмаган вақтларда ҳам» («Фатавои Ҳиндия»).
Бу уч вақтда жоиз эмаслиги – маййит жаноза ўқиш мубоҳ бўлган вақтда тайёрланиб, олиб келиниб, лекин жанозасини айнан шу макруҳ вақтда ўқиш мумкин эмаслигидир. Аммо шу уч вақтда маййит олиб келинса ва жаноза ўқилса, жоиз. Ҳаттоки бу вақтдан кечиктириш макруҳдир.
ثَلَاثُ سَاعَاتٍ لَا تَجُوزُ فِيهَا الْمَكْتُوبَةُ وَلَا صَلَاةُ الْجِنَازَةِ وَلَا سَجْدَةُ التِّلَاوَةِ إذَا طَلَعَتْ الشَّمْسُ حَتَّى تَرْتَفِعَ وَعِنْدَ الِانْتِصَافِ إلَى أَنْ تَزُولَ وَعِنْدَ احْمِرَارِهَا إلَى أَنْ يَغِيبَ ... هَذَا إذَا وَجَبَتْ صَلَاةُ الْجِنَازَةِ وَسَجْدَةُ التِّلَاوَةِ فِي وَقْتٍ مُبَاحٍ وَأُخِّرَتَا إلَى هَذَا الْوَقْتِ فَإِنَّهُ لَا يَجُوزُ قَطْعًا أَمَّا لَوْ وَجَ