Имомат ва саф масаласи


ИМОМЛИК ШАРТЛАРИ.

1. Балоғатга етган бўлмоқлиги, гўдакка имом бўлиш дуруст эмас.

2. Эркак киши бўлмоқлиги. Аёлни эркакка имом бўлиши дуруст эмас. Аммо аёл аёлларга имом бўлса макруҳлик билан дурустдир.
3. Имомнинг кироати намозни бузмайдиган даражада тажвидли бўлиши, лекин муқтадийлар ичида қори бўлса ўша ўтгани афзал.
4. Имомнинг сийдик томиб туриши, эл чиқиб туриши, доимий қон оқиши каби узрли ҳолати бўлмаслиги.
5. Имомнинг ўзи имомга иқтидо қилган бўлмаслиги, агар у масбуқ бўлса ҳам.
6. Имомга иқтидо қилувчи сафда имомдан олдинга ўтиб кетмаслиги.
7. Иқтидо қилувчининг имомга эргашишни ният қилиши. Аммо имом ўзининг имомлигини ният қилиши суннат ҳисобланади. Агар имом аёлларга имомлик қилаётган бўлса, имомликни ният қилиши вожибдир.
8. Имомнинг ҳолати муқтадийнинг ҳолати билан мувофиқ бўлиши. Фарз ўқиётган киши нафл ўқиётганга иқтидо қилиши дуруст эмас ва шу кабилар.
9. Имом билан муқтадийнинг намози ҳар хил бўлмаслиги. Масалан: Аср ўқиётган имомга пешин ўқиётган кишини иқтидо қилиши дуруст эмас.
10. Имом билан муқтадий эркакларнинг ораларини тўрт ё кўпроқ аёллар ажратиб қўймаслиги. Агар имом билан муқтадий эркакларнинг орасида аёл туриб қолса орқадагиларни намози бузилади.
11. Имом билан муқтадий орасида кичик қайиқ сиғадиган миқдор анҳор бўлмаслиги ёки арава ўтадиган кенгликда йўл бўлмаслиги.
12. Имомга эргашувчи имомнинг таҳорати синган, деб билмаслиги шарт. Имомни таҳоратсизлигини билган кишини шу имомга иқтидоси дуруст эмас.
Имомга иқтидо қилувчининг ҳолатлари:
Имомга эргашувчи ё мудрик ё масбуқ бўлади. Мудрик намозининг барини имом билан бирга ўқиган киши.
Масбуқ имомга иқтидо қилишда кеч қолган киши.
Имомликка ҳақлирок киши ким?
Имомликка намоз ҳукмларини билувчи, намознинг бузилиши ё дуруст бўлишини билувчироқ олим киши ҳақлирокдир.
2. Бу киши солиҳ бўлиб ошкора фаҳш, гуноҳлардан сақланган бўлмоқлиги ҳам шартдир.
Кейин қироати чиройлироқ киши, сўнгра тақводоррок, сўнг ёши улуғрок, кейин эса хулқи гўзалрок киши имомликка ҳақлироқ ҳисобланади. Булар масжидда тайинланган имом ё унинг вазифасидаги киши бўлса ва намозни бузмай ўқиб бера олсалар, имомликка ўз масжидларида бошқалардан кўра ҳақли бўладилар.

ИМОМЛИГИ МАКРУҲ БЎЛГАН КИШИЛАР.

Жоҳилнинг имомлиги макруҳдир, чунки у намоз аҳкомларини билмаслиги сабаб уни ботил қилиб қўйиши мумкин. Кўзи ожиз кишининг ҳам имомлиги макруҳдир. Катта гуноҳлардан сақланмайдиган, кичик гуноҳларни доимий қилиб юрадиган кишининг ҳам имомлиги макруҳдир. Буларнинг қалбида дин ғами бўлмайди. "Эътиқоди куфр даражасига етиб бормаган бидъатчининг ҳам имомлиги макруҳдир. Масалан: Қабр азобини инкор қилувчилар, васила қилувчиларни кофир дейувчилар. Аммо эътиқоди куфр даражасига етган бидъатчининг орқасида намоз ўқиш жоиз эмас. Намоздаги қироатни суннатда келган миқдордан узайтириб юборадиган кишининг ҳам имомлиги макруҳдир. Чунки қироатни ҳаддан зиёд чўзиш жамоатнинг қочишига сабаб бўлади. Аёлнинг аёлларга имомлиги ҳам макруҳдир. Имомга иқтидо қилувчи бир эркак имомнинг ёнида, имомнинг товонига ўзининг оёқ учини баробар қилиб туради, аёл эса бир саф орқадан иқтидо қилади. Жамоатда аввал эркаклар, кейин гўдаклар, кейин хунасалар, кейин аёллар туради.

САФ МАСАЛАСИ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида, сўнгра қуръа ташлашдан бошқа илож топа олмаганларида, албатта қуръа ташлаган бўлур эдилар”. 

ﻋﻦ ﺃﺑﻰ ﻫﺮﻴﺮﺓ ﺮﺿﻰ ﺍﷲ ﻋﻧﻪ: ﻋﻦ ﺍﻟﻧﺑﻰ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﻗﺎﻞ: ﺨﻴﺮ ﺻﻔﻮف ﺍﻟﺮﺟﺎﻞ ﺃﻮﻟﻬﺎ ﻮ ﺸﺮﻫﺎ ﺁﺧﺮﻫﺎ ﻮ ﺧﻴﺮ ﺼﻔﻮﻒ ﺍﻟﻨﺴﺎﺀ ﺃﺨﺮﻫﺎ ﻮ ﺸﺮﻫﺎ ﺃﻮﻟﻬﺎ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Эркаклар сафининг энг яхшиси биринчисидир, энг ёмони охиргисидир. Аёлларнинг энг яхши сафи охиргисидир, энг ёмони аввалгисидир" дедилар.
Эркакларнинг биринчи сафининг афзал бўлиши имомга яқинлиги учундир. Биринчи сафдаги киши имомни ҳолини жуда яхши билиб туради. Илоҳий раҳматга ҳам бошқалардан олдин эришади. Чунки мазкур рахмат аввал имомга, сунг 1-сафга нозил бўлади. Аллоҳ ва фаришталар ҳам олдин биринчи сафдагиларга саловат айтадилар. Аёллар сафининг энг ёмони аввалгиси бўлиши эркакларга яқин бўлгани учундир. Аёлларнинг энг яхши сафи энг охиргиси бўлиши эркаклардан узоқ бўлгани учундир. 

ﻋﻦ حزﻴﻔﺔ ﺮﺿﻰ ﺍﷲ ﻋﻧﻪ: ﻋﻦ ﺍﻟﻧﺑﻰ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﻗﺎﻞ: ﻔﺿﻟﻨﺎ ﻋﻟﻰ ﺍﻟﻨﺎﺱ ﺑﺛﻼﺚ ﺟﻌﻟﺖ ﺼﻔﻮﻔﻨﺎ ﻛﺼﻔﻮﻒ ﺍﻟﻤﻼﺀﻛﺔ ﻮ ﺟﻌﻟﺖ ﻟﻨﺎ ﺍﻷﺮﺾ ﻜﻟﻬﺎ ﻤﺴﺟﺪﺍ ﻮ ﺟﻌﻟﺖ ﺘﺮﺒﺗﻬﺍ ﻟﻧﺎ ﻄﻬﻭﺮﺍ ﺃﺫﺍ ﻟﻢ ﻧﺠد ﺍﻟﻤﺎﺀ ﻭ ﺫﻜﺮ ﺨﺼﻟﺔ ﺃﺨﺮﻯ

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Биз одамлардан уч нарсада афзал қилиндик: Сафларимиз фаришталарнинг сафларидек қилинди. Ернинг ҳаммаси бизга масжид қилинди ва унинг тупроғи қачон сув топа олмасак, биз учун покловчи қилинди" дедилар ва яна бир хислатни айтдилар. Сафнинг олдингисига етук ва ақл эгалари туриши яхшидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Аввал сафда эркак кишиларни, сўнгра ўғил болаларни, сўнгра аёлларни туришини тавсия қилганлар”

ﻋﻦ ﺍﻟﻧﻌﻤﺍﻦ ﺒﻦ ﺒﺸﻴﺮ ﺮﺿﻰ ﺍﷲ ﻋﻧﻪ: ﻋﻦ ﺍﻟﻧﺑﻰ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﻗﺎﻞ: ﻟﻘﻤﻭﻦ ﺼﻔﻭﻔﻛﻡ ﺃﻭ ﻟﻴﺨﺎﻟﻔﻦ ﺍﷲ ﺒﻴﻦ ﻭ ﺟﻭﻫﻜﻡ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёки албатта, сафларингизни тўғри қилурсиз, ёки Аллоҳ юзларингизни қарама-қарши қилиб қўяр" дедилар. Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ ривоятида "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – сафларни худди камон ўқини тўғирлагандек тўғрилар эдилар" дейилган.


8 йил аввал 9032 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
8 йил аввал 50339 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
8 йил аввал 10811 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
8 йил аввал 36976 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
8 йил аввал 8488 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
8 йил аввал 13246 fiqh.uz