Намоздаги сано


Фарз, суннат, витр ва нафл намозларининг аввалги ракъатларида сано ўқиш суннат ҳисобланади. 

Бу ҳукмнинг далили қуйидагича:

 عَنْ أَبِي سَعِيدٍ  رضي الله عنه  قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه و سلم إِذَا قَامَ إِلَى الصَّلَاةِ بِاللَّيْلِ كَبَّرَ ثُمَّ يَقُولُ: «سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالَى جَدُّكَ، وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кечаси намозга турсалар, такбир айтар эдилар ва сўнгра: 

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табаарока исмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрук», дер эдилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Имом Термизий: «Ушбу ҳадис бу бобдаги энг машҳур ҳадисдир», деганлар. 

Ҳанафий ва ҳанбалий мазҳаблари санога ушбу дуони ўқишни ихтиёр қилганлар. Дуонинг маъноси:

«Аллоҳим! Сенинг Ўзингни поклаб ёд этаман ва Сенга ҳамду сано айтаман. Исминг муборак бўлди. Шаънинг олий бўлди. Сендан бошқа илоҳу маъбуд йўқ».

Санони имом ҳам, муқтадий ҳам, якка намозхон ҳам айтади.(“Баҳрур роъиқ” Намоз китоби).

Имом рукъуда турганида ёки жаҳрий қироат қилаётганида келиб қўшилган одам, такбири таҳримани айтади, лекин санони ўқимайди.

Имом саждада турганида ёки қаъдада ўтирганида келиб қўшилган одам, такбир ҳам айтади, санони ҳам ўқийди.

Қиёмда имомни топган киши, такбирни айтиб сано ўқийди. Агар имом жаҳрий қироат қилаётган бўлса, сано ўқимайди. Махфий ўқиётган бўлса, санони ўқийди. Агар имомни рукъу ёки саждада топиб, имомга етиб олшни имкони бўлса, санони ўқиб, имомга қўшилади. Етиб олмайдиган бўлса, тик турган ҳолатда такбирни айтади, сўнг иккинчи такбирни айтиб рукъу ёки саждага кетади. (Минҳатул холиқ алал баҳрир роъиқ). 

Биринчи ёки иккинчи ракъатга ета олмаган киши санони ўқимаган бўлса, қолдирган ракъатларни адо қилишга турганида сано, тааввуз ва басмалани ўқиб, давом эттиради.


8 йил аввал 11078 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
8 йил аввал 50319 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
8 йил аввал 10795 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
8 йил аввал 36960 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
8 йил аввал 8484 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
8 йил аввал 13242 fiqh.uz