Эътикофнинг фазилати ва ҳукмлари


“Эътикоф” луғатда “ушлаб қолиш”, “туриб қолиш” ва “лозим тутиш” деган маъноларни билдиради. Шариатда эса, пок шахснинг масжидда эътикоф нияти билан турганича айтилади. Эътикоф ўтиришни назр қилган кишига эътикоф ўтириш-вожиб амалдир.

Рамазондаги эътикоф – суннати муаккададир. Рамазондан бошқа пайтда эътикоф ўтириш эса – мустаҳабдир. Аллоҳ Ҳаж сураси 26–оятида шундай марҳамат қилган:

و طهر بيتى للطائفين و القائمين و الركع السجود

“Иккингиз байтимни тавоф қилувчилар, эътикоф ўтирувчилар ва рукуъ, сужуд қилувчилар учун покланг.”
Ушбу оятда Аллоҳ Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломларга берган амри ҳақида хабар беряпти. Байтуллоҳни бир неча тоифа ибодат қилувчилар учун поклаш лозимлигини айтиб, ўша ибодат қилувчи тоифалар ичида эътикоф ўтирувчиларни ҳам зикр қилмоқда. Демак, эътикоф Қуръонда зикр қилинган ибодат бўлиб, у Иброҳим (а.с) даврларидан буён бор.

عن عائشة رضى الله عنها قالت كان النبىّ ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ يعتكف العشر الاواخر
من رمضان حتى توفّاه الله ثم اعتكف ازواجه من بعده

Оиша (р.а).дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в) то Аллоҳ у кишини вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. Сўнгра у зотдан кейин завжалари ўтиришди.”

عن ابى هريرة رضى الله عنه قال كان النبىّ ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ يعتكف فى كل رمضان
عشرة ايام فلما كان العام الذى قبض فيه اعتكف عشرين يوما

Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в) ҳар Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирар эдилар. Вафот этган йиллари йигирма кун эътикоф ўтирдилар.”
Чунки у зот (с.а.в.) умри охирлаб қолганини сезиб, солиҳ амалларни кўпроқ қилишга ўтган эдилар. Жумладан, Расулуллоҳ (с.а.в) ҳар Рамазонда Қуръони Каримни Жаброил (а.с) дан бир марта ўтказар эдилар. Вафот этадиган йиллари эса икки марта ўтказиб олганлар.

Энди эътикофни фазли ҳақида сўз юритамиз:

عن بن عباس رضى الله عنه أن رسول الله ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال فى المعتكف
هو يعكف الذنوب و يجرى له من الحسانات كعامل الحسنات كلها

Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в) эътикоф ўтирувчи ҳақида: “У гуноҳларни ушлайди ва эътикоф ўтирувчи учун яхшиликларни барча яхшиликларни қилувчига ўхшатиб жорий қилади” дедилар.” Демак, эътикоф ўтирувчи учун ҳамма яхшиликларни қилаётганларга ёзилаётган (с.а.в)обга ўхшаш савоб ёзилади.

عن الحسين بن على رضى الله عنه عن النبىّ ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال من اعتكف
عشرا فى رمضان كان كحجتين و عمرتين

Ҳусайн ибн Али (р.а) дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в): “Ким Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирса, худди икки ҳаждек ёки икки умрадек бўлади” дедилар.
Эътикофда ўтириш учун ният қилиш фарз амал, дедик. Бунинг далили Расулуллоҳ (с.а.в) нинг:

إنما الاعمال بالنيات

“Амаллар ният билан эътиборлидир” деган сўзларидир.
Албатта холис ибодатларда ният шарт бўлади. Эътикофнинг энг ози бир кундир. Фақат кундузининг ўзини ният қилиб ўтириш дурустдир. Эътикоф ўтириш учун рўзадор бўлиш Абу Ҳанифа (р.а) наздида шартдир. Усиз эътикоф бўлмайди, дейдилар. Бунинг далили ушбу ҳадисдир:
Оиша(р.а) дан ривоят қилинади: “Эътикоф ўтирувчи учун бемор кўргани бормаслик, аёл кишига қўл тегизмаслик ёки қучоқламаслик, зарур бўлмаган ҳожат учун чиқмаслик суннатдир. Рўзасиз эътикоф йўқ. Жомеъ масжиддан бошқа жойда эътикоф йўқ.” Эътикоф ўтиришда рўза шарт, жомеъ масжид бўлиши шарт деганларнинг далили ушбу ҳадисдир.
Рўза шарт эмас деганларнинг далили ушбу ҳадисдир:

عن عمر بن الختاب رضى الله عنه قال يا رسول الله ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ إنى نذرت فى الجاهلية أن أعتكف ليلة فى المسجد الحرام فقال له النبىّ ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ أوف نذرك فاعتكف ليلة

Умар ибн Хаттоб (р.а) дан ривоят қилинади. У киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен жоҳилият даврида Масжидул Ҳаромда бир кеча эътикоф ўтиришни назр қилган эдим”, дедилар. Бас, Расулуллоҳ (с.а.в) у кишига: “Назрингга вафо қил. Бир кеча эътикоф ўтир” дедилар.
Жумҳур уламолар ҳам Абу Ҳанифа (р.а) нинг сўзларига қўшилиб, рўзасиз эътикоф йўқ, дедилар.


Энди эътикоф ўтирувчига мумкин бўлган ишлар ҳақида сўз юритамиз.

عن عائشة رضى الله عنها قالت كانت رسول الله ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ اذا اعتكف

يدنى الىّ رأسه فأرجله و كان لا يدخل البيت الا لحاجة الإنسان

Оиша (р.а)дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в) қачон эътикоф ўтирсалар, бошларини менга тутар эдилар, мен уни тараб қўяр эдим. Уйга инсон ҳожатидан бошқа нарса учун кирмас эдилар”. Расулуллоҳ (с.а.в) завжаларининг ҳужралари масжидга ёпишган эди. Оиша онамизнинг ҳужралари ҳам масжидга ҳамдевор бўлиб, эшигидан масжид ичига чиқилар эди. Пайғамбаримиз (с.а.в) эътикоф ўтирганларида ҳужра эшигидан туриб, муборак бошларини ичкарига киритар эдилар. Оиша (р.а) онамиз эса у зотнинг сочларига қараб, мой ва хушбўй суртиб қўяр эдилар. Уйга инсон ҳожати учун кирар эди, деганлари, таҳорат ушатгани, таҳорат ёки ғусл қилгани, деганларидир.

قالت صفية رضى الله عنها قالت كان رسول الله ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ معتكفا فأتيته ازوره ليلا فحدثته
ثم قمت الى بيتى فقام معى النبىّ ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ليقلبنى و كان مسكنها فى دار أسامة بن زيد

София (р.а) айтдилар: “Набий (с.а.в) масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Мен кечаси у кишининг зиёратларига келдим, бироз гаплашдим, сўнг уйим томон турдим. У киши мени кузатгани мен билан турдилар.” (У кишининг уйи Усома ибн Зайднинг масканида эди).
Ушбу ҳадисдан: Эътикоф масжидда бўлиши; Эътикоф ўтирган кишини хотини зиёрат қилса жоизлиги. Эътикоф ўтирган киши ўз зиёратчиси билан гаплашиши мумкинлиги, Эътикофдаги киши ўз олдига келган кишини кузатиши жоизлиги келиб чиқади.

عن بن عمر رضى الله عنه كان النبىّ ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ اذا اعتكف طرح له
فراشه او يوضع له سريره و راء اسطوانة التوبة

Ибн Умар (р.а) дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в) қачон эътикоф ўтирсалар, у кишига тавба устуни ортига тўшак солиб ёки сўри қўйиб берилар эди.” Пайғамбаримиз (с.а.в) масжидларининг устунларидан бирига “тавба устуни” деб ном берилишига сабаб, Табук урушига бормагани учун гуноҳкор бўлган саҳобий Каъб ибн Молик (р.а )ўзларини боғлаб қўйиб, гуноҳим кечирилмагунича туравераман, деб ётганларида Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилган учун эди. Ушбу ҳадисдан эътикоф ўтириш учун маълум жой таъйин қилиш жоизлиги, тўшак, сўри қўйиш мумкинлиги келиб чиқади.
Эътикофни ният билан бошлаган киши уни бузиб қўйса, бир кунига бир кун қазо қилади. Эътикоф ўтирган киши масжиддан бир соат беузр чиқса эътикофи бузилади. Эътикоф ўтирувчи масжид ичида еяверади, ичаверади, ухлайверади, сотаверади ва сотиб олаверади, лекин сотилган нарсани ҳозир қилмасдан. Эътикоф ўтирувчи жим ўтиравермайди, чунки сукут қилиб ўтириш бизнинг шариатимизда ибодат ҳисобланмайди. Лекин гуноҳлардан сукут қилиб, тилни тийиш ибодат ҳисобланади. Эътикоф ўтирувчи гапирса ҳам фақат яхши нарсаларни гапиради. Эътикофни ватий ботил қилади, агарчи кечаси ё эсдан чиқиб бўлса ҳам. Аёллар ўз уйларида эътикоф ўтиришади. Улар ўз эрларининг рухсати билан эътикоф ўтиришади, чунки Расулуллоҳ (с.а.в) нинг завжалари Оиша онамиз ўзлари ва бошқа бир неча Расулуллоҳ (с.а.в) нинг завжалари учун эътикоф ўтиришга Расулуллоҳ (с.а.в) дан изн сўраганлари ҳадисларда келган.


8 йил аввал 7479 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
8 йил аввал 50322 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
8 йил аввал 10801 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
8 йил аввал 36965 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
8 йил аввал 8486 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
8 йил аввал 13243 fiqh.uz