Эркак ва аёлнинг уруғлари пробиркада урчитилиб, кейин аёлнинг бачадонига жойлаштириш


Оилали бўла туриб, ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган эҳтиёжи шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар бу маънода ўзларини даволатишлари мубоҳдир.

Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам.
Эрнинг уруғлигини олиб, унинг хотини бачадонига қўйиб, урчитиш шариат бўйича жоиздир.
Эр-хотин икковларидан уруғликларини олиб, найчада урчитиб, сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир.
Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас.
Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида Ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Даволанаётган аёлга иложи борича муслима табиба қарасин.

Раис: Абдуллоҳ ибн Ҳумайд (касаллиги сабабли йўқ).
Раис ўринбосари: Муҳаммад Алий Ҳаркон.

Аъзолар:
1.    Абдулазиз ибн Боз,
2.    Муҳаммад ибн Солим ибн Абдулвадуд,
3.    Мустафо Зарқо,
4.    Муҳаммад Рашидий,
5.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Сабийл,
6.    Ҳусайн Махлуф (имзо қўймаган),
7.    Муҳаммад Рашид Қаббоний,
8.    Солиҳ бин Усаймин,
9.    Абдулмуҳсин Аббод,
10.    Ливоҳ Маҳмуд Шийс Хаттоб (қатнашмади),
11.    Муҳаммад Шозилий Найфар,
12.    Маҳмуд Саввоф,
13.    Абдулқуддус Ҳошимий (қатнашмаслик узрини айтди),
14.    Мабрук Авводий (қатнашмади),
15.    Абулҳасан Надавий (қатнаша олмаслик узрини айтди).

Мулоҳаза: Ушбу масала борган сари кўпроқ сўралиб бораётган масалалардан. Турли сабабларга кўра кишилар ичида сунъий урчитишга иши тушадиганлар кўпайиб бормоқдалар. Улар диний ишончлари ва масъулиятларидан келиб чиқиб гуноҳкор бўлиб қолмасликлари учун бу ишдан шаръий ҳукмни билишга уринадилар. Ушбу қарор эса, ўша талабни қондириш учун, кишиларга тўғри йўл кўрсатиш учун хизмат қилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
1 ўн йил аввал 7483 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
8 йил аввал 5802 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
8 йил аввал 10917 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...