Бўлимлар
Атама номи Атама
истинжо «Истинжо» луғатда «ахлат кетказиш»дир. Фуқаҳолар истилоҳида эса, нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга «истинжо» дейилади.
намоз Намоз арабчада «Салот» дейилиб, луғатда «яхшиликка дуо» маъносини англатади. Шариатда эса: такбир ила бошланиб, салом бериш ила тугайдиган, махсус шартлари бор гаплар ва ишлар намоздир. Исро кечасида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларидан олдинроқ беш маҳ...
Бомдод Бомдод - (форс.), салотал-фажр, салот ас-субҳ - беш маҳал ўқиладиган намознинг бири. 2 ракаат суннат, 2 ракаат фарз ўқилади. Б. намози тонг ёришгани(субҳ)дан бошлаб то кун чиққунга қадар адо этилади (яна қ. Намоз).
субҳи козиб Тонгда ёруғлик пастдан юқорига кўтарилиши «субҳи козиб» ёки «фажри козиб» дейилади. Яъни, «ёлғончи тонг» дегани. Субҳи козиб вақтида саҳарлик вақти тугамаган бўлади.
субҳи содиқ Тонгда ёруғликнинг уфқ бўйлаб кўндалангига тарқалиши билан бўлади. Буни «субҳи содиқ» ёки «фажри содиқ», яъни, «рост тонг», дейилади. Ана шунда оғизни беркитиш вақти кирган бўлади. Ундан кейин саҳарлик қилиш мумкин эмас. Чунки, Бомдод намозининг вақти кирган бўлади.
пешин намози Қуёш осмон қорнидан заволга кетгандан сўнг ўқиладиган намоз. Заволни билиш учун текис жойдаги бирор нарсанинг соясига назар солиш керак. Агар соя қисқариб борса, заволдан олдинги вақт бўлади. Агар соя тўхтаб турса, қиём вақти бўлади. Агар соя узая бошласа, завол вақти бўлади.
аср намози Ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгандан то қуёш ботгунча ўқиладиган намоз.
шом намози Қуёш ботгандан то шафақ йўқолгунга қадар ўқиладиган намоз.
хуфтон намози Шафақ йўқолгандан то Бомдод намозининг вақти қиргунга қадар ўқиладиган намоз.
азон «Азон» луғатда «билдириш» маъносини англатади. Шариатда эса, фарз намознинг вақтини махсус қавл ила билдиришга «азон» дейилади. Азон айтиш ҳижрий биринчи санадан бошланган. Аввал бошда мусулмонлар масжидда тўпланишар, намоз вақтини кутиб ўтиришар, вақт бўлганда эса, намоз ўқир эдилар.
таржийъ «Таржийъ» сўзи луғатда «қайтариш» маъносини англатади. Амалда эса, азондаги «ашҳаду»дан бошланадиган жумлаларни аввал ўзи эшитадиган даражада ичида айтиб олиб, кейин баланд овоз билан айтишдир.
Аллоҳу Акбар Аллоҳ улуғдир. Аллоҳ ҳар бир нарсадан буюкдир. У зот ўзига нисбат берилган номуносиб нарсалардан улуғдир.
Ашҳаду аллаа илааҳа Иллаллоҳ Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳу маъбуд йўқ, деб гувоҳлик бераман.
Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ Муҳаммад, Аллоҳнинг Расули эканлигига гувоҳлик бераман.
ҳайя алас солаҳ Намозга келинглар, шошилинглар.