шарт
|
Бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўшандан ташқарида бўлган нарса шартдир. Мисол учун, тоҳарат намознинг шартларидан биридир. Тоҳарат бўлмаса, намоз вужудга келмайди. Аммо тоҳарат намоздан ташқарида қилинади.
|
рукн
|
Бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўшандан бир бўлак бўлган нарсадир. Мисол учун, сажда намознинг рукнларидан биридир. Сажда бўлмаса, намоз вужудга келмайди. Шу билан бирга, сажда намознинг бир бўлаги бўлгани учун, унинг ичида қилинади.
|
адо
|
Қилиниши лозим бўлган нарсани шариатда белгиланган вақтда қилишни «адо» дейилади.
|
қазо
|
Қилиниши лозим нарсани белгиланган вақтидан кейин қилишни «қазо» дейилади.
|
Зоҳирур ривоя
|
Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг кучли қавллари.
|
Шайхони – Икки Шайх
|
Имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳилар.
|
Торафони – Икки Тараф
|
Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳилар.
|
Соҳибони – Икки Соҳиб
|
Имом Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар.
|
Соний – Иккинчи
|
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи.
|
Солис – Учинчи
|
Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи.
|
асҳобларимиз
|
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний
|
машойихлар
|
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳини кўрмаган уламолар
|
Содруш шарийъа
|
Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи
|
Ал-Вишоҳ
|
Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийнинг китоби
|
Таъдилул улум
|
Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийнинг китоби
|