Бўлимлар
Атама номи Атама
Руқайёт Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳининг китоби
амолий китоблар «Амолий» имлонинг жамъидир. Бунда, мужтаҳид ўтирганда унинг атрофига шогирдлари қоғоз-қаламларини олиб ўтиради. Сўнг, олим илмда Аллоҳ унга билдирган нарсани ёддан гапиради. Шогирдлар уни ёзиб боради. Кейин, ёзган нарсаларини жамлаб китоб қиладилар. Ана ўшани «имло» ёки «амолий» деб атайдилар. Ўтган...
Ҳанафий мазҳабидаги учинчи даражадаги китоблар Фатволар ва воқеъалар китоблари. Бунда кейин келган мужтаҳидлар мазҳабнинг аввалги мужтаҳидларидан ривоят келмаган масалаларда ўзларидан савол сўралганда берган жавоблари йиғилган бўлади.
кейин келган мужтаҳидлар Абу Юсуф ва Муҳаммад ҳамда улардан сўнг келганларнинг асҳобларидир. Улар кўпчилик бўлиб, хабарлари табақот китобларида келган.
Навозил Абу Лайс Самарқандийнинг китоби. Бунда кейин келган мужтаҳидларнинг фатволари жамланган.
Мажмаъул навозил Нотифийнинг китоби
Воқеъот Нотифийнинг китоби. Шу номда ас-Содр аш-Шаҳид ҳам китоб ёзган.
ал-Муҳийт Розийиддин Сарахсий китоби
фарз Шариат жазм ила, шубҳасиз ва қатъий далил билан талаб қилган иш фарздир.
вожиб Шариат жазм ила, аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир
суннат Шариат жазм бўлмаган ҳолда талаб қилган, уни қилган одам савоб олиб, қилмаган мазаммат қилинмайдиган амал «суннат» дейилади.
ҳаром Ҳаром - (араб. - ман қилинган, тақикланган) - шариатда ҳеч қандай шубҳасиз, очиқ- ойдин равишда ман қилинган нарса. Арақ, нажосат тушган сув каби ичимликлар, чўчқа гўшти, Аллоҳнинг исми айтилмай сўйилган ҳайвонлар гўшти, эркак кишиларга ипак кийимлар ва никоҳида бўлмаган шахс ила жинсий алоқада бўли...
макруҳи таҳримий Ҳаром ҳисобланадиган макруҳ. Шариат (оҳод хабарларда) қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса макруҳи таҳримий бўлади. Бунга бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёки совчилиги устига совчилик қилиш, эркакларнинг ипак ёки тилло истеъмол қилиши каби ишлар мисол бўлади. Ҳана...
макруҳи танзиҳий Озодалик макруҳи. Шариат тарк қилишни жазм бўлмаган ва уқубат тайин қилмаган ҳолда талаб қилган нарса макруҳи танзиҳийдир. Бунга мушук ва йиртқич қушлар теккан сувдан тоҳарат қилиш, суннати муаккада ишларни тарк қилишлар мисол бўлади.
мубоҳ Шариат томонидан мукаллаф кишига қилиш ёки қилмаслик ихтиёри тенг берилган нарса мубоҳдир. Емоқ ёки ичмоққа ўхшаш нарсалар. Ҳаромлиги ёки манъ қилингани ҳақида ҳукм келмаган барча нарсалар мубоҳдир. Мубоҳ нарсани қилганга ҳам, қилмаганга ҳам савоб ҳам, итоб ҳам йўқ. Аммо мубоҳ нарсани қилмаслик ҳал...