Бўлимлар
Атама номи Атама
камон ўқи етадиган жой энг қисқа масофа 184.80 метр.
махси Махси–маълум ва машҳур оёқ кийими. У оёқни тўпиғидан юқорисигача яхшилаб беркитиб туради. Совуқдан ва турли нопокликлардан сақлайди. «Махси» деб номланмаса ҳам, унинг мазкур сифатларига эга бўлган оёқ кийимлари махси ҳукмида бўлади.
масҳ «Масҳ» сўзи луғатда қўлни бир нарсанинг устидан силаб ўтказишга айтилади. Шаръий истилоҳда эса, сув билан ҳўлланган қўлни махсус оёқ кийимининг махсус жойидан махсус замонда силаб ўтказишга «махсига масҳ тортиш» дейилади.
чориқ Совуқда махсининг устидан кийиладиган нарса
фарсах 5544 метр масофа
жавроб «Жавроб» сўзи асли «кавроб» бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб қолган экан. «Қомусул Муҳийт» ва «Лисонул Араб» номли энг мўъ-тамад луғат китобларда айтилишича, «жавроб» кишининг оёқларига ўраладиган нарса экан. Буни машҳур уламолардан Тийбий ва Шавконий ҳам тасдиқлашган.
тахтакач «Тахтакач» деганда, аслида, суяк синганда ёки бирор жойи чиққанда икки тарафдан тахта ёки шунга ўхшаш нарсани қўйиб боғлашга айтилади. Аммо, умуман, жароҳатни боғлаш ёки тўсиб қўйишлар ҳам шунга киради. Гипслаб қўйиш, ярага бирор нарсани ёпиштириб қўйишлар шу жумладандир.
истеҳоза Фиқҳий таъриф бўйича «Истеҳоза» аёл кишининг раҳмидан одат(ҳайз ва нифос)дан ташқари қон оқишидир.
соҳиби узрлик Доимий ел келадиган, бурни қонайдиган, жароҳат ва турли хил тошмаларидан доимий сув чиқиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, бавл томчилаб турадиган ёки аёллардаги шамоллаш туфайли ҳидли суюқликлар ёки истиҳоза келиб турадиганларни узр соҳиблари, деб айтилади
нажас Нажас покнинг зиддидир. Шаръий эътиборда ифлос саналган нарса нажас бўлади.
муқтадий Имомга иқтидо қилувчи
ҳақийқий нажосат Луғатда: қон, сийдик каби айни ифлос нарсадир. Шариатда: намозни манъ қиладиган ифлослик ҳақийқий нажосатдир.
ҳукмий нажосат Бу, аъзоларга ориз маънавий ҳолат бўлиб, намозни манъ қилади. Унинг кичик бетоҳаратлиги тоҳарат қилиш билан, катта бетоҳаратлиги ғусл билан кетади. Ҳақийқий нажосат: енгил, оғир, қуруқ, ҳўл, кўринадиган ва кўринмайдиган турларга бўлинади. Намозхон учун бадан, кийим ва макондан нажосатни кетказиш в...
енгил нажосат Енгил нажосатнинг «енгил» деб аталишига сабаб уларнинг нажаслиги ҳақида ривоятлар ҳар хил келганидир. Баъзилари «нажас» деса, бошқалари «нажас эмас» деган. Нажаслиги ғолиб бўлган. Шунинг учун, уни «енгил нажосат» дейилган.
оғир нажосат Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса «оғир нажосат» ҳисобланади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиганларнинг тезаги ва сийдиги, агар таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак ташламайдиган уй ўрдаги ва ғози ҳамда товуққа ўхшаш паррандаларнинг тезаги, ўлимтикнинг гўшти...