Бўлимлар
Атама номи Атама
ҳижрат Ҳижра - ҳ и ж р а т (араб. - кўчиб ўтиш) -Муҳаммад (сав) ва тарафдорларининг Маккадан Мадинага кўчиши. Ўз диний таргаботларини Маккада бошлаган Муҳаммад (сав) Қурайш мушрикларининг унга нисбатан душманлиги кучайиши, вазиятнинг огарлашиши натижасида 622 й. сафдошлари билан Мадинага кўчганлар. Кўчиш б...
ҳижрий йил Муҳаммад алайҳиссаломнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари (кўчишлари)дан ҳисоблана бошланган ва 622 милодий йилнинг 16 июлидан амалга киритилган сана (йил) номи. Ҳижрий йил халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу томонидан 17/638 йилда жорий этилган.
ҳифз хотира, ақл-заковат, эслаш, ёдда сақлаш.
ҳоким ҳал қилувчи, ҳакам.
ҳофиз 300 мингдан зиёд ҳадисларни ёд олган ва уларнинг ровийларини билган шахс.
ҳошия китобларнинг ён тарафига ёзилган шарҳлар, қўшимча ва изоҳлар.
ҳужжат барча ҳадисларни билган аллома
Аллома Саъдуддин Масъуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Тафтазоний Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг тўлиқ исми Саъдуддин Масъуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Тафтазонийдир.  Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг ҳаётини синчиклаб ўрганган олимларнинг таъкидлашларича, у киши ҳижрий 722, милодий 1322 йили сафар ойида, Мовароуннаҳрнинг машҳур шаҳарларидан...
Азудуддин Абдурроҳман ибн Рукниддин ­Абдулғаффор Бакрий Шабонгарий Ийжий Азудуддин Ийжий номи билан машҳур бўлган бу аллома Шерозга қарашли Ийж деган жойда туғилиб ўсган. У киши қози Байзовийнинг шогирдлари билан бирга бўлган. Айниқса, Байзовийнинг бош шогирдларидан бўлмиш Зайниддин Ҳангий раҳматуллоҳи алайҳидан кўп нарсларни ўрганган. Кўпроқ Султонияда яшаган. Азудуддин...
Ахлоқу Азудуддин Шайх Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Ахлоқ борасидаги кўплаб китоблардан мухтасар қилинган бу китоб тўрт мақоладан иборат. Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳининг баъзи шогирдлари бу китобни шарҳ ҳам қилишган.
Одобул аллома Шайх Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китобни баъзи олимлар шарҳ қилганлар.
Ашарут таворих Шайх Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу халойиқнинг яратилишидан бошланган мухтасар тарих китобидир. 
Жавоҳирул Калом Шайх Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳининг китоби.  Муаллиф калом илмига оид бу китобини Исфаҳонда таълиф қилган.
Ал-Фавоидул-Ғиёсия Шайх Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Балоғат ва фасоҳатга оид бу китобни Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳи «Мифтоҳул улум» китобининг учинчи қисмидан мухтасар қилган.
Ал-Мавоқиф Шайх Абдурроҳман Аҳмад Абдулғаффор Азудуддин ал-Ийжий раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китоб илми каломга оид энг машҳур китоблардан бири ҳисобланади. «Ал-Мавоқиф»ни бир неча олимлар шарҳ қилганлар.