Бўлимлар
Атама номи Атама
шариат тўғри йўл; остона ва сув ичиш жойи, диний ҳукмлар мажмуи; ҳар бир самовий диннинг барча ахлоқий, эътиқодий ва ҳуқуқий нормалари мажмуи.
шариф олижаноб, аслзода, эъзозли, қадрли.
шарҳ изоҳ.
шафоат ҳимоя қилиш; бошқа бировга қўшилиб, унга ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун сўраш. Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар, олимлар ва қориларнинг қиёмат куни гуноҳкор бандаларни Аллоҳдан ўтиниб кечирим сўраши.
шаҳодат гувоҳлик; бирон нарса юзасидан гувоҳлик кўрсатмаси.
ширк Аллоҳнинг илоҳиётда шериги бор деб эътиқод қилиш. Яъни, Аллоҳга ишониш билан бирга Унга илоҳликда бошқа жонли ва жонсиз нарсаларни баробар қилиш.
шоҳид гувоҳ.
эҳсон астойдиллик, виждонлилик, самимийлик, риёкорликнинг зидди.
эътиқод ишонч, ишониш; кўнгилда тасдиқлаш; имон, дилдан эътироф этиш, қалбда тасдиқлаш; ихлос.
ярҳамукаллоҳ Аллоҳ сизга раҳм қилсин.
яҳудий Мусо алайҳиссаломга имон келтирган уммат.
қабзият ич кетиши, қорин оғриши.
қабиҳ жирканч, ярамас; дағал; қўпол; ахлоқсиз; инсонийлик меъёрларига зид; разил.
қавм жамоа, уруғ, қабила.
қадар пешонага битилган нарса, Алмийсоқда ҳукм қилинган ишлар.