қазои қадар
|
пешанага ёзилган нарсанинг ижро этилиши.
|
қаландар
|
дунё роҳатларидан воз кечиб, суфийлик йўлини тутган, келажак ва бугунги кун ташвишларини бутунлай унутган, фақирлик, хокисорлик ва маломатни ўзи учун шиор қилиб танлаган, жамоа одатини тарк этган, тасаввуф йўлига кириб дарбадарлик ва хайр-эҳсон билан кун кечирувчи.
|
қаср намози
|
90 км.дан ортиқ масафога сафар қилган киши тўрт ракаатлик фарз намозларни икки ракаат қилиб ўқиши.
|
қиёмат
|
инсонларнинг ўлгандан сўнг қайта тирилиш куни, бу дунё тугагач, у дунёда ҳамма тирилиб, сўроққа тўпланадиган кун; охират, маҳшар.
|
қироат
|
Қуръон оятларини тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўзига хос оҳангда ўқиш.
|
қози
|
тайин қилувчи, ҳукм чиқарувчи, шариат ҳукмларини тайинловчи.
|
қойим
|
турувчи, ишни тадбир қилиб бошқарувчи
|
қомусий олим
|
илмнинг барча турларидан хабардор бўлган аллома.
|
Қурайш
|
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қабилалари.
|
Қуръон
|
Аллоҳнинг Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилган китоби; Аллоҳнинг каломи; илоҳий китоб.
|
ғазот
|
жанг, уруш, маърака.
|
ғайб
|
йўқлик, барча кўринмас нарсалар, келажак, ғоиблик, инсон сезги аъзолари билан ҳис эта олмайдиган, билиш имконлари билан идрок эта олмайдиган ҳодисалар.
|
ғайридин
|
бошқа динга эътиқод қилувчи, бошқа диндаги киши.
|
ғани
|
бой, бадавлат.
|
ғариб
|
бегона, бечора (санаднинг битта табақасида бўлса ҳам бир киши ёлғиз ривоят қилган ҳадис)
|