Бўлимлар
Атама номи Атама
Ал-Ақоид ал-Азудия Шайх Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Ақийда илмига оид бу китоб. Ушбу китоб Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳи ёзган охирги китобидир.
Зиёуддин Абдуллоҳ ибн Саъдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Усмон Қазвиний Бу зот ҳам катта олим бўлган, жуда кўплаб шогирдларни тарбиялаган. Уларнинг ичида Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳам бўлган.
Қутбуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий Бу устоз турли илмларда пешқадам бўлган. У киши таълиф этган машҳур китоблар қуйидагилар:1. «Шарҳуш Шамсия».2. «Шарҳул Матолеъ».3. «Шарҳул Ҳовий».4. «Ҳошиятул Кашшоф». Яна бошқа кўпгина китоблари бор.
Насимиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саъийд ибн Масъуд ибн Муҳаммад ибн Али Найсабурий Бу зот ҳам илмнинг турли соҳаларида пешқадам олим бўлган. Маккаи Мукаррамада ўн олти йил яшаган. У кишининг машҳур китоблари:1. «Шарҳи Саҳиҳул Бухорий».2. «Шарҳут танбийҳ».3. «Шарҳу мухтасари танбийҳ».4. «Шарҳул асонийд фий ривоятил кутуби вал масонийд&...
Аҳмад ибн Абдулваҳҳоб Қувсий Бу зот асли мисрлик бўлган, аммо кўп ўлкаларга, жумладан, Мовароуннаҳр диёрларига ҳам сафар қилган. Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи у кишига мазкур сафарлари давомида шогирд бўлган.
Талхийсу Кашшоф Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби имом Замахшарийнинг машҳур «Кашшоф» тафсирининг мухтасаридан иборатдир. Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг бу китобини Самарқандда ҳижрий 789 йилнинг рабиъул аввал ойида бошлаб, ўша йилнинг ўзида тамомлаган.
Кашфул асрор ва уддатул аброр Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби форс тилидаги тафсирдир.
Арбаъийн фил ҳадис Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Китобнинг номидан ҳам кўриниб турибдики, алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мавзудаги қирқта ҳадисларини жамлаган.
Рисолатун фил икроҳ Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби бировни мажбурлашга оид ҳадислардан иборатдир.
Фатавои ҳанафия Саъдуддин Масъуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи бу китобни Ҳиротда ҳижрий 759 йилда ёзишга киришган. У киши Ҳиротда ўзи чиқарган фатволарни жамлаб, ушбу китобга жойлаган.
Шарҳу Фароизи Сажовандий Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китоб ҳанафий мазҳабининг уламоларидан бўлмиш имом Сирожуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Абдуррашид Сажовандий Ҳанафийнинг мерос илмига оид китобига ёзилган шарҳдир. Ушбу китоб «Фароизу Сирожия» номи билан ҳам машҳур бўлиб, ҳозиргача дар...
Ал-Мифтоҳ Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби.  Бу китоб шофеъий мазҳабидаги фуруъул фиқҳ китобидир. 
Мухтасари шарҳи талхийси Жомеъил кабир Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби.  Бу китоб шофеъий фиқҳига оид машҳур «Жомеъул кабир» номли китобга ёзилган шарҳнинг қисқартирилган шаклидир.
Ат-Талвийҳ фий кашфи ҳақоиқит танқийҳ Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби шайх Содрушшарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорийнинг «Танқийҳул усул» китобига битилган шарҳдир. Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг бу китобини Гулистонда, ҳижрий 758, милодий 1357 йили зулқаъда ойининг йигирма тўққизинчи к...
Шарҳи шарҳил мухтасар ъала китоби мунтаҳал суаал вал амал фий илмай ал-усул вал жадал Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби Ибн Ҳожиб Моликий раҳматуллоҳи алайҳининг китобига шарҳдир. У Миср ва Ҳиндистонда чоп этилган.