Бўлимлар
Атама номи Атама
Аҳмад ал-Жожаний Фақиҳ Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Жожаний  Жожан қишлоғидан. Бу киши Бухоронинг «Дарб ал-ҳадид» («Темир дарвоза») маҳалласида яшаб, Имом Абу Бакр ибн Фазл мадрасасида дарс берганлар. Бухоро, Ҳижоз ва Ироқ муҳаддисларидан ҳадислар ёзиб олганлар. Фақиҳ Тоҳир ал-Ҳурайсий...
Муҳаммад ал-Жоварсоний Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Бакр ал-Жоварсоний Бухорода яшаган олимлардан. Бу киши зоҳид, тақводор ва доим ибодат билан машғул бўлиб, нафл намозларини кўп ўқирдилар. Кўзлари ожиз эди, аммо юз мингдан кўпроқ ҳадисни ёддан айтиб берардилар. Абу Яҳё ал-Ҳаммоний, Ҳусайн ибн Али ал-Жуъфий ва Саъид ибн О...
Жубун арабча сўз бўлиб, пишлоқ деган маънони англатади.
Исҳоқ ал-Жубуний Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Жубуний Бухоронинг машҳур олимларидан бўлиб, Бухородаги Масжиди Калон жомеъ масжидида имом-хатиб эдилар. Пишлоқ тайёрлаб сотганлари учун «Жубуний» (Пишлоқчи) тахаллусини олганлар. «Устоз» номи билан танилган Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Сиба...
Исҳоқ ал-Хатиб Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Хатиб ҳам Бухоро аҳлидан бўлиб, «Ал-Жубуний» номи билан танилган эдилар. Бухородаги Масжиди Калон жомеъ масжидида имом-хатиб ва ҳанафий мазҳаби фақиҳларидан эдилар. Ҳаж қилгандан сўнг Бағдодга келиб, Муҳаммад ибн Ҳамдавайҳ ал-Марвазий, Абдуллоҳ ибн...
Солиҳ ал-Жижорий Абу Шуайб Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Жижорий Бухоронинг Жижор номли қишлоғидан бўлиб, бу нисбат билан машҳур эдилар. Бу кишидан қози ва раис Абу Тоҳир ал-Исмоилий ҳадис ривоят қилганлар.
Жадид арабча сўз бўлиб, янги деган маънони англатади
Муҳаммад ал-Бухорий ал-Жадидий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдак ал-Бухорий ал-Жадидий  (Бухорода «Сиккат ул-жадид» (Янги кўча) деб номланган кўча бор) шу кўчадан. Бухоро аҳлидан. Имом ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳаммад ал-Жаъфарий Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал-Жаъфарий Бухоро аҳлидан. Бу киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакиларининг ўғли Жаъфар ибн Абу Толиб ат-Тайёрнинг авлодларидан бўлганлари учун ушбу нисбат берилган. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Идрис ал-Жаржароий ал-Ҳофиздан таъл...
Ал-Жуъфий Пайғамбар алайҳиссалом замонларида Жуъфий ибн Саъд ал-Ашира қабиласи бўлган. Бу шу қабилага берилган нисбат.
Абдуллоҳ ал-Жуъфий Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Жуъфий Бухоро аҳлидан бўлиб, «ал-Муснадий» тахаллуси билан маълум ва машҳур эдилар. Ёшликларидан қайси ҳадисни ўқисалар, унинг санадини сўраб суриштирганлари учун «ал-Муснадий» тахаллусини олганлар. Бу киши Бухоронинг муҳаддис олимлари...
Муҳаммад ал-Жуъфий ал-Бухорий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғира ал-Жуъфий ал-Бухорий «Саҳиҳ ул-Бухорий» китобини таълиф қилганлар. Бу кишининг боболари Муғира мажусий эдилар. Муғира юқорида номлари зикр қилинган ал-Муснадийнинг боболари, яъни Ямон ал-Жуъфий қўлида мусулмон бўлганлиги учун у...
Умар ал-Муқри ал-Жаннотий ал-Бухорий Абу Ҳафс Умар ибн Халаф ал-Ғаззол ал-Муқри ал-Жаннотий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Саъид ар-Розий ва Абу Наср ал-Калободийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз таълим олганлар.
Яъқуб ал-Жандий Яъқуб ибн Ширин ал-Жандий  Бу зот қози, фозил ва қатъиятли кишилардан эдилар. Чиройли шеърлар ҳам ёзганлар. Ҳижрий 348 (милодий 960) йилда Абдулкарим Ас-Самъоний билан бирга Хоразмдан Бухорога элчи бўлиб келганлар. Кейинчалик Самарқандга кетганлар.
Аҳмад ал-Жандий Абу Наср Аҳмад ибн Фазл ал-Жандий - Жанд қишлоғи имомларидан. Тафсир ва ҳадис илмида, маърифат илмида пешқадам эдилар. Абу Бакр ибн Абу Исҳоқ ал-Калободийнинг суҳбатдошларидан[1].  [1] Турки жандий мозори Бухорода машҳур бўлиб, ҳозир ҳам сақланган.