Аҳмад ас-Сулаймоний ал-Пайкандий
|
Абул Фазл Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ал-Пайкандий кўп ҳадисни ёддан билувчи эдилар. Илм талабида Ироқ, Шом ва Мисрда бўлиб, тўрт юздан ортиқ кичик ҳажмли китоб ёзганлар. Ҳар ҳафта бир китоб битиб, жума куни Бухородаги Масжиди Калон жомеъ масжидига олиб келиб, у ерда ҳозир бўлган кишиларга ўқиб...
|
Усмон ал-Пайкандий
|
Абу Амр Усмон ибн Али ал-Пайкандий солиҳ имом ва ишончли муҳаддислардан. Оталари пайкандлик бўлиб, ўзлари ҳижрий 465 (милодий 1073) йилнинг шаввол ойида Бухорода туғилганлар. Сарахсда Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Сарахсийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Қози Абул Хаттоб ат-Табарий ва Абу Муҳамма...
|
Муҳаммад ал-Пайкандий
|
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Пайкандий Пайкандда имом-хатиб эдилар. Бағдодга бориб, у ернинг машҳур муҳаддисларидан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 372 (милодий 983) йили Пайкандда вафот этганлар.
|
Тобиша
|
– Бухоро қишлоқларидан.
|
Абдураҳмон ал-Бухорий ат-Тобиший
|
Абул Фазл Абдураҳмон ибн Зарнак ал-Бухорий ат-Тобиший Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Бакр ибн Муҳаммад ат-Тобишийнинг оталаридир. Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий, Абу Жаъфар Абдуллоҳ ал-Муснадий ва Бакр ибн Халафдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 257 (милодий 872) йилнинг рабиъул охир ойига тўр...
|
Тодиза
|
– Бухоро қишлоқларидан.
|
Ҳасан ат-Тодизий ал-Бухорий
|
Абу Али Ҳасан ибн Заҳҳок ат-Тодизий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Ужайф ибн Одам ал-Бухорий, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ал-Бухорий ва Асбот ибн Ясаъдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Муқри ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 326 (милодий 939) йилнинг шаъбон ойида в...
|
Тарохий
|
– Бухоро қишлоқларидан.
|
Муҳаммад ат-Тарохий ал-Бухорий
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ат-Тарохий ал-Бухорий Тарохий қишлоғидан. Ҳижрий 350 (милодий 962) йил зулҳижжа ойининг охирида вафот этиб, муҳаррам ойининг биринчи кунида дафн қилинганлар.
|
Али ат-Тарикотий ал-Бухорий
|
Абул Қосим Али ибн Аҳмад ат-Тарикотий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Саройда тарикотни, яъни меросни тақсимлаб берувчи бўлганлар. Шунинг учун «Тарикотий» деб нисбат берилган. Ҳижрий 409 (милодий 1019) йили Балхда вафот этганлар.
|
Турновад
|
– Бухоро қишлоқларидан.
|
Абу Ҳомид ал-Муаддиб ат-Турновадий
|
Абу Ҳомид ибн Исо ал-Муаддиб ат-Турновадий Турновад қишлоғидан бўлиб, адиб ва шоир эдилар.
|
Жаржароё
|
Дажла дарёсига яқин шаҳар бўлиб, Бағдод ва Восит оралиғида жойлашган.
|
Муҳаммад ал-Жаржароий ал-Ҳофиз
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Идрис ал-Жаржароий ал-Ҳофиз Бухорода яшаганлар. Бу киши ҳофиз ал-ҳадис, ишончли муҳаддис, ҳуснихатлари чиройли хаттот эдилар; хайрли ишларга доимо бош-қош бўлар ва кўп рўза тутардилар. Илм талабида Бухорога келгунларига қадар Абу Бакр Аҳмад ибн Иброҳим ал-Исмоилий, Абу Аҳм...
|
Аҳмад ал-Бухорий
|
Абу Наср Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Бухорий Бухоро фақиҳларидан. Бағдодда яшаб, фиқҳ илми билан шуғулланар эдилар. Вафотларига қадар фатво соҳиби бўлганлар. Бағдоддаги «Мансур» жомеъида дарс берардилар. Ҳижрий 449 (милодий 1058) йилнинг ражаб ойида вафот этиб, «Боб ал-ҳарб» қ...
|