Ҳайдар ал-Бухорий ал-Жунайдий
|
Абу Муҳаммад Ҳайдар ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал-Жунайдий Бухоро аҳлидан бўлиб, машҳур олимлардан. Ҳотам ибн Аҳмад ас-Сайрафий ал-Бухорий ва Абу Муҳаммад Абдураҳмон ар-Розийдан ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан эса Абу Саъд ал-Идрисий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар ва шундай деганлар: «Ҳи...
|
Аҳмад ал-Жуволиқий ал-Бухорий
|
Абу Исмат Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Жуволиқий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, бу нисбат билан машҳур эдилар. Ҳижрий 372 (милодий 983) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.
|
Жизохишт
|
Бухоро қишлоқларидан.
|
Умар ал-Бухорий ал-Жизохиштий
|
Абу Муслим Умар ибн Али ал-Бухорий ал-Жизохиштий Бухоронинг Жизохишт қишлоғидан. Бу киши ҳадис илмининг ҳофизларидан эдилар. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Жибол ва Кур ал-Аҳвозда бўлиб, у ердаги улуғ машойихлардан, Бухорода Абдулкарим ал-Калободий (Гулободий) ва бошқа олимлардан таъли...
|
Аҳмад ал-Муаззин ал-Бухорий ал-Ҳозимий
|
Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Муаззин ал-Бухорий ал-Ҳозимий бухоролик олимлардан бўлиб, бу нисбат билан машҳурдирлар. Бу киши Бағдодга бориб, у ерда ҳадиси шарифдан дарс олганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ал-Ҳозимий Бухоронинг машойихларидан. Вазир...
|
Ҳаддод
|
арабча сўз бўлиб, темирчи деган маънони англатади.
|
Тоҳир ас-Суфий ал-Бухорий ал-Воиз
|
Абу Абдуллоҳ Тоҳир ибн Муҳаммад ас-Суфий ал-Бухорий ал-Воиз Бухоро аҳлидан бўлиб, ал-Ҳаддодий номи билан танилган эдилар. Нахшабнинг Базда қишлоғида яшаганлар. Ота-боболари темирчилик билан шуғулланганликлари сабабли «ал-Ҳаддодий» тахаллусини олганлар. Бу киши «аз-Зуҳд ва...
|
Аҳмад ал-Муқри ал-Ҳаззо ал-Бухорий
|
Абу Амр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Муқри ал-Ҳаззо ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарабрий, Абу Бакр Аҳмад ибн Абдулвоҳид ва Абу Саъид Бакр ибн Мунирдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 360 (милодий 972) йилнинг жумодул...
|
Мансур ал-Ҳарбий ал-Бухорий ал-Муҳтасиб
|
Абу Наср Мансур ибн Муҳаммад ал-Ҳарбий ал-Бухорий ал-Муҳтасиб Бухоро олимларидан. Фарғонада қозилик қилганлар, кейинчалик Бухорода муҳтасиб (шариатга хилоф ишларни текширувчи) бўлиб ишлаганлар. Муҳаммад ибн Юсуф, Абу Наим Абдулмалик ибн Муҳаммад ал-Астрободий, Аҳмад ибн Сулаймон ад-Димашқи...
|
Муҳаммад ал-Бухорий ал-Ҳарбий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Бухорий ал-Ҳарбий ҳам Бухоро аҳлидан. Катта боболарининг исмлари Ҳарб бўлганлиги учун бу кишига шу нисбат берилган. Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Бағдодий, Фазл ибн Бисом ва Иброҳим ибн Маъқалдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофи...
|
Саъид ал-Ҳараший
|
Абу Зайд Саъид ибн Рабиъ ал-Ҳараший Бухоро шайхларидан. Муғира ибн Шуъбадан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Зайднинг боболари Зирора ибн Авфнинг котиби бўлганлар.
|
Абу Муҳаммад ал-Ҳарамий ал-Пайкандий
|
Бухоролик Абу Муҳаммад ал-Ҳарамий ал-Пайкандий - Ал-Ҳарамий (Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билганлари учун берилган нисбат) нисбати билан машҳурдирлар. Балхда яшаганлар. Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий, Ҳасан ибн Умар, Қутайба ибн Саъид, Иброҳим ибн Мунзир ва Х...
|
Муҳаммад ал-Ҳассоб ал-Бухорий ал-Фароизий
|
Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Ҳассоб ал-Бухорий ал-Фароизий ҳисоб ва муқаддарот (математика) илмига моҳир эдилар. Шунинг учун ушбу нисбат берилган. Ҳижрий 339 (милодий 951) йилнинг зулқаъда ойида вафот этганлар. Бу киши ҳақларида маълумот Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофизнинг «Бухоро тарихи&...
|
Абдулазиз ал-Ҳалвоий
|
Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Аҳмад ал-Ҳалвоий - Ал-Ҳалвоий (Ҳалво пишириб сотиб, тирикчилик қилиб юрганлари учун «ал-Ҳалвоий» деган нисбат берилган) нисбати билан машҳурдирлар. Бу киши Бухоро аҳлидан бўлиб, ўз замоналарининг ҳанафий мазҳаби пешволаридан, шайх, буюк муҳаддис ва ф...
|
Ҳусайн ал-Ҳалимий ал-Журжоний
|
Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Ҳасан ал-Ҳалимий ал-Фақиҳ аш-Шофеъий ал-Журжоний ҳижрий 338 (милодий 950) йили Журжонда туғилганлар. Бухорога келиб, Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад, Абу Аҳмад Бакр ибн Муҳаммад ас-Сайрафий ва Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ал-Жаббаҳонийдан ҳадис ёзиб олганлар. Абу...
|