сутра
|
Намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтмаслиги учун қўйилган тўсиқ тушунилади. Девор, устун, найза, асо, бошқа бирор нарса сутра бўлиши мумкин. Ҳеч нарса топилмаса, бир чизиқ чизиб қўйса ҳам, бўлади. Мақсад, намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтиб кўнглини бузмасин, хусусан, шайтон васваса қилмасин.
|
витр
|
Витр Хуфтон намозидан сўнг ўқиладиган уч ракатлик намоз. «Витр» сўзи бизнинг тилимизда «тоқ» маъносини билдиради. Бизнинг Ханафий мазҳабимизда Витр намози вожибдир.
|
мукаммилот
|
Фарз намозларидан аввал ва кейин ўқиладиган суннат намозлар.
|
салотуш Шуруқ
|
«Шуруқ намози» ҳам дейилади. «Шуруқ» дегани қуёш чиқишини билдиради.
Шуруқ намози чоштгоҳ намозининг энг аввалги вақт-даги намозидир.
|
зуҳо – чоштгоҳ намози
|
Бу намоз икки ракъатдан саккиз ракъатгача бўлади. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча тўрт ракъат ўқиганлар. Унинг вақти қуёш найза бўйи кўтарилгандан бошлаб то заволга яқин қолгунчадир. Энг афзал вақти наҳорнинг тўртдан бири ўтгандан кейиндир.
|
шукри вузуъ
|
Тоҳаратнинг шукри - маъносини билдиради. Бу тоҳарат қилгандан кейин ўқиладиган намоз.
|
истихора
|
«Истихора» сўзи луғатда «хайрни талаб қилиш» деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганда, хайрлисини танлаш учун Истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.
|
Ал-Ламъа фий рағойиби явмил Жумъа
|
Ибн Абус Сайф ал-Яманийнинг китоби
|
авваабийн намози
|
Бу намоз Шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракъат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракъат ёки икки ракъатдан қилиб ўқилади.
|
таҳажжуд намози
|
Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намозни «таҳажжуд намози» деб аталади.
Шунингдек, бу намозни «қиём намози» деб ҳам айтилади. Аввал бошида бу намоз вожиб бўлган эди. Бир йилдан кейин вожиблиги насх қилинган.
|
таровеҳ намози
|
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз. «Таровеҳ» роҳат-истироҳат маъносидадир. Чунки, мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади.
|
тарвийҳа
|
Таровеҳ намозининг ҳар тўрт ракъатидан кейин ўтиришга айтилади ва унинг исмидан таровеҳ намозининг номи олингандир. Ушбу ўтириш пайтида ҳар юртнинг одамлари ўзларига одат бўлиб қолган тасбиҳ ва таҳлиллардан ўқишади.
|
кусуф
|
«Кусуф» сўзи қуёш тутилишига ишлатилади. «Хусуф» сўзи ой тутилишига ишлатилади. Амалда эса, иккаласи бир-бирининг ўрнига алмаштирилиб ишлатилаверади.
|
истисқо
|
«Истисқо» арабча сўз бўлиб, «серобчилик», «суғориш талаб қилиш» маъноларини англатади. Одатда, кутиб турилган сувнинг келиши кечикса, уни талаб қилишга айтилади.
|
саҳв саждаси
|
«Саҳв» сўзи луғатда «унутиш» маъносидадир.
Намозда маълум бир амаллар унутилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш ила тўғрилаб олиш имкони бор. Бу ҳам Ислом дийни енгиллик дийни эканлиги, Аллоҳ таоло мусулмонларга меҳрибон эканлигининг ёрқин далилидир.
|