Ҳасан ал-Хавстий
|
Абу Али Ҳасан ибн Абу Али ал-Хавстий – Самарқандда яшаган олим. Бу кишидан Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 518 (милодий 1125) йил зулҳижжа ойининг биринчи куни, жума кечаси вафот этганлар.
|
Хайдаштар
|
Самарқанд Суғдининг Иштихондаги қишлоғи. Бу қишлоқ ҳақида Абу Саъд ал-Идрисий «Китоб ал-икмол фи маърифа ар-рижол би Самарқанд» (Самарқанднинг маърифатли кишилари ҳақида мукаммал китоб) номли китобларида маълумот берганлар.
|
Билол ал-Иштиханий ал-Хайдаштарий
|
Абу Бакр Билол ибн Ризо ал-Иштиханий ал-Хайдаштарий - Самарқанднинг Хайдаштар қишлоғидан бўлганлар. Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ар-Рабинжанийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Сарахсий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Абул Ҳасан ал-Хайшоний ас-Самарқандий
|
Абул Ҳасан ал-Хайшоний ас-Самарқандий Самарқанд аҳлидан бўлганлар. Бу киши Исо ат-Термизийнинг «Сунан ат-Термизий» ҳадисларини Абу Бакр Аҳмад ибн Исмоил ас-Самарқандийдан ривоят қилганлар.
|
Музаффар ал-Хиний
|
Абул Фазл Музаффар ибн Мансур ал-Хиний асли Туснинг Хин шаҳридан бўлиб, Самарқандда яшаганлар. Бу киши фақиҳ, фозил, адиб ва шоир эдилар. Абдулкарим Ас-Самъоний билан бирга Аъюн ибн Жаъфар ас-Самарқандийнинг «Китоб ул-мушофиҳот» («Оғзаки сўзлашгич китоби&ra...
|
Ад-Доримий
|
Бану Дорим қабиласига берилган нисбат. Дорим ибн Молик ибн Ҳанзала пайғамбар алайҳиссаломнинг котиблари эдилар.
|
Абдуллоҳ ас-Самарқандий ад-Доримий
|
Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ас-Самарқандий ад-Доримий – Самарқанд аҳлидан бўлиб, Бану Дорим ибн Молик қабиласига мансуб бўлганлар. Бу киши ниҳоятда ақлли, фазилатли, дину диёнатли, муомалада мулойим, тиришқоқ, кўп ибодат қиладиган зоҳид эдилар. «Муснад», &la...
|
Ҳасан ал-Форисий ад-Добавайҳи
|
Абу Саъид Ҳасан ибн Али ал-Форисий ад-Добавайҳи фозил, аҳли сунна ва мутасаввиф эдилар. «Ибн Добуя» номи билан танилгандилар. Ҳадислар ёзиб олардилар. Муҳаммад ибн Абул Фатҳ ал-Карминийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Аҳмад аз-Зоҳид аз-Зарир ал-Форисийнинг шеърларини ё...
|
Аҳмад ад-Дабусий
|
Аҳмад ибн Амр ибн Фануий ад-Дабусийнинг боболарининг исмлари Дабуса эди. Дабуса ҳижрий 93 (милодий 713) йилда Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий қўлида мусулмон бўлганлар. (Бу қалъа Дабуса номига «Дабусия» деб аталган.)
|
Зулайм ад-Дабусий
|
Абул Ғушайм Зулайм ибн Ҳутайт ад-Дабусий асли пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига амал қилувчи араб бўлганлар. Дабусия аҳлидан. Кунялари – «Абул Ғушайм». Бу киши фозил, аҳли сунна ҳамда ишончли ва кучли муҳаддислардан эдилар. Ҳадис илми талабида Ироқда бўлиб...
|
Абдуллоҳ ад-Дабусий
|
Қози Абу Зайд Абдуллоҳ ибн Умар ад-Дабусий соҳиб ал-асрор, далил билан гапирувчи, назарлари ўткир ва ҳар бир масалага асосли жавоб берувчи зот эдилар. Самарқанд ва Бухоронинг йирик олимлари билан мунозара қилардилар. Ҳижрий 430 (милодий 1039) йили Бухорода вафот этиб, Имом Абу Ба...
|
Саъид ал-Аздий ад-Дабусий
|
Абу Усмон Саъид ибн Аҳвас ал-Аздий ад-Дабусий - Али ибн Ҳажардан ва Хуросон, Ироқ, Шом, Миср муҳаддисларидан ҳадис ривоят қилганлар.
|
Усмон ад-Дабусий
|
Абу Амр Усмон ибн Ҳусайн ад-Дабусий кўпгина уламолардан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз Дабусияда таълим олганлар.
|
Маймун ад-Дабусий
|
Абул Фатҳ Маймун ибн Муҳаммад ад-Дабусий Дабусия аҳлидан бўлганлар. Марвда яшаганлар. Солиҳ шайх, тақводор, парҳезкор ва сидқ аҳлидан эдилар. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ас-Сарахсийдан фиқҳ ва ҳадис илмларидан таълим олганлар. Мен у кишидан таълим олганман. Ҳижрий 535 (милодий 1141)...
|
Маҳмуд ад-Дабусий
|
Абул Қосим Маҳмуд ибн Маймун ад-Дабусий - Абул Фатҳ Маймун ибн Муҳаммад ад-Дабусийнинг ўғиллари, фозил фақиҳлардан эдилар. Юсуф ибн Айюб ал-Ҳамадоний ва Абу Мансур Муҳаммад ибн Али ал-Кароийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 530 (милодий 1136) йилда Марвда вафот этдил...
|