Бўлимлар
Атама номи Атама
Али ас-Субахий Али ас-Субахий исмли шайх - Субах (Насафдан олти фарсах узоқликдаги Ҳирор қишлоқларидан) қишлоғидан бўлиб, Абу Бакр ал-Баладийдан Имом ал-Бужайрийнинг «ал-Жомеъ» китобларидан таълим олганлар.
Муҳаммад ас-Субахий ал-Кеший Имом Муҳаммад ибн Али ас-Субахий ал-Кеший Кешда яшаганлар. Кешдаги мадрасада дарс берганлар. Бу кишидан таълим олиш учун Фарғона ва Мовароуннаҳрдан келганлар. Бу киши қози Абу Али Ҳусайн ибн Хизр ан-Насафийнинг шогирдларидан бўлиб, шу зотдан таълим олганлар. Имом Абдулхолиқ ибн Муҳаммад аш-Шико...
Муҳаммад ас-Субахий Фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Субахий - Субах (Насафдан олти фарсах узоқликдаги Ҳирор қишлоқлари) дан, «ал-Луълуий» (Гавҳарчи) номи билан танилган эдилар. Гавҳар сотиб тижорат қилиб юрганлари учун шу нисбат берилган. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладийдан ҳадис и...
Абдураҳмон ал-Кеший аш-Шурабоний Абу Бакр Абдураҳмон ибн Маҳмуд ал-Кеший аш-Шурабоний - Шурабон (Кеш қишлоқлари) дан. Бу киши ҳақларида Абул Аббос ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида зикр қилганлар.
Ҳафс ал-Кеший ал-Ғазнаёний Абу Умар Ҳафс ибн Абу Ҳафс ал-Кеший ал-Ғазнаёний - Ғазнаён (Кеш қишлоқлари) дан бўлиб, Яҳё ибн Абдулғаффор, Абу Саъид Ато ибн Мусо ал-Журжоний ва Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Иброҳим ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Шоҳ ас-Самарқандий ва «Кит...
Сиддиқ ал-Ғазнаёний ал-Кеший Сиддиқ ибн Абу Бакр ал-Ғазнаёний ал-Кеший - Ғазнаён (Кеш қишлоқлари) дан бўлиб, имом ва фақиҳ эдилар. Самарқандда яшаганлар. Абул Фатҳ Муборак ибн Исмоил ал-Боҳилийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳи...
Кеш Кеш* – Насаф шаҳарларидан. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким «Тарих» китобларида зикр қилишларича, бу шаҳарнинг номи аслида Кес бўлса ҳам, лекин у Кеш номи билан танилган. Кеш шаҳри Нахшаб яқинида. *Ҳозирги Шаҳрисабз
Абдулҳамид ал-Кеший Абу Муҳаммад Абдулҳамид ибн Ҳумайд ал-Кеший - Кеш (Насаф шаҳарлари) дан. «Абд Ҳумайд» лақаби билан танилган эдилар. Бу киши буюк имомлардан бўлиб, ҳадис жамлаб, уларни тасниф қилганлар. Язид ибн Ҳорун ва Абдураззоқ ибн Ҳаммомдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Муслим ибн Ҳажжож, Абу Исо а...
Муҳаммад ал-Кеший Абул Фазоил Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Кеший - Кеш (Насаф шаҳарлари) дан. бўлиб, ҳижрий 487 (милодий 1095) йили таваллуд топганлар. Аждодлари насафлик бўлиб, Самарқандда яшаганлар. 
Муҳаммад ал-Кеший Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Ҳотам ал-Кеший Кешнинг пешқадам олимларидан. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким айтадилар: «Муҳаммад ибн Ҳотам ал-Кеший шайхларимиз Абд ибн Ҳумайд ал-Кеший ва Фатҳ ибн Амр ал-Кешийдан ҳадис илмидан таълим олар эдилар. Бу икки шайх ҳам ҳижрий 250 (милодий 865) йилд...
Муҳаммад ал-Кеший аз-Зоҳид Абу Наср Муҳаммад ибн Таййиб ал-Кеший аз-Зоҳид фақиҳ, зоҳид, обид ва ҳадис илмини ўрганиш учун кўп сафар қилган олимлардан. Қатор муҳаддис олимлардан таълим олганлар. Райда Муҳаммад ибн Айюб, Бағдодда Юсуф ибн Яъқуб ал-Қозидан таълим олганлар. Кўп нарсадан парҳез қилар эдилар ва қийинчиликларга...
Аҳмад ал-Марвазий ал-Марғабоний Абу Амр Аҳмад ибн Абул Бахтарий ал-Марвазий ал-Марғабоний асли марвлик бўлиб, Марғабон (Кеш қишлоқлари) қишлоғида яшаганлари учун шу нисбат берилган. Марвда Абул Аббос Аҳмад ибн Саъид ал-Маъдоний, Абул Фазл Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Ҳаддодий, Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал-Исмоилий ва А...
Офурон Офурон – Насафдан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ. Бу қишлоқдан илгари ва ҳозир буюк олимлар ва муҳаддислар етишиб чиққанлар.
Васир ал-Офуроний ан-Насафий Абу Мусо Васир ибн Мунзир ал-Офуроний ан-Насафий - Офурон (Насафдан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ)дан бўлиб, зоҳид эдилар. Бу киши ҳақларида Абу Комил ал-Басирий «ал-Музофот» китобларида маълумот берганлар.
Муҳаммад ал-Офуроний Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Офуроний - Офурон (Насафдан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ)дан бўлиб, фақиҳ эдилар. Бухорода яшаганлар ва бухоролик олимлар Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ва Абу Амр Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорийдан таълим олганлар. Ҳижрий 413 (милодий 1023) йилнинг ш...