Мусъида ал-Фарғоний ал-Қубовий
|
Абу Бакр Мусъида ибн Асфа ал-Фарғоний ал-Қубовий Қубонинг пешқадам уламоларидан эдилар. Асли марвлик бўлиб, Қубода яшаганлар. Самарқандга келиб, шу ерда ҳадисдан таълим олганлар. Муҳаммад ибн Жаҳм ас-Симмарий, Иброҳим ибн Абдуллоҳ ал-Абасий ва Яҳё ибн Фазл ал-Хужандийдан ҳадис ри...
|
Муҳаммад ал-Карвоний
|
Карвон – Фарғона қишлоқларидан.Абу Убайд Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Карвоний шу қишлоқдан бўлиб, Ахсикасда (ҳозирги Асака) яшаганлар. Бу киши «ад-Даъавот вал-одоб вал-мавоиз» («Даъват, одоб ва ваъзлар») китобининг ровийсидир. Бу асарнинг муаллифи...
|
Ҳусайн ал-Ломиший
|
Ломиш – Фарғона қишлоқларидан.Абу Али Ҳусайн ибн Али ал-Ломиший фозил ва ҳақгўй имомлардан эдилар. Ҳақ гапни подшоҳларнинг юзига айтардилар. Фиқҳ илмини Абу Шужоъ ал-Алавийдан таълим олганлар. Ҳадис илмини эса қози Абдураҳмон ибн Абдураҳим ал-Қассор ал-Ҳофиз, қози Муҳа...
|
Юсуф ал-Марғиноний
|
Абу Яъқуб Юсуф ибн Аҳмад ал-Марғиноний - Фарғонанинг Марғилон шаҳридан. Маккаи Мукаррамада Абу Али Ҳасан ибн Абдураҳмон аш-Шофеъийдан таълим олганлар.
|
Баҳром ал-Марғиноний
|
Марғинон – Фарғонанинг машҳур шаҳарларидан. Бу шаҳардан кўп илм аҳли етишиб чиққан.Абул Музаффар Баҳром ибн Ҳамза ал-Марғиноний ҳам шаҳардан бўлиб, бу киши ҳақларида Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий «ал-Қанд» китобларида зикр қилганлар. Ҳижрий 516 (милодий 1123) йилда ва...
|
Баҳром ал-Марғиноний
|
Абул Музаффар Баҳром ибн Ҳамза ал-Марғиноний - Марғинон шаҳридан бўлиб, бу киши ҳақларида Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий «ал-Қанд» китобларида зикр қилганлар. Ҳижрий 516 (милодий 1123) йилда вафот этганлар.
|
Абдулазиз ал-Марғиноний
|
Имом Абдулазиз ибн Абдураззоқ ал-Марғиноний - Марғинон шаҳридан. Олтита ўғиллари бор эди. Уларнинг ҳаммаси олим ва солиҳ фарзандлардан бўлиб, мударрис ва фатво соҳиблари эдилар. Абдулазиз ал-Марғиноний олти ўғиллари билан чиқсалар, одамлар: «Қаранглар! Бир ҳовлидан еттита...
|
Қайс ал-Марғиноний
|
Амир Абул Маолий Қайс ибн Исҳоқ ал-Марғиноний фозил имом эдилар. Бир неча муддат Самарқандда яшаб, у ерда дарс берганлар. Маҳмуд ибн Абдуллоҳ ал-Журжонийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Қайс ал-Марғиноний ҳижрий 526 (мило...
|
Наср ал-Марғиноний
|
Имом Абул Ҳасан Наср ибн Ҳасан ал-Марғиноний машҳур имом ва олим бўлиб, тақво ва ҳикмат ҳақида чиройли шеърлар ёзганлар. Дунёнинг кўпгина мамлакатида бўлганлар. Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарабрийнинг дўстлари Аҳмад ибн Муҳаммаддан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса имом Абдураззоқ...
|
Умар ан-Нуқодий ал-Фарғоний
|
Нуқода – Фарғона қишлоқларидан.Имом Умар ибн Ҳусайн ан-Нуқодий ал-Фарғоний шу қишлоқдан бўлиб, Кеш шаҳрида яшар эдилар. Бу кишидан Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий таълим олганлар. Ҳижрий 525 (милодий 1132) йилнинг зулқаъда ойида пайшанба куни Кешда вафот этганлар.
|
Абдулжалил ал-Ядухкатий
|
Ядухкат – Фарғона қишлоқларидан.Адиб Абу Муҳаммад Абдулжалил ибн Муҳаммад ал-Ядухкатий Самарқандда Журжония саройининг халифаси эдилар. Абу Ҳафс Умар ибн Мансур ал-Баззоз ал-Ҳофиздан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ал-Ҳофиз ҳ...
|
Яҳё ал-Хушминжакатий ас-Сарром
|
Яҳё ибн Ҳорун ал-Хушминжакатий ас-Сарром - Хушминжакат (Кеш қишлоқлари)дан бўлиб, ёшликларидан ҳадис илмига қизиқар эдилар ва аҳли сунна муҳаддисларидан ҳадис ёзиб олардилар. Насафга икки-уч марта келганлар. Бу киши Абул Аббос ал-Мустағфирийнинг «Тафсир ал-Килабий» ва «К...
|
Ҳасан ал-Хушминжакатий ал-Кеший
|
Абу Али Ҳасан ибн Аҳмад ал-Хушминжакатий ал-Кеший - Хушминжакат (Кеш қишлоқлари)дан бўлиб, Самарқанднинг ишончли қозиларидан эдилар. Ҳижрий 450 (милодий 1059) йилда таваллуд топганлар.
|
Абу Аҳмад ал-Хушунанкатий
|
Абу Аҳмад ал-Хушунанкатий - Хушунанкатдан (Кеш қишлоқларидан. У Самарқанд қишлоқлари билан туташган. Илгари Хушунанкас Самарқанд қишлоқларидан эди) бўлиб, исмлари ва насаблари тўғрисида маълумот йўқ. Абу Аҳмад Ҳозир ибн Ҳасан ас-Самарқандий бу кишидан ҳадис ёзиб олганлар.
|
Масъуд аз-Зодакий
|
Абу Саъид Масъуд ибн Лисавайҳ аз-Зодакий - Зодак (Кеш қишлоқларидан)дан бўлиб, Туфайл ибн Зайд ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Аҳмад ал-Мустамлий ҳадис ривоят қилганлар.
|