Моймарғ
|
Моймарғ – Бухоро йўлидаги Нахшаб ноҳиясининг катта ва чиройли қишлоғи. Бу қишлоқдан кўп фозиллар етишиб чиққанлар. Самарқандда ҳам шу номда қишлоқ мавжуд.
|
Аҳмад ал-Муқри ал-Моймарғий
|
Абу Наср Аҳмад ибн Али ал-Муқри ал-Моймарғий Насафнинг Моймарғ қишлоғидан. Бу киши солиҳ шайх, ишончли ва тўғри сўз муҳаддис ва кўп ҳадис билувчи олимлардан эдилар. Бухоролик Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий, Халил ибн Аҳмад ал-Бухорий, Муҳаммад ибн Фазл ал-Бухорий ва Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бухорий...
|
Муҳаммад ал-Моймарғий ан-Насафий
|
Абул Муаййад Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Моймарғий ан-Насафий фозил имом эдилар. Мадинаи Мунавваранинг имоми Муҳаммад ибн Мансур аш-Ширвонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 442 (милодий 1051) йилнинг рабиъул аввал ойида Мо...
|
Муҳаммад ал-Маттий
|
Абу Исҳоқ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Маттий Насаф аҳлидан бўлиб, кўп олимдан таълим олганлар. Ҳижрий 382 (милодий 993) йилнинг жумодул аввал ойида Бухорода вафот этиб, Насафда дафн қилинганлар.
|
Абдуллоҳ ал-Маттий
|
Абул Музаффар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Маттий Абул Аббос ал-Мустағфирийнинг мактабдошлари эдилар. Абу Саҳл Ҳорун ибн Аҳмад ал-Астрободийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Абул Аббос ал-Мустағфирий ал-Ҳофиз бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 351 (милодий 963) йилда таваллуд топиб, ҳижрий...
|
Муждувон
|
Муждувон – Насаф қишлоқларидан. Иморатлари кўп эди, аммо ҳозир хароб бўлган
|
Муҳаммад ал-Муаддиб ал-Муждувоний
|
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Назр ал-Муаддиб ал-Муждувоний. Бу киши адиб, зоҳид, солиҳ банда, ибодат билан машғул, тақводор ва шоир эдилар. Абу Убайд ибн Абул Ҳасан ан-Насафийнинг «Китобу ғариб ал-ҳадис» («Ғариб ҳадислар китоби») асарини таълим олганлар. Бу кишидан эса Абул Аббос...
|
Аҳмад ал-Муждувоний ан-Насафий
|
Абул Ҳайсам Аҳмад ибн Амр ал-Муждувоний ан-Насафий - Муждувон (Насаф қишлоқлари)дан, Самарқандда яшаганлар. Абу Амр Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурийдан таълим олганлар. Ҳижрий 419 (милодий 1029) йил рабиъул охир ойининг бошида Самарқандда вафот этганлар.
|
Наср ал-Маҳфузий
|
Абул Ҳайсам Наср ибн Абу Яъло ал-Маҳфузий Насаф аҳлидан бўлиб, Аллоҳнинг солиҳ бандаси ҳамда Насафнинг ишончли ва тўғри сўз тижоратчиларидан эдилар. Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафийдан таълим олганлар. Ҳижрий 385 (милодий 996) йилнинг зулҳижжа ойида вафот этганлар.
|
Мадина
|
Мадина арабча сўз бўлиб, шаҳар деган маънони англатади. Ал-Мадиний шаҳарда муқим яшовчи, шаҳарлик демакдир. «Мадина» сўзи 8 та шаҳарга берилган нисбат: 1) Мадинаи мунаввара (кўпинча Мадина дейилганда, шу шаҳар назарда тутилади); 2) Бағдод; 3) Исфаҳон; 4) Нишопур; 5) Марвдаги ички қа...
|
Ҳаммод ал-Мадиний ан-Насафий
|
Абу Муҳаммад Ҳаммод ибн Шокир ал-Мадиний ан-Насафий Насаф шаҳридан. Бу киши ишончли ва буюк муҳаддислардан эдилар. Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ»ларини Абу Исо ат-Термизийдан, Исо ибн Аҳмад ал-Асқалонийдан ва Муҳаммад ибн Фазл ал-Балхийдан ривоят қилганлар. Ироқ ва Шомда ҳа...
|
Муҳаммад ал-Марудий ан-Насафий
|
Абул Фазл Муҳаммад ибн Абу Саъид ал-Марудий ан-Насафий Насаф аҳлидан. Ишончли муҳаддис ва шайх эдилар. Маҳмуд ибн Анбар ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилган охирги муҳаддис бўлиб, у кишидан тўқсонга яқин ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос ал-Мустағфирий ва Ал-Мустағфирийнинг ўғиллари...
|
Муҳаммад ал-Мустағфирий
|
Абу Али Муҳаммад ибн Муътаз ал-Мустағфирий Насаф аҳлидан. Абу Ҳафс Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ижлийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 318 (милодий 931) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 374 (милодий 985) йилнинг рабиъул охир ойида вафот этганлар.
|
Жаъфар ан-Насафий ал-Мустағфирий
|
Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ан-Насафий ал-Мустағфирий Насафда имом-хатиб эдилар. Бу киши фақиҳ, фозил, кўп ҳадис билувчи муҳаддис, тўғри сўз, фаҳм-фаросатли, маърифатли ва тақводорлардан бўлганлар. Ҳадис жамлаб, китоб тасниф этганлар. Хуросон, Марв, Сарахс шаҳарларида яшаганлар. Кўпроқ...
|
Муҳаммад ал-Мустағфирий
|
Абу Зар Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Мустағфирий ҳам Насаф аҳлидан бўлиб, Абул Аббос Жаъфар ал-Мустағфирийнинг ўғилларидан. Насафда оталаридан кейин имом-хатиб бўлганлар. Оталаридан ва кўп машойихдан таълим олганлар. Ниҳоятда илмли эдилар ва хайрли ишлар қилардилар. Бу киши ҳақларида Абу Муҳамма...
|