Ашоб ал-Ҳадис
|
АШОБ ал-ҲАДИС, аҳд ал-ҳадис (араб. -ривоят тарафдорлари) - анъанавий ислом тарафдорлари, илк исломдаги оқимлардан бири. 8-а.да шаклланган. Ашоб ар-раъйга қарши ўлароқ, дастлаб Мадина мактабига мансуб фақиҳлар ва муҳаддисларни шу ном билан аташган. А. ал-Ҳ. диний-ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда ҳар хи...
|
Ашоб ар-Раъй
|
АШОБ ар-РАЪЙ (араб. - фикр тарафдорлари) - раъй, фикр ва ақл билан ҳукм чиқарувчи уламоларга берилган ном. Ислом илмларидан тафсир, фиқҳ каби соҳаларда ижод қилувчи олимлар икки турга бўлинади. Биринчи тури - Қуръонни тафсир қилишда ва бирор шаръий ҳукм чиқаришда фақат Қуръон оятлари, ҳадислар, саҳо...
|
Ашоб ар-Росс
|
АШОБ ар-РОСС, Ашобур Росс ("ар-Росс одамлари", "қудуқ одамлари") - Қуръонда икки марта тилга олинган ва Аллоҳ ҳидоятга даъват этган қад. қавм. Аммо, уларга панднасиҳатлар кор қилмайди, шу сабабли ҳалок этиладилар (25-сура, 38-39-оят). "Росс" ибораси ичи маҳкамланмаган,...
|
Аттор Алоуддин
|
АТТОР Алоуддин, Хожа Алоуддин Аттор, Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бухорий (? -1399) - машҳур мутасаввиф, шайх. Баҳоуддин Нақшбанднинг халифаси ва куёви. А. мадрасани тугатмасданоқ Нақшбанд сулукига кирган, бир умр пири ёнида бўлган. Бухорода вафот этган. Нақшбанднинг бошқа бир халифаси - Хожа Муҳаммад П...
|
Аттор Фаридиддин
|
АТТОР Фаридиддин, Муҳаммад ибн Абубакр ибн Иброҳим (1148/51-1220) - форс-тожик мутафаккири, мутасаввиф шоир. Нишопур яқинидаги Хадкана (Кадкон) қишлоғида туғилган. Отасининг изидан бориб, доришунослик ва табиблик қилган. Ҳажга борган, Миср, Ироқ, Шом сафарида бўлган, атоқли сўфийлар билан учрашиб, д...
|
Аузаъий
|
АУЗАЪИЙ, Абу Амр Абдурраҳмон ибн Амр (707-774) - илоҳиётшунос, фақиҳ, аузаъийлик мазҳаби асосчиси. Баалбак ш.да туғилган, Маккада-Ато ибн Аби Рабалдан, Мадинада - Муҳаммад аз-Зуҳрийдан, Басрада - Восил ас-Саламонийдан сабоқ олган. Сурияга қайтиб, Дамашқда яшаган, давлат хизматида бўлган, сўнгра Қуръ...
|
Афғоний
|
АФҒОНИЙ, Муҳаммад ибн Сафдор Жамолиддин (1839-1897) - диний-сиёсий арбоб. Кобулда диний, Ҳиндистонда дунёвий билим олган. Ҳаётининг кўп қисми муҳожирликда кечган. Ислом динини ислоҳ қилиш ва мусулмон оламини ислом байроғи остида бирлашишга қилган даъватлари билан танилган. 1871-79 йларда Миср ижтимо...
|
Ахборийлар
|
АХБОРИЙЛАР - 1) имомийларнинг диний-ҳуқуқ тизимидаги оқимлардан бири. 10-а.да шаклланган. Унинг тарафдорлари Ахбор ривоятларини фиқҳнинг асосий манбаи деб ҳисоблайди. А. имомийларнинг яна бир ҳуқуқий оқими бўлган усулийга қараганда камроқ тарқалган. 2) Хабар - ахбор жанрида ижод қилган ўрта аср араб...
|
Ашараи Мубашшара
|
АШАРАИ МУБАШШАРА - жаннати экани башорат қилинган Ўн саҳобий. Улар қуйидагилар: Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Зубайр ибн Аввом, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Абу Убайда ибн Жарроҳ, Саид ибн Зайд. Уларнинг барчаси Қурайш қа...
|
Ашъарий
|
АШЪАРИЙ, Абул Ҳасан Али ибн Исмоил (873-935) - машҳур илоҳиётчи, каломнинг ашъарийлар мактаби асосчиси. Басрада туғилган. 40 ёшигача муътазилий илоҳиётчи бўлган. Мунозаралардан бирида устози билан келиша олмай, ўз қарашларини кескин ўзгартириб, шофиъийларга қўшилган, муътазилийлик ақидалари ислом ас...
|
Ашъарийлар
|
АШЪАРИЙЛАР - каломнинг асосий йўналишларидан бири - Ашъарий мактаби тарафдорлари. Боқилоний (1013 й. в.э.), ибн Фурқ (1015 й. в.э.), Абу Ишоқ Исфарўиний (1027 й в.э.), Абдул Қоҳир Бағдодий (1037 й. в.э.), Жувайний (1085 й. в.э.), Шаҳристоний (1153 й. в.э.) ва Фахриддин Розий (1209 й. в.э.) таниқли в...
|
Аъроф
|
АЪРОФ (араб. тўсиқлар) - ислом манбаларида, хусусан, Қуръонда таърифланган жаннат билан дўзах ўртасидаги баландлик жой - девортўсиқ. Ўзбек тилида А. ўрнида одатда Арасот истилоҳи ишлатилади. Ислом ақидасига кўра, қиёмат куни жаннатга ҳам, дўзахга ҳам тушмай ўртада қоладиган одамлар А.да т...
|
Ақд
|
АҚД (синонимлари ижоб, қабул, қубул, сиға) - битим, шартнома. Исломдаги А. меъёрлари жоҳилият ва Рим-Византия ҳуқуқий тасаввурларига бориб тақалади. Қуръони каримда А. - қасам билан мустаҳкамланган битим. Фиқҳда А. - ўзаро мажбуриятлар ҳақидаги икки ёки кўп томонлама шартнома бўлиб, шартноманинг мав...
|
Ақида
|
АҚИДА (араб. "ақд" - бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш; кўпликда -ақоид) - балоғатга етган киши эътиқод қилиши, имон келтириши, ислом динининг заруратлари шаклида тасдиқ қилиши, қалбига маҳкам боғлаб олиб ундан ажралиши мумкин бўлмаган шаръий эътиқодий ҳукмлар. Инсоннинг икки дунёдаги...
|
Ақиқа
|
АҚИҚА (араб. - "чақалоқ сочини олиш, қурбонлик сўйиш") - мусулмон оилаларида янги туғилган болага исм қўйиш ва "қорин сочи" (боланинг туғилгандаги сочи)га қайчи уриш билан боғлиқ одат. Жоҳилият давридаги турли маъбуд ва маъбудаларга атаб қилинадиган курбонликлар ўрнига мусулмон о...
|