насия рибоси
|
Қарзни адо этишни кечга суриш эвазига олинадиган фойда. У оддий қарз бўлса ҳам, сотиб олинган нарсанинг нархи бўлса ҳам–барибир. Агар бир кило буғдойни қишда олиб, ёзда уни бир ярим кило қилиб қайтаришга келишилса, «насия рибоси» бўлади.
|
салам
|
«Салам» луғатда «таслим қилиш», «бериш» маъносини анг-латади.
Шариатда эса, зиммадаги васф қилинган молнинг қийматини олдиндан беришга айтилади.
Бундай савдони «салаф» ҳам дейилади, бу «қиймати олдин берилган» деган маънони англатади.
Бу савдо ҳожат тушганда, рибо аралашмаслиги шарти ила жоиз....
|
сарф
|
«Сарф» сўзи «зиёда» маъносини билдиради.
Шариатда:
«Сарф» нақд пулни нақд пулга, хоҳ бир жинсдан бўлсин, хоҳ турли жинсдан бўлсин, сотишдир.
Ажрашмасдан туриб икки тарафдан қўлма-қўл олди-берди бўлиши шарт қилинади.
|
қисма
|
«Қисма» луғатда «тақсимлаш» маъносини билдиради. Фуқаҳолар истилоҳида эса:
Қисма тарқоқ ҳақни тайин қилишдир.
Бир мулк бир неча кишининг қўлига ўтганда улардан ҳар бирининг ўша мулкдаги ҳақини аниқлаб бериш «қисма» деб аталади.
«Қисма» Қуръон, Суннат ва Ижмоъ билан собит бўлгандир.
|
тақсимлаш
|
«Тақсимлаш»–меросни бўлиш учун ҳақдорлар йиғилган мажлисдир.
|
мислий
|
«Мислий» деганда кайлий, вазний ва ададий нарсаларни нарх қилиб беришни тушунилади. «Мислийдан бошқа нархлар» деганда кийим, ҳайвон ва кўчмас мулк каби нарсалар киради.
|
ҳиба
|
«Ҳиба» манфаат берадиган нарсани бировга етказишдир. Ҳанафий фуқаҳолар истилоҳида эса:
Ҳиба муайян молни бировга эвазсиз мулк қилиб беришдир.
Бундан вақтинчалиқ фойдаланиб туриш учун ёки ижарага берилган нарсалар ҳиба бўлмаслиги билинади.
Шариатда ҳиба мандуб амал ҳисобланади.
|
руқбаа
|
«Руқбаа» луғатда муроқабот «кутиб туриш» маъносини билдиради. Яъни «Бу нарса сенга, сен олдин ўлсанг, менга қайтади, мен олдим ўлсам, сенда қолади», дегани бўлади.
|
ижара
|
«Ижара» сўзи луғатда «эваз» ва «савоб» маъносини англатади. Қилинган нарсага бериладиган мукофотнинг «ажр» деб аталиши ҳам шундан.
Шариат истилоҳида эса:
Маълум нафни шунга ўхшаш маълум зиммадаги ёки айни эвазга сотиш ижарадир.
|
муштарак иш бажарувчи
|
«Муштарак иш бажарувчи» деганда фақат бир кишига боғланиб қолмаган ишчи ёки ҳунарманд кўзда тутилади. Тикувчи, бўёқчи ва шуларга ўхшашлар.
|
хос ишчи
|
«Хос ишчи» ойликка меҳнат қиладиган шахс бўлади. Ой давомида иш берувчи унга иш топиб бера олмаса ҳам ойлигини бериши керак.
|
ория
|
«Ория»–луғатда «кетиб келди» деганидир.
Шариатда эса:
Нафни эвазсиз мулк қилиб беришдир.
Орияда нарсани вақтинча фойдаланиш учун берилади.
Мисол учун, бой одам камбағал кишига: «Ушбу дарахтни сенга бир йилга ориятга – вақтинчалик фойдаланиб туришга бердим», дейди.
Орият муомаласи савобли иш...
|
вадийъа
|
«Вадийъа» сўзи луғатда «тарк қилиш», «қолдириш» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса:
У, сақлаш учун қолдирилган омонатдир.
Вадийъа шариат ҳукмида мандуб иш.
|
ғасб
|
«Fасб» сўзи луғатда бир нарсани зулм ила куч ишлатиб тортиб олишга айтилади. Шаръий истилоҳда эса:
Арзигулик ва муҳтарам молни эгасининг рухсатисиз унинг қўлидан очиқ-ойдин тортиб олишга ғасб дейилади.
Fасбнинг ҳаромлигига бир қанча далиллар бор.
|
мислий нарх
|
«Мислий нарх» деганда пул эмас, буғдой ёки шунга ўхшаш нарсаларга сотиш тушунилади.
|