муҳоқала
|
«ҳақл»–«дала» сўзидан олинган бўлиб, даладаги ўсимликни сотиш маъносини билдиради.
Воқеъликда эса, ўсиб чиқаётган ёки чиққан майса экинни ўлчовли буғдойга сотишни англатади.
Бундоқ савдо мумкин эмас. Чунки, бу иш аниқ навли, маълум ўлчовли нарсани ўзи йўқ, ўлчови ва нави номаълум нарсага алмашти...
|
музобана
|
«Музобана»–«забн» «қайтариш» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани олиб ўрнига бошқа нарсани қайтариш маъносини билдиради.
Воқеъликда эса, бир меванинг ҳўлини олиб қуруғини қайтаришга айтилади.
Мисол учун, дарахтда турган ҳўл хурмони олиб ўрнига қуруқ хурмо ёки токдаги узумни олиб ўрнига майиз қайт...
|
муъовама
|
«Муъовама»–«ом» «йил» сўзидан олинган бўлиб йиллашиш маъносини билдиради.
Воқеъликда эса, бир дарахтнинг бир неча йиллик мевасини олдиндан сотишни билдиради.
Бундоқ савдо ҳам ҳаромдир. Чунки, унда йўқ нарсани, таслим қилиб бериб бўлмайдиган нарсани сотиш билан шуғулланилади.
|
мухобара
|
«Мухобара»–«хабар» «экишиш» сўзидан олинган бўлиб, шерикликка ер экиш маъносини билдиради.
Воқеъликда эса, ер эгаси ўз ерини бир кишига бериб, «Ўзинг нима қилсанг, қилавер, менга маҳсулотнинг фалон қисмини берасан», дейишидир. Бу ҳам аниқ нарса бўлмагани учун жоиз эмас.
|
суня
|
«Суня» «истисно» маъносини англатади.
Воқеъликда эса, бир нарсани номаълум қисмини истисно қилган ҳолда сотишга айтилади.
Мисол учун, «Сенга ушбу кийимларнинг баъзисидан бошқасини сотдим», дейишлик. Чунки, бунда ҳам номаълумлик бор. Унинг оқибати бир томонга зулм бўлиши, уриш-жанжал келиб чиқиши...
|
ароя
|
«Ароя»–«орият» «вақтинча фойдаланиш» маъносини билдиради.
Воқеъликда эса, бой одам камбағалга: «Ушбу дарахтнинг бу йилги мевасидан фойдаланавер», дейди.
Камбағал ўзига «орият»га–вақтинча фойдаланишга–берилган дарахт олдига келиб-кетавериши бой учун ноқулайлик туғдириб қолиб, «Сенинг шу дарахтинг...
|
муломаса
|
«Муломаса» луғатда, «ушлаб кўриш» маъносини англатади.
Амалда эса, матнда келганидек, «ушлаганини олиш» қоидаси асосида савдо қилинади. Савдо молини айлантириб кўриш, яхшилаб текширишга имкон берилмайди. Қўлинг тегдими, оласан, деб туриб олинади. Албатта, бу ғирромликдан иборат нарса. Савдо икки т...
|
мунобаза
|
«Мунобаза» сўзи луғатда «ирғитиш» маъносини билдиради.
Амалда эса, «Қачон сенга ушбу кийимни ташласам, савдо вожиб бўлур», деб шарт қўйишликдир.
Бу ҳам ғирт ғирромликнинг ўзгинаси. Шунинг учун ҳам, Ислом бундай золимона савдони ҳаром қилган. Ҳозирда ҳам моли касодга учраб, савдоси юришмай қолган б...
|
тош отиш савдоси
|
«Тош отиш савдоси» дегани сотиладиган нарсани тош отиш билан белгилаш ила бўладиган савдодир.
Мисол учун, «Ушбу кийимларга фалон жойдан тош отамиз, нечтасига тош тегса, мана шу пулингга шуни оласан», дейилади. Ёки, «Бу пулингга ушбу ерни отилган тош тушган жойигача оласан», дейилади.
|
иқола
|
«Иқола» сўзи арабча бўлиб, луғатда «бўшатиш» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса:
Иқола икки шарномачининг ҳақларида шартномани бузишдир.
Иқола никоҳ ақдидан бошқа барча ақдларда жорийдир. Аммо савдо ақдини бузишда кўпроқ ишлатилади. Бунда сотувчи ва харидор савдо тамом бўлганидан кейин уни...
|
шуфъа
|
«Шуфъа» луғатда, «қўшиш» маъносини англатади.
Шариатда эса, эски шерикка шериклик нарсани сотиб олиш имтиёзи мажбуран берилишини англатади.
Бир киши шериклик уйини шериги билан келишиб сотди. Кейин харидор билан иқола қилиб уйни ўзига қайтариб олмоқчи бўлди. Шунда учинчи шахс, яъни унинг шериги:...
|
рибо
|
«Рибо» луғатда зиёда маъносини англатади. Шариатда эса:
Молни молга алмаштиришда икки ақд қилувчидан бирига келадиган эвазсиз ортиқча мол рибодир. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида қуйидагиларни айтади:
«Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб, жинни бўлган кишидек довдираб турарлар. Бунда...
|
кайл
|
Кайл - зироат маҳсулотларини, хусусан, хурмо, буғдой, арпа кабиларни махсус идишда ўлчашдир. Масалан, соъ номли идишга маълум миқдорда маҳсулот сиққан. Ўшанга ўхшаш идишларни ўлчов қилиб олиб, маҳсулотлар миқдорини ўлчаганлар.
|
вазн
|
«Вазн» деб тилло ва кумушни тарозида тортишга айтилади.
|
рибо ал-фазл
|
Олтин, кумуш, буғдой, арпа, туз ва хурмолардан бир жинсдаги нарсани алмаштиришда зиёда олишдир. Буни савдо рибоси ҳам дейилади. Мисол учун, тиллони тиллога сотса ва бири иккинчисидан кўп бўлса, «рибо ал-фазл» бўлади. Бу ерда жинси ҳам бир хил, ўлчови ҳам бир хил нарсада бир тараф фазл, яъни ортиқча...
|