Бўлимлар
Атама номи Атама
Рифоъа ибн Рофеъ Рифоъа ибн Рофеъ ибн Молик ибн Ажалон Ансорий аз-Зурқий, кунялари Абу Муоз. Оналари Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул исмли мунофиқнинг синглиси Умму Моликдир.Уҳуд, Хандақ, Ризвон байъати ва бошқа бир қанча маъракаларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан иштирок этганлар.Рифоъа ибн Рофеъ Жамал, С...
Воил ибн Ҳужр Воил ибн Ҳужр ибн Робиъа ал-Ҳазрамий, куня­лари Абу Ҳунайд.Бу саҳоба Ҳазрамавт қабиласидан бўлиб, оталари шу қабиланинг бошлиғи эдилар.Оталари Воил ибн Ҳужрни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга элчи қилиб юборишларидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг келишларини башор...
Товус розияллоҳу анҳу Товус ибн Ҳайсан Хулоний ал-Ҳамадоний, кунялари Абу Абдурраҳмон. Бу улуғ тобеъин ҳижратнинг 33 йили Яманда таваллуд топиб, шу ерда улғайдилар. Фиқҳ ва ҳадис илмида олим бўлиб етишдилар. Товус ибн Ҳайсан подшоҳ ва амалдорларга яқин бўлишни хуш кўрмас, яқин бўлсалар ҳам, панд-насиҳат қилишда...
Абу Қилоба розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Амр ал-Журмий ҳукм чиқарувчи қози, олим ва тақводор киши эдилар. Абу Қилоба Басрада яшадилар. У кишини бу ерга қози қиламиз, дейишганда Шомга қочиб кетдилар. Ишончли муҳаддислардан эдилар. Ҳадисларини Собит ибн Заҳҳок, Самура ибн Жундуб, Зайнаб бинти Умму Салама, Анас...
Муторриф розияллоҳу анҳу Муторриф ибн Абдуллоҳ ибн Шиххийр ал-Омирий, кунялари Абу Абдуллоҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида Басрада таваллуд топдилар. Ишонч­ли ҳадислар ривоят қилувчи улуғ тобеъ­инлардан эдилар.Ҳадисларни оталаридан, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Аммор ибн Ёсир,...
Аммор ибн Ёсир Аммор ибн Ёсир ибн Омир аш-Шомий, куня­лари Абу Яқзон. Исломни биринчилардан бўлиб, оилалари билан қабул қилишган. Макка тоғларида мушриклар бу кишини ва оиласини азоблаётган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Ёсир оиласи, сабр қилинглар. Албатта, сизларга ваъда берилга...
Фазл ибн Аббос Фазл ибн Аббос ибн Абдулмутталиб Ҳошимий ал-Қураший, кунялари Абу Абдуллоҳ бўлиб, паҳлавон ва ботир саҳобалардан бири эдилар. Оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Аббос, оналари Умму Фазл Лубоба бинти Ҳорис бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Фатҳ...
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб Ҳошимий ал-Қураший, кунялари Абу Муҳаммад. У кишининг оналари оламдаги аёлларнинг саййидаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотимаи Заҳродирлар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари ва бу дунёдаги райҳонлари, хулафои рошидинларнинг бешинч...
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Ислом оламида машҳур бўлиб, эркаклардан биринчи бўлиб Исломни қабул қилганлар. Ислом оламидаги халифаларнинг биринчиси ва жаннатга киришлари башорат берилган ўн нафар жаннатийларнинг ҳам биринчисидирлар. Ислом уммати бу зотни Сиддиқ (ўта ростгўй) деб билади.Исро...
Миҳжан ибн ал-Адраъ Миҳжан ибн ал-Адраъ Асламий ал-Маданий моҳир чавандозлардан бўлиб, Мадинада истиқомат қилганлар. Кейин Басрага кўчиб ўтдилар ва ана шу ердаги масжиднинг атрофини девор билан ўраб чиқдилар. Бу зот узоқ умр кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бешта ҳадис ривоят қилганлар. Миҳж...
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳунинг кунялари Абу Муовиядир. Бу зот Ҳудайбия сул­ҳи, Ризвон байъати, Хайбар ғазоти ва бундан бошқа маъракаларда иштирок этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларича Мадинада яшадилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан...
Зайд ибн Ҳориса Зайд ибн Ҳориса ибн Шураҳбил ал-Калбий, кунялари Абу Усома. Зайд жоҳилият даврида ўғирланиб, сотилади. Кейинчалик уни Хадича онамиз сотиб олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларида у зотга ҳадя қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳорисани озод қили...
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу Бу зотнинг тўлиқ исмлари Муғийра ибн Шўъба ибн Абу Омир ибн Масъуд ибн Муаттиб ибн Молик ибн Каъб ибн Амр ибн Саъд ибн Авф ибн Қайсдир. Хандақ жанги бўлган йилда Исломга кирганлар. Ҳудайбия сулҳида иштирок этганлар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида у киши Басрага волий...
Абдурраҳмон ибн Авф Абдурраҳмон ибн Авф Зуҳарий ал-Қураший, кунялари Абу Муҳаммад.Абу Бакр розияллоҳу анҳу воситаларида саккизинчи бўлиб Исломга кирган, Ҳабашистон ва Мадинага ҳижрат қилган, жаннатга киришларига башорат берилган ўнта саҳобийларнинг бири.У киши Бадр, Уҳуд, Хандақ, Ризвон байъати ва бошқа бир қанча ғазот...
Абдуллоҳ ибн Буҳайна Абдуллоҳ ибн Молик ибн Буҳайна, кунялари Абу Муҳаммад, Оналари Буҳайна бинти Ҳорис ибн Мутталиб. Оталари Молик ибн Ҳишом Аздуманда қабиласидан. Бу зот умр бўйи рўза тутган фозил кишилардан эдилар. Мутталиб Абдуманоф қабиласининг бошлиқларидан бўлганлар. Абдуллоҳ ибн Буҳайна Расулуллоҳ соллаллоҳ...