Аббод ибн Тамийм
|
Аббод ибн Тамийм розияллоҳу анҳу ибн Ғазийята Ансорий ал-Мазиний ҳадис илмида олим ва ишончли тобеъинлардан бўлганлар. Ҳадисларни оталари ва амакилари Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осимлардан ривоят қилганлар. Баъзилар у кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришганлар, деб айтишади.Бу зотдан...
|
Бусра бинти Сафвон
|
Бусра бинти Сафвон ибн Навфал ибн Асад ибн Абдул Уззо ибн Қусай ибн Килоб ал-Қурашия ал-Асадийя. Салама бинти Умайя ибн Увқис ас-Сулаймийянинг оналари. У Варақа ибн Навфалнинг акасининг қизи. Бусра Муғийра ибн Абу Осга турмушга чиқиб, Муовия ва Оиша деган фарзандлар кўрди. Оиша Абдул...
|
Толиқ ибн Али
|
Толиқ ибн Али исмли бу саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига Ямандан вакил бўлиб келиб, Исломни қабул қилганлардан эди.
|
Зайд ибн Собит
|
Зайд ибн Собит ибн Заҳҳок Ансорий ал-Хазражий, кунялари Абу Саъийддир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар қилиб юборилганларида бу киши 6 ёшда эдилар. Ўша йили у кишининг оталари вафот этади. Бадр ғазотида қатнашмоқчи бўлганларида ёшлари кичкина бўлгани сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳ...
|
Абдуллоҳ ибн Муғаффал
|
Абдуллоҳ ибн Муғаффал ал-Музаний розияллоҳу анҳу Мадинада истиқомат қилдилар. Умар ибн Хаттоб халифалик даврларида Басрага Исломдан дарс бериш учун ўн нафар саҳобани юборадилар, уларнинг орасида Абдуллоҳ ибн Муғаффал ҳам бор эдилар.Бу зот ҳаммаси бўлиб 43та ҳадис ривоят қилдилар. Бу кишидан Абдуллоҳ...
|
Убай ибн Каъб
|
Улуғ саҳоба Убай ибн Каъбнинг кунялари Абу Мунзирдир. Умар ибн Хаттоб бу кишини «Саййид ал-муслимин» деб чақирар эдилар.Бу зот иккита Ақаба байъатида, Бадр ва ундан кейинги ҳамма ғазотларда иштирок этдилар.Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳоб...
|
Ҳумрон розияллоҳу анҳу
|
У кишининг тўлиқ исмлари Ҳумрон ибн Холид ибн Амрдир. Айни Тамр номли жойда Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуга асир тушган. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Ҳумроннинг ҳушёр ва ақл-фаросатлилигини кўриб, ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга берганлар. У киши уни қулликдан озод қилиб, ўзларига кот...
|
Абдуллоҳ ибн Зайд
|
Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим ибн Каъб Нажжорий ал-Ансорий. Кунялари Абу Муҳаммад бўлиб 616-683 милодий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зот Бадр, Уҳуд ва бошқа ҳамма ғазотларда иштирок этдилар.Абдуллоҳнинг инилари Ҳабиб ибн Зайдни Мусайламатул Каззоб қатл этиб, аъзоларини бурда-бурда қилиб ташлаганини юқори...
|
Муставрид розияллоҳу
|
Муставрид ибн Шаддод ибн Амр Қураший ал-Фиҳрий, оналари Даъд бинти Жобир Макка аҳлидан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида ҳали ёш бола эдилар.Аввал Куфада, сўнг Мисрда истиқомат қилдилар, Мисрни фатҳ этишда иштирок этдилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳаммаси...
|
Жавроб
|
«Жавроб» сўзи асли «кавроб» бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб қолган экан. «Қомусул Муҳийт» ва «Лисонул Араб» номли энг мўътамад луғат китобларда айтилишича, «жавроб» кишининг оёқларига ўраладиган нарса экан. Буни машҳур уламоларда...
|
Шурайҳ ибн Ҳонеъ
|
Шурайҳ ибн Ҳонеъ ибн Язийд ал-Ҳорисий, кунялари Абу Миқдом. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саҳобанинг ҳақларига дуо қилганлар. Шурайҳ Али розияллоҳу анҳунинг энг яқин кишиларидан эди. Али розияллоҳу анҳу билан барча жангларда иштирок этганлар. Жамал воқеасида катта қўш...
|
Хузайма ибн Собит
|
Хузайма ибн Собит ибн Фақиҳа ибн Саълаба ал-Ансорий, кунялари Абу Аммора. Жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам Авс қабиласи бошлиқларидан бўлганлар. Оналари – Кабша бинти Авс.У киши бир ўзларининг гувоҳликлари икки кишининг гувоҳлиги билан баробар бўлган саҳоба эдилар.Бадр ғазотида ва ундан бошқа...
|
Сафвон ибн Ассол
|
Бу саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан 12та ғазотда иштирок этганлар. Куфада истиқомат қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар ривоят қилдилар. Бу зотдан Абдуллоҳ ибн Масъуд, Зирр ибн Ҳубайш, Абдуллоҳ ибн Салама, Абу ал-Ғофирлар ривоят қилганлар.
|
Умму Салама
|
Умму Сулайм ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг оналари бўлади. У киши Умму Сулайм кунялари ила машҳур бўлганлар. Шунинг учун ҳам исмларини аниқлашда уламоларимиз бир оз тортишганлар. Баъзилари Саҳла десалар, бошқалари Румайла, учинчилари яна бошқа исмни айтганлар.Умму Сулайм бинти Милҳон Хаз...
|
Қайс ибн Осим
|
Қайс ибн Осим ибн Синон Мунқирий ат-Тамимий. Кунялари Абу Али, арабларнинг тадбирли амирларидан, шижоат ва ҳалимлик билан танилган, жоҳилиятда шоир ва саййидлик билан машҳур бўлган саҳобалардан эдилар. Бу саҳоба ароқ ичишни Исломга киришдан олдин ҳам ўзларига ҳаром қилган эдилар. Ҳижратнинг 9-с...
|