Бўлимлар
Атама номи Атама
Абу Басра ал-Ғифорий Асл исмлари Хумайин ибн Басра ибн Ваққос, кунялари Абу Басра. Бу зот Абу Ҳурайрага йўлиқиб, ана шу кишидан ҳадисларни ривоят қилдилар. Абу Басра Ҳижозда, кейин Мисрда истиқомат қилдилар. Вафот этган йиллари маълум эмас.
Салама розияллоҳу анҳу Салама ибн Амр ибн Сино ал-Акваъ ал-Асламий, кунялари Абу Муслим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки марта байъат қилган саҳобалардан. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ғазотда иштирок этганлар. «Зув-ҳард» ғазотида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни...
Амр ибн Абаса Амр ибн Абаса ибн Омир ибн Ҳомид ас-Самий, кунялари Абу Нужайҳ. Исломга биринчи бўлиб кирганлардан ҳисобланадилар. Амр Исломга кирган кунларини шундай баён қиладилар: «Қалбимга нимагадир «Бутларга ибодат қилиш ботил» деган фикр келди. Бир одамга бу фикримни айтсам, у менга: «...
Муъайқийб розияллоҳу анҳу Муъайқийб ибн Абу Фотима ад-Давсий ал-Аздий. Абдушшамс қабиласи бошлиғи бўлганлар. Биринчилардан бўлиб Маккада Исломга кирганлар. Ҳабашистон ва Мадина муҳожирларидан бўлганлар. Бадр ғазоти, Ризвон байъати ва бундан кейинги жангларда иштирок этганлар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам...
Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа Мозиний ал-Ансорий ишончли ҳадис тўпловчи тобеъинлардан бўлганлар. Оталари улуғ саҳобалардан эдилар. У киши ҳадисларни оталаридан, Абу Саъийд ал-Худрий, Ато ибн Ясор, Умар ибн Абдул­азиз, Соиб ибн Ҳаммодлардан ривоят қилдилар.Бу зот Абу Жаъфарнинг халифал...
Усмон ибн Абул Осс Усмон ибн Абул Осс ибн Бишр ибн Абдуллоҳ ибн Дуҳмон. Кунялари Абу Абдуллоҳ бўлган.Бу улуғ саҳоба Сақиф қабиласидан элчи бўлиб келиб, Исломни қабул қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини қавмларига бошлиқ қилдилар. Бу зот Исломда фақиҳ бўлишга, Қуръонни ўрганишга жуда ҳам қизиқар эд...
Ҳорис ас-Судоий Зиёд ибн ал-Ҳорис ас-Судоий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган улуғ саҳобийлардандир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишининг қавмларига аскар жўнатмоқчи бўлганларида Зиёд ул зотдан қавмларини яна бир бор Исломга чақиришни сўрайдилар. Зиёд ибн ал-Ҳорис ас-...
Саъд ибн Абу Ваққос Саъд ибн Абу Ваққос ибн Уҳайб Зуҳрий ал-Қураший, кунялари Абу Исҳоқ. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларида тўртинчи бўлиб Исломга кирдилар. У киши ана шу вақт­да 17 ёшда эдилар. Исломда биринчи бўлиб камондан ўқ отган шахс ҳам, жаннатга киришларига башорат берилган ўнта саҳобаларнинг бир...
Зайд ибн Холид Зайд ибн Холид Жуҳаний ал-Маданий, кунялари Абу Абдурраҳмон. Мадинада истиқомат қилдилар. Ҳудайбия кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан иштирок этдилар. Макка фатҳ этилган куни Жуҳайни қабиласи номидан байроқ кўтардилар. Зайд ибн Холид Жуҳаний Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вас...
Амр ибн Ҳурайс Амр ибн Ҳурайс ибн Амр ибн Усмон Маҳзумий ал-Қураший (620–704 милодий саналар), куня­лари Абу Саид ҳижратдан 2 йил олдин таваллуд топдилар. Бадр йилида оналари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бошини си...
Каъб ибн Ужра Каъб ибн Ужра ибн Умайя ибн Адий ал-Балавий, кунялари Абу Муҳаммад. Ансорлар бошлиқларидан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан барча ғазоту байъатларда иштирок этган улуғ саҳобалардан эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 47та ҳадис ривоят қилдилар. Бу кишидан Ибн Умар...
Итбон ибн Молик Итбон ибн Молик ибн Амр ал-Ансорий Бадр ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан иштирок этдилар. Шунингдек, Расулуллоҳдан бир неча ҳадислар ривоят қилдилар.Бу зотдан Анас ибн Молик, Маҳмуд ибн Робеъ, Ҳусайн ибн Муҳаммад ва бошқалар ривоят қилганлар.Итбон ибн Молик Расулуллоҳ соллаллоҳу...
Қобийса ибн Ҳалиб Қобийса ибн Ҳалиб Толий ал-Куфий улуғ тобеъинлардандир. Ҳадисларини оталаридан ривоят қиладилар. Оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбатда бўлганлар. 
Жубайр ибн Мутъим Жубайр ибн Мутъим ибн Адий ибн Навфал ал-Қураший, кунялари Абу Муҳаммад.Бу саҳоба Қурайш қабиласининг бой-бадавлат бошлиқларидан эдилар. Жубайр ибн Мутъим аввалига Ислом душмани бўлганлар. Лекин Макка фатҳ этилган куни Исломга кирдилар.Жубайр ҳаммаси бўлиб 60та ҳадис ривоят қилганлар. Бу зотдан...
Абу Ҳумайд Соъидий Абу Ҳумайд Соъидий куняси билан маш­ҳур бўлган бу саҳобанинг исмлари Мунзир ибн Саъд ибн Моликдир. Бу зот Мадина аҳлидан эдилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта ҳадислар ривоят қилдилар. Бу кишидан Жобир ибн Абдуллоҳ, Урва ибн Зубайр, Аббос ибн Саҳл, Муҳаммад ибн Амр ибн А...