Бўлимлар
Атама номи Атама
сидр «Сидр» бир ўсимлик бўлиб, сувга қўшилса, совун вазифасини ўташи мумкин. 
Умму Ҳонеъ Умму Ҳонеъ розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари – Абу Толибнинг қизларидир. У киши Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг сингиллари бўладилар. Кунялари билан маш­ҳур бўлганлар, шунинг учун ҳам исмларида ихтилоф бор. Баъзилар Отика деса, бошқалар Фотима...
Жарҳад розияллоҳу анҳу Жарҳад ибн Хувайлид Асламий, кунялари Абу Абдурраҳмон. У киши аҳли суффалардан эдилар. Ҳудайбияда иштирок этганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча машҳур ҳадислар ривоят қилганлар. Ана шу ҳадислардан бири – «кишиларнинг сони ҳам авратдир» дега...
Асҳоби суффа «Асҳоби суффа» саҳобаи киромлардан бир гуруҳига берилган ном бўлиб, уларнинг турар жойлари бўлмаганлигидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари ортидаги суффада яшаб, кўпроқ Масжиди Набавийга келган хайр-эҳсонлардан кун кўрар эдилар.   Ҳозирги кунда ҳам ўша суффа...
Яъло розияллоҳу анҳу Яъло ибн Мурра ас-Сақафий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазийлатли саҳобаларидандирлар. Ҳудайбия, Хайбар, Макка фатҳи, Ҳавазон, Тоифдаги жангларда иштирок этганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга борганларида узум келтирган саҳоба шу киши эдилар.Яъло Али розияллоҳу анҳунинг...
Умму Атийя Умму Атийя ал-Ансорийянинг исмлари Нусайба бинти Каъб. У киши Исломга кирдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилдилар. Исмларининг кичрайтирилиши, яъни, нун ҳарфининг заммалаштирилиши (араб тилида исмлар кичик шаклга келтирилади. Мисол учун, Насиба – Нусайба каби) Умму...
Муоза розияллоҳу анҳо Муоза бинти Абдуллоҳ ал-Авсия жуда ҳам оқила аёл бўлганлар. Ҳар куни кечаси олти юз ракат намоз ўқиб, уйқудан доимо ўзларини тийиб юрар, қирқ йил осмонга тик қарамаган эканлар.Кунялари Умму ас-Суҳба бўлиб, ўғиллари шаҳид бўлган экан. Ўғиллари жаннатда бўлганлари учун «Роббим мени ўғл...
Икрима розияллоҳу анҳу Икрима ибн Абу Жаҳл Махзумий ал-Қурайший, кунялари Абу Усмон.Икрима ва бу кишининг оталари Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ашаддий душманларидан эди. Икрима Макка фатҳ этилганидан бир оз кейин Исломга кирдилар ва исломлари чиройли бўлди.Ҳаж йилида Расулуллоҳ бу кишини Ҳавазон аҳли...
Амр ибн Осс Амр ибн Осс ибн Воил Суҳамий ал-Қураший, кунялари Абу Абдуллоҳ (милодий 574-663 йилларда яшаб ўтганлар) Хайбар йилида Исломга кирдилар. Бу зот Холид ибн Валид ва Усмон ибн Талҳалар билан биргаликда Мадинага ҳижрат қиладилар ва Исломга кирганлари ҳақида хабар бериб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи...
Абу Жуҳайм Абу Жуҳайм куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг исмлари Абдуллоҳ ибн Жуҳайм ибн Ҳорис ас-Самма ал-Ансорийдир.Бу зот саҳоба Убай ибн Каъбнинг сингилларининг ўғилларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта ҳадислар ривоят қилганлар.   Бу кишидан Башир ибн Саид ал-Ҳазрамий...
Толҳа ибн Убайдуллоҳ Толҳа ибн Убайдуллоҳ Қураший ат-Тамимий. Бу улуғ саҳобани Абу Бакр розияллоҳу анҳу Исломга даъват қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келадилар. Толҳа Исломга биринчилардан бўлиб киради. Бу зот ҳижратдан олдин Маккада саҳоба Зубайр билан исломий биродар эдилар. Ҳиж...
Абдуллоҳ ибн ас-Санобиҳий Абдуллоҳ ибн ас-Санобиҳий улуғ тобеъинлардан эдилар. Абу Умар айтадилар: «Бу киши Абу Абдуллоҳ ас-Санобиҳий бўлиб, асл исмлари Абдурраҳмон ибн Усайладир. Бу зот Расулуллоҳ билан кўришмаганлар. Йўлда Пайғамбаримизнинг зиёратларига кетаётганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам...
Амр ибн Саъийд Амр ибн Саъийд ибн Осс ал-Қураший. Акаларидан сал кейинроқ Исломни қабул қилиб, Ҳабашистон ва Мадинага ҳижрат қилдилар. Амр ибн Саъийд ҳам, акалари ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккани фатҳ этишда, Ҳунайн, Тоиф, Табук ғазотларида иштирок этадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи...
Савбон розияллоҳу анҳу Савбон ибн Юждуднинг кунялари Абу Абдуллоҳ бўлган. Ўзлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматкорларидан бўлиб, Яман билан Макка орасидаги Сирот деган жойдан эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишини сотиб олиб: «Агар биз билан бир оилада яшашни хоҳласанг, биз би...
Робийъа ибн Каъб Тўлиқ исмлари Робийъа ибн Каъб ибн Молик ибн Яъмур ал-Ас­ламий, кунялари – Абу Фирос. Бу киши Ҳижоз аҳлидан бўлиб, улуғ саҳобалардан ҳисобланар эдилар. Робийъа ибн Каъб розияллоҳу анҳу суффа аҳлидан эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча ҳадислар ривоят қилдилар. Бу...