Бўлимлар
Атама номи Атама
Таҳрим сураси Мадинада нозил бўлган. 12 оятдан иборат.Ушбу сураи каримага исм бўлиб қолган «таҳрим» сўзининг луғавий маъноси «ҳаром қилиш»дир.Бу сураи карима Набий алайҳиссаломнинг оилаларига тааллуқли масалалар ва ҳукмларни муолажа қилади. Набий алайҳиссаломнинг мўминларнинг оналари бўлми...
Тийн сураси Маккада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.Бу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи сўзидан олинган. Аллоҳ таоло бу сурани «Тийн», яъни анжир ила қасам ичиш билан бошлагани учун ўша калима унга ном бўлиб қолган.Аллоҳ таоло аввалги сурада комил инсон – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васа...
Ториқ сураси Маккада нозил бўлган. 17 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятидаги «ват-ториқи» сўзидан олингандир. «Ториқ» сўзи араб тилида «қаттиқ уриш» маъносида ишлатилади. Араблар болғани «митроқа» («қаттиқ урувчи асбоб») деб а...
Тоҳо сураси Маккада нозил бўлган. 135 оятдан иборат.Ибн Аббос ва Жобир ибн Зайд розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинишича, бу сураи карима Марям сурасидан кейин нозил бўлган. Демак, улар Ислом даъватининг пайдар-пай босқичларида нозил бўлган экан, шунга кўра, сиёқлари ҳам бир-бирига ўхшаш бўлиши, яқин мавзуларн...
Тур сураси Маккада нозил бўлган. 49 оятдан иборат.Сураи кариманинг биринчи сўзи ўзига исм бўлиб қолган. Тур – Сийнаа ярим оролидаги Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан гаплашган тоғнинг исми.Ўзга маккий суралар каби, бу сураи карима ҳам иймон асослари, пайғамбарлик, қайта тирилиш каби масалаларни муолажа...
Фажр сураси Маккада нозил бўлган. 30 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг биринчи ояти ўзига ном қилиб олинган.Бу сура Макка мушриклари мусулмонларни азоблаб, динга қаршилик қилиб, Аллоҳ таолонинг айтганига юрмай турган бир пайтда нозил бўлган. Аллоҳ таоло суранинг аввалида бир неча нарсалар билан қасам ичиб, сў...
Фалақ сураси Маккада нозил бўлган. 5 оятдан иборат.Ушбу сураи каримага ўзининг биринчи оятидаги «фалақ» сўзи ном бўлиб қолган. «Фалақ» сўзи луғатда «ёриш» деган маънони билдиради. Бу сурада «фалақ» сўзи «субҳ», яъни «тонг» маъносида келган....
Фатҳ сураси Мадинада нозил бўлган. 29 оятдан иборат.Бу сураи карима ҳижратнинг олтинчи йили Набий алайҳиссалом Ҳудайбия сулҳидан қайтиб келаётган пайтлари, Маккаи Мукаррама билан Мадинаи Мунаввара орасидаги йўлда, кечаси нозил бўлган. Ушбу муборак сура бевосита Ҳудайбия сулҳига бағишланган. Шунинг учун бу сулҳн...
Фил сураси Маккада нозил бўлган. 5 оятдан иборат.Фил сураси машҳур Фил воқеаси ҳақида сўз юритади. Бу қиссани ҳамма яхши биларди, ҳатто араблар ўз тарихларини ҳам ушбу ҳодиса бўлиб ўтган йил билан белгилашарди.Қиссанинг мухтасари қуйидагича: Ҳабашистон (Эфиопия) Яманни босиб олгандан сўнг, Ҳабашистон подшоси Я...
Фотир сураси Маккада нозил бўлган. 45 оятдан иборат.«Фотир» сўзи сураи каримада Аллоҳ таолонинг сифати бўлиб келган. Бу сўз «йўқдан бор қилувчи», «илк яратувчи», «ажойиб ижодкор» деган маъноларни англатади. Аллоҳ таолонинг ушбу сурага ном бўлиб қолган «Фотир&...
Фурқон сураси Маккада нозил бўлган. 77 оятдан иборат.Сураи каримага унинг биринчи оятида келган «фурқон» сўзи ном қилиб олинган. «Фурқон» сўзи луғатда «ажратувчи», «фарқловчи» деган маъноларни англатади. Шунингдек, у Қуръони Каримнинг исмларидан бири саналади. Чунки...
Фуссилат сураси Маккада нозил бўлган. 54 оятдан иборат.Бу сураи каримага ўзидаги учинчи оятнинг «Китаабун фуссилат аятуҳу» жумласидаги «фуссилат» сўзи ном қилиб олинган. «Фуссилат» сўзи «муфассал баён қилинган» деган маънони англатади. Бу маъно Қуръони Карим оятларига...
Ҳаққо сураси Маккада нозил бўлган. 52 оятдан иборат.Бу сураи карима ўзининг биринчи сўзини ўзига ном қилиб олган. «Ал-ҳаққо» сўзи луғатда «ҳақиқатда бўлувчи» деган маънони билдириб, қиёмат кунининг номларидан биридир.Бу сураи карима бошқа суралар каби ақийда ва иймоннинг собит бўлишига қа...
Ҳадид сураси Мадинада нозил бўлган. 29 оятдан иборат.Бу сураи кариманинг номи ўзидаги «Ва темирни туширдик – унда катта куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бор» деган оятдан олингандир. Темир араб тилида «ҳадид» дейилади.Ҳадид сураси шариат ҳукмлари билан бирга, мўминлар жамиятини...
Ҳаж сураси Мадинада нозил бўлган. 78 оятдан иборат.Ушбу сураи карима ҳам ўзга маданий суралар каби шариат ҳукмлари ҳақида сўз юритади. Шу билан бирга, унда маккий сураларга хос хусусиятлар ҳам яққол кўзга ташланади. Иймон, тавҳид, таҳдид, огоҳлантириш, қайта тирилиш, мукофот ва жазо масалалари муолажа қилинади...