Бўлимлар
Атама номи Атама
Нур сураси Мадинада нозил бўлган. 64 оятдан иборат.«Нур» сўзининг маъноси маълум ва машҳурдир. Ушбу сураи кариманинг номи ундаги «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир» оятидан олингандир.Нур Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан биридир. Нур моддий ва маънавий бўлади, шу била...
Нуҳ сураси Маккада нозил бўлган. 28 оятдан иборат.Ушбу сурада Нуҳ алайҳиссаломнинг исмлари ва қиссалари келгани учун, у Нуҳ сураси деб аталган.Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби Нуҳ сураси ҳам ақийданинг аслини муолажа қилиб, иймон асосларини ёритади. Унда машҳур пайғамбарлардан Нуҳ алайҳиссаломнинг ўз қа...
Оли Имрон сураси Мадинада нозил бўлган. 200 оятдан иборат. Оли Имрон сураси Мадинада нозил бўлган узун суралардан бири бўлиб, асосан диний ишлардан икки муҳим масалани муолажа қилади:Биринчиси – ақийда масаласи бўлиб, Аллоҳнинг ягоналигига ҳужжат ва далиллар келтирилади.Иккинчиси – шариат қонунлари...
Раъд сураси Маккада нозил бўлган. 43 оятдан иборат.«Раъд» сўзининг бизнинг тилимиздаги маъноси «момақалдироқ»дир. Ушбу сураи кариманинг номи «Ва раъд – момақалдироқ Унинг ҳамди ила тасбеҳ айтади» оятидан олингандир. Уламоларимиз: «Бу сураи карима ўз номига мос, ху...
Рум сураси Маккада нозил бўлган. 60 оятдан иборат.Бу сураи кариманинг бошида Румнинг ғалабаси ҳақида башорат келади. Сура «Рум» деб номланишининг боиси шундан. Рум машҳур давлат ва катта императорликнинг номи бўлиб, ҳозирги ўзбек тилида «Рим» шаклида қўлланилади.Мусулмонлар билан мушрик...
Сабаъ сураси Маккада нозил бўлган. 54 оятдан иборат.Бу сураи каримада Сабаъ (Яман) подшоҳлари қиссаси келгани учун у ушбу ном билан аталган.Бошқа маккий суралар каби, бунда ҳам асосан ақийда, иймон-эътиқод масаласи муолажа қилинади. Хусусан, Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти, ваҳийси, иймон ва ўлгандан кейин...
Сажда сураси Маккада нозил бўлган. 30 оятдан иборат.Бу сураи кариманинг «Сажда» деб номланишига сабаб шуки, сура оятларининг бирида мўмин бандаларнинг Аллоҳ таолога сажда қилишлари васф этилади. Ном шу ояти каримадан олинган.Сажда сураси бошқа маккий суралар каби асосан ақийда масаласига бағишланганд...
Сод сураси Маккада нозил бўлган. 88 оятдан иборат.Ушбу сураи карима ҳижо ҳарфи бўлмиш «сод» билан бошлангани учун шу номни олган. Унда асосан, ақийданинг энг марказий уч масаласи – тавҳид, ваҳий ва охиратдаги ҳисоб-китоб масалалари муолажа қилинади.Сод сурасининг аввалида Қуръони Карим билан...
Софф сураси Мадинада нозил бўлган. 14 оятдан иборат.Ушбу сураи каримада кофирлар билан уруш бўлиб қолса, мўминлар бир саф бўлиб, шижоат ила кураш олиб боришлари уқтирилади. Суранинг номи шундан олингандир.Бу сура ҳам маданий суралардан бири бўлиб, бу дунё ва у дунёда саодатга эришиш учун қандай «тижорат&r...
Соффаат сураси Маккада нозил бўлган. 182 оятдан иборат.«Соффаат» сўзи «саф тортиб турувчилар» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло бу сураи каримани Аллоҳнинг амрини бажариш учун саф тортиб турган фаришталар(ас-соффаат)га қасам ила бошлаган бўлиб, шу сўз сурага ном бўлиб қолган.Бошқа маккий...
Тавба сураси Мадинада нозил бўлган. 129 оятдан иборат.Ушбу сураи каримада тавба ҳақидаги оятлар ҳам борлиги учун у шу ном билан аталади. Бу суранинг иккинчи машҳур номи «Бароат»дир. Чунки сураи карима «Бароат» сўзи билан бошланади. Шунингдек, уламоларимиз бу суранинг «Мубосира»...
Тағобун сураси Мадинада нозил бўлган. 18 оятдан иборат.«Тағобун» сўзи баҳонинг пастлашини билдиради. Бу сурада у қиёмат кунининг исми сифатида зикр қилинган ва унга ном бўлиб қолган.Тағобун сураси барча маданий суралар каби, шариат аҳкомларига алоҳида иноят билан қарайди, лекин сиёқидан маккий сураларг...
Такаасур сураси Маккада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятидаги «такаасур» сўзидан олинган. «Такаасур» сўзи «молу дунё, мансаб-мартаба ва бола-чақанинг кўплиги билан фахрланиш» деганидир. Ушбу сурада кишилар дунёнинг ўткинчи матоҳини кўпа...
Таквир сураси Маккада нозил бўлган. 29 оятдан иборат.Қиёмат куни шунчалик катта ҳажмдаги, бутун дунёни ўз ёруғи билан тутиб турган қуёш ҳам осонгина букланиб, ёруғи сўниб, ҳеч нарса бўлмай қолади. Ана шу маънони ифодаловчи «таквир» сўзи сураи каримага ном қилиб олинган.
Талоқ сураси Мадинада нозил бўлган. 12 оятдан иборат.Ушбу суранинг «Талоқ» деб аталишининг ўзи унинг асосий мавзусидан хабар бериб турибди. Ушбу сурада муҳим шаръий аҳкомлардан бўлмиш талоқ масаласи, эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари, талоқдан келиб чиқадиган идда, нафақа, турар жой, эмизувчига берила...